Вазирлар Маҳкамасининг 006 йил мартдаги



Download 45,51 Kb.
Sana14.04.2022
Hajmi45,51 Kb.
#552535
Bog'liq
avtomototransport vositalari bilan bog‘liq bitimlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida nizom o‘zr vm 07 03 2006 y 38-son qaroriga ilova


Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 7 мартдаги
38-сон қарорига
ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ
битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини (кейинги ўринларда "автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар" деб юритилади) расмийлаштириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши:
юридик шахслар томонидан мазкур юридик шахсларнинг ходимларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ишончномалар берилиши ҳолларига;
транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларига (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқаришни бериш ҳолларига;
енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотлари йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шартномалар тузиш ҳолларига;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатдан ўтказилмайдиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
3. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Автомототранспорт воситаларини:
ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);
лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
"TRADE-IN" дастури доирасида расмий дилерлик ташкилотларига фуқаролар ва юридик шахслар; Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари консуллари томонидан ҳам тасдиқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
5. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбошланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш тақиқланади.
6. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш мазкур Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади.
Расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга қадар автомототранспорт воситалари сотиб олувчининг танловига кўра, хоҳлаган ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши лозим. Бунда агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан маълумотнома тақдим этилади ва ушбу маълумотнома кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда штамп билан тасдиқланади. Штамп 10 кун мобайнида амал қилади.
Автомототранспорт воситаси кўздан кечирилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
8. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха гербли (масхус) бланкада расмийлаштирилади. Агар ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади.
Гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Консуллик муассасалари ишончномаларнинг гербли (махсус) бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминланади.
9. Гербли (махсус) бланкалардаги ишончномалар ва битимлар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
Герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади.
Гербли (махсус) бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
10. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автотранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённома) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида" 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига мувофиқ бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: "Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади" ёзуви киритилади.
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш бўйича бошқа шахсга бериш шартномалари, шартномалар (баённомалар) бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.
11. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади. Нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар ДЙҲХХнинг электрон маълумотлар базасига "ягона дарча" тамойили асосида автоматик равишда юборилади.
ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан уларга нисбатан автомототранспорт воситалари билан битимлар тасдиқланган автомототранспорт воситаларига тегишли тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар автомобиль эгалари (ижарага олувчилар ва ишончли шахслар) томонидан ДЙҲХХ органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Автомототранспорт воситаларини мазкур банд талабларини бузган ҳолда бошқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатилган ҳолда уларни маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келади.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан гербли бланкалар бўйича ҳар ойлик ҳисобот юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги йилнинг ҳар чорагида тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар бўйича таққослаш ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал идораларида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ва тақиқланганлиги ва хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар банки (ҳужжатли) шакллантирилишини таъминлайди. Маълумотлар банкини шакллантирадиган нотариал идоралари рўйхати тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан ДЙҲХХ органлари билан биргаликда қўшимча равишда тегишли ҳудуд бўйича бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банки юритилади.
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш тартиби бошқа манфаатдор идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.
13. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Низом талабларини тушунтириш ва автомототранспорт воситалари эгалари эътиборига етказиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
15. Мазкур Низом 2006 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 77-модда.
<
Download 45,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish