Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд харажатларини давлатга қайтариш



Download 12,6 Mb.
bet116/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

120-м о д д а. Суд харажатларини давлатга қайтариш


Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
Арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади.
Арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган, жавоб­гар эса суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари суд харажат­ларини тўлашдан озод қилинмаган даъвогардан талаблари­нинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда давлат даро­мадига ундирилади.
Агар ҳар икки тараф ҳам суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқим­лари давлат ҳисобига ўтказилади.
Жавобгарни қидириш эълон қилинган бўлса (ушбу Кодекснинг 140-моддаси), суд қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундиради.


1. Давлат божи ва суд харажатлари билан боғлиқ бўлган маса­лаларни юқорида баён қилганимиздек, фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда давлат томонидан сарфланадиган маблағларнинг муайян қисми ишда манфаатдор бўлган шахслар томонидан тўланади. Қонун бу шахслар (фуқаролар ва ташкилот­ларга) судларда фуқаролик ишларини юритиш юзасидан қилина­диган суд харажатлари-давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларни қоплашни юклайди.
Суд харажатларининг бир қисмини давлат божи ташкил этади. Бу судлар томонидан фуқаролик ишининг юритилиши муносабати билан қилинадиган харажатлар учун олинадиган ҳақдир.
Фуқаролик ишларини судда кўришда ундириладиган суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга боғлиқ. Масалан, прокурор, шунингдек бошқа шахслар ҳуқуқларини ҳамда қонунда кўрсатилган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат этган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаро­ларнинг арз талаблари бўйича иш қўзғатилган бўлса, улар дастав­вал суд харажатларини тўламайдилар. Улар кимларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишларидан қатъи назар қўзғатилган арз талабларини қайси даражада қаноатлантирилганига қараб суд харажатлари шу тарафлардан-жавобгардан давлат божи ва суд чиқимлари давлат даромадига ундирилади. Шарҳланаётган ушбу қоидага нисбатан, юқорида баён қилинган (ФПКнинг 116-моддаси) шарҳда эса, суд харажатлари тарафлар ўртасида тақсимланиши кўрсатилиб, унда ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан ундириб бериш белгиланган.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво қўзғатган иш бўйича даъвогардан ундириладиган давлат божи ва суд чиқимлари давлат даромадига ундирилиши билан фарқланади. Агар иш юзасидан даъво билан мурожаат этган проку­рорнинг талаблари суд қарорига асосан рад этилган тақдирда дав­лат божи ва суд чиқимлари давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
2. Амалиётда айрим туркумдаги фуқаролик ишлари бўйича қарздор ўз қарзини вақтида тўламаслик ҳоллари учрайди (айниқса алимент ундириш ишлари). Улар қарзни тўламасдан бош тортиш билан бирга яшаш ва ишлаш жойини яшириб юришлари туфайли уларга нисбатан қонунда кўрсатилган ҳолларда суд томонидан қидирув эълон қилинади. Қарздор жавобгарларни қидириш суднинг ажримига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади (ФПКнинг 140-моддаси). Бундай ҳолларда ички ишлар органлари жавобгар қарздорни қолдириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар асосида тузилган харажатлар судга тақдим этилади. Суд ушбу шарҳланаётган қонунга асосан қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундириш масала­сини ҳал этади.
Ушбу масала бўйича суд амалиётидан мисоллар келтирамиз:
Н. никоҳ давомида орттирган умумий мулкдаги улушининг қийматини ундириб бериш ҳақида Ҳ.га нисбатан даъво билан судга мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб 1.272.800 сўм баҳоланган низоли уй-жойга нисбатан тарафларнинг улуши тенг белгиланган. Н.га уй-жойдаги улуши эвазига 636.400 Ҳ.дан ундирилган.
Тарафларнинг ҳар биридан 127.280 сўмдан давлат божи ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ҳал қилув қарорини қисман ўзгарти­риб, Н.дан 127.280 сўм давлат божи ундириш қисмини чиқарган.
ФПКнинг 120-моддасига мувофиқ, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатланти­рилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади.
Арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдир­да суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади.
Бинобарин, қуйи суд мазкур иш бўйича даъвони қаноатланти­ришда давлат божини жавобгар Ҳ.дан тўғри ундирган бўлсада, қонун нормаларига риоя қилмасдан фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган Н.дан ҳам ундириб хатоликка йўл қўйган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish