Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Гувоҳ чақириш тўғрисидаги илтимоснома



Download 12,6 Mb.
bet71/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

70-м о д д а. Гувоҳ чақириш тўғрисидаги илтимоснома


Гувоҳ чақириш ҳақида илтимоснома тақдим этувчи шахс гувоҳнинг иш учун аҳамиятли бўлган қандай ҳолатларни тасдиқлай олишини кўрсатиши, исми, отасининг исми ва фамилиясини ҳамда яшаш ёки ишлаш жойини судга маълум қилиши шарт.


1. Судья иш кўриш жараёнида тарафлар иш бўйича холисона қарор чиқаришга гувоҳларни чақириб сўроқ қилишни илтимос қилишлари мумкин. Бундай ҳолларда гувоҳ чақиришни илтимос қилувчи шахс гувоҳнинг иш учун аҳамиятли бўлган қандай ҳолат­ларни тасдиқлай олишини кўрсатишга ва унинг исми, отасининг исми ва фамилиясини ҳамда турар-жойини судга маълум қилишга мажбур.
Бу маълумотлар судга гувоҳнинг кўриладиган ишга дахлдор бўлиш-бўлмаслигини аниқлаш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қароридан кўчирма келтирамиз:
1) Баъзи судлар иш бўйича муайян ҳолатларни етарли равишда текширмайдилар, эр-хотин ўртасида ўзаро муносабатларни, никоҳдан ажратиш асосларини, оиладаги келишмовчиликларнинг ҳақиқий сабабларини тўлиқ аниқламайдилар. Тарафларнинг никоҳ­дан ажратиш талабларига асос қилиб қўйган важларини текшириш учун камдан-кам ҳолларда гувоҳлар сўралади1.
71-м о д д а. Гувоҳнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги


Гувоҳ сифатида чақирилган шахс судга келиши ва тўғри кўрсатув бериши шарт.
Била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик, суд узрсиз деб топган сабабларга кўра кўрсатув беришни рад этганлик ёки ундан бўйин товлаганлик учун гувоҳ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддаларига мувофиқ жавоб­гар бўлади.


1. Гувоҳнинг вазифалари қонунда белгиланишича, гувоҳ сифатида чақирилган шахс судга келишга ва ҳаққоний кўрсатув беришга мажбур.
Мусулмон ҳуқуқида тўғри гувоҳлик беришга жиддий эътибор берилган.
“Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларининг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Оллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У, яъни гувоҳлик бергувчи бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига Оллоҳ ҳам Оллоҳ­нинг ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан наф­си ҳавога эргашиб кетманглар. Агар тилларингни буриб, нотўғри гувоҳлик берсанглар гувоҳлик беришдан бош тортсанглар албатта Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган зотдир2.
Яна бир оятда «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир...»3.
Агар чақирилган гувоҳ суд мажлисига узрсиз деб топилган сабабларга кўра келмаса, у судга ҳурматсизлик қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлиги тўғрисидаги кодексининг 180-моддасига асосан жавобгарликка тортилиши, иккинчи чақиришда ҳам келмаса, у суднинг ажримига кўра маъмурий тартибда келтирилади.
Ишни кўриш кейинга қолдирилганида, агар ишда иштирок этаётган ҳамма шахслар суд мажлисига келган бўлиб, гувоҳларнинг иккинчи марта келиши қийин бўлса, суд келган гувоҳларни сўроқ қилиши мумкин. Бу гувоҳлар кейинги суд мажлисига фақат зарур ҳоллардагина қайтадан чақирилади.
Гувоҳ суд томонидан асоссиз деб топилган сабаблар билан судга кўрсатма беришдан бош тортса ёки бўйин товласа, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-240-моддалари бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Судда гувоҳлик бериш кўпинча фуқаронинг ишдан қолдирили­ши билан боғлиқ бўлади. Шундай бўлса ҳам қонун фуқароларнинг судда гувоҳлик беришга бурчли бўлишларини белгилади ва бундай ижтимоий бурчни бажаришдан бош тортувчиларнинг юқорида кўрсатилганидек, масъулиятга тортилишини назарда тутади.
Қонун фуқароларга судда гувоҳлик бериш бурчини юклаш билан бирга уларга қатор ҳуқуқлар ҳам беради, чунончи: Ўзбекис­тон Республикаси Конституциясининг 115-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 9-моддасига асосан гувоҳлар судда ўз она тилларида кўрсатма беришга ҳақлилар. Агар гувоҳ иш юритилаёт­ган тилни билмаса, суд таржимон таклиф қилишга мажбур бўлади.
Ходимлар жумласидан бўлган гувоҳлар гувоҳлик бериш учун судда ҳозир бўлган кунларида ўртача иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Гувоҳлар суд мажлисида оғзаки равишда сўроқ қилинадилар. Гувоҳларнинг гувоҳликлари оғзаки шаклда бўлишлиги суд томони­дан гувоҳнинг кўрсатмаларини бевосита қабул қилиш имкониятини таъминлайди. Фактик маълумотлар тўғрисида бирмунча тўла ва ҳар тарафлама маълумотларни ишни мазмунан кўрувчи судда, гувоҳни сўроқ қилиш воситасидагина олиш мумкин бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish