Маст ҳолда рулга ўтирганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
14:10 / 14.03.2022
20242
Амалдаги қонунчиликка кўра маст ҳайдовчилар 1,5 – 3 йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатларга кўра, маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун 5 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди. 2021 йилда Самарқанд вилоятида 12 мингта, Тошкент вилоятида 8,5 мингта, Фарғона вилоятида 7,5 мингта ва Тошкент шаҳрида 7 мингта ҳолатда машина маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар аниқланган.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаб, самимий истакларини билдирдилар.
Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Ўзбекистон хорижлик мутахассислар учун IT-viza жорий қилади
17:16 / 14.03.2022
6290
Ўзбекистонда 1 апрелдан чет эллик IT-мутахассислари, инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун IT-viza берилади. Хорижлик мутахассислар визанинг амал қилиш даврида Ўзбекистонга эркин кириб-чиқишлари, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
IT-Park матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, IT-viza ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, IT-Park аъзоси бўлган компаниялар таъсисчилари ва инвесторларга 2022 йил 1 апрелдан 3 йил муддатга берилади.
Қозоғистонда нақд валютани мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатилди
Мамлакат миллий банки томонидан чиқарилган соф қуйма олтин ва олтин ҳамда кумушдан тайёрланган инвестицион тангалар, оғирлиги 100 граммдан ортиқ бўлган соф олтинни олиб чиқиб кетиш ҳам тақиқланди.
👉 https://kun.uz/10827005
Kun.uz расмий канали
Россия самолётлари санкциялар туфайли яроқсизга айланди: энди нима бўлади?
Бермуд ороллари фуқаролик авиацияси бошқармаси Россия самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатиб қўйди.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилгани тўғрисида белги қўйиш бекор қилинади
Биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётгани сабабли айрим кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари эди).
Биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётгани сабабли айрим кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди. ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Оила кодексида болалар туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди.
Ўзбекистон ва Туркия эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди
томонлар қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19 вирусига қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади
Россия шакар ва дон экспортини вақтинча чеклади
Россия ҳукумати 14 мартдан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига бир қанча турдаги донли экинлар, оқ шакар ва шакарқамиш экспорт қилиш бўйича чекловлар жорий қилди.
Туркманистондаги президентлик сайловида Сердар Бердимуҳамедовнинг ғалабаси эълон қилинди
13:42 / 15.03.2022
30055
Қолган номзодлар 1 фоиздан 11 фоизгача овоз тўплашган.
Туркманистон вице-премьер Сердар Бердимуҳамедов — амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли — мамлакатнинг янги сайланган президенти сифатида тан олинди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги «Туркменистан сегодня» хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Мамлакат марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 12 март куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловда Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз тўплаган.
Сайловларда жами 9 нафар номзод иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовдан бошқа номзодларнинг тўплаган овозлари 1 фоиздан 11,09 фоизгача бўлган:
Перхат Бегенжов (Лебап вилоятидаги махсус молия-иқтисодиёт мактаби директори) — 2,02 фоиз;
Оғажон Букмирадов (Марий вилояти ҳокими ўринбосари ) — 7,22 фоиз;
Сердар Бердимуҳамедов (Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари) — 72,97 фоиз;
Бердимаммет Курбанов («Awaza» санаторийси бош шифокори, Туркманистон Мажлиси депутати) — 2,22 фоиз;
Бабамурат Мередов («Wepaly gurluşyk» қишлоқ хўжалиги жамияти директори) — 1,08 фоиз;
Хидир Нуннаев (Туркманистон жисмоний маданият ва спорт институти проректори ) — 11,09 фоиз;
Максат Одешов (Туркманистон демократик партияси Тошҳовуз вилояти Сапармурод Туркманбоши этрапи қўмитаси раҳбари ) — 1,15 фоиз;
Максатмурад Овезгелдиев (Ахал вилояти Бабадайхон этрапи санитар-эпидемиологик хизмати раҳбари ) — 1,16 фоиз;
Какагелди Сариев (Туркманистон давлат энергетика институти «Қайта тикланувчи энергия манбалари» ишлаб чиқариш маркази директори) — 1,09 фоиз.
Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурация маросими 19 март куни «Ўғузхон» президент саройи мажмуасида ўтказилади.
Туркманистонда президентлик муддати 7 йил ҳисобланади.
Сайловларда 3 362 052 киши қатнашган, бу рўйхатга олинган сайловчиларнинг 97,17 фоизи дегани.
Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчириш бошланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, соддалашган тартибда кўчириш 15 март кунидан бошланди.
👉 https://kun.uz/84459632
Kun.uz расмий канали
2021 йилда ўзбекистонликларнинг иш ҳақи даражаси
Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадларининг 2021 йилдаги ижроси бўйича дастлабки натижаларни эълон қилди.
2021 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, аҳолининг катта қисмини (34,5 фоиз) 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар ташкил этмоқда – 1 млн 616,8 минг киши. Таққослаш учун, 2020 йилнинг ноябрь ойида бу рақамлар 1 млн 769,6 минг кишига (40 фоиз) тенг бўлган.
2 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 3 фоизга камайган. 2020 йилнинг ноябрь ойида бу кўрсаткич 27,1 фоизни ташкил этган бўлса (1 млн 199,5 минг киши), ўтган йилнинг ноябрь ойида бу 24,1 фоизгача (1 млн 130,1 минг киши) қисқарган.
4 млн сўмгача ойлик оладиган фуқаролар сони эса 2,4 фоизга ошган. Хусусан, 2020 йилнинг ноябрь ойида бу кўрсаткич 22,3 фоизни (987,2 минг киши) ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг ноябрь ойида 24,7 фоизга (1 млн 157,4 минг) кўпайган.
Бундан ташқари, 5 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони ҳам ортган. 2020 йилнинг ноябрь ойида бу кўрсаткич 3,7 фоизни ташкил этган бўлса (162,4 минг киши), ўтган йилнинг ноябрь ойида 5,7 фоизга (268,4 минг киши) етган
5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи оладиганлар сони ҳам ўсган. 2020 йил ноябрь ойида 6,9 фоиз (304,2 минг киши), 2021 йил ноябрь ойида 11 фоиз (513,2 минг киши).
Россияга қарши санкциялар жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир ўтказади?
17:54 / 15.03.2022
45552
Россия ва Украина ўртасида юзага келган қуролли низо қисқа муддатда ўз ечимини топмади. Уруш ортидан Ғарб давлатлари томонидан Россияга ўта оғир санкциялар жорий қилинди. Бу эса ҳам Россия ва унга иқтисодий жиҳатдан боғланган мамлакатларда, ҳам Европа мамлакатларида жиддий муаммоларни келтириб чиқаришни бошлади.
Логистика харажатлари қимматлашади
Киритилган санкциялар сабаб авиакомпаниялар ва денгизда юк ташувчи фирмалар жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Бу асосан икки омил билан характерланади. Биринчиси, ёнилғи нархлари ошиши. Авиакомпаниялар ва денгизда юк ташувчи фирмаларда ёнилғи нархи уларнинг умумий харажатларининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Иккинчи омил, Коллектив Ғарб давлатлари ўз ҳудудига Россия авиакомпаниялари киришини тақиқлади, ўз навбатида, Россия ҳам Европа, АҚШ ва Канада самолётларига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишда чеклов жорий қилди. Бу эса қўшимча харажатларни англатади, чунки авиакомпаниялар олдингига қараганда кўпроқ масофа босиб ўтишга мажбур бўлишади. Якунда пандемиядан мисли кўрилмаган зиён кўрган авиакомпанияларга босим янада ортиши мумкин.
Темирйўлларда ҳам юк ташиш нархлари қимматлашмоқда. Европа компанияларига Россия темирйўллари орқали ҳаракатланиш тақиқланди. Бу эса Осиё ва Европа ўртасидаги Россия орқали ўтадиган транзит юк ташиш фаолиятини узиб қўяди.
Энергия ресурслари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши
Россия дунё миқёсида нефть қазиб олиш бўйича 3-ўринда, табиий газ бўйича 2-ўринда ва пўлат, никель ва алюминий қазиб олиш бўйича 5-ўринда туради. Шунингдек, дунёдаги энг йирик буғдой экспортчиси (жаҳон савдосининг деярли 20 фоизи).
Ўз навбатида, Украина маккажўхори (6-ўрин), буғдой (7-ўрин), кунгабоқар (1-ўрин) каби маҳсулотларни етиштирувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланиб, қанд лавлаги, арпа ва соя етиштириш бўйича етакчи ўнталикка киради.
Украинага ҳужум ортидан газ, Brent маркасидаги нефть, кўмир, алюминий каби муҳим стратегик маҳсулотлар нархи рекорд даражада қимматлашди. Энергоресурслар нархи ошиши глобал иқтисодиёт учун жуда ҳам хатарли. Чунки нарх ошиши пропорционал тарзда истеъмолни камайтирмайди ва бошқа барча товар ва хизматлар баҳосига босим ўтказади.
Россия ва Украина биргаликда глобал буғдой экспортининг қарийб 30 фоизини, маккажўхори савдосининг бешдан бир қисмини, кунгабоқар ёғи экспортининг қарийб 80 фоизини ташкил қилади. Ҳар иккаласи ҳам Яқин Шарқ ва Европага буғдой етказиб берувчи асосий давлатлардир. Туркия ва Миср Россия буғдойининг энг йирик импортчилари ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, Россияга чекловлар киритилиши сабаб етказиб бериш қийинлашиши Ливия, Яман ва Ливан каби мамлакатларда озиқ-овқат нархини янада ошириб, инқирозли вазиятни чуқурлаштириши мумкин.
Шунингдек, нефть-кимё маҳсулотлари учун хомашё ва табиий газ нархлари ошиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун зарур бўлган ўғитлар нархлари сезиларли даражада қимматлашишига олиб келишини прогноз қилиш мумкин.
Юқори инфляция давом этиши
Украина можароси ва санкцияларнинг иқтисодий таъсири дунё бўйлаб кўпчилик одамлар учун асосан энергия, металл ва озиқ-овқат нархлари ошиши натижасида юзага келадиган юқори инфляция кўринишида сезилади. Расмий Москвага қарши киритилган санкциялар Россия иқтисодиётини бўғишга қаратилган бўлса-да, Бельгия, Германия, Греция, Испания, Франция, Италия, Нидерландия, Австрия, Португалия ва Финландия каби давлатларни ўз ичига олган Евроҳудудни ҳам истиқболдаги қийин кунларга тайёрламоқда. Европада йиллик инфляция даражаси январь ойида 5,1 фоизни ташкил этган бўлса, февраль ойида 5,8 фоизга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Бунга асосий сабаб сифатида энергоресурслар нархи юқорилиги кўрсатилмоқда. Чунки Европанинг энергияга бўлган умумий эҳтиёжининг 40 фоиздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келган.
Февраль ойи якунларига кўра, АҚШда ҳам ойлик инфляция 0,8 фоизга ошиб, йиллик инфляция 7,9 фоизга етган. Бу 1982 йил январдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Қўшма Штатларда ҳам инфляциянинг энг асосий омили ёнилғи нархлари ўсиши бўлиб қолмоқда.
Ўз навбатида, Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам Россия иқтисодиётига киритилган санкциялар оғирлашиб бормоқда. Россия банклари ва давлат корпорацияларига нисбатан иқтисодий санкциялар киритилгани сабабли мамлакатнинг суверен қарзи ва марказий банки активлари ҳам чекловга тушган. Россия халқаро резервлардаги 643 млрд доллар маблағининг 150–200 млрд долларидан фойдаланиши мумкин. Бу эса рублнинг кескин равишда қадрсизланиб кетишига олиб келди. Россия Марказий банки томонидан 10 мартдан 10 сентябрга қадар резидент юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга ўз ҳисобварақларидан 5 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта (доллар, иена, фунт стерлинг, евро) ечиб олишга чеклов жорий қилинди.
АҚШ Россия нефти, суюлтирилган газ ва кўмирига тақиқ жорий қилди. Европа Иттифоқи Россиянинг бир қанча банкини SWIFT халқаро транзакциялар тизимидан фойдаланишини блоклаб қўйди. Шунингдек, Россия ҳудудига нақд евро ва доллар банкнотларини киритиш тақиқланди. Кўплаб Ғарб компаниялари руслар билан ишлашни тўхтатди. Баъзи компаниялар буни санкциялар ёки бизнес юритишдаги қийинчиликлар туфайли амалга оширган бўлса, бошқалари очиқчасига уришаётган мамлакат билан ишлашга тайёр эмасликларини билдиришди. Бу тақиқлар эса Россия иқтисодиётига мислсиз зиён етказмоқда ва бу яна турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Россияга инвестиция оқими тўхташи
Ҳисоб-китобларга кўра, 24 февралдан кейин 300 дан ортиқ бренд компаниялар Россия бозорини тарк этган. Улар Россия ички бозорида бир неча юз минглик иш ўринларини яратарди ва ҳар йили катта миқдорда инвестиция ҳам киритган. Шунингдек, ушбу ташкилотларда ишловчи россияликлар мамлакатдаги ўртача иш ҳақига қараганда анча юқори маош олишган.
Бундан ташқари, Россиянинг санкциялар гирдобида қолиши мамлакатга бир неча йиллар давомида инвесторлар киришини ўта рискли қилиб қўяди. Россия Марказий банки санкцияларга жавобан, ғарблик мижозлари пулларини музлатиб қўйди. Бу эса инвесторларнинг мулк ҳуқуқлари ҳимояланган бошқа давлатлар томон силжишига туртки бўлади.
Ҳозирги ҳолатда Туркияга сингари Россияга қарши санкция қўлламаган давлатлар вазиятдан фойдаланиб қолиши ҳам мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунёнинг қайсидир жойида Россия маҳсулотларига талаб пайдо бўлса, санкция қўлламаган давлат Россиядан маҳсулотни сотиб олиб, кейин уни қайта учинчи давлатга сотиш орқали фойда кўради.
Brain Drain тенденцияси
Янги илғор технологиялардан фойдаланиш кўлами кун сайин ортиб бораётган шароитда юқори малакали мутахассисларнинг мамлакат тараққиётини белгилашдаги роли жуда ҳам муҳим. Ташқи дунёдан ажратиб қўйилаётган Россияда ҳам сўнгги кунларда интеллектуал эмиграция оқими кучаймоқда. Brain Drain тенденцияси энг яхши ва истиқболли илмий кадрлар ҳисобига содир бўлишини ҳисобга олсак, бу, албатта, Россия ёки Украинанинг истиқболдаги илмий-техник хавфсизлигига таҳдидларни оширади ва мамлакатлар иқтисодиётига катта зарар келтиради. Совуқ уруш даврида ҳам СССР коммунизмидан қочган олимлар ва зиёлилар учун АҚШ ва Европанинг баъзи қисмлари асосий манзил бўлган эди. Бутун дунёда интеллектуал ресурслар учун кураш кучайган шароитда, малакали кадрлар мамлакатни тарк этиши тараққиётга мислсиз зиён келтиради.
Технология ва авиация саноатига таъсири
Россияга экспорт қилиниши тақиқланган илғор технологиялар рўйхатига яримўтказгичлар, телекоммуникация ускуналари, дастурий таъминот (шифрлаш учун), лазерлар, авиация ва космик тизимлар, нефтни қайта ишлаш машиналари кабилар ҳам киради. Жанубий Корея, Япония ва Тайван каби муҳим технологик маҳсулотлар экспортчилари ҳам санкцияларга қўшилгани инобатга олинса, бу ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Россия иқтисодиёти технологик даражасига жиддий таъсир ўтказади.
Россия оддий чангюткичлардан тортиб ядровий қуролларгача бўлган барча турдаги технологик мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ускуналарни хориждан импорт қилган. Саноатда ишлатиладиган булутли ҳисоблаш тизимлари, юқори унумли компьютерлар, авиация ва мудофаа технологиялари ва нефтни қайта ишлаш машиналари микропроцессорлари, контроллерлар, сенсорлар ва механик қисмларни мунтазам равишда алмаштириш ва янгилаш зарур. Ушбу технологиялар етишмаслиги нафақат Россия иқтисодиётини орқага тортади, балки узоқ муддатда мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини ҳам кескин заифлаштиради. Агар санкциялар сақланиб қоладиган бўлса, Россияда кўплаб ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконсиз бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар қилди. Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган.
Россия томонидан шакар ва буғдойга қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди - вазирлик
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Россиянинг шакар ва буғдой экспортига киритган вақтинчалик чекловлари Ўзбекистонда мазкур маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмайди.
Ходимни пенсия ёшига етгани сабабли ишдан бўшатиш тақиқланмоқда
Президент ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифга розилик берди.
1 апрелдан пенсионерлар учун бир қатор имтиёзлар жорий этилади
Президент “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
б) шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
в) оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.
Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади;
г) кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади.
Бунда, абонемент харажатларининг бир ойлик суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган ҳолда спорт йўналишидаги муассасаларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади;
д) давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Суперпрезидентликдан воз кечиш, ваколатлар қисқариши ва янги вилоятлар. Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат йўллади
11:30 / 16.03.2022
29882
Қозоғистон суперпрезидентликдан кучли парламентли президент бошқаруви тизимига ўтади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа мурожаатида маълум қилди.
«Бугун мен биринчи навбатда жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда тизимни модернизация қилиш дастурини таклиф қиламан. Ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида тадқиқотчиларнинг таклифлари ўрганилди. Умуман олганда, таклиф этилаётган ислоҳотлар жамиятимиздаги кенг кўламли ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Бу, айниқса, мамлакат ичидаги фундаментал ижтимоий силжишлар ва геосиёсий кескинликлар фонида муҳим аҳамиятга эга», деди Тўқаев.
Билдирилишича, мамлакатга тараққиётнинг сиёсий моделини қайта қуриш учун муҳим қадамлар керак.
«Гап биринчи навбатда суперпрезидентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга президентлик республикасига якуний ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим ҳокимият институтларининг оптимал мувозанатини таъминлайди ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
Бугун том маънода ҳамма нарса президентга қаратилган ва бу нотўғри. Биз бу амалиётдан аста-секин воз кечишимиз керак. Мен учун ҳар қандай қўшимча куч ва вазият таъсиридан кўра давлатнинг узоқ муддатли манфаатлари муҳимроқ», деди Қозоғистон президенти.
Тўқаев президентнинг ўз ваколатлари даврида партияга аъзолигини тўхтатиш мажбуриятини қонун билан белгилашни таклиф қилди. Бу норма сиёсий рақобатни кучайтириши, барча партияларнинг ривожланиши учун тенг шароитларни таъминлаши айтилди.
«Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига партия бўлимларида лавозим эгаллашларини қонуний равишда тақиқлаш керак. Бундай қарорлар кўп қутбли партия тизимини шакллантириш имконини беради», деди у.
Шунингдек, Қозоғистон президенти январ ойи воқеаларини тилга олиб, ваколатлар ҳақида гапирди.
«Фожиали январ»нинг муҳим сабоғи шундан иборатки, ваколатларнинг давлатнинг энг юқори мансабдор шахси қўлида тўпланиши унга яқин шахслар ва молиявий-олигархик гуруҳларнинг таъсирини асоссиз равишда кучайтиради. Улар давлатни шахсий мулк сифатида қабул қилади.
Давлат раҳбари вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимларининг ҳужжатларини бекор қилиш ёки тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Бу норма ҳаддан ташқари «қўлда бошқариш» амалиётининг илдиз отишига ёрдам беради ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари мустақиллигини пасайтиради. Қолаверса, ҳозир президент туман, ҳатто қишлоқ ҳокимларини ҳам ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Бу қонунларни бекор қилиш керак», деди у.
Қайд этилишича, президентнинг ортиқча ваколатларидан воз кечиш мамлакатдаги сиёсий модернизацияни таъминлайдиган муҳим омил бўлади. Таклиф этилаётган ташаббуслар «ўйин қоидалари»ни тубдан ўзгартириб, жамиятни янада демократлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратиши айтилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда янги ҳудуд - Абай вилояти ташкил этилиши ҳам маълум қилди. Семей шаҳри унинг маъмурий маркази бўлади.
Бундан ташқари, Олмаота вилояти иккига бўлинади - Жетису ва Олмаота вилоятларига. Қапшағай Олмаота вилоятининг, Талдиқўрғон эса Жетису вилоятининг марказига айланади.
Тўқаев Қапшағай шаҳри номини Қўнаев деб ўзгартиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирди. Маъмурий маркази Жезқазғонда жойлашган Улитау вилояти ҳам ташкил этилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг муддати ўтиб кетса, нима бўлади?
Гувоҳномани вақтида алмаштирмаганлик учун жарима йўқ, лекин муддати ўтиб кетган гувоҳнома билан автомобил бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида янгиси олинмаса, ҳайдовчи имтиҳон топширишига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/37249433
Kun.uz расмий канали
ИИВ аҳолини маълум бир ҳақ эвазига муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилувчи блогерлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
“Фуқароларимиздан блогерлик ниқоби остида фирибгарликни касб қилиб олган ёки товламачилик билан шуғулланаётганларнинг алдовларига учмасликларини илтимос қиламиз”, деди вазирнинг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.
Украинадаги воқеалар фонида Россия ўз ҳудудида Facebook, Instagram ва Twitter каби ижтимоий тармоқларни блоклади, Meta компанияси экстремистик деб топилди. Аммо дунё бўйлаб борган сари энг қулай ахборот алмашиш воситасига айланиб бораётган Telegram блокланмайдиган бўлди. Бу эса мессенжер атрофида турли гап-сўзлар пайдо бўлишига олиб келди. Айниқса россиялик депутатлардан бирининг сўзларидан кейин.
«Дуров ФСБ билан муроса қилди»
Россия Давлат думаси депутати, Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Олег Матвейчев «Подъём» нашри билан суҳбатда Россия Telegram'ни блокламоқчи эмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Telegram сиёсий жиҳатдан бетараф ва тарафкашлик қилиш учун асоси ҳам йўқ. Шунингдек, депутатнинг фикрича, Павел Дуров Россия Федерал хавфсизлик хизмати – ФСБ билан келишиб олган.
«Дуров ФСБ билан муросага келди. Албатта, бу менинг хўжалигимда билганингизни қилинг, қабилидаги келишув эмас, шунчаки унга инсонлар ҳаёти муҳимлиги, террорчилар айнан Telegram орқали мулоқот қилиши тушунтирилган. Тезкор тадбирлар давомида агар террорчи ёки кимдир кузатувга олинган бўлса, [Telegram'га] сўров юборилади. Telegram барча хавфли субъектларни кузатиш имконини бердиган қурилма ўрнатган», деган депутат сенсацион баёнотида.
У Telegram'да Facebook ёки Instagram'да бўлгани каби цензура ва манипуляция йўқлиги, Telegram шунчаки блогерлар учун майдон ва ҳозирча у билан ҳамкорлик қилса бўлишини айтган.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан мулоқот қилди
Мулоқотда жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Япония яқинида 7,3 балли зилзила рўй берди
Фукусима ва Мияги префектураларида цунами хавфи эълон қилинган ва одамлардан соҳилга яқин келмаслик сўралган.
Путин “долларга жиддий зарба берилгани”, Ғарб санкциялари ва Украина ҳақида гапирди
22:22 / 16.03.2022
66547
Россия президенти Владимир Путин регионларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказди. У йиғилишда жумладан, мамлакатга қарши киритилган санкциялар, Украина ва Донбасс борасида фикр билдирди.
АҚШ доллари ҳақида
Путин Америка доллари асосий захира валютаси деган ишончга жиддий зарба берилганини айтди.
"Глобал иқтисодиёт ва савдога ҳамда Америка доллари асосий захира валютаси деган ишончга жиддий зарба берилди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, "глобал инфляция спиралини Ғарбнинг ўзи бошлаб берди".
Украина ҳақида
Украина ҳеч қачон Россияга таҳдид учун плацдарм бўлмайди, деди Россия президенти.
"Биз Россия, халқимиз хавфсизлигини ишончли таъминлаймиз ва Украина мамлакатимизга қарши тажовузкор ҳаракатлар учун плацдарм бўлиб хизмат қилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз", - деди у.
Путин шунингдек, Россия музокаралар давомида Украинанинг нейтрал мақоми, уни демилитаризация ва денацификация қилиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Ғарб санкциялари ҳақида
Россия президентининг фикрича, Ғарбнинг санкциялар киритишдан мақсади миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
"Бундай қадамлар миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштиришга қаратилган, уларда тажовуз, иқтисодий, сиёсий, ахборот урушининг барча аломатлари мавжуд", - деди у.
Донбасс ҳақида
Путиннинг сўзларига кўра, Киев ҳукуматига Донбассдан қўшинларини олиб чиқиб кетиш таклиф қилинган, лекин улар рози бўлмаган.
"Донбассдаги операция бошида маъносиз қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Киев ҳукуматига турли каналлар орқали жанговар ҳаракатларга кирмаслик, шунчаки Донбассдан қўшинларини олиб чиқиб кетиш таклиф қилинганди. Бундай қилишни хоҳлашмади, нима ҳам дердик, бу уларнинг қарори", - деди Россия президенти
ОАВ: Москва ва Киев Украинада урушни тўхтатиш режасини ишлаб чиқди
Дастлабки маълумотларга кўра, келишув Украина НАТОга аъзо бўлиб кириш режасидан воз кечиши ва бошқа шартларни назарда тутади, бунга жавобан Россия қўшинларини олиб кетади.
Украина-Россия инқирози: ҳарбий ҳаракатлар, йўқотишлар, санкциялар ва музокаралар
Украинада уруш бошланганига 20 кундан ошди. Музокаралар билан параллел равишда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Икки тарафдан ҳам минглаб ҳарбий техникалар йўқ қилингани ва кўплаб қурбонлар берилгани айтилмоқда. 3 миллиондан ортиқ аҳоли қочқинга айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |