Режали кўриклар муолажаларини асослаш: АҚБни ўлчаш:Гипертензия белгиларини аниқлаш мақсадида ҚВП/ОПга ҳар бир ташрифда АҚБни ўлчаш керак. Юқори АҚБ баъзи ҳолатларда преэклампсия ривожланишидан дарак бериши мумкин. Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача диастолик артериал босим 90 мм рт. ст. дан юқори ёки бошланғич босимга нисбатан 10 мм. рт. ст. Пасайганда касалхонада даволаниш буюрилади.
ТВИни аниқлаш: Овқатланиш билан муаммо бўлган ҳомиладорларда тана вазнини ўлчаш – ТВИ 18,5 кам бўлганда тана вазни дефицити ва 29 дан ортиқ бўлганда семизликни билдиради. Ҳомиладорлик даврида тана вазни ортиши 7 дан 18 кг.гачани ташкил этади.
Сийдик таҳлили:Симптомсиз бактериурияни аниқлаш учун аёлнинг тиббий муассасага ҳар бир ташрифида бажарилиши лозим. Агар бактериялар миқдори 1 млда 100000 колониядан ортиқ бўлса, антибиотикотерапия бошланади. ҚВП/ОПга кейинги ташрифларда протеинурияга сийдик таҳлили бажарилади. Скрининг текшириш учун сийдикнинг ҳар қандай қисми тўғри келади, аммо сийдикдаги оқсил миқдорини аниқлаш учун 24 соат давомида йиғилган сийдикдаги оқсилни аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. (суткалик сийдик таҳлили).
Бачадон туби баландлигини ўлчаш:ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида бачадон ўлчамларини ва гестацион муддатни баҳолаш имконини беради. Бундай текширишлар кетма кетлиги ҳомила ўсиши ва ривожланишини мониторинг қилишга ёрдам беради. Бир қатор текширишлар натижалари бачадон туби баландлигини ўлчаш ҳомила туғилишда кам вазн билан туғилишини олдинда айтиб беришда сезгирлик ва спецификлиги юқори эканлигини кўрсатди. Бу тест шунингдек ҳомила ривожланиши ва ривожланишдан орқада қолишини кузатиш имконини беради. (Antenatal Care Basics, WHO).Олинган натижаларни антенатал ривожланиш графигини тузиш ва солиштириш (гравидограмма билан).
Ташқи акушерлик текшируви (Леопольд Левицкий усули):28 ҳафтадан бошлаб ҳар бир ташрифда ҳомиланинг жойлашиши аниқланади, бироқ 36 ҳафтагача бу диагностик аҳамиятга эга эмас.
Ҳомила юрак уришини эшитиш бўлажак ота ва оналар учун ташрифдаги энг кутилган лаҳзалар ҳисобланади. Ҳомила юрак уришини эшитиш ҳомила тириклигидан дарак беради, аммо унинг аҳволини баҳолаш қийинроқ, ҳаттоки қўл Доплери билан ҳам децелерацияларни аниқлаш қийин.
Оёқларни кўриш: ҳар бир ташрифда веналарнингварикоз кенгайишларни аниқлаш учун оёқ ва кафтларини тешириш лозим. Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ёки узоқ вақт оёқда тик турадиган аёлларга оёқлар учун машқлар тавсия қилинади. Шишилар 50-80% ҳомиладорларда кузатилади, уларни патологик ҳолат индикатори деб ҳисобланмайди (юз ёки белдаги массив ёки тез ривожланувчи шишлардан ташқари).