Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни



Download 12,6 Mb.
bet252/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

252-м о д д а. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни
ижро этиш


Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро қилинади.


1. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этишнинг хусусиятлари мавжуд. Мазкур қонунда даъвони таъминлаш тўғри­сидаги ажрим суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибида ижро қилинади, деб кўрсатиш билан бирга яна дарҳол ижро этиши лозимлиги ҳам таъкидланган. Демак, бу қоидага кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим учун қонуний кучга кириш учун белгиланган йигирма кунлик муддат жорий этилмасдан чиқари­лиши билан дарҳол ижро этишга қаратиш лозимлигини билдиради. Қонуннинг бундай тезкорлик билан ижро қилинишидан мақсад инсофсиз жавобгарни хатланган мулкларни яшириш, уни ижросига оид айрим тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни олдини олиш назарда тутилган.
Шунинг учун ҳам даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани суд ишда иштирок этувчи жавобгарни чақирмасдан ҳал этиш ҳақида ажрим чиқаради.
2. Судья даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим бўйича ёзил­ган ижро варақани ижро этиш чораларини кўриш учун ижро депар­таментига юборади.
Агар жавобгарнинг яширган мулкини даъвогар хатлаш лозим деб топган ҳолларда бошқа туман, шаҳар ҳудудида даъвогарнинг илтимосига кўра, ижро варағи берилиши мумкин.
3. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро қилиш мақ-садида хатланган мулк суднинг ҳал қилув қарори билан унинг тақдири ҳал этилмагунча уни бошқа шахсга бериш, фойдаланиш ва ҳоказо қонун билан қатъий ман этилади.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро қилишда хат­ланган мол-мулкни турига қараб, ижро қилиш мақсадга мувофиқ­дир. Масалан, уй-жой хатлангани ҳақида нотариал идорасининг ҳамда ҳокимият вакилларини хабардор қилиш талаб этилди.


253-м о д д а. Даъвони таъминлаш чораларига риоя
этмаганлик учун жавобгарлик


Ушбу Кодекс 249-моддасининг 2 ва 3-бандларида кўрсатил­ган тақиқларга риоя этмасликда айбдор бўлган шахсларга суднинг ажрими билан энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солинади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганлик­лари оқибатида ўзи кўрган зарарни умумий тартибда ундириб олишга ҳақли.


1. Юқорида (ФПКнинг 249-моддаси) даъвони таъминлаш чораларининг турлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, агар шу чораларини айримлари масалан, жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш, шунингдек бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришни ёки унга бошқа мажбуриятларни бажаришни тақиқлаш кабилар бузилганда айбдор шахсларга нисбатан қўлла­ниладиган чоралар кўрсатиб ўтилган.
Даъвони таъминлаш юзасидан хатланган (арест солинган) мулк нобуд қилинмаслиги (сотилмаслиги, беркитилмаслиги, умуман би­рон-бир усулда сақлаш кафилини олган шахс қўлидан чиқарилмас­лиги) керак. Акс ҳолда айбли шахсларга суднинг ажрими бўйича энг кам иш ҳақининг беш баравар миқдорда жарима солинади. Бундан ташқари, даъвогар мазкур шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаслик оқибатида келган зарарларни ундиришга ҳақлидир.
2. Мазкур қонун мазмунидан шундай хулоса қилиш керакки, даъвони таъминлаш чораларига риоя этмаслик салбий ҳуқуқий оқибатлар келтиришлигига ҳамда бу борадаги интизомсиз шахслар­нинг қонун талабларига амал қилиш руҳида тарбиялаш назарда тутилишига эътибор бериш лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish