72-м о д д а. Гувоҳларни турар жойларида сўроқ қилиш
Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабабларга кўра суд мажлисига келиш имконига эга бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафлар ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимоси ёхуд гувоҳнинг ўзи қилган илтимос бўйича ишни кўраётган суднинг топшириғига биноан, ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши мумкин. Бу гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисига келсалар, суд томонидан сўроқ қилинадилар.
1. Баъзи ҳолларда бошқа судда, чунончи, гувоҳнинг яшаш жойидаги судда ёки бошқа органда, масалан, нотариал идорада далилларни таъминлаш тартибида олинган гувоҳлик кўрсатмаларидан фойдаланишга ҳам йўл қўйилади. Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабаблар билан суд мажлисига келиш имкони бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёхуд гувоҳнинг илтимоси бўйича ишни кўраётган суднинг топшириғига биноан ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши мумкин.
Гувоҳнинг манфаатларини кўзлаб ва ишнинг вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида судга узрли сабаблар билан, чунончи, касаллиги, қарилиги, инвалид бўлиши туфайли кела олмаган гувоҳ ўзининг яшаш жойида сўроқ қилиниши мумкин.
Фуқаролик ишининг кўрилиши бошқа кунга қолдирилганида, агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида ҳозир бўлсалар ва гувоҳларнинг иккинчи марта келиши қийин бўлса, суд келган гувоҳларни сўроқ қила олади. Бу гувоҳларни янги суд мажлисига қайтадан чақиришга фақат зарур бўлган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин (ФПКнинг 178-моддаси).
Гувоҳдан бирмунча аниқ ва тўғри кўрсатмалар, маълумотлар олиш мақсадида судда раислик қилувчи гувоҳга иш юзасидан ўзига шахсан маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гапириб беришни таклиф қилади (ФПКнинг 183-моддаси). Бу қоида гувоҳларнинг эркин ҳимоя шаклида баён этилишини белгилаб, савол-жавоб шаклида олинадиган кўрсатмалардан афзаллигини билдиради.
Гувоҳнинг берган кўрсатмасини тўғри баҳолаш учун суд уни сўроқ қилишда унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни тарафларга, учинчи шахсларга ва бошқа гувоҳларга нисбатан муносабатини аниқлайди. Агар гувоҳнинг кўрсатмаларида қарама-қаршилик бўлса, унинг сабабини билишга ҳаракат қилинади.
Гувоҳларнинг кўрсатмаларини баҳолашда суд бу кўрсатмаларнинг нимага асосланганлигини, хусусан гувоҳ томонидан маълум бўлган фактларнинг ўзлаштирилиши шароитлари, ишга оид ҳолатларнинг кўрилиши, эшитилишида гувоҳнинг руҳий ҳолати хусусиятларнинг таъсироти бўлган-бўлмаганлигини аниқлаши лозим.
Гувоҳларнинг суд мажлисида сўроқ қилинишига оид қоидалар тўғрисида бирмунча батафсил маълумотлар шу китобда (судда ишни кўриш бобида) баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |