Машғулот давомийлиги-240 мин.
|
Ўқувчилар сони: 8-10киши
|
Ўқув машғулоти тури
|
Поликлиникада амалий машғулот ва кейс технология асосида семинар
|
Машғулот ўтказиш жойи
|
ОПда УАШ кабинети, аудитория, лаборатория, УТТ кабинети
|
Машғулот тизими
|
Кириш
Амалий қисм
- беморлар курацияси
- амалий кўникмалар алгоритми
-амалий қисм мухокамаси
3.Назарий қисм
– кейс ечиш
- назарий қисм муҳокамаси
4. Баҳолашни амалга ошириш
- узини ва ўзаро баҳолаш
- ўқитувчининг баҳоси
5.Ўқитувчининг ҳулосаси. Билимларни баҳолаш. Кейинги машғулот (ротация буйича қаранг) мавзуси бўйича саволлар билан танишиш.
|
Машғулотнинг мақсади: УАШ талабаларини соғлом аёлларда мустақил антенатал парвариш (АНП) қилиш, диспансер хисобига олиш, бўлажак ота оналарни маслахатлаш ва ўқитиш ҳамда ҳомиладорликнинг меёрий кечишининг бузилишини аниқловчи скрининг текширувларни ўтказишга ўргатиш.
|
Ўқитувчининг вазифалари:
Мавзу бўйича билимларни тизимлаштириш, мустахкамлаш ва чуқурлаштириш;
Тизимлаштириш, таққослаш, умумлаштириш, маълумотларни тахлил қилиш бўйича кўникмаларни ривожлантириш;
Команда бўлиб ишлаш, киришимлилик кўникмаларини ривожлантириш.
|
Ўқув фаолиятининг натижаси:
Талаба билиши лозим:
ҳомиладор организмида содир бўладиган физиологик ўзгаришларни;
антенатал парваришлар тамоилларини;(АНП)
репродуктив саломатлик асослари ва оилани режалаштириш тамоилларини;
УАШ бажариши лозим:
ҳомиладорликни аниқлаш;
антенатал парвариш ўтказиш;
хатар гуруҳига кирувчи хомиладорни аниқлаш;
лаборатор ва инструментал текшириш усулларини қўллаган ҳолда ҳомиладорларни клиник текшириш;
лаборатор ва инструментал текшириш усуллари натижаларини тахлил қилиш
Тугруқ олди тайёргарлиги учун ҳомиладорларни госпитализация қилиш критерияларини аниқлаш;
амбулатор-поликлиника ва уй шароитида ҳомиладорларни кузатиш
ҳомиладорлар картасини тўлдириш.
|
Ўқитиш усулларива техникаси
|
Амалий вазифа усули, маълум қилиб ўқитиш, кейс-технология техникаси, талабалар презентацияси, тест саволларини ечиш.
|
Ўқитиш воситалари
|
Методик тавсияномалар, флип-карталар, доска, маркерлар, скотч.
|
Ўқитиш шакллари
|
Ҳомиладорлар билан индивидуал ишлаш, муляжлар билан ишлаш, гуруҳларда жамоавий ишлаш, презентациялар
|
Ўқитиш шарт- шароитлари
|
ҚВПда УАШ кабинети, гурухий ишлаш учун шароити бўлган аудитория, муляжлар и асбоблар - стетоскоп, сантиметр лентаси, кузгу, қўлқоплар, кушетка, амалий кўникмаларни бажариш бўйича стандарт қадамлар.
|
Қайтар алоқа усуллари ва воситалари, мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: саволлар, вазифаларни гурухчаларда бажариш;
Ёзма назорат: тест саволларини ечиш.
|