Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. СУД ХАБАРНОМАЛАРИ ВА ЧАҚИРУВЛАРИ



Download 12,6 Mb.
bet127/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

13-боб. СУД ХАБАРНОМАЛАРИ ВА ЧАҚИРУВЛАРИ


132-м о д д а. Суднинг чақирув қоғозлари


Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар судга чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса телефонограммалар, телеграм­малар ва бошқа алоқа воситалари орқали чақириладилар ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинадилар.
Судья чақирув қоғози билан бир вақтда жавобгарга ари­занинг ва аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари­ни ҳам юборади.
Агар жавобгар судга ёзма тушунтириш берган бўлса, судья судга мурожаат қилган шахсга чақирув қоғози билан бирга ана шу тушунтириш хатининг нусхасини ҳам юборади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриш белгиланган қоида (про­цессуал тартиб) асосида олиб борилиши ва ҳал этилиши юқорида қайд этиб ўтилган эди.
Судга мурожаат этган шахслар ва бошқа иштирокчиларнинг суд билан бўладиган муносабатлари расмий қонунда белгиланган тартибда бўлиши туфайли барча ҳаракатлар процессуал қоидаларга амал қилган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахс­лар, шунингдек гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимон­лар судга «чақирув қоғозлари орқали чақириладилар бунда «суд­нинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади» деган сўзларнинг мазмунига эътибор бериш лозим. «Хабарнома­лар» деганда суд процессини ўтказиш ҳақида хабар бериш ёки айрим процессуал ҳаракатларни бажаришлик тўғрисида тегишли шахсни хабардор қилиш назарда тутилади. Бундай хабарлар тегиш­ли шахсларни судга келишга қатъий мажбур этмайди. Хабарнома­лар орқали хорижий мамлакатларнинг фуқароларини айрим маса­лаларни аниқлаш мақсадида ҳам чақирилиши мумкин. Хабарно­малар фуқаро-тарафга иш бўйича судда суҳбат ўтказиш мақсадида ҳам юборилиши мумкин.
2. Суднинг чақирув қоғозлари иш юзасидан айрим процессуал ҳаракатларни бажариши лозим бўлган шахсларга, шунингдек маъ­лум масалани ҳал қилиш мақсадида суд иштирокчиларига юбори­лади.
Судда иш кўриш учун зарур бўлган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар, прокурор, давлат бошқаруви органлари ва бошқа шахслар суд чақируви қоғозлари орқали чақириладилар. Бу шахсларнинг суд процессида белгиланган вақтда иштирок этмаслиги ишни қонуний ҳал этилиши учун тўсқинлик қилишга асос бўлиши мум­кин. Шунинг учун қонунда (ФПКнинг 261-моддаси) суд тарафни процессда иштирок этишини мажбурий деб топиши мумкин.
Судья ишни кўришга тайинлаганидан сўнг суд котиби суд мажлисида иштирок этиш учун тарафларга, учинчи шахсларга, гувоҳ, эксперт, мутахассисларга, таржимонга ва бошқаларга суд чақирув қоғозини прокурор, вакил, давлат бошқаруви идораларига иш кўриладиган жой, вақт кўрсатилиб, қандай иш бўйича ким сифатида чиқарилаётганлиги кўрсатилиб хабарнома юборилади.
Агар судья лозим топса, даъвогар тақдим этган аризаси ва унга қўшиб илова қилинган ҳужжатлардан нусхалар билан бирга жавобгарни қандай иш кўрилиши ҳақида хабардор қилади.
Судья фуқаролик ишни мазмунан кўргунга қадар тарафлар билан иш юзасидан суҳбат ўтказишни лозим топса, суд чақирув қоғози орқали эмас, балки уларни хабарнома орқали чақиртиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қатор Пленум қарорларида суд мажлисида иштирок этувчи шахсларни ўз вақтида хабардор қилиш чораларини кўриш лозимлиги, акс ҳолда ФПКнинг 314-моддаси талабларида кўрсатилганидек, процессуал ҳуқуқ нор­маларининг бузилиши ёки нотўғри татбиқ қилинган деб қаралиши, шунингдек, агар иш муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг иштирокисиз иш кўрилган тақдирда қабул қилинган суд ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори юқори судлар томонидан бекор қилинишига асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилади.
Юқоридагиларга асосан, суд хабарлари ва чақирувлари инсти­тутининг мақсади ва вазифаси фуқаролик процесси иштирокчила­рининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, кўрили­ши лозим бўлган фуқаролик ишларини белгиланган вақтда, тўғри ҳал этишга кўмаклашишни назарда тутади.
Ҳар қандай фуқаролик низоли ишлар судда тарафларнинг ҳамда манфаатдор шахсларнинг иштирокида кўрилиши туфайли улар албатта ишнинг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинишлари лозим. Айрим ҳолларда тарафлардан бири, масалан, бедарак йўқолганлиги сабабли иш кўришда қатнаша олмасликлари мумкин, бошқа ҳолларда процесс иштирокчилари суд чақирув қоғозлари орқали судга келишга мажбурдирлар. Судга келиш ҳақида чақирув қоғози орқали келишлари лозим бўлган шахсларнинг қатнашмас­ликлари қонунда белгиланган ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ушбу масала бўйича суд амалиётидан мисоллар келтирамиз:
Р. умумий мулкни бўлиш ҳақида Қ.га нисбатан даъво билан мурожаат қилган.
Суднинг ажримига кўра, тарафлар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 19 апрелда қуйидаги асоларга кўра суднинг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Суд ишни кўришда ФПКнинг 132-моддасида кўрсатилган ишда иштирок этувчи шахслар судга чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали чақиртирилиши ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмаган, ишда тарафларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Бу ҳолда, суднинг тарафлар узрли сабабларсиз судга келмаган­ликлари тўғрисида хулосасини қонуний деб бўлмайди1.
Юқоридаги мисолдан кўринибдики, даъвони кўрмасдан қолди­риш ҳақидаги ажрим тарафларнинг суд мажлисига тегишли тарзда чақирилганлигини тасдиқловчи маълумотлар йўқлиги сабабли бекор қилинди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish