Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд харажатлари билан боғлиқ масалалар



Download 12,6 Mb.
bet117/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

121-м о д д а. Суд харажатлари билан боғлиқ масалалар
бўйича ажрим устидан шикоят қилиш


Суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича суд аж­рими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари масалаларини ҳал этиш судья (суд)нинг ажримига асосан қонунда белгиланган тарафлардан ”Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган миқдорда ундирилиши ҳақида юқорида баён этилган эди.
Процессда иштирок этувчи манфаатдор шахслар судга тўлана­диган давлат божлари ва суд харажатлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича суд томонидан чиқарилган ажримлардан ҳамма вақт ҳам рози бўлавермайдилар. Шу ҳолатларни назарда тутган қонунларимиз тарафларга суд ажрими устидан хусусий шикоят бериш прокурорга эса хусусий протест келтириш ҳуқуқини беради.
Суд харажатлари масаласининг ишни тайёрлов қисмида кўришда, мазмунан кўриш жараёнида, шунингдек суд қарорларини ижро қилиш вақтида ҳал этган бўлиши керак.
Суд харажатлари тўғрисидаги масала манфаатдор шахслар томонидан ҳамда суднинг ташаббуси билан қабул қилинадиган ажримда кўрсатилади.


11-боб. СУД ЖАРИМАЛАРИ


122-м о д д а. Суд жарималари солиш


Суд жарималари ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда солинади.
Жарима солиш тўғрисида ажрим чиқарилади ва унинг нусхаси дарҳол жарима солинган шахсга жўнатилади.


1. Фуқаролик ишларини кўриш билан боғлиқ бўлган суд жари­маларини маъмурий тартибда солинадиган жарималар ўртасидаги фарқига эътибор бериш лозим.
Фуқаролик процессининг иштирокчилари қоида бўйича ўзлари­га қонун билан юкланган барча процессуал мажбуриятларини ихтиёрий равишда ва виждонан бажаришлари лозим. Агар ишда иштирок этувчи шахслар қонун билан белгиланган процессуал мажбуриятларини бажармасалар, суд уларга нисбатан қонундаги процессуал таъсир этиш чораларини қўллашга мажбур бўлади. Бундай жазо (таъсир этиш чораси) асосан жарималар шаклида татбиқ этилади.
Суд жарималари деб, процессуал мажбуриятларни ёки суд мажлисидаги тартибни бузишда айбли бўлган шахсларга, қонунда кўрсатилган ҳолларда пул билан белгиланган процессуал таъсир этиш чорасига айтилади.
Суд томонидан жарималар солиниши ҳоллари ва унинг миқдори ФПКнинг 75, 81, 86, 166, 253, 261 ва бошқа моддаларда кўрсатилган. Суд қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари ва белгиланган сумма­дан ортиқ жарима солишга ҳақли эмас. Жарималарнинг миқдори юқорида келтирилган қонунларга биноан ундирилади.
2. Суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаган гувоҳларга, суд чақируви бўйича келмаган ёки фикр билдиришдан бош тортган ёхуд атайин ёлғон хулоса берган экспертларга, мутахассисларга нисбатан қонунда қанча миқдорда жарима солиниши мумкинлиги кўрсатилган (ФПКнинг 86, 91-моддалари).
Суд чақируви бўйича кела олмасликнинг сабаби-узрли бўлиши судга аввалдан маълум қилиниши керак, акс ҳолда судда ҳозир бўлмаслик узрсиз деб кўрилиши мумкин. Суд талаб қилган далил­ларнинг ишда иштирок этувчи шахслар томонидан узрсиз сабаблар бўйича келтирилмаслиги, шунингдек, уларнинг умуман ёки белгиланган муддатга келтириш мумкин бўлмаслиги тўғрисида судга хабар бермаганлик учун айбли шахсларга, шу жумладан мансабдор шахсларга ҳам, энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган. Ашёвий далилларни етказиб бермаганлик учун ҳам (ФПКнинг 81-моддасида) жарима солиниши кўзда тутилган.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish