«Ичувчилар» учун мақола. Маст ҳолда автомашина бошқариш учун жавобгарлик ҳақида батафсил



Download 1,05 Mb.
bet1/4
Sana17.04.2022
Hajmi1,05 Mb.
#558982
  1   2   3   4
Bog'liq
мақола малумотлари


«Ичувчилар» учун мақола. Маст ҳолда автомашина бошқариш учун жавобгарлик ҳақида батафсил
Статистик маълумотларга қараганда, 2021 йилнинг 10 ойида республика бўйича жами 7681 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Уларда 1964 киши ҳаётдан кўз юмган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг сезиларли қисми автомобилни маст ҳолда бошқаришга тўғри келади. Шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан мастликни аниқлаш учун текширув ўтказиш, маъмурий баённома расмийлаштириш тартибини бузиш ҳолатлари ҳам учраб турмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистонда ходим алкотестер сифатида бош кийимидан, Жиззахда елим идишдан, Сирдарёда эса стакандан фойдалангани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Фото: «Psychologies»
Хўш, аслида мастликни аниқлаш тартиби қандай? Рухсат этилган мастлик чегараси қанча? Автомобилни маст ҳолда бошқариш учун қанақа жавобгарлик бор? «Bugun.uz» колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу каби саволларга жавоб беради.
Автомобилни маст ҳолда ҳайдаш деганда нафақат алкоголли ичимлик, балки наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариш ҳам назарда тутилади.
Рухсат этилган мастлик чегараси қанча?
Мастлик даражаси қондаги алкоголь миқдорини ўлчаш орқали аниқланади. Қондаги алкоголь миқдорини аниқлашга қаратилган илмий ёндашувлар XX асрнинг 20 йилларида мазкур мавзу бўйича бир қатор ўрганишлар ўтказган швед тадқиқотчиси Эрик Видмарк тадқиқотларига бориб тақалади. Унинг асарларида келтирилган «Видмарк формуласи» усули ҳозирга қадар алкоголь концентрациясини аниқлаш учун фойдаланилади. Қондаги алкоголь концентрацияси миқдорида промилледа (фоизнинг ўндан бири) ўлчанади. Қондаги алкоголь концентрациясининг инсон организмига таъсири:
Фото: «Bugun.uz»
1968 йилги Йўл ҳаракати тўғрисидаги халқаро Вена конвенциясида иштирокчи давлатлар қонунчилигида ҳайдовчининг қонида алкоголнинг рухсат этилган максимал концентрацияси аниқ белгиланиши талаби қўйилган. Унга кўра, давлатлар томонидан ўрнатиладиган максимал миқдор 0,8 промилледан ошмаслиги керак.
Концентрация миқдорини аниқлашда вазн, бўй узунлиги ва ичимликдаги алкоголь фоизи инобатга олинади. Айтайлик, киши таркибида 40 фоиз алкоголь бўлган 50 миллиграмм ичимлик истеъмол қилса, унинг қонидаги концентрация неча промиллени ташкил қилади? Forens суд-тиббиёт экспертлари онлайн дастурига кўра, қондаги алкоголь концентрацияси қуйидагича миқдорда бўлади:
Фото: «Bugun.uz»
Концентрация миқдори давлатлар қонунчилиги хусусиятларидан келиб чиқиб турлича ўрнатилган. Масалан, СССРда бу миқдор 0,5‰ (промилле)ни ташкил қилган. Совет тизими Россияда 2008 йилгача амал қилган. 2008 йилда рухсат этилган алкоголь концентрацияси миқдори 0,3 промиллегача туширилган, 2010 йилда эса мутлақо тақиқланиб, рақамлар 0,0 промиллени ташкил этган. Бироқ 2013 йилга келиб, масала қайта очилганда концентрация миқдори 0,336 промиллега қадар кўтарилган.
АҚШ қонунчилигида эса рухсат этилган концентрация миқдори тоифаланган. Ҳар бир штат 21 ёшдан ошган, 21 ёшдан кичик ва тижорат автомобиллари ҳайдовчилари учун ўзининг рухсат этилган максимал чегарасига эга. 21 ёшдан ошган ҳайдовчилар учун барча штатлар миқдорни 0,8 промилле қилиб белгилаган. Баъзи штатлар 21 ёшдан кичик ҳайдовчиларга ва тижорат автомобиллари ҳайдовчиларига спиртли ичимлик ичишни умуман тақиқлайди, баъзилари эса одатда 21 ёшдан ошган ҳайдовчиларга нисбатан анча паст бўлган чекловларга рухсат беради. Мисол учун, Нью-Йорк штатида ҳайдовчи маст деб топилиши учун унинг қонида қуйидагича концентрацияда алкоголь аниқланиши керак:
● 21 ёшдан ошган барча ҳайдовчилар учун – 0,8 промилле;
● 21 ёшдан етмаган ҳайдовчилар учун – 0,2 промилле;
● тижорат автомобиллари ҳайдовчилар учун – 0,4 промилле.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish