«Ичувчилар» учун мақола. Маст ҳолда автомашина бошқариш учун жавобгарлик ҳақида батафсил



Download 1,05 Mb.
bet3/4
Sana17.04.2022
Hajmi1,05 Mb.
#558982
1   2   3   4
Bog'liq
мақола малумотлари

Тиббий текширув
Тиббий текширув алкотестерларга қараганда бироз вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, ундан қуйидаги уч ҳолатда ўтилади:
● ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортса;
● ҳайдовчи алкотестер натижаларига рози бўлмаса;
● ҳайдовчи алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолатда эканлиги аниқланмаган, бироқ унинг гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлиги белгилари мавжуд бўлса.
Ушбу ҳолларда ДЙҲХХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.
Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган пайтдан бошлаб узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим. Мастлик факти наркологик диспансерларда наркологлар ёки даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан аниқланади.
Шахснинг алкоголь маҳсулотини истеъмол қилгани тўғрисидаги тиббий хулоса алкоголь маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда чиқарилади.
Текширувдан бўйин товлаш
Ҳайдовчи олдида турган энг сўнгги ва фойдасиз йўл – шунчаки, текширувдан ўтишдан бош тортиш. Бош тортган шахс алкотестер ёрдамида ҳам, тиббий текширувлар орқали ҳам текширилмайди. Бироқ у текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу қилмишга нисбатан жазо эса автомобилни маст ҳолда бошқариш учун қўлланиладиган жазо билан тенг.
Қандай жавобгарлик бор?
Илк бора 1897 йил 10 сентябрда лондонлик таксичи Жорж Смит маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жавобгарликка тортилган. Шундан буён ҳар йили минглаб кишилар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиб келинмоқда.
Маст ҳолда автомобиль бошқариш аксарият мамлакатларда жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Жазо эса турли мамлакатларда бир-биридан фарқ қилади. Баъзи давлатларда жазо қондаги алкоголь концентрацияси миқдори ошиб боришига, баъзи давлатларда ҳайдовчининг ёшига, баъзиларда эса транспорт воситаси турига ҳам боғлиқ (масалан, жамоат транспорти ҳайдовчиси енгил автомобиль ҳайдовчисига қараганда оғирроқ жазога тортилади).
Ўзбекистонда қонунчилигида ҳам маст ҳолда автомобиль бошқариш ижтимоий хавфлилик хусусиятига қараб, бир қанча тоифаларга бўлинади. Жумладан, жавобгарлик транспорт воситасининг турига қараб, мастлик ҳолатида ҳаво кемаларини (МЖТК 116-модда)кичик ҳажмли кемаларни (МЖТК 132-модда) ҳамда транспорт воситаларини бошқаришга (МЖТК 131-модда) бўлинади.
Улар ичида энг кенг тарқалган ҳуқуқбузарлик, шубҳасиз, автомобилни маст ҳолда бошқариш ҳисобланади. Шу боисдан унга нисбатан қўлланиладиган жазо бошқа ҳуқуқбузарликларга қараганда сезиларли даражада юқори. Хусусан, МЖТК 131-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу қилмиш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БМҲнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Агарда бу ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БМҲнинг 40 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Фото: «Автопарк»
Қонунчиликда бевосита транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ бўлмаса-да, бир қатор ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. Мисол сифатида мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувлардан бўйин товлаш (МЖТК 136-модда) ва маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйишни (МЖТК 140-модда) келтириш мумкин.
Шунингдек, қонунчиликка асосан, маст ҳолатда бошқарганлик учун нафақат автомобиль ҳайдовчилари, балки мопед, велосипед ҳайдовчилари, ҳаттоки уловли аравани бошқариб борувчи шахслар ҳам жавобгарликка тортилади (МЖТК 138-модда). Уларга нисбатан жавобгарлик анча паст бўлиб, БМҲнинг 2 бараварини ташкил этади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish