Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим.
Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклашни рад этиш тўғрисида суд чиқарган ажрим устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
1. Процессуал ҳаракатларнинг бажаришини суд ўзининг назоратига олишидан мақсад, процессуал қонунчиликларга риоя этишни таъминлашни текшириш билан манфатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Турли сабабларга кўра ўтказиб юборилган процессуал муддатларни суд тиклаши ва тайинланган муддатларни бажаришини кечиктириши ҳам мумкин. Агар суд тайинланган муддат бўлса, узайтирилиши, қонунда белгиланган муддат эса, тикланишига йўл қўйиш ҳолатларига эътибор берилиши лозим. Ҳар икки ҳолларда ҳам суд процессуал муддатларни кечиктириш сабабларини узрли эканлигини аниқлаши лозим. Процессуал муддатларни кечиктириш учун турли ҳолатлар узрли деб топилиши мумкин, масалан, манфаатдор шахсларнинг суд идораларидан узоқ жойларда яшашлари, бетоблиги, хизмат сафарида бўлишлари, оилавий аҳволи ва ҳоказо Суд ҳар қандай ҳолларда процессуал муддатларни кечиктириш учун асос бўладиган ҳолатларни ҳар тарафлама таҳлил қилган ҳолда иш тутиши лозим.
Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатларини тиклашда ҳаракат турлари муҳим аҳамиятга эга, масалан, апелляция шикоятини бериш учун ўтказилган муддатни аниқлашда унинг сабаби, вақтида беришнинг иложи бўлмаганлик ҳолатларига эътибор берилади, масалан: апелляция шикоятини бериш учун суд котибининг айби билан суд ҳал қилув қарори нусхасини муддат ўтгандан кейин берилиши асос бўлиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддат ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббуси билан кечиктирилиши, тикланиши мумкин. Қонунда аниқ кўрсатилмаган бўлса ҳам бизнинг фикримизча, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ҳам процессуал муддатларни кечиктириш ва тиклаш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли дейиш учун ҳамма асослар мавжуд.
Амалиётда суд ашёвий далилларни судга тақдим этиш тўғрисида тегишли шахсларга маълум муддат белгилаши мумкин. Ашёвий далилларни тақдим этишга мажбур бўлган шахслар ўз шароити ва ҳолатини эътиборга олган ҳолда бу муддатни кечиктириш масаласини қўйишга ҳақли.
2. Процессуал муддатларни кечиктириш учун одатда процессуал муддат ўтмаган бўлиши ва шу муддат ичида бу масала қўзғатилиши лозим.
Ушбу қонунда кўрсатилганидек, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш учун суд манфаатдор шахсларни хабардор қилишлари ва суд мажлисида кўриб чиқилиши лозим.
Бу қоидада манфаатдор шахслар келмаса ҳам ишни ҳал этиш масаласига суд жиддий эътибор бериши ва имконият даражасида суд уларнинг иштирокини таъминлаш чораларини кўришлари лозим.
Қонунда ўтказиб юборилган процессуал муддатларни тиклаш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим. Шунинг учун ҳам муддатни тиклаш ҳақидаги ариза билан бирга апелляция шикоятини бериш ҳақида тегишли ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Процессуал муддатларни тиклашни рад этиш ҳақида манфаатдор шахслар хусусий шикоят беришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |