1-маъруза
Фанга кириш
Режа:
Маълумотларни яшириш.
Стеганография ва watermarking (сув шаклидаги белги).
Уларнинг тарихи.
Стенография ва watermarkingнинг муҳимлиги.
Таянч иборалар: ахборотни яшириш, контент, watermarking, стегонография, муаллифлик ҳуқуқи.
Маълумотларни яшириш
Маълумотларни яшириш (information hiding ёки data hiding) қадимдан фойдаланилиб келинган ва долзарб бўлган соҳа саналган. Маълумотларни яшириш деганда контент (расмлар, қўшиқлар, видеолар ва ҳак.) ичида керакли маълумотларни яшириш тушунилади. Бу ерда, яшириш тушунчаси, маълумотни сезилмайдиган кўринишда келтириш ёки маълумот махфийлигининг мавжудлигини сақлаш учун фойдаланилади. Қадимда турли маълумотларни яшириш усулларидан фойдаланилган ҳолда, маълум доирадаги одамлар орасида маълумотлар алмашинилган. Умумий ҳолда маълумотлари яшириш тузулмаси қуйидагича:
1.1-расм. Маълумот яширишнинг умумий тузилмаси
Юқоридаги расмда кўрсатилганидек, тузилма икки қисмдан иборат: маълумотни яшириш (embedder) ва яширинган маълумотни очиш (Detector). Маълумотни яшириш тизими иккита киришга, яшириладиган маълумот ва ушбу маълумотни ташувчи маълумот (контент) эга. Натижада эса, ягона маълумот яширинган контент ҳосил қилинади. Яширинган маълумотни очиш тизими эса битта киришга эга бўлиб, маълумот яширинган контентни қабул қилади ва ундан яширинган маълумотни ажратиб олади.
Одатда маълумотларни яшириш соҳаси иккита катта қисмга ажратилади:
Стеганография;
Watermarking (сув шаклидаги белги).
Стеганография ва watermarking (сув шаклидаги белги)
Watermarking. Бу тушунчани аниқроқ англаш учун қуйидаги мисолни келтирамиз. Американинг 20 $ пулини олиб, ёриққа тутиб, президент Эндрю Джексон расмига қаралса, унда сиз ўнг томонда ушбу расмни билинар-билинмас (watermark) қилиб акланганини кўришингиз мумкин. Ушбу watermark қоғозни таёрлаш жараёнида унга қўшилган ва шунинг учун уни қалбакилаштириш мураккаб.
1.2-расм. Американинг 20 $ пули
Ушбу келтирилган мисолга таяниб, watermark қуйидаги иккита хусусиятга эга. Биринчиси, watermark одатий кўриш жараёни орқали кўринишдан яширинган, яъни махсус кўриш жараёни орқали уни кўриш мумкин (масалан, ёриқликка тутиш орқали). Иккинчиси эса, watermark ўзи яширинган контентга тегишли маълумотни сақлайди (масалан, пулни қалбаки эмаслигини).
Бундан ташқари, watermarkларни физик объектлар ва электрон маълумотларга (мусиқа, расмлар ва видеолар) нисбатан ҳам қўлласа бўлади.
1990 йилларнинг охирларида келиб, рақамли тизимларда watermark тизимларига бўлган қизиқиш кучайди. Дастлаб асосий контент сифатида расмлар, аудио ва видео маълумотлари олинган бўлса, кейинчалик, бинар расмлар, матн, чизиқлар, анимацион параметрлар, юкланувчи кодлар ва ҳак. лардан ҳам фойдаланила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |