Мавзу №1: Физиологик ҳомиладорликни олиб бориш. Антенатал парвариш асослари. Соглом аёлларда хомиладорликни олиб бориш


Қон таҳлили (қон гуруҳи ва гемоглобин миқдори)



Download 394,15 Kb.
bet9/13
Sana30.03.2022
Hajmi394,15 Kb.
#518098
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу

Қон таҳлили (қон гуруҳи ва гемоглобин миқдори): агар қон гуруҳи номаълум бўлса, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қон таҳлили ўтказилади. Гемоглобин миқдорини ҳар бир режали ташрифда аниқлаш мумкин. Физиологик ҳомиладорликда умумий қон таҳлили кўрсаткичлари нормал бўлади ёки учинчи триместрда физиологик гидремия ҳисобига эритроцитлар миқдори камайиши мумкин. Камқонлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда ЖССТ ҳомиладорликнинг биринчи триместрида 60 мг темир билан 1 мг фолий кислотасини ҳар куни 90 кун давомида тайинлашни тавсия қилади. Агар гемоглобин миқдори 110 г/лдан кам бўлса, ҳомиладорни олиб бориш режасига темир дори воситаларни киритишни давом эттириш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Агар оғир анемия аниқланса (Hb 70 г/лдан кам) ҳомиладорни гематолог мутахассисга маслаҳатга юбориш шарт
Резус омилни аниқлаш: резус омилни ва антителолар мавжудлигини аниқлаб, сенсибилланмаган ҳомиладорларга 28 ҳафтада ва туғруқдан сўнг биринчи 72 соатда анти-D-гаммаглобулин юборишга тайёрлаш лозим. Резус манфий фон гуруҳи аниқланса, аёлни антирезус антителоларни аниқлашга юборилади.
Режали УТТ: УТТ эрта муддатларда ҳомиладорлик бачадонда/бачадондан ташқарида эканлигини, гестация муддатини, кўпҳомилаликни, ҳомила ривожланиш нуқсонларини, плақентанинг ҳолати, унинг етилганлиги, жойлашиши, қоғаноқ сувларининг ҳолати ва миқдорини, ҳамда ҳомиланинг динамикада ривожланишини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари УТТ ҳомиланинг биофизик профилини (БФП) аниқлаб беради.
Ҳомиланинг тизимли нуқсонлари (ривожланиш нуқсонлари)ни аниқлашга йўналтирилган скрининг тестлар
Ҳомиланинг тизимли нуқсонлари (ривожланиш нуқсонлари)ни аниқлашга йўналтирилган скрининг тестлар тиббий-генетик маслаҳатлаш, ультратовушли сканирлаш, она қони зардобини таҳлили, хромосомалар йиҳиндисининг таҳлили (хорион биопсияси, цитогенетик усул)ни ўз ичига олади.
Бу тестларни ўтказишдан мақсад қуйидагиларни аниқлаш:
- ҳаётга лаёқатсиз руқсонлар
- оғир соматик ва руҳий патологиялар, бир умрлик ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизликни келтириб чиқарадиган нуқсонлар
- она қонида даволаса бўладиган ҳомиланинг ҳолатлари
- туғилгандан сўнг тиббий аралашувларни ёки қўшимча текширишларни талаб қиладиган ҳолатлар
Ҳомила патологияларини аниқлаш тадбирлари ҳомиладорлик, туғруқ даврида бажариладиган ҳаракатларнинг оптимал режасини ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга репродуктив танлов эркинлигини бериш мақсадига йўналтирилган бўлиши лозим.
Бажарилган тестлар натижалари мижозларга қулай шаклда тушунтирилиши лозим. Врач томонидан бажарилган ёзмалар бажариладиган тестларнинг мақсадлари ва усулларини тушунтириб бериши керак (масалан, ультратовушли сканирлашда текшириш нима учун ва қандай бажарилиши). Бундан ташқари ижобий ёки салбий натижа олинганда кейинги тадбирлар ҳам кўрсатилиши лозим.

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish