Россия – Украина можаролари ўзбекистонлик мигрантлар ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Kun uz мухбири уларнинг айримлари билан боғланиб, айни пайтдаги вазият ва яқин келажакдаги режалари билан қизиқди



Download 16,44 Kb.
Sana27.04.2022
Hajmi16,44 Kb.
#584847
Bog'liq
Россия


Россия – Украина можаролари ўзбекистонлик мигрантлар ҳаётида ҳам жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Kun.uz мухбири уларнинг айримлари билан боғланиб, айни пайтдаги вазият ва яқин келажакдаги режалари билан қизиқди.
Россияда 3 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар бор. Уларга шунча оила кўз тикиб турибди. Сўнгги ойда бу давлатда кузатилаётган сиёсий-иқтисодий бўҳронлар шундоқ ҳам қисиниб-қимтиниб юрадиган ватандошларимизни янада мураккаб вазиятга тушираётгани бор гап.
Kun.uz билан суҳбатда бўлганлар турли соҳа вакиллари. Совуқ ва бепоён ўлканинг шафқатсиз муҳити уларни эҳтиёткорликка ўргатиб қўйган. Ўзаро суҳбатларда анча нолиб гапирсалар-да, омма учун фикр билдиришга келганда ё жимиб қоладилар ёки шахсларини сир тутишни маъқул кўрадилар.
Мана, урушнинг дастлабки ойи якунига етмоқда. Умумий кайфият ва ҳаётингиздаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб беринг.
Зоҳид, Самарқанддан, тикув цехи ишчиси:
– Бу бир ой ҳаётимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди, дея олмайман-у, аммо тинчимиз йўқолди. Эртага нима бўларкин деган хавотир билан яшашга мажбур бўлиб қолдик. Аввало уруш бўлмасин экан, мана шу нарсани чуқурроқ англаб етдим. Шу пайтгача анча хотиржам юрганимизни тушундим.
Сайёра Собиржонова, клининг компанияси ходими:
– Кайфият ёмон! Ҳаётимдаги ўзгариш – деярли ишсиз қолдим. Буюртмаларим кескин камайиб кетди. Куним ўтиши учун бир-икки сўм топиб юрибман. Аммо бу қачонгача?
Алишер ака, 47 ёш, Деновдан, кўча супурувчи:
– Кайфият ўртача, яхши деб бўлмайди. Ҳаётимдаги ўзгаришлар ҳақида гапирсам – тинч, бехавотир яшашнинг қадрига энди кўпроқ етяпмиз. Тўғри, биз ишлаётган жойда тинчлик, аммо бу воқеаларнинг таъсири, ваҳимаси бор. Ҳар куни Аллоҳдан бутун дунёда тинчлик бўлишини сўрайман. Ҳаловат йўқолган, шу энг катта ўзгариш.
Салоҳиддин, Самарқанддан, қурувчи-уста:
– Яқинда олдин олган ишимизни тугатдик. Вазият дарҳол ўз таъсирини ўтказди шекилли, ҳозирча янги иш чиқмаяпти. Ишимиз доимий эмас-да...
Уруш бошлангандан кейинги дастлабки маошингизни олгандирсиз. Айтингчи, ўтган ой уйингизга қанча жўнатгандингиз-у, бу ойда қанча? Ишингизда қандай ўзгариш бўлди, қисқариш хавфи йўқми?
Зоҳид:
– Ўтган ойда уйга 500 доллар юборган эдим. Бу ой юборганим йўқ, ойлигимни олдим ва ўзимда сақлаб турибман. Кўпчилик қатори доллар курси пастлашини кутяпман. Ҳарқалай шунга умид қиляпмиз, йўқса, уйга 300 ҳам бормай қолади. Қисқартириш, ишдан бўшатиш ҳақида гап бўлмади. Лекин маош камайса, буларда ҳам иқтисод ортга кетса, эртами-кечми бўладиган нарса бу. Ишимизда ўзгариш йўқ, ўша-ўша маош, фақат долларга айлантирилганда баракаси учди.
Сайёра Собиржонова:
– Ўтган ойда Ўзбекистонга 300 доллар юборгандим. Бу ой бу ҳақида гапира олмайман.
Ишимга келсак – клинерлик компаниясида ишлардим. Мобил илова орқали иш оламиз. Мана шу ойда буюртма қилувчилар сони кескин камайиб кетди, йўқ деса ҳам бўлади. Бу ҳам табиий жараён, ким ҳам бундай вазиятда пул ишлатгиси келади?
Алишер ака:
– Ҳа, бу ой ойлигимизни олдик. Биз бу жойда эр-хотин бирга ишлаймиз. Икковимиз ҳар ойда 1000 доллар юбориб турардик. Бу ой уйга 600 жўнатдик.
Иш жойимизда қисқариш ҳақида гап йўқ. Чунки биз кўчаларни тозалаш билан шуғулланамиз, бу соҳада доимо одам етишмайди.
Салоҳиддин:
– Ишсизмиз. Қийин вазияти шу-да энди. Менга савол-павол қилмасдан, имконингиз бўлса минг рубль бериб туринг, пул ишласам қайтараман.
Қийин вазиятда ишсиз қолган юртдошларимиз ҳақида сўзлаб беринг. Ўзингиз қайтиш ҳақида ўйлаяпсизми?
Зоҳид:
– Қийин вазиятда қолган юртдошларимиз ҳақида гапирсам, яқинда иккита ўртоғим иш жойида бўлган қисқаришлар сабабли ишсиз қолишган экан, вазиятнинг бунақа бўлиб кетаётгани учун охирги ойликларини уйига юбормасдан ушлаб туришган экан, чипта олиб ватанга кетишди.
Умуман, биз мусофирлар қайтиш ҳақида доимо ўйлаймиз, аммо ишлашга рўзғор камини тўлдириш учун шу жойларда юришга мажбурмиз. Охирги олган ойлигимни сақлаб турибман, аҳвол ўзгармаса, кетиш мўлжалда бор.
Сайёра Собиржонова:
– Ўша қийин вазиятда қолган одамлардан бири ўзимман. Очиғи, ҳозирги вазиятда ўзимдан бошқани кўзим кўрмаяпти. Ҳаммада шу аҳвол бўлса, демак, қийин вазиятда қолганлар кўп бўлса керак.
Кетишдан кўра, яхшироқ бир иш топиб, уйга пул чиқариш ҳақида кўпроқ ўйлаяпман. Ёлғиз аёлман, фарзандларимни боқишим керак ахир.
Алишер ака:
– Қийналиб, ишсиз қолган одамни яқин ўртада кўрмадим. Эшитаман, аммо шахсан таниганларим ичида йўқ. Сабаби пандемия даврини бошдан ўтказдик, юртдошларимиз ҳам бунақа вазиятларга тайёр туришни ўрганишди. Пандемия бошланган вақтларда оғир аҳволда қолганлар кўп эди. Ҳозир доимо захирада пул сақлашади, ишсиз қолдими, ёки бошқа иш топади ёки уйига қайтади.
Салоҳиддин:
– Қайтиб ҳам нима қиламан? Дуо қилиб туринглар, ишимиз яхши бўлиб кетсин...
Download 16,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish