Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet121/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

12-боб. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР


126-м о д д а. Процессуал ҳаракатларни бажариш
муддатлари


Процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда бажарилади.
Процессуал муддатлар қонунда белгиланмаган ҳолларда, уларни суд тайинлайди.
Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари аниқ ка­лендарь сана билан, албатта юз бериши лозим бўлган воқеани кўрсатган ҳолда ёки муайян давр билан белгиланади. Муайян давр билан белгиланганда ҳаракат бутун давр мобай­нида бажарилиши мумкин.


1. Фуқаролик ишлари судларда белгиланган муддатларда кўри­лади ва ҳал қилинади. Қонун (ФПКнинг 4-моддаси)да фуқаролик ишларини тўғри ва ўз вақтида кўриш лозимлиги кўрсатилган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш юзасидан суд фаолиятининг сустлик билан амалга оширилиши фуқаролик ишида иштирок этувчи тарафларнинг қонуний ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шу туфайли Республика Олий суди ўзининг бир қатор Пленум қарорларида айрим фуқаролик ишларини, хусусан, али­ментлар ундириш, етказилган зарар ҳақини ундириш тўғрисидаги ишларнинг судларда кўрилишида сарсонгарчиликка йўл қўймас­лик, процесснинг чўзилишига ва нотўғри олиб борилишига қара­тилган ҳар қандай ҳаракатларнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланган1.
Республика Олий суди «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжат­лари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақи­да»ги Пленум қарорида судлар процессуал муддатларга риоя қилиш лозимлигини таъкидлаб, суд қарорларининг ижросини ва фуқаролик ишларини қонун билан белгиланган муддатда кўришга қаттиқ риоя қилишлари зарур деб кўрсатма берди.
Фуқаролик ишларининг ўз вақтида кўрилиши муҳим процес­суал ҳаракатларни бажариш учун муайян муддатлар белгилаш билан таъминланади. ФПКнинг 126-моддасида кўрсатилишича, процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда бажари­лади. Процессуал муддатлар қонунда белгиланмаган ҳолларда, уларни суд тайинлайди.
Бинобарин, процессуал муддатлар деб, фуқаролик ишларини судда кўриш ва ҳал қилиш учун қонун билан белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатларга айтилади.
Қонунда (масалан, ФПКнинг 23, 65, 223, 273 ва бошқа модда­ларида) айрим процессуал ҳаракатларни бажариш, чунончи: суд топшириқларини, суд ҳал қилув қарори ва ажримларининг нусха­ларини тарафларга ва учинчи шахсларга юбориш, суд мажлиси баённомасига изоҳлар (ёзма фикр) бериш ва бу изоҳларни кўриш ҳамда бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш учун муддатлар белгиланган. Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ман­сабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят бериш учун ҳам муайян муддат белгиланган. Бу муддат давомида манфаатдор шахслар ўз шикоятини беришлари мумкин (ФПКнинг 269, 273-моддалари).
Меҳнатга оид низоларнинг кўрилиши тўғрисидаги судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун масалан, ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой; ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича-зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил; бошқа меҳнат низолари бўйича-ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой белгиланган.
Меҳнат қонунларида, ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмаганлиги инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратил­ган ҳуқуқий меъёр эканлигига эътибор бериш лозим1.
Суднинг хусусий ажрими; баённома юзасидан ёзма фикр бил­дириш; жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш; қўшимча ҳал қилув қарори; ҳужжат сақловчисининг мажбурияти; апелляция, кассация шикояти бериш (протест келтириш) муддати; янги очилган ҳолатлар бўйича ариза бериш; ижро варақасини ижрога топшириш муддатининг узилиши; ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш; ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси ФПКнинг 19, 23, 124, 214, 270, 304, 320 364, 377, 378, 379, 382, 385-моддаларида ўз ифодасини топган.
ФПКнинг 383-моддаси ҳам процессуал тусдаги муддатлардир.
Суд даъво аризаларининг камчиликларини тузатиш, далиллар келтириш учун ҳам муддатлар белгилайди. Ишнинг кўрилиши қолдирилгандан сўнг унинг яна қайта кўрилиши учун муайян кун тайинланади.
Суд ҳал қилув қарорлари ва ажримларини ижро этиш муддат­лари қонунда кўрсатилмаган бўлса, бундай муддатлар суд ижрочи­си томонидан тайинланади. Чунончи, суд ижрочиси ҳал қилув қарорларини ихтиёрий равишда ижро этиш, хатланган (арест солинган) мулкни сотиш муддатларини белгилайди.
Процессуал муддатлар одатда процессуал ҳаракатлар бажари­лиши мумкин бўлган давр эътиборга олиниб, аниқ календарь куни билан белгиланади. Шу билан бирга бошқача тарзда ҳам белги­ланиши мумкин, масалан, ФПКнинг 126-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилганидек, албатта содир бўлиши мумкин бўлган воқеани ёки ҳаракатни кўрсатиб ёхуд муайян даврни кўрсатиб белгилаши мумкин. Чунончи, учинчи шахслар суд томонидан ҳал қилув қа­рори чиқарилгунча ишга киришишлари (ФПКнинг 44-45-модда­лари), жавобгар иш юзасидан суд ҳал қилув қарорини чиқаргунга қадар даъвогарга қарши даъво қўзғатиши мумкин бўлади (ФПКнинг 246-моддаси).
Айрим ҳолларда процессуал ҳаракатларни қилиш вақти суд томонидан аниқ календарь санасини кўрсатиш, масалан, иш кўриладиган кунни ва бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш кунини кўрсатиш йўли билан белгиланади. Муддатларнинг бундай аниқ кўрсатилиши тарафларга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун тайёрланиш имкониятини ҳам беради.
2. Фуқаролик ишларини судда кўришда айрим процессуал ҳара­катларни бажариш тўғрисида қонунда белгиланмаган ҳоллардагина судья томонидан белгиланиши мумкин.
Юқорида қайд қилинган айрим ҳуқуқий меъёрларда судья томонидан белгиланадиган муддатларнинг қанча вақтга қадарли белгиланиши кўрсатилмаган, бунинг боиси судья ишнинг ҳақиқий ҳолатига қараб ишдаги камчиликларни бартараф этиш учун муддат тайинлайди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish