Мавзу №1: Физиологик ҳомиладорликни олиб бориш. Антенатал парвариш асослари. Соглом аёлларда хомиладорликни олиб бориш


Овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар



Download 394,15 Kb.
bet6/13
Sana30.03.2022
Hajmi394,15 Kb.
#518098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришлар. Кўнгил айниши - 70-85% ҳомиладорликда кузатиладиган универсал симптом ҳисобланади.
1. ҳомиладорларнинг ярмида қусиш кузатилса, 25%да фақат кўнгил айниши кузатилади.
2. бу белгилар эрта 9 ҳафтагача муддатда бошланиб, 13-16 ҳафтагача давом этади. Кам ҳолларда кўнгил айниши қусиш билан ёки алоҳида бутун ҳомиладорлик давомида давом этиши мумкин. Бу ҳолат кўпроқ ёш биринчи туғувчиларда кузатилади. Кўнгил айниши ва қусиш одатда ўз ўзидан ўтиб кетади, кам ҳолларда узоқ вақт давом этиб, озиқланишнинг бузилишига ва оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин. Тўхтовсиз қусиш барча ҳомиладорликларнинг 0,5–2% ни ташкил этиб, сабабсиз қусиш, ацетонурия ва озиб кетиш билан кузатилади. Баъзан электролит баланси бузилиши, қалқонсимон без патологияси ва жигар фаолиятининг бузилиши ҳолатлари хам кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорларда рефлюкс-эзофагит (жиғилдон қайнаши) қизилўнгач сфинктери тонусининг сусайиши ҳисобига юзага келади. Қоринда босим ортиши ҳисобига эзофагеал сфинктернинг диафрагма томон сурилиши ҳам қўшимча омил бўлиши мумкин.
· Меъда перистальтикаси ва секрецияси сусайиб, аъзонанинг тўлиқ бўшаша олмаслигига сабаб бўлади. Шунингдек, ичаклар перистальтикаси секинлашиб, қабзиятга сабаб бўлиши мумкин.
Теридаги ўзгаришлар. Ҳомиладорлик даврида қорин оқ чизиғи, сўрғичлар, ареолалари пигментацияси ортиши, баъзан хлоазма (юздаги жигар ранг доғлар) пайдо бўлиши кузатилади.· Кўпинча ҳомиладорларда пальмар эритема, юлдузсимон гемангиома ва стриялар пайдо бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар ҳамма ҳомиладорларда ҳар хил бўлиши мумкин. Субкутикуляр соҳадаги коллаген толаларнинг ёрилиши натижаси болиб ҳисобланади. Эҳтимол, бу ўзгаришлар буйракусти бези пустлоғида гормонлар продукцияси ва тери чўзилиши билан боғлиқдир.
Бачадондаги ўзгаришлар. Ҳомиладор бўлмаган бачадон вазни 100 гр атрофида бўлади. Ҳомиладорлик давомида аъзо 10 бароабр катталашиб, оғирлиги 1 кг.га етади. Мушаклар гипертрофияси 20 ҳафтада якунланади, сўнг мушак толаларининг чўзилиши кузатилади.· Функционал ва морфологик жиҳатдан бачадон уч қисмга бўлинади: бўйни, бўйинчаси (18 ҳафтадан бошлаб қуйи сегмент бўлиб шаклланади) ва танаси.· Катта муддатларда коллаген миқдори камайиши бачадон бўғзи силлиқлашиши ва очилиши имконини беради. Бачадон бўйни безлари гипертрофияси кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқарилиши ва инфекциядан ҳимоялаш вазифасини ўтайдиган қуюқ шиллиқли тиқин (operculum), ҳосил бўлишига олиб келади.· Цервикал эктопия ва эпителий десквамацияси натижасида қин ажралмалари миқдори ортади.· Бачадон танаси ўлчамлари, шакли, консиситенцияси ортади. Бачадон бўшлиғи ҳажми 4 дан 4000 млгача ортади.· Бачадоннинг қон билан таъминланиши 10 ҳафталикда 50 мл/минутдан етилган муддатда 500-700 мл/мин.гача кучаяди. Бачадонни қон билан таъминлайдиган бачадон ва тухумдон артериялари ҳамда сийдик қопи артерияси юқори шохи сезиларли кенгаяди.

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish