Киришга рухсат беради? Абтнинг кичик функционал тизимлари қандай асосий функцияларни бажаради?



Download 397,06 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.06.2022
Hajmi397,06 Kb.
#651820
Bog'liq
AT J . DAN MSH



1. ―Ахборот технологиялари‖ тушунчасига таъриф беринг. 2. Мамлакат транспорт соҳасига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этишдан қандай иқтисодий 
самарадорлик? 3. Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг асосий мақсад ва вазифалари? 4. Ахборот технологияларининг ривожланиш босқичларини санаб ўтинг 
ва таъриф беринг. 5. Автоматлаштирилган иш жойлари(АИЖ)дан ташкил топган тизим тузилмасини тавсифланг. 6. Оптик-толали тармоқ асосида маълумот алмашишга 
асосланган тизимнинг асосий вазифаларини санаб ўтинг. 7. Сунъий йўлдошнинг асосий вазифаси ва таркибий қисмлари ҳақида тушунча беринг. 
1. Ахборотни таснифлашнинг асосий тушунчалари ва тизимлари ҳақида тушунча беринг. 2. Ахборот технологияларини(АТ) қайси белгилар асосида таснифлаш мумкин? 3. 
Бошқарувнинг ахборот тизимлари (БАТ) сифат даражаси буйича қандай фарқланади? 4. Амалга оширилаѐтган технологик операциялар синфлари бўйича ахборот 
технологиялари(АТ) қайси жиҳатлари бўйича кўриб чиқилади? 5. Автоматлаштирилган ахборот технологиялар тармоқ интерфейси фойдаланувчисига қайси ресурсларига 
киришга рухсат беради? 6. АБТнинг кичик функционал тизимлари қандай асосий функцияларни бажаради? 
7. АБТ таъминловчи қисм методлари комплекси нималарни ўз ичига олади? 8. АБТ дастурий таъминоти таркибига қандай дастурлар киради? 9. АБТ ахборот 
таъминотининг таркибий элементлари нималардан иборат? 10. АБТ техник таъминотининг таркибий элементлари нималардан иборат? 11. АБТнинг математик таъминоти 
нима? 12. АБТнинг лингвистик таъминоти нима? 13. АБТ ташкилий ва методик таъминотини ташкил этувчи хужжатлар тўплами нималардан иборат? 14. АБТнинг ҳуқуқий 
таъминоти нима? 15. АБТ эргономик таъминотини ташкил этувчи талаблар тўплами нималардан иборат? 
1. Автоматлаштирилган ахборот тизимига (ААТ) таъриф беринг. 2. Автоматлаштирилган ахборот тизими таснифи. 3. Интеллектуал транспорт тизимини 
тавсифланг. 4. Интеллектуал транспорт тизимларининг мақсад ва вазифалари. 5. Сунъий йўлдош навигация тизимининг мақсад ва вазифалари. 6. GPS алоқаси, ривожланиш 
тарихи, асосий тушунчалар. 7. GPS тизимидан фойдаланишнинг асосий тамойиллари. 8. Транспортда ГЛОНАСС тизими. 9. Геостационар йўлдошлар, афзалликлар ва 
камчиликлар. 10. Евтелтракс тизимининг тузилиши ва вазифаларини таърифлаб беринг. 11. Борт абонент ускунаси нималарга мўлжалланган? 12. GPS тизими дастлаб қандай 
мақсадларга мўлжалланган? 13. Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг GPS мониторинги ҳолати. 14. Ер шари назоратини амалга ошириш учун нечта сунъий йўлдош 
фаолият юритади? 
1. Tашишнинг автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимининг таркибий элементларини санаб ўтинг. 2. "А" босқичнинг функционал вазифалари нималардан 
иборат. 3. "Б" босқичнинг функционал вазифалари нималардан иборат. 4. Tашишнинг автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви қуйи тизимининг асосий вазифаларини 
нималар ташкил этади? 5. ДБМнинг асосий вазифалари қандай бажарилади? 6. Шаҳар йўловчи транспортини шакллантириш қандай омилларга боғлиқ? 7. Энг кам 
миқдордаги ходимларнинг ишлатиш орқали, шаҳар транспорт мажмуасининг автоматлаштирилган оператив бошқарувини ташкил қилишнинг афзаллиги нимада? 8. Шаҳар 
транспорт мажмуасини ишлатиш натижаларининг узлуксиз мониторинг қилиниши ва текширилиши асосида қандай натижаларга эришиш мумкин? 9. 
АБT(автоматлаштирилган бошқарув тизими)нинг кенгайтирилиши, шунингдек, тизимнинг махсус электрон таблолари ва Интернетнинг ишлатилиши орқали қандай 
самарадорликка эришилади? 10. Йўловчи транспортининг автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими (Й-АДБТ) структураси ташкилий элементларини санаб ўтинг. 
11. Шаҳарда йўловчиларни ташишларни бошқаришни такомиллаштиришда нималарга асосланиб янги имкониятлар амалга оширилади? 12. ДБМнинг дастурий-техник 
воситалари нималардан иборат? 13. Алоқа воситалари ва маълумотларни узатиш протоколлари қандай режимларда нутқли хабарлар ва маълумотлар алмашинувини 
таъминлайди? 14. Кўчма (стационар) объектларга ўрнатиладиган ҳисоблаш воситалари қандай вазифаларни бажаради? 15. Транспорт воситаларига ўрнатиладиган ҳисоблаш 
ва навигация воситалари қандай вазифаларни бажаради? 16. Бошқарувнинг автоматлаштирилган радионавигация тизими(БАРТ)ни ривожлантириш ва янада кенгроқ татбиқ 
қилишнинг асосий муаммолари нималардан иборат? 17. Алоқа ва маълумотлар алмашишнинг бирлаштирилган комплекси каналларида кузатиладиган хизматларга қайсилар 
киради? 
1. Интеллектуал транспорт тизимларининг ўзига хос хусусиятлари. 2. Транспорт тизимларини автоматлаштириш соҳасида ИТТ таснифи. 3. ИТТ қуйи тизимлари. 4. ИТТга 
мисоллар келтиринг. 5. Автомобиль рақамларини аниқлаш модули функцияларини таърифланг. 6. Транспорт оқимлари хусусиятларини назорат қилиш модули 
функцияларини таърифланг. 7. «Радар» модули қандай функцияларни ўз ичига олади? 8. Минтақалар ва шаҳарлар ИТТларининг асосий вазифалари нималардан иборат? 9. 
Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва хавфсизлигини таъминлашда ИТТ қуйи тизимини жорий қилиш қандай амалга оширилади? 10. Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва хавфсизлигини 
таъминлашда ИТТ қуйи тизимининг функциялари нималардан иборат? 
1.2. Ахборот технологияларининг умумий тушунчалари. Ахборот технологиялари (АТ) - бу ўзаро боғлиқ бўлган илмий, технологик ва муҳандислик фанлари йиғиндисидир. 
Унинг асосий тадқиқот объекти: 

ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш билан шуғулланадиган кишиларнинг меҳнатини самарали ташкил қилиш усуллари; 

компьютер 
техникаси; 

одамлар ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг ўзаро ишлашини ташкил қилиш усуллари ва уларнинг амалий тадбиқи; 

шунингдек, тегишли ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий муаммолар. Ахборот технологиялари - бу хўжалик объектларини бошқариш учун дастурий ва аппаратли таъминот асосида маълумотларни тўплаш, 
рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш ва қайта ишлашни амалга ошириш учун усул ва воситаларнинг йиғиндисидан фойдаланадиган жараѐн. Ахборот технологиялари - бу ахборот 
воситаларидан фойдаланиш ва автоматлаштириш усуллари бўйича амалга ошириладиган жараѐнларнинг тизимли ташкил этилиши. Ахборот узатиш процедураси - тизимга 
маълумотларни киритиш ва узатиш жараѐнидан ташқари, тармоққа маълумотларни рақамли шаклдан аналог шаклга ўтказиш ва аксинча амалларни, шунингдек, хабарларни 
чиқариш операциялари, киритиш ва чиқариш назоратини, маълумотларни химоя қилишни ўз ичига олади. Ахборотни қайта ишлаш тартиб - таомиллари ахборот 
технологиялари ичида энг асосий ҳисобланади. Қолган процедуралар ѐрдамчи характерга эга. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари (ААТ) - ишлаб чиқилган дастурий 
таъминотни қўллаган холда бошқарув масалаларини хал қилиш учун мунтазам ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, узатиш, сақлаш, қидириш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш 
усулларини ва воситаларини, унинг ѐрдамида мижозларга маълумот тақдим этишни ўз ичига олади. Автоматлаштирилган ахборот технологияларининг асосий мақсади - 
бирламчи маълумотларни қайта ишлаш орқали янги сифатли ахборотни олишдир, бунинг асосида оптимал бошқарув қарорлари ишлаб чиқилади. 1.3. Ахборот 
технологияларининг ривожланиш босқичлари. Ахборот технологиялари ривожланиши тўғрисида компьютерлардан фойдаланиш билан боғлик бўлган белгилари орқали 
фарқланувчи бир неча 10 фикрлар мавжуд. Шахсий компьютернинг пайдо бўлиши билан ахборот технологиялари ривожланишининг янги босқичи бошланганлиги барча 
ѐндашувлар учун умумий ҳисобланади. Асосий мақсад - бу инсонларнинг шахсий эҳтиѐжлари ҳамда профессионал соҳа ва кундалик ҳаѐт учун зарур ахборотга бўлган 
эҳтиѐжларини қондиришдир. Фарқланишнинг ўзига хос хусусияти - технология воситаларининг турлари. Биринчи босқич (ХIХ асрнинг иккинчи ярмигача) "қўлда" ахборот 
технологияси, унинг воситалари: қалам, сиѐҳ, китоб эди. Алоқа қилиш почта орқали хат, пакет ва жўнатмалар юбориш тарзида амалга оширилар эди. Технологиянинг асосий 
мақсади ахборотни керакли шаклда такдим этишдир. Иккинчи босқич (ХIХ аср охиридан бошлаб) "механик" технология бўлиб, унинг воситалари: ѐзув машинкаси, телефон, 
илғор почта жўнатмалари билан жиҳозланган диктофон. Технологиянинг асосий мақсади ахборотни тўғри шаклда янада қулайрок усулда тақдим этишдир. Учинчи босқич (ХХ 
асрнинг 40-60 йиллари) - "электр" технологияси бўлиб, унинг воситалари: "катта" компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот, электрон ѐзув машиналари, ксерокслар, 
диктофонлар эди. Технологиянинг мақсади ўзгариб бормоқда. Ахборот технологиялари учун алохида урғу ахборотни тақдим этишдан уни мазмунан шакллантирилишига 
бериляпти. Тўртинчи босқич (1970 йилларнинг бошидан бошлаб) "электрон" технологиядир, асосий воситаси кенг доирадаги асосий ва ихтисослаштирилган дастурий 
пакетлар билан жиҳозланган "катта" компьютерлар ва уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ), ахборот-қидирув тизимлари (АҚТ). 
Технологиянинг асосий мақсади, ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларини бошқаришда, айниқса, аналитик ишларни ташкил қилиш учун ахборотнинг таркибий қисмини 
шакллантиришга қаратилган. Кўп объектив ва субъектив омиллар ахборот технологияларининг янги концепцияси олдида турган муаммоларни ҳал килишга имкон бермади. 
Шу билан бирга, бошқарув ахборотининг таркибий қисмини шакллантириш тажрибаси орттирилди ва технологияларнинг ривожланишини янги босқичига ўтиш учун 
профессионал, психологик ва ижтимоий асос яратилди. 5-босқич (1980 йилларнинг ўрталаридан бошлаб) "компьютер" ("янги") технология бўлиб, асосий воситаси турли 
мақсадлар учун кенг кўламли дастурий таъминотига эга бўлган шахсий компьютер. Ушбу босқичда, муайян мутахассислар томонидан қарорларни қабул қилишни қўллаб- 11 
қувватлаш учун хизмат қилувчи автоматлаштирилган бошқарув тизимини хусусийлаштириш жараѐни амалга оширилади. Бундай тизимларда бошқарувнинг турли 
даражаларига мўлжалланган аналитик ва интеллектуал салоҳиятга эга шахсий компьютер қўлланилади ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланади. Микропроцессор 
базасига ўтиш муносабати билан кундалик, маданий ва бошқа мақсадлар учун техник воситалар ҳам муҳим ўзгаришларга дуч келмоқда. Глобал ва маҳаллий компьютер 
тармоқлари турли соҳаларда кенг қўлланила бошланди. Фарқланишнинг ўзига хос хусусияти - ахборотни қайта ишлашнинг вазифалари ва жараѐнлари. Биринчи босқич (60-


70 йиллар) - Компьютер марказларида маълумотларни оммавий фойдаланиш режимида қайта ишлаш. Ахборот технологияларининг ривожланишининг асосий мақсади 
инсонларнинг мунтазам қўл меҳнатини автоматлаштириш эди. Иккинчи босқич (80 йиллардан бошлаб) - стратегик муаммоларни ҳал этишга қаратилган ахборот 
технологияларини яратиш. Фарқланиш белгиси - жамиятни ахборотлаштириш йўлидаги муаммолар. Биринчи босқич (1960 йилларнинг охирига қадар) аппарат 
имкониятининг чекланган шароитида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш муаммоси билан тавсифланади. Иккинчи босқич (1970 йилларнинг охиригача) IBM/360 
серияли компьютернинг тарқалиши билан боғлиқ. Ушбу босқичдаги муаммо - дастурий таъминотнинг аппарат, яъни техник воситаларни ишлаб чиқиш даражасидан 
пастлигидадир. Учинчи босқич (80 йилларнинг бошидан бошлаб) - компьютер профессионал бўлмаган фойдаланувчи учун иш воситаси бўлиб, ахборот тизимлари - унинг 
қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш воситаси бўлди. Муаммолар - фойдаланувчининг эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш ва компьютер муҳитида 
мувофиқ интерфейсларни яратиш. Тўртинчи босқич (90 йилларнинг бошидан бошлаб) - ташкилотлараро алоқалар ва ахборот тизимларининг замонавий технологияларини 
яратишдир. Ушбу босқичнинг муаммолари жуда кўп. Улардан энг муҳими: 

компьютер алоқаси учун протоколлар, келишувларни ишлаб чиқиш ва стандартларни ўрнатиш; 

стратегик ахборотдан фойдаланишни ташкил этиш; 

ахборот хавфсизлиги ва ҳимоясини ташкил этиш. 
Голографик ахборот дисплейлари. Худди шундай тизимларни BMW ѐки Audi да ҳам кўриш мумкин. Тизимнинг мақсади, маълумотни тўғридантўғри олд ойнада намойиш 
қилишдир. Мисол учун, "General Motors" компанияси тезлиги, йўналиши ва бошқалар ҳақидаги маълумотни намойиш этадиган моделларни яратиш ва жорий этиш бўйича 
дастлабки қадамларни қўйди. 
Ҳаракатни кузатиш ѐки "Ўлик зоналар". Иккала янги, шубҳасиз, зарур бўлган технологиялар, булар, бир ахборот технологиясига бирлаштирилган - хавфсизликни яхшилашга 
ѐрдам берувчи - "ўлик зоналар" деб номланган мониторинг тизими ва йўл белгиларининг кесишмасидан огоҳ этувчи тизимлар. Тизим, нафақат ҳайдовчининг ѐнга буриш 
чироқларини ѐқмаган ҳолда бошқа чизиққа ўтаѐтганидан огоҳлантиради, шунингдек, ўтилаѐтган чизиқ банд бўлганда ундаги автомобиль билан тўқнашувнинг олдини олишга 
имкон беради. "Кўр ҳудуд" деб номланувчи тизим. BMW, Ford, GM, Mazda ва Volvo каби компаниялар ўзларининг машина ойналарига ўрнатиладиган, ―ўлик‖ зоналарни 
назорат қилувчи махсус камера ѐки датчиклардан фойдаланадиган тизимларни таклиф қилдилар. Орқа кўриниш ойнасининг ѐнида ўрнатилган кичик огоҳлантириш 
чироқлари ҳайдовчини машина "ўлик зона"да жойлашганлигидан огоҳлантиради, ҳайдовчидан ҳеч кандай жавоб олинмаса ва у бошқа чизиққа ўтишни бошлаган бўлса, 
тизим товуш сигналлари орқали огоҳлантириш беради ѐки автомобиль русумига боғлиқ холда рулнинг вибрациясини таъминлайди. Салбий томони шундаки, бундай 
тизимлар фақат кичик тезликда ишлайди. Йўл ҳаракати ҳақида огоҳлантириш “Cross Traffic Alert” тизими. Бу "ўлик зоналар" мониторинг тизими асосида ишлайдиган радар. 
Тизим орқага ҳаракатланиш пайтида автомашиналарнинг ўзаро ҳаракат йўналишини аниқлашга қодир. ―Cross Traffic Alert‖ махсус ўрнатилган радар ѐрдамида 
автомобилнинг чап ва ўнг томондан 19,8 метргача масофадаги яқинлашаѐтган объектларни аниқлаши мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу функция Ford ва Linkoln автомобилларида 
мавжуд. Йўл белгиларининг кесишиши. Шу каби ечимларни Audi, BMW, Ford, Infiniti, Lexus, Mercedes-Benz, Nissan ва Volvo каби компаниялар таклиф этмоқда. Тизимни 
ишлатиш учун йўл белгиларини ўқийдиган кичик камералар қўлланилади, агар ҳайдовчи зарур бурилиш чироқларини ѐқмаган 18 бўлса, тизим бу ҳақда огоҳлантириш беради. 
Тизимга қараб бу овозли ѐки ѐруғлик сигнали, рул вибрацияси ҳамда ремень таранглашуви бўлиши мумкин. Мисол учун, Infiniti автомобилларида ҳаракатланиш чизиғидан 
четга чиқишига йўл қўймаслик учун автоматик тормозлаш қўлланилади. Парковка. Бугунги кунда кўпгина компаниялар автоматлаштирилган машиналарни жойлаштиришга 
ѐрдамлашувчи тизимларни ўрнатмоқдалар. Бундай тизимлар қуйидагича фаолият юритади: машина радарлар ѐрдамида парковка учун етарлича жой мавжудлигини 
аниқлайди. Бундан ташқари, ҳайдовчига рулни тўғри бурчак остида буришга ѐрдам беради ва автотранспортни қўйиш жойига деярли ўзи жойлаштиради. Албатта, инсоннинг 
ѐрдамисиз, у ҳали тўлиқ ишламайди, лекин яқин орада бундай тизимлар инсон иштироки мутлако зарур бўлмайдиган даражага этади. Бунда, машинани тарк этиб, бутун 
жараѐнни ѐн томондан кузатиш мумкин бўлади. Ҳайдовчининг ҳолатини кузатиш тизими. Чарчаган ҳайдовчи маст ҳолатдаги ҳайдовчи каби хавфли бўлиши мумкин (ичиш 
қонунга тўғри келмайди). Ҳозирда ҳайдовчининг ҳаракатларида ва реакцияларида чарчоқ белгиларини аниқлайдиган ва уни дам олиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирувчи 
автомобилларнинг кузатиш тизимлари билан жиҳозлайдиган бир нечта автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Улар Lexus, MercedesBenz, Saab ва Volvo. Мисол учун, 
Mercedes да шундай тизим "Attention Assist" ("Диққат ѐрдамчиси") деб номланади: тизим биринчи навбатда, автомобилни бошқарилишини, хусусан, рулнинг бурилишини, 
йўналиш кўрсаткичларини ва педалга келаѐтган кучни ўрганади, шунингдек, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларини, шамол ва йўл нотекислиги каби ташқи омилларни кузатади. 
Агар "Attention Assist" ҳайдовчининг чарчаганлигини аниқласа, унда бир оз дам олиш учун тўхтатиш зарурлиги ҳакида хабар беради. Буни, "Attention Assist" асбоблар мажмуи 
экранида огоҳлантириш ѐзуви ва товушли огоҳлантириш сигнали орқали амалга оширади. Volvo да ҳам шунга ўхшаш тизим мавжуд, бироқ у бироз бошқача ишлайди. Тизим 
ҳайдовчининг хатти-ҳаракатини назорат қилмайди, лекин автомобилнинг йўлда ҳаракатини баҳолайди. Агар бирор хавф туғилса тизим ҳайдовчига вазият оғирлашмасдан 
олдин хабар беради. Тунги кўриш камералари. Тунда кўриш тизимлари туфайли кечалари бахтсиз ҳодисаларнинг камайтиришига эришиш мумкин. Айни пайтда, А8 модели 
Mercedes-Benz, BMW ва Audi каби компанияларида таклиф этилмоқда. Бундай тизимлар ҳайдовчига пиѐдалар, ҳайвонлар ѐки қоронғуда йўл белгиларини кўришга ѐрдам 
беради. BMW учун инфрақизил камера 19 ишлатилади, бу тасвирни мониторга қора ва оқ рангга ўтказади. Камера 300 метрга яқин масофадаги объектларни аниқлайди. 
Mercedes-Benz инфрақизил тизими анча кичикрок диапазонга эга, аммо у янада аниқ тасвирни тақдим эта олади, лекин унинг камчилиги паст ҳароратда ѐмон ишлаши. Toyota 
муҳандислари эса, тунги кўриш тизимини такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда, бу эса ҳайдовчиларга кечаю-кундуз ишончли тарзда иш фаолиятларида ѐрдам 
бериши мумкин. Улар, тунги вақтда кўпроқ диапазондаги рангларни кўришга қодир, тунги қўнғиз, асалари ва капалаклар кўзларининг ишлашини ўрганиш жараѐнида кашф 
этилган алгоритм ва тасвирларни яратиш тамойилларига асосланган камера прототипини тақдим этди. Янги рақамли тасвирни қайта ишлаш алгоритми юқори тезликда 
ҳаракатланаѐтган транспорт воситасидан кўриш имконияти паст шароитда ҳам юқори сифатли тўлиқ рангли тасвирларни олиши мумкин. Бундан ташқари, камера автоматик 
тарзда ѐруғлик даражасидаги ўзгаришларга мослаша олади. Бундан ташқари, автомобиль учун тунда кўриш камералари - тепловизорлар ҳам анча долзарб ҳисобланади. Ford 
биринчи бўлиб, дунѐдаги ҳаво билан тўлдириладиган ѐстиқчали хавфсизлик камарларини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, ушбу тизим орқа ўриндиқдаги 
йўловчиларни, биринчи навбатда бахтсиз ҳодиса натижасида кўпроқ жароҳат олувчи ѐш болаларни ҳимоя қилишда сезиларли даражада самарадордир. Ҳаво билан 
тўлдириладиган ѐстиқчали хавфсизлик камарлари ҳаво ѐстиғи 40 миллисонияда шиширилади. Сўнгги йилларда, катта ва кичик бўлган деярли барча автомобиль ишлаб 
чиқарувчилари кўпроқ самарадорликка эришиш мақсадида, шу билан бир қаторда, ѐнилғи сарфини камайтириш ва ўртача ҳаракат кўрсаткичларини ошириш йўлида янги 
ѐнилғи ва двигатель турларига маблағ ажратмоқдалар. Бугунги кунда биз кўплаб тижорий ишлаб чиқарилган электромобилларни кузатишимиз мумкин, шунингдек, деярли 
ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчилари портфолиосида гибрид автомобиль бор 
Фаол аеродинамика. Барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар узоқ вақтдан бери шамол тунеллерини ишлатишаѐтган бўлсада, бу соҳада янада кўпрок янгиликлар қилиш 
мумкин. Мисол учун, BMW ўзининг концептуал автомобили BMW Vision Efficient Dynamics да аллақачон муваффақиятли равишда ҳаво оқимини тўсиқлар ѐрдамида бошқариш 
тизимларидан фойдаланади. Ҳайдаш шароити ва ташқаридаги ҳаво ҳароратига қараб, радиатор олдидаги тўсиқлар тизим сигнали билан очилади ѐки ѐпилади. Агар улар 
ѐпиқ бўлса, бу аеродинамикани яхшилайди ва двигателнинг қизиш вақтини қискартиради, шу орқали ѐнилғи сарфини камайтиради. Табиийки, BMW бу технологияни 
ишлатадиган ягона компания эмас. KERS - рекуператив тормозлаш. Бу электр тормозлашнинг шакли бўлиб, унда генератор режимида ишлайдиган тортиш моторлари 
томонидан ишлаб чиқариладиган электр қуввати электр тармоғига қайтарилади. Фақат 2009 йил мавсумида "Формула-1" да баъзи болидларда кинетик энергияни тиклаш 
тизими (KERS) ишлатилган. Бу гибрид автомобиллар соҳасидаги ривожланишга ва ушбу тизимни янада такомиллаштиришга ѐрдам беради. 2.2. Радио алоқа. Замонавий 
шароитда оптимал назоратни амалга оширишда зарур омиллардан бири автокорхонанинг транспорт воситалари ҳаракатини автоматик назорат қилувчи коммуникация 
тизимининг мавжудлиги ҳисобланади. Хозирги кунда автоуловларнинг назоратини амалга оширувчи турли хил алоқа воситалари ва тизимлари, бор, лекин уларнинг ҳаммаси 
ҳам транспорт назоратини бошқариш талабларига жавоб бермайди. ҲТ(ҳаракатланувчи таркиб)ни радио алоқа ѐрдамида назорат қилиш икки асосий қисмга бўлинади: 1. 
анчагина аввалги ва ҳозирги кунда фойдаланишдан четлатилаѐтган. ҲТ акс тўлқинларини қабул қилувчи назорат қурилмаларига асосланган. 2. назорат постларига транспорт 
воситасининг (автомобил) манбасидан юборилаѐтган сигналларни тўғридан-тўғри қабул қилиниши. Биринчи усул учун йўналиш бўйича етарли сонда назорат нуқталарини 
жойлаштириш талаб қилинади. ҲТнинг жойини аниқлаш учун камида 3назорат пости билан алоқада бўлиши керак. Камчилиги: ҳар бир транспорт бирлиги учун 
идентификация маълумотларининг етказиб беролмаслик. Иккинчи усулда ҲТга борт компьютерлари (дастлаб датчиклар) ўрнатиш имкониятидан фойдаланилган. 21 Борт 
компьютерларига АРМ(Автоматлаштирилган иш ўринлари)дан назорат пунктларидаги компьютерларга автомобиль ҳақидаги барча маълумотлар: унинг маршрути, юк тури 
ва бошқалар киритилади. Эслатма. Бугунги кунда, АT (автомобиль транспорти) учун автоном навигация тизимини ривожлантириш устида ишлар олиб борилмоқда. Унинг 
моҳияти қуйидагича: АT жойлашган манзил ҲТнинг ўзида жойлашган компютер тизимини ѐрдамида аниқланади. Ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар зарур: • бошланғич 
нуқта манзили • ҳаракатланиш параметрлари (ҳаракатланиш тезлиги, тезланиш, бурилишлардаги тезлик ва ҳоказо). Камчиликлари қуйидагича: 1. тўпланган хатоларни 
тузатиш учун ташқи мос ѐзувлар бўйича транспорт воситаси аниқ ўрнини аниқлаш учун эҳтиѐж 2. ҳисоблаш тизимининг ноқулайлиги. 2.3. Уяли(мобил) алоқа. Уяли алоқа 
шаҳарларда ѐки автомобиль трассаси бўйлаб ўрнатилган қабул қилувчи ва узатувчи станциялардан ташкил топган бир мобил алоқа тизими ҳисобланади. Ҳар бир қабул 
қилувчи станция маълум ҳудудни ўз ичига олади. Шаҳар асалари уясига ўхшаш бундай бўлимлар, яъни ҳудудларга бўлинади. Автомобиль ҳайдовчиси гўшакни кўтарганда 
уни энг яқиндаги қабул қилувчи-узатувчи станция эшитади ва ҳайдовчи мижоз билан шу станция орқали алоқага чиқади. Автомобил ушбу худудни майдони тарк этганида 
уни қўллаб-қувватлаш қўшни станция зиммасига узатилади, худди катакдан катакка ўтгандай. Уяли алоқа - жуда қулай ва тез равожланаѐтган алоқа туридар. Чунки аввалида 


қимматлиги туфайли фақатгина айрим қатламларгина ҳарид қила оладиган мобил телефонлар, эндиликда нархларининг сезиларли пасайиши туфайли халқ ичида оммалашиб 
бормоқда. Кўпинча, транспорт компаниялари АТ билан доимий алоқада бўлиш мақсадида ўзларининг ҳайдовчиларини уяли телефон аппаратлари билан таъминлашмоқда. 
Бироқ, уяли алоқадан фойдаланганда ҳам бир қанча камчиликлар аниқланди. Аввало – алоқа етарли қамровли эмас. Ҳатто кўп сонли таянч станциялари қурилган Ғарбий 
Европада ҳам мобил алоқа бутун ҳудудини қамраб олмайди. Уяли алоқа тармоғи фақат йирик шаҳарлар ва автомобил магистрал йўлларини қамраб олган, автомобиль катта 
магистралдан 30 22 километр узоқлашиши билан алоқа йўқолади. Муаммо бир-бири билан мос келмайдиган бир қанча уяли алоқа стандартлари борлиги билан ҳам 
мураккаблашади. Роуминг муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган. Иккинчи камчилиги, трафик учун жуда катта тўловлар ҳисобланади. Баъзи автотранспорт компаниялари 
тажрибасидан келиб чиқиб, бир ҳайдовчининг телефон учун ойига 100 доллардан ортиқ хақ тўлаши кузатилган. Учинчи камчилик, транспорт воситалари ҳолатининг объектив 
мониторингининг йўқлиги ҳисобланади. Диспетчер фақат ҳайдовчининг сўзларига таянган холда маълумотга эга бўлади. Агар компанияда автомобиллар сони жуда кўп бўлса, 
бунда сўровлар ва маълумотларни қўлда қайд қилиш жуда кўп вақтни, эътибор ва маблағни талаб қилади. Камчиликларга транспорт воситалари ҳайдовчиларининг 
диспетчерлар билан суҳбатларини ҳужжатлаштириш (кўпинча диспетчер ва ҳайдовчи ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқарувчи) ва АТнинг ҳаққоний ҳаракатланиш 
маршрутини ҳужжатлаштиришнинг имкони йўқлигини киритиш мумкин. Бундан ташқари, овозли алоқа орқали маълумотлар олиш, автотранспорт корхонасининг 
автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратишни қийинлаштиради. 2.4. Магистрал алоқа. Магистрал алоқа ҳам, уяли алоқа сингари бир мантиқий тузумга бирлаштирилган, 
шунингдек, ретрансляторлар - станциялар тармоғига асосланган тизим ҳисобланади. Бироқ, бу ишлаб чиқариш тармоғи ва унинг бир қатор чекловлари мавжуд. Аввало, бу 
майдон бўйича чеклаш. Бу ерда бутун мамлакатни қамраб олиш кўзда тутилмайди, балки, бир ѐки бир неча ишлаб чиқариш иншоотлари, шу ҳудуддаги транспорт воситалари 
билан алоқада бўлиш эҳтиѐжини қондириш назарда тутилади. Бундан ташқари, музокаралар давомида, ташқи тармоқларга кириш учун чекловлари мавжуд. Турли 
абонентлар учун турлича имкониятлар белгилаб берилади. Магистрал алоқа уяли алоқага нисбатан арзонроқ, шунинг учун маҳаллий транспорт воситаларида юк ташиш 
жараѐнларида қўлланилиши мумкин. Унинг ҳам уяли алоқадаги каби камчиликлари мавжуд. Албатта, узоқ масофага юк ташувчи транспорт воситаларини назорат қилишда 
сунъий йўлдош навигация тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқ. 2.5. Карпьютер. 23 Карпьютер ѐки Онбордер (инг.carputer, onboarder) (Бошқа номлари - онборд, 
автомобиль компютери, car PC, борт компьютери) - маҳсус автомобилларда ишлашга мўлжалланган ва бир ТВга ўрнатилган шахсий компютер аналоги. Онбордерлар 
автомобиль ҳаракатланишини назорат қилиш, Интернетга уланиш ва хордиқ чиқариш мақсадида ишлатилади. Имкониятлари: шахсий компьютер имкониятлари билан бир 
қаторда бир қатор қурилмалар (автомагнитола, навигатор, DVD-плеер) функцияларини бирлашган. Асосий маълумотлар Автомобиль компьютерининг асосий афзаллиги 
функционаллиги ҳисобланади. Автомобил компьютеридан фойдаланилганда алоҳида навигатор, парктроник, телевизор, DVD-плеер ўрнатиш учун ҳеч қандай эҳтиѐж 
қолмайди. Бу қурилмаларни ўрнатиш учун алоҳида жой талаб этилади ва алоҳида-алоҳида бошқарилади ... Автомобиль компьютерида назорат кўпинча (диагонали 7 дан 15 
ўлчамли) сенсорли LCD монитор орқали ташкил этилади. Мониторлар турлича, консол ичига қурилган, монтаж ўлчамларига эга, алохида тик турадиган (олинадиган) турлари 
бор. Турли русумдаги автомобиллар учун Tорпедо қисмига ўрнатиладиган мониторлар мавжуд. Стандарт автомобиль вазифаларига қўшимча равишда - (телевизор, GPS(инг. 
Global Positioning System), DVD) – автомобиль компьютери транспорт ҳолатини назорат қилиш билан бир қаторда, йўл ҳолатини видеотасвирга туширади, Интернет ва 
электрон почтадан фойдаланиш имконини беради, ҳамда бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Автомобиль компьютери GPS режимларини бошқариш, карталарни 
оператив ўзгартириш, ҳар иккала: векторли ва растерли хариталардан фойдаланиш ва назорат қилиш имконини беради. Яна интернетдан фойдаланиш, ҳаракатланиш 
маршрутидаги тирбандликларни кузатиш, Интернет-радио, видео-конференция, керакли маълумотларни излаш каби хизматлари мавжуд. Овозли алоқа ва рация, товуш 
сигналларини бошқариш ва парктроник - барчаси бир қурилмада жойлашган. Автомобиль магистралларида тез ҳаракатланишни хоҳловчилар ва автомобилда кўп километрли 
тирбандликларда ҳаракатланувчилар учун карпьютер инжекторни бошқариш функциясини бажаради. Реал вақтда двигатели қувватини ошириш ѐки, аксинча, ѐнилғи 
истеъмолини камайтириш мақсадида қувватни камайтириш, тирбандликларда автомобилнинг юқори самарали ҳаракатини амалга ошириш каби функцияларни бажаради. 
24 Тарихи Автомобиль компьютерлари тарихи 1981 йилда IBM компанияси томонидан ВМW автомобили учун биринчи борт-компьютерини ишлаб чиқишдан бошланди. 16 
йилдан сўнг Apollo - Microsoft корпорацияси томонидан биринчи автомобиль компьютери прототипи ишлаб чиқилди. 2000 йилда Американинг Tracer компанияси биринчи 
онбордерни яратди ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 
3-§. Ахборот тизимларининг таснифи ва автотранспортда АБТни яратиш 3.1.Ахборотни таснифлашнинг асосий тушунчалари ва тизимлари. 3.2. Ахборот технологияларини 
таснифлаш. 3.3. Автоматлаштирилган бошқарув тизими(АБТ)нинг таркибий тузилмаси. 3.1. Ахборотни таснифлашнинг асосий тушунчалари ва тизимлари. Ахборот тизими деб 
белгиланган мақсадга эришиш учун ахборотни сақлаш, излаш, ажратиш, уни қайта ишлаш тамойиллари, усуллари ва воситаларининг ўзаро боғланган мажмуига айтилади. 
Ахборот тизими асосида маълумотлар базасидаги маълумотларни тартиблаш, автоматик 25 равишда излаш ва маълумот алмашиш мумкин. Ахборот тизимида унинг 
элементлари сифатида компьютер, компьютер тармоқлари, ахборотлар, дастурий таъминот, одамлар ва бошқаларни қараш мумкин. Ахборот тизимлари аниқ бир объект 
учун яратилади ва шу объект маълумотларини сақлайди ва қайта ишлайди. Масалан, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари бунга мисол бўла олади. Ахборот 
тизимларининг автоматлаштирилган ва автоматик турлари маълум. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида бошқариш ѐки маълумотни қайта ишлаш функциясининг бир 
қисми автоматик равишда, қолган қисми эса инсон томонидан бажарилади. Автоматик ахборот тизимларида бошқариш ва маълумотни қайта ишлашнинг барча функциялари 
техник воситаларда, инсон иштирокисиз амалга оширилади (масалан, технологик жараѐнларни автоматик бошқариш). Бошқарув тизими кўпгина объектлар, кўрсаткичлар ва 
тушунчалар билан тўқнаш келади. Таснифлаш қатор холатларда, жумладан, жамланган маълумотларни шаклларда сақлаш ва керагида чиқариб олиш зарурияти бўлганда 
керак бўлади. Бундай холатларда ушбу маълумотларнинг маълум таснифлаш белгилари аниқлаб олинади ва асосий маълумотлар билан биргаликда сақланади. 
Маълумотларни алоқа каналлари орқали жўнатиш ва ишлов беришга мослаштириш учун аввал уни таснифлаш, кейин эса шаклга келтириш (кодлаш) зарур бўлади. 
Таснифлагич - бу таркибидаги объектлар номларини ҳамда таснифланувчи гуруҳлар номлари ва уларнинг кодлари ахамиятини ўз ичига олувчи маълумотларнинг шаклга 
келтирилган тавсифи (маъноси)ни амалга оширувчи хужжат. Юклатилган кўплаб объектларнинг тартибли тақсимланиши натижалари таснифлаш номини олади. Кўплаб (ва 
улар ичидаги) объектларни тақсимлаш қоидаларини бир қолипга келтириш таснифлаш тизими деб аталади. Таснифланишнинг қабул қилинган тизимига мослаштирилган 
холда, таснифланувчи объектларни тақсимлаш жараѐни таснифланиш жараѐни деб аталади. Таснифланувчи объектнинг бошқа объектлар билан ўхшашлигини ѐки фарқини 
аниқлашга имкон берувчи хусусияти ѐки характеристикаси таснифлаш белгиси деб номланади. Таснифлаш объектларини бошқа объектлар билан ўхшашлиги ѐки 26 фарқини 
аниқлашда битта ва бир неча белгилар орқали бирлаштирувчи қисми таснифлаш гуруҳи деб номланади. Таснифлашнинг асоси - бу таснифлашнинг маълум бир поғонасида 
кўплаб ва кичик бўлакларга бўлувчи белги. Таснифлаш поғонаси - бу битта таснифлаш гуруҳида объектларни навбатдаги тақсимланиш натижаси. Таснифлаш сатҳи - бу 
таснифлашнинг бир поғонасига жойлаштирилган таснифлаш гуруҳлари жамланмаси. Таснифлаш тизими чуқурлиги - бу мазкур тизимга киритилган таснифлаш сатҳлари сони. 
Ҳар бир таснифлаш тизими қуйидаги хоссалар билан характерланади: тизим эгилувчанлиги; тизим хажми; тизим тўлдирилганлиги поғонаси (тўлдирилиш коэффициенти). 
Тизим эгилувчанлиги - бу таснифлаш тузилмасини бузмаган холда янги объект ва белгиларни киритиш қобилияти. Тизим ҳажми - бу берилган таснифлаш тизимига киритилган 
энг кўп таснифлаш миқдори Р. Тизимнинг тўлдирилганлик поғонаси Ктўл гуруҳларнинг асл сонини Q(а таснифлаш микдори Р га бўлиш каби аниқланади. Ктўл= Qа/ Р Ҳозирги 
даврда таснифлаш тизимининг иерархик ва кўп аспектли тизимлари мавжуд. Иерархик тизимнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: тизимда таснифланишнинг 
чегараланмаган белгилар сонини мавжудлиги; ўзидан кейинги кўплаб чегараланмаган белгилар сонини мавжудлиги бўйича хосил қилинган, таснифлаш гуруҳларини алоҳида 
ажратиш билан маълум қилинган таснифлаш белгиларининг бир-бирига бўйсуниши. Алоҳида корхона шароитида ахборот тизимлари уч гуруҳга ажратилади: 
режалаштирувчи, диспозитив ѐки диспетчерлик, ижро этувчи ѐки оператив. Транспорт соҳасидаги ахборот тизимлари моддий оқимларни бошқаришни алоҳида корхона 
миқѐсида эмас, балки минтақа, давлат ва ҳаттоки бир неча давлатлараро ахборот жараѐнларни ташкил этишда ҳам иштирок этиши мумкин. (3.1-расм) 27 3.1-расм. Транспорт 
соҳасида қўлланиладиган ахборот тизимлари турлари Режалаштирувчи ахборот тизимлари стратегик характердаги қарорларни тайѐрлаш ва қабул қилишга хизмат қилувчи 
логистик тизимларни юқори даражада бошқариш учун яратилади. Булар: логистик занжир звеноларини яратиш ва оптималлаштириш, ишлаб чиқаришни режалаштириш, 
заҳира ва ресурсларни умумий бошқариш ва бошқалар. Диспозитив ѐки диспетчерлик тизимлари мавжуд логистик тизимдаги омборлар ѐки цехларни бошқариш ишларини 
узлуксиз таъминлаш мақсадида яратилади. Бу ерда қуйидаги масалалар ҳал қилинади: омбор ва цехлардаги заҳирани бошқариш, транспортни бошқариш, юкларни саралаш, 
қадоқлаш ва жўнатиш, жўнатилган товарлар кундалик хисоботи ва бошқалар. Ижро этувчи ѐки оператив тизимлар бошқарув органларининг у ѐки бу базасида яратилиб, 
моддий оқимларни оператив бошқариш, режанинг бажарилишини ва уларнинг ҳаракати жадвалини, юкларни ташилишини ва бошқаларни назорат қилиш билан боғлиқдир. 
Моддий оқимларни бошқаришнинг кўп босқичли автоматлаштирилган тизимини яратиш, айниқса унинг дастурий таъминоти анчагина маблағ талаб этади. Яратилган тизим 
логистик фаолиятда кўп функциялилик ва юқори интергация даражасини таъминлаши керак. Шундан келиб чиқиб, логистика соҳасида автоматлаштирилган бошқарув 
тизимини яратаѐтганда маҳаллий шароитга мослашувчан, нисбатан арзонроқ дастурий таъминот танланиши лозим. Ҳозирги кунда анчагина мукаммал дастурий пакетлар 
яратилмоқда. Бироқ уларни барча ахборот тизимларида ҳам қўллаб бўлмайди. Бу моддий Ахборот тизимлари Микродаражадаги ахборот тизимлари (алоҳида корхоналар) 
Режалаштирилган Диспозитив (диспетчерлик) Ижро этувчи (оператив) Макродаражадаги ахборот тизимлари (минтақа, давлат, бир неча давлатлар) 28 оқимларни бошқариш 
масалаларини стандартлаштириш даражасига боғлиқдир. Стандартлаштириш даражасининг режалаштирилган ахборот тизимларида нисбатан юқорилиги бу тизимда 
стандарт дастурий таъминотни қўллашни енгиллаштиради. Диспозитив ахборот тизимларида бир қатор сабабларга кўра стандарт дастурий пакетларни қўллаш имконияти 
камроқ. Масалан: -корхоналардаги ишлаб чиқариш жараѐни анъанавий шаклланган бўлиб, стандартлаштириш вақтида ўзгартиришларга қийин мослашади; -
фойдаланувчилардаги қайта ишланаѐтган маълумотларнинг тузилмаси бир-биридан фарқ қилади. Ижро этувчи ахборот тизимларидаги оператив бошқаришда дастурий 


таъминотни индивидуал тарзда тез-тез янгилаб турилади. Муҳими шундаки, ахборот тизимлари бошқарув тизимининг барча аспектларидаги бир қатор функционал соҳалар, 
яъни, бухгалтерия ҳисоби, моддий, ишчи ресурсларни бошқариш, маркетинг ва ишлаб чиқаришни бошқаришни бевосита боғлаб туради. Ахборот тизимлари реал ҳаѐтда бир 
неча турдаги ахборот тизимларининг комбинациясидан иборат. Амалиѐтда ҳар бир турдаги ахборот тизимининг ўз функционал вазифаси бўлиб, улар ахборот жараѐнларни 
бошқаришда ва қарорлар қабул қилишда асосий функцияларни бажаради. 3.2. Ахборот технологияларини таснифлаш. Ахборот технологияларини(АТ) қуйидаги белгилар 
асосида таснифлаш мумкин: АТ технологик жараѐнни марказлаштириш поғонаси бўйича бошқарув тизимларида марказлаштирилган, марказдан узоқлаштирилган ва 
аралаштирилганларга бўлинади: Марказлаштирилган технологиялар шу билан характерлики, иқтисодий объектнинг асосий функционал вазифаларини ва маълумотни қайта 
кўриб чиқиш- марказий серверда, корхонада ташкил этилган ҳисоблаш тармоғида ѐки тармоқнинг ахборот-ҳисоблаш марказида таҳлил қилинади. Марказдан 
узоқлаштирилган технологиялар мутахассис вазифасининг аниқ ечимини топиш учун, иш жойларида ўрнатилган ҳисоблаш техникасидан маҳаллий(локал) равишда 
қўлланишга асосланади. Аралаштирилган технологиялар жойлардаги функционал вазифаларни ҳамкорликдаги базалар ва барча ахборотлар тизимини автоматик 
маълумотлар банкида интеграциялаш(бирга жойлаштириш) билан 29 характерланади. Бошқарув жараёни қуйидаги кўринишларга эга: -технологик жараѐн орқали 
бошқарувнинг ахборот тизимлари (БАТ) - бу технологик қурилмалар, станоклар ва автоматик линиялар бошқарувини таъминловчи инсон-машина тизимларидир; - ташкилий 
бошқарувда БАТ учун бошқарув объектлари бўлиб, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ижтимоий-иктисодий жараѐнлар, банк, фонд бозори БАТ, молия БАТ, суғурта БАТ, солиқ БАТ, 
божхона БАТ, давлат статистикаси БАТ, ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари БАТ, ўқув муассасалари БАТ ва бошқалар хизмат қилади. Ҳудудий белгилар бўйича: - 
бошқарувнинг давлат ахборот тизими (АТ) ўзида, давлат статистикаси АТни, молиявий ҳисоблар АТни, бошқарувнинг тармоқ ахборот тизимларини, илмий тадқиқотлар АТни, 
солиқ хизматлари АТни, ИИВ АТни ва хоказоларни жамлайди. - федерал мақомдаги ҳудудий ахборот тизимлари; - бошқарувнинг регионал ахборот тизимлари; - шахар 
хужалигини бошкарувининг ахборот тизимлари. Инсон иштироки чораларига қараб БАТнинг фаолияти автоматик ва автоматлаштирилган тизимларга ажратилади. Автоматик 
тушунчаси билан - монтаж қилинган ва тузатилгандан кейин инсоннинг бевосита иштирокисиз ишлай оладиган бошқарув тизими тушунилади. Автоматлаштирилган ахборот 
бошқарув тизимларида бевосита инсон омили иштирок этади(хизмат кўрсатувчи персонал, маъмурий бошқарув аппарати). Бу шу билан боғлиқки, бир қатор функцияларни 
бутунлай (математик тарзда) шаклга келтириш имкони йўқлиги сабабли энг қийин моделларда кўзда тутилмаган холатлар доимо келиб чиқиши мумкин. Ушбу холатларда 
ечимни инсон қабул қилади. Бошқарувнинг ахборот тизимлари (БАТ) сифат даражаси буйича қуйидагича фарқланади: Ахборот-сўров тизимлари (ACT) фойдаланувчиларнинг 
корхоналар ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ҳамда бошқарув аппарати қарорлари моҳиятига таъсир қилмайдиган сўровлари бўйича маълумотларни йиғиш, сақлаш, 
дастлабки ишлов бериш ва тақдим этишни амалга оширади. ACT содда жараѐнлар (ҳисобга олиш, инженер-техник ҳисоблар)ни автоматлаштиришга йўналтирилган бўлиб, 
уларни ахборот-қидирув деб ҳам номлашади. 30 Ахборот-маслаҳат берувчи тизимлар ҳозирги аниқ холатда бошқарув ечимларининг мавжуд вариантларини автоматик 
режимда шакллантиради. Ечимларнинг ушбу вариантлари юклатиган меъзонлар асосида баҳоланади. Ушбу тавсиялар мутахассислар томонидан баҳоланади ва қарорлар 
қабул қилиш учун ишлатилади. Маслаҳат берувчи автоматлаштирилган тизимлар асосига бошқарув тизими ѐки объект орқали ўтадиган, адекват жараѐнли математик 
моделлар киритилиши зарур. Ахборот-бошқарувчи тизимлари реал вақтда ва объектларни синхрон бошқарув жараѐнида фаолият кўрсатади. Предметли турлар кўлами 
бўйича - қарорларини замонавий автоматлаштирилган ахборот технологияларини ишлатиш орқали ишлаб чиқадиган тегишли корхоналар ва ташкилотларнинг функционал 
вазифалари турларига ажратиб беради. Буларга бухгалтерлик ҳисоби ва аудит вазифалари, банк фаолияти, ҳамда суғурта ва солиқ йўналишлари тегишли бўлади. Амалга 
оширилаѐтган технологик операциялар синфлари бўйича ахборот технологиялари(АТ) содда характердаги топшириқлар ечими билан мос келувчи ҳамда мавжуд содда 
дастурий таъминот, матнли ва график нашрлар, жадвал процессорлари, маълумотлар базаларини бошқарув тизимлари, мультимедия тизимлари, гипертекстли тизимлар ва 
бошқалар билан мос равишда кўриб чиқилади. Фойдаланиш интерфейси турлари бўйича автоматлаштирилган ахборот технологиялари фойдаланувчининг тегишли иқтисодий 
объектда автоматлаштирилган ахборот технологияларига мос равишда маълумотли, ҳисобли ва дастурли манбааларига кириш имконияти қараб бўлинади. Пакетли ахборот 
технология фойдаланувчига маълумотлар ишловига таъсир ўтказишга имконият бермайди ва айнан шу вақтда мулоқотли технология фойдаланувчига бошқарув ечимларини 
қабул қилиш учун маълумотларни оператив олиш давомида унга ҳисоблаш воситалари билан интерактив режимда ўзаро ҳаракат қилишга имкон беради. 
Автоматлаштирилган ахборот технологиялар тармоқ интерфейси фойдаланувчисига ҳисоблаш ва ҳудудли узоқлаштирилган ахборот ресурсларигателекомуникацион 
воситалар рухсатини беради. Тармоқни ташкил қилиш турлари бошқарув аппаратининг маьлумотлар алмашинув тезлиги бўйича ҳамда фирманинг барча таркибий 
бўлинмаларини бошқариш бўйича талабларига боғлиқ бўлади. Иктисодий объектни бошқаришда маълумотлар тезлигига ошган талаблар корхонада фаолиятини замонавий 
технологияларга мос равишда ривожланаѐтган тармоқли технологияни ташкил қилиш имкониятини беради. Бу эса ўзига нафақат локал ҳисоблаш тизимини, шунингдек, 
ахборотлар тизимида (АТ) кўппоғонали (иерархик) ва тақсимланган ахборот технологияларини ташкил этишга олиб келади. Булар ҳаммаси технологик ўзаро ҳаракатга 
мўлжалланган бўлиб, узатиш, ишлов бериш, йиғиш, сақлаш ва ахборотни ҳимоялаш воситалари орқали ташкиллаштирилади.
3.3. Автоматлаштирилган бошқарув тизими(АБТ)нинг таркибий тузилмаси. АБТ таркибий тузилмасининг асосий қисмида унинг функционал ва таъминловчи қисмларини 
ажратиб кўрсатилади. Функционал қисм автоматлаштирилаѐтган объектни бошқаришнинг асосий функцияларини бажарувчи кичик функционал тизимларга бўлинади 
(масалан, ташкилотлар). Бундай функционал тизимларнинг ажратилишига замонавий ишлаб чиқариш тизимларини бошқаришдаги мураккабликлар сабаб бўлади. 
Таъминловчи қисм АБТнинг барча кичик функционал тизимларидаги уларнинг хусусиятларига қараб бирлаштирилган вазифаларни ҳал қилишни таъминловчи усуллар 
тўпламини ташкил этади. АБТнинг технологик таъминотига, асосан, иш фаолияти давомида бир мақсадга хизмат қилиш тамойилига амал қилувчи АТ турли объектлари киради. 
АБТнинг технологик таъминотининг асосий элементлари бўлиб: ахборот, лингвистик, дастурий, математик, техник, ташкилий, ҳуқуқий, эргономик таъминот ҳисобланади. 
АБТнинг дастурий таъминоти — АБТнинг нормал фаолият юритишини таъминловчи тизим ва илова дастурлари тўпламидир. АБТнинг ахборот таъминоти — тизимда 
қўлланиладиган иборалар луғатини тавсифловчи тизимли-йўналтирилган маълумотлар тўплами (классификаторлар, намунавий моделлар, автоматлаштириш элементлари 
ва х.з), ҳамда автоматлаштирилаѐтган объектнинг фаолияти давомидаги барча босқичларидаги информацион модели ҳолати ҳақидаги маълумотларини ўзида жамловчи 
тўплам. АБТнинг техник таъминоти — маълумотларни киритиш, фойдаланиш, узатиш, тасвирлаш ва қабул қилишни амалга оширувчи воситалар тўпламидир. АБТнинг 
математик таъминоти — тизим фаолиятида маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган математик методлар, моделлар ва алгоритмлар тўплами. 32 АБТнинг 
лингвистик таъминоти — автоматлаштирилган тизимларда фойдаланиладиган тилни шакллантиришдаги тил воситалари ва ахборот бирликлари тўплами АБТнинг ташкилий 
ва услубий таъминоти — тизим фаолиятида аниқ автоматлаштирилаѐтган жараѐнларни бажариш учун зарур, ҳамда фаолият натижаларини тақдим этиш шакллари, объект ва 
автоматлаштирилаѐтган тизимнинг ташкилий тузилмасини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. АБТнинг ҳуқуқий таъминоти — автоматлаштирилган тизимнинг фаолияти 
давомида риоя қилинадиган қонун нормалари ва фаолият натижалари юридик статуси тўплами. АБТнинг эргономик таъминоти — автоматлаштиришнинг компьютер 
воситалари техник характеристикасига қаратилган, иш жойларидаги инсоноператорнинг психологик, психофизиологик, андропометрик, физиологик имкониятлари ва 
характеристикаларининг ўзаро боғлиқ талаблари тўлами. АБТнинг ички тузилмасини унинг элементларининг мустаҳкам ўзаро алоқасининг характерловчи структура ташкил 
этади. Бунда, ўзаро алоқалари ва элемент турлари билан фарқланувчи қуйидаги структура турларидан фойдаланилади: • функционал (элементлари — функциялар, 
масалалар, процедуралар; алоқалари — информацион); • техник (элементлари — қурилмалар, компонентлар ва комплекслар; алоқалари — алоқа линиялари ва каналлари); 
• ташкилий (элементлари — инсонлар коллективлари ва алоҳида ижрочилар; алоқалари — информацион, бўйсунувчи ва ўзаро алоқа); • ҳужжатли (элементлари — 
автоматлаштирилган тизимнинг ажралмас таркибий қисмлари ва ҳужжатлари; алоқалари — ўзаро алоқа); • алгоритмик (элементлари — алгоритмлар; алоқалари — 
информацион); • дастурий (элементлари — дастурий модуллар ва маҳсулотлар; алоқалари — бошқарув); • информацион (элементлари — тизимда маълумотларни тасвирлаш 
ва мавжуд бўлиш шакллари; алоқалари — тизимда ахборотни бир турдан бошқа турга ўтказиш операцияси). Бошқарувнинг ташкилий структураси — бу бошқарув жараѐнида 
аниқ функционал вазифалари белгиланган алоҳида ишчилар ва ишчилар гуруҳидан ташкил топган бошқарув звеноларининг ўзаро тизими. 33 3.2.-расм. АТК бошқарувининг 
иерархик структураси. Амалиѐт кўрсатадики, бошқарувчилар(АТ фойдаланувчилари)нинг даражаси қанчалик юқори бўлса, улар қарор қабул қилиш учун шунча кам ахборотни 
ишлатишади, бунда қабул қилинган қарорнинг қиймати ортади. Турли фойдаланувчилар орасида бошқарув функцияларининг тақсимланиши қарор қабул қилиш соҳасида 
ихтисослашишнинг ортишига олиб келади. АТнинг стандарт қарорлари кутубхонасида кўпинча рўй берадиган ―салбий‖ вазиятларни бартараф этишга қаратилган қарорлар 
таҳлил қилинади ва тўплаб борилади. Бундай қарорларга ҲТнинг линияга чиқмаганда фойдаланувчининг ҳаракати, автомобилларнинг сонининг ўзгариши ѐки линияга чиқиш 
муддати кабилар киради. Берилган маълумот ҳар бир конкрет фойдаланувчи учун деталлаштиилади, уни тақдим этиш шакли ва вақт параметрлари ўрнатилади. Назорат 
саволлари: 1. Ахборотни таснифлашнинг асосий тушунчалари ва тизимлари ҳақида тушунча беринг. 2. Ахборот технологияларини(АТ) қайси белгилар асосида таснифлаш 
мумкин? 3. Бошқарувнинг ахборот тизимлари (БАТ) сифат даражаси буйича қандай фарқланади? 4. Амалга оширилаѐтган технологик операциялар синфлари бўйича ахборот 
технологиялари(АТ) қайси жиҳатлари бўйича кўриб чиқилади? 5. Автоматлаштирилган ахборот технологиялар тармоқ интерфейси фойдаланувчисига қайси ресурсларига 
киришга рухсат беради? 6. АБТнинг кичик функционал тизимлари қандай асосий функцияларни бажаради? АТК директори Хайдовчи Хайдовчи Бригадир Колонна бошлиғи 
колонны Колонна бошлиғи Колонна бошлиғи Қарорлар Маълумот … 34 7. АБТ таъминловчи қисм методлари комплекси нималарни ўз ичига олади? 8. АБТ дастурий таъминоти 
таркибига қандай дастурлар киради? 9. АБТ ахборот таъминотининг таркибий элементлари нималардан иборат? 10. АБТ техник таъминотининг таркибий элементлари 
нималардан иборат? 11. АБТнинг математик таъминоти нима? 12. АБТнинг лингвистик таъминоти нима? 13. АБТ ташкилий ва методик таъминотини ташкил этувчи хужжатлар 
тўплами нималардан иборат? 14. АБТнинг ҳуқуқий таъминоти нима? 15. АБТ эргономик таъминотини ташкил этувчи талаблар тўплами нималардан иборат? 4-§. Замонавий 
сунъий йўлдош навигациясининг асосий тушунчалари ва ишлаш тамойиллари 4.1. Замонавий сунъий йўлдош навигация тизимларининг таснифи. 4.2. Космик сегментни ердан 


бошқариш станциялари. 4.3. Геостационар сунъий йўлдошлар асосида ишловчи тизимлар. Евтелтракт тизими. 4.4. Автомобилларнинг жойлашувини автоматик аниқлаш. 4.1. 
Замонавий сунъий йўлдош навигация тизимларининг таснифи. Ҳозирги кунда турли амалий масалаларни хал қилиш учун замонавий навигация тизимларини мобил алоқа 
тизимлари билан бирлаштирувчи АТга бўлган талабнинг ортиб бориши афзаллашмоқда. Ҳаракатдаги таркиблар билан алоқани ташкил қилиш ҳамда уларнинг макондаги 
координаталарини автомат тарзда кузатиш ва акс эттириш имкониятига эга бўлган ҳолда, корхонанинг транспорт таркибини бошқариш тизимлари бунинг яққол мисолидир. 
Ғарб давлатларида турган жойни аниқлаш тизимлари(TЖА)дан махсус вазифадаги автомобиль транспортининг турган жойини ва ҳолатини назорат қилишда фойдаланилади: 
патрул автомобиллар, тез ѐрдам машиналари, инкосация хизмат автомобиллари ва бошқалар. Шуниндек, баъзи банклар ва фавқулотда ҳолатлар хизматларида 
автоматлаштирилган кузатиш комплексларини эксплуатация қилиш бўйича тажрибалар мавжуд. Айни вақтда иккита глобал сунъий йўлдош навигация тизими мавжуд: GPS 
(Global Positioning System, АҚШ), ГЛОНАСС (Глобал сунъий йўлдош 35 навигация тизими, Россия). Яна бир глобал СЙНТ - Европа ГАЛИЛЕО СНТ синов ва ишга туширилиш 
босқичида. Ушбу тизимларнинг умумий номи глобал сунъий йўлдош навигация тизимлари (ГСЙНТ) ҳисобланади. TЖА сунъий йўлдош алоқа тизимларининг биринчи авлодига 
1970 йилларгача ишлаб чиқарилган ва йигирма йилдан ортиқ фойдаланилган тизимларни киритиш мумкин: NNSS (АҚШ), ЦИКАДА (CCCР). NNSS (Navy Navigation Satellite 
System) дастлаб АҚШ МВ учун мўлжалланган эди. Кейинчалик тизим TRANSIT деб номланган ҳамда 1964 йилдан эксплуатацияга киритилади. 1967 йилдан фуқоролар ва 
тижорат мақсадларида фойдаланиш учун йўл очиб берилган. 1970 йилларда нисбатан кичик габаратли GEOCEIVER қабул қилгичлари ишлаб чиқилди. Улар хаттоки 
координаталарни дециметрли аниқликда кўрсатиш имконини берди. 1980 йилга келиб дунѐдаги турли давлатларнинг минглаб истемолчилари шу тизимнинг хизмаларидан 
фойдаланишни бошладилар. Иккинчи авлодга иккита тизим киради: GPS (АҚШ) ва ГЛОНАСС (РФ). GPS (Global Positioning System)нинг иккинчи номи NAVSTAR (Navigation 
Satellite Timing and Ranging). Биринчи блок сунъий йўлдошлари 1978 йилдан ишга туширила бошланган. ГЛОНАССнинг тўлиқ номи - Глобал сунъий йўлдош навигация тизими. 
Ҳозирги кунда бир вақтнинг ўзида ҳам GPS, ҳам ГЛОНАСС тизимларидан фойдаланувчи қабул қилиш қурилмалари аллақачон иш бошлаган. GPS ва ГЛОНАСС орбитал гуруҳлари 
24та космик аппаратлар (КА)дан иборат. GPS КАлари 6та ҳар 60ºда (4.1-расм), ГЛОНАСС эса 3та ҳар 120ºда (4.2-расм) ѐйилган орбитал текисликда жойлашган. Маълумотларни 
узатиш учун кетаѐтган сигнал фаза, частота, амплитуда бўйича модулланади. Шунга кўра, модулация фазавий, частотавий ѐки амплитудавий (ФМ, ЧМ ѐки АМ) деб аталади. 
Ҳар бир сунъий йўлдошнинг сигнал оқими 1500 битдан иборат 25 та блокдан ташкил топган. Ҳар бир блок 300 битдан иборат 5 та кичик блокларга бўлинган. Хабарлар 
оқимидаги энг муҳим маълумотлар, одатда, ҳар 4 соатда янгиланади. GPSда барча сунъий йўлдошлар бир хил частотада ишлайди, лекин ҳар бири ўз кодига эга, сигналлар 
код бўйича ажратилади. 36 4.1-расм. GPS орбитал гуруҳи сунъий йўлдошлари. 4.2-расм. Глонасс орбитал гуруҳи сунъий йўлдошлари. ГЛОНАССда барча сигналлар юқори 
аниқликдаги ѐки стандарт аниқликдаги бир хил кодлар билан модулланган. Ҳар бир сунъий йўлдош хусусий частоталарда ишлайди (яъни, сигналлар частота бўйича 
ажратилади). Сунъий йўлдошлардаги юқори барқарор тебранишли эталон генераторлар бир вақтнинг ўзида вақтни сақлаб турувчи ҳисобланади. Узатилаѐтган 
радиосигналлар ўзида вақт они(белги)ни аниқ кўрсатади. Бу онлар (белгилар) бўйича ер станцияларида вақт хизматлари ѐрдамида вақт шкалалари давлат эталонлари билан 
солиштирилади. Уларга кўра фойдаланувчиларнинг аппаратурасида ҳам ўзгаришлар синхронланади. 37 GPS (Global position System) - вақт, масофа ва транспорт воситасининг 
жойлашувини аниқлаб борувчи сунъий йўлдош навигация тизими. Деярли ҳар қандай ҳавода, (шу жумладан, қутб ҳудудида), сайѐрамизнинг ҳар қандай нуқтасида, 
шунингдек, яқин фазода объектларини ўрнини ва тезлигини аниқлаб беради. Tизим АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, амалга оширилган ва фаолият 
юритмоқда. Ер юзасидаги ҳаракатланаѐтган транспорт воситасини назорат қилиш учун ҳар бир автомобиль борт компьютери (навигация) билан жиҳозланган ва автомобилдан 
келаѐтган сигналлар камида 3 сунъий йўлдошга етиб боришига эришиш керак. Бутун ер шарининг узлуксиз назоратини амалга ошириш учун 24та сунъий йўлдош етарли. 
Сунъий йўлдош жойлашуви назорати ердаги назорат станциялари, ҳамда сунъий йўлдош навигацияси томонидан аниқ вақт ҳақидаги сигналлар келиб турувчи сунъий йўлдош 
тизими томонидан олиб борилади (4.3-расм). Навигация сунъий йўлдошлари 4.3-расм. Сунъий йўлдош навигация тизими. Сунъий йўлдош навигациясини яратиш ғояси ўтган 
асрнинг 50- йилларида туғилди. Совет иттифоқи томонидан ернинг биринчи сунъий йўлдоши учирилгандан сўнг, Ричард Кешнер бошчилигидаги америка олимлари сунъий 
йўлдошдан узатилаѐтган сигналларни кузатиш давомида бир қатор афзалликларни аниқладилар, яъни, сунъий йўлдош ерга яқинлашгани пайтда қабул қилинаѐтган сигнал 
частотаси кучайиши ва ердан ҲМ ҲМ – ҳисоблаш маркази автомобиль АРМ 1 АРМ 2 АРМ 3 Сунъий йўлдош алоқаси 38 узоқлашганда унинг пасайиши намоѐн бўлди. 
Кашфиѐтнинг мазмуни шундан иборат эдики, ер юзидаги ўз координаталарини аниқ билган холда сунъий йўлдошнинг жойлашуви ва тезлигини ҳисоблаш мумкинлиги, ва 
аксинча, сунъий йўлдошнинг жойлашувини аниқ билган холда ердаги ўз тезлигимиз ва координаталаримизни аниқлаш имкониятига эга бўламиз. Бу ғоя 20 йилдан сўнг амалга 
оширилди. 1973 йилда DNSS дастури ишга туширилди, кейинроқ унинг номи Navstar-GPS, сўнгра GPS деб юритила бошлади. Биринчи синов сунъий йўлдоши орбитага АҚШ 
томонидан 1974 йил 14 июлда учирилди. GPS тизими ишини таъминлаш ва ер юзини тўлиқ қоплаш имконини берувчи 24та сунъий йўлдошдан охиргиси 1993 йилда орбитага 
учирилди. Шу тарзда, GPS тизими бор қувватда ишлай бошлади. Аввал бошида GPS – глобал навигация тизими харбий мақсадларда ишлаб чиқилган эди. Лекин, 1983 йилда 
Совет Иттифоқи ҳудудига учиб ўтган, бортида 269 нафар йўловчиси бор Корея Авиалинияларига қарашли самолѐт уриб туширилгандан сўнг АҚШ президенти Рональд Рейган 
бу навигация тизимидан фуқаролар учун ҳам қисман фойдаланишга рухсат берди. Тизимни қўллашнинг асосий тамойили шундаки, сунъий йўлдошдан ҳаракатланувчи 
таркибгача бўлган масофанинг маълум координаталарини ўлчаш орқали жойлашувини аниқланади. Масофа сунъий йўлдошдан юборилаѐтган сигналнинг GPS вақти антенна 
орқали қабул қилувчи вақт орқали ҳисобланади. Яъни, уч ўлчовли координаталарда масофани аниқлаш учун GPS қабул қилувчи қурилмаси GPS тизими вақти ва камида 3та 
сунъий йўлдошгача бўлган масофани билиши шарт. Шу тарзда, координаталарни ва қабул қилувчи қурилманинг баландлигини аниқлаш учун камида тўртта сунъий йўлдошдан 
келадиган сигналлардан фойдаланилади. 24та сунъий йўлдош дунѐнинг исталган нуқтасида 100% тизим фаолиятини таъминлайди, лекин ҳар доим ишончли қабул қилишни 
ва манзилни аниқ ҳисоблашни таъминлай олмайди. Шунинг учун жойлашувнинг аниқлигини ва заҳирани ошириш мақсадида орбитага сунъий йўлдошларнинг умумий 
белгиланган сонидан кўпроқ сони чиқарилади. 39 4.4-расм. GPS сунъий йўлдоши орбитада. GPS уч қисмдан иборат (4.5-расм): 

Космик сегмент; 

бошқарув ва назорат 
қилиш сегменти; 

фойдаланувчи сегменти. 4.5-расм. GPS ва Глонасс сунъий йўлдош навигация тизимлари сегментлари. 

Сунъий йўлдош сегменти сунъий йўлдош 
туркумларидан иборат. 40 

Назорат ва мониторинг сегменти асосий назорат қилиш ва мониторинг станциясини, сунъий йўлдошларни назорат қилиш станцияларини ва 
сунъий йўлдош борт компьютерига ахборотларни киритиш станцияларини ўз ичига олади. 

Фойдаланувчи сегменти - тизимда фаолият кўрсатаѐтган сунъий йўлдош қабул 
қилувчиларининг тўпламидир. Сутканинг ҳар бир дақиқасида NAVSTAR GPS тизимининг 24 та сунъий йўлдоши ишчи ҳолатда бўлади. Сунъий йўлдошлар олти орбитал чизиқда 
ҳаракатланади. Ҳар бир орбитада тўрт йўлдош мавжуд. Ҳар бир сунъий йўлдошнинг вазни 835 кг.ни, айланиш даври 11 соат 56,9 минутни, ўртача фойдаланиш муддати эса 
10 йилни ташкил этади. Орбитал чизиқлар 60 градуслик оралиқ билан ажралиб туради. Ер сатҳидан сунъий йўлдошгача бўлган масофа 20,2 минг километрни ташкил қилади. 
Орбитанинг бундай баландлигида, бир айланиш даври юлдуз кунининг ярмига тенгдир. Бошқариш ва назорат қилишнинг асосий станцияси (Consolidated Space Operations 
Center) Колорадо штатида (АҚШ) жойлашган. Марказ кузатув станцияларидаги маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди, сунъий йўлдошларнинг эфемеридаларини, 
шунингдек, соат параметрларини ҳисоблайди. Транспортни назорат қилишда ГЛОНАСС/GPS сунъий йўлдош мониторинги тизими. (Глобал сунъий йўлдош навигация тизими) 
NAVSTARда ишлайдиган GPS ғоялари ва тамойиллари 1980 йилларда ишлаб чиқилган. ГЛОНАСС сунъий йўлдош гуруҳининг назорат маркази Москва вилоятининг Королев 
шаҳрида жойлашган. 41 ГЛОНАСС – Глобал сунъий йўлдош навигация тизими. Собиқ Иттифоқ Мудофаа вазирлиги буйруғи билан ишлаб чиқилган. Ҳозирда Россия сунъий 
йўлдош навигацияси тизими. Тизимнинг асоси 24 та сунъий йўлдош бўлиб, Ер сатҳидан юқори бўлган учта орбитал текисликда 64,8 ° ва 19 100 км баландликдаги орбитал 
текисликларда ҳаракатланади. Тизимнинг ишлаш тамойили Американинг GPS навигация тизимига ўхшайди. Тизимнинг биринчи сунъий йўлдоши Собиқ Иттифоқ томонидан 
1982 йил 12 октябрида орбитага учирилди. 1993 йил 24 сентябрида 12 сунъий йўлдошдан иборат орбитал гуруҳи тизим сифатида расмий равишда фойдаланишга топширилди. 
1995 йилнинг декабрь ойида тизимда тўлиқ штат таркиби (24 та сунъий йўлдош) шакллантирилди. GPS ва Глонасс технологияларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар 
учун сунъий йўлдош мониторинги тизимларини ишлаб чиқарувчи энг машҳур рус компанияларидан бири "Геострон" ҳисобланади. Улар дастурларининг интерфейси содда 
ва тушунарли. Тизимдан муайян давр мобайнида ҳаракатланиш йўналишларини олиш, шунингдек, зарурий ҳисоботлар яратиш имконияти ҳам мавжуд. Сиз ўзингизнинг 
шахсий ѐки ишчи транспортингиз қаерда жойлашганлиги, шунингдек, ташиладиган товарлар ѐки яқинларингизнинг жойлашуви ҳақида маълумотларни олиш билан бир 
қаторда ушбу кўчма объектларни ҳам назорат қилиш имконига эга бўласиз. Тизимда йирик корхоналар менежерлари учун кенг имкониятлар мавжуд. Энди, сизнинг 
ходимларингиз учун самарали ва хавфсиз иш жараѐнни яратиш, юкларни ташишнинг ишончли тизимини ташкил этиш, шунингдек, ѐқилғини сезиларли даражада тежаш учун 
барча шароитлар мавжуд. Кўпгина транспорт компаниялари учун катта масофага юкларни ташиш жуда жиддий ва мураккаб жараѐндир. Ҳайдовчилар ҳар сафар кутилмаган 
обҳаво шароитларидан, йўлда кўзда тутилмаган муаммоли ҳолатларга дуч келишлари учраб туради. Шундай ҳолатларда, ГЛОНАСС/GPS мониторинг тизими 
фойдаланувчиларга тўғри қарор қабул қилиш ва энг яхши йўлни танлашга ѐрдам беради, шунингдек, йўналиш давомида вазиятни назорат қилиб боради. Шундай қилиб, бу 
янги ишланмалар сизнинг яқинларингиз йўлда бўлган пайтларда ҳотиржамлигингизни оширади ҳамда мол-мулкингиз, яъни, бу автомобиль ѐки катта бизнес бўладими, 
барчаси ҳақида ишончли маълумот олиш имконини беради. 42 Европанинг "Галилео" сунъий йўлдош навигация тизимининг хусусиятлари. Бир неча Европа мамлакатлари 
мутахассислари Европа Иттифоқи ва "ГАЛИЛЕО" Европа коинот агентлиги(ЕSА)нинг сунъий йўлдош навигация тизимининг биргаликдаги лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Тизим 
1 м дан кам аниқликдаги ҳар қандай ҳаракатланувчи объектлар учун навигация муаммоларини ҳал қилиш учун мўлжалланган. "GIOVE-A" Галилео тизимининг биринчи 
экспериментал сунъий йўлдоши 2005 йил 30 ноябрида Бойқўнғир космодромига етказилган. 2005 йил 28 декабрь куни соат 8:19да «Союз-ФГ» учириш мосламаси ѐрдамида 
GIOVEA космик аппарати баландлиги 23000 км дан юқори ҳисобланган орбитага 56° қияликда учирилди. Космик кеманинг массаси 700 кг, умумий ўлчамлари: узунлиги - 1, 2 
м, диаметри - 1,1 м. Галилео сунъий йўлдош гуруҳи таркибига 30 та сунъий йўлдош (27 ишчи ва 3 заҳира) киради ва улар камида тўртта космик аппарат ѐрдамида ер шарининг 
исталган нуқтаси назоратини таъминлаб беради. Космик сегмент учта назорат марказлари, қабул қилувчи ва узатувчи станциялар глобал тармоғини ўз ичига олган ер 
инфратузилмаси билан тўлдирилади. Сунъий йўлдошлар сайѐрамизнинг исталган нуқтасида, шу жумладан, Шимолий ва Жанубий қутбларда, тўртта сунъий йўлдошдан бир 


вақтда 90% сигнал олиш эҳтимоллигини таъминлайди. Сайѐрадаги аксарият жойларда олтита Галилео сунъий йўлдоши бир вақтнинг ўзида кўриш зонасида бўлади. 
Американинг GPS ва россиянинг ГЛОНАСС тизимларидан фарқли равишда Галилео тизими давлат ва харбий ташкилотлар томонидан назорат қилинмайди. Тизим Халқаро 
Денгиз Ташкилотининг (IMO) кўрсатмаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хавфсиз сузишларни амалга ошириш учун Глобал денгиз тизимига боғланган (ГМССБ). BEIDOU – 
Хитой навигация тизими. XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб Хитой ўз навигация тизимларини ишлаб чиқара бошлади. Бироқ, маблағ етишмаслиги ва техник қийинчилаклар 
туфайли бу жараѐн анча секин ривожланди. 80-йилларда «Twin-Star» тизими ривожланди. 1989 йилларда иккита сунъий йўлдошнинг учирилиши ушбу навигация тизимининг 
аниқлиги GPS тизимининг аниқлиги билан тенглаша олишини кўрсатди. Хитой хукумати 1993 йилда сунъий йўлдош тизимини ривошлантириш миллий дастурини расмий 
равишда тасдиқлади. Ушбу тизим BeiDou 1 деб номланди. 43 Сунъий йўлдошларни ишлаб чиқариш буюртмаси Хитой Фазовий Технологиялар Академияси томонидан амалга 
оширилди. 2008 йил охирига келиб тизим геостационар орбиталардаги тўртта космик кемани ўз ичига олар эди. Биринчи иккита BeiDou 1 сунъий йўлдоши (BeiDou-1A va 
BeiDou1B) Сичанг сунъий йўлдошни учириш марказидан 2000 йил 31 октябри ва 21 декабрида учирилган. Тизим 2001 йил охирида ишлай бошлади. Учинчи заҳира йўлдоши 
Beidou-1C 2003 йил 25 майда тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. BeiDou 1 сигналлари фуқаролар учун фойдаланишга 2004 йил апрель ойида тақдим этилган. 2007 
йил 2 февралда тўртинчи Beidou-1D сунъий йўлдоши ишга туширилди, бу аллақачон ишга туширилган йўлдошларга қўшимча бўлди. Beidou-1D навигация тизими GPSдан 
тубдан фарқ қилади, чунки тизимдаги сунъий йўлдошлар геостационар орбиталарда жойлашган, яъни, улар доимо ер юзасидан маълум баландликда бир нуқтада 
жойлашади. Биринчи ва иккинчи йўлдошнинг орбиталари қуйидаги меридианлар томонидан белгиланади: 80 ° ва 140 ° шарқда, учинчи ва тўртинчи йўлдошларнинг 
орбиталари GEO 110.5 ° E ва GEO 86 ° E (геостационар орбиталар) сифатида белгиланиши мумкин. Бу тизим сигналларни меридианлар (70 ° -140 ° E) ва параллел (5 ° -55 ° N) 
билан чегараланган ҳудудда олиш олиш имконини беради. Шундай қилиб, сунъий йўлдошлар Хитой ва баъзи қўшни давлатлар ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Назорат 
сегментида учта ер станцияси мавжуд. Тизим 100 метргача аниқликда координаталарни аниқлайди, лекин, дифференциал усуллардан фойдаланган ҳолда аниқликни 20 
метргача ошириш мумкин. BeiDou 1 ва GPS ўртасидаги яна бир фарқ – бу координаталарни аниқлаш усулидир. Хитой навигация тизимидаги навигатор нафақат қабул қилгич, 
балки сигнал узатувчи ҳамдир. Мониторинг станцияси фойдаланувчига иккита сунъий йўлдош орқали сигнал юборади. Сигнални қабул қилгандан сўнг, фойдаланувчи 
қурилмаси иккита йўлдош оақали жавоб сигналини юборади. Ер усти станцияси сигнал узилишига асосланиб, фойдаланувчининг географик координаталарини ҳисоблаб 
чиқади, мавжуд маълумотлар базасидан баландликни аниқлайди ва сигналларни фойдаланувчи сегменти қурилмасига узатади. Турли навигацион тизимларни таққослаш: 
GLONASS - Россия, NAVSTAR (GPS) –США, GALILEO –Европа, BEIDOU –Хитой. 44 4.2. Космик сегментни ердан бошқариш станциялари. Орбитал гуруҳини кузатиш АҚШ Колорадо 
штатининг Шриевер ҳаво кучлари базасида жойлашган асосий назорат станциясида амалга оширилади, бунда кузатув 10 та, шулардан учта станция 2000-4000 МГц частотали 
радио сигналлари кўринишидаги маълумотларини жўнатиш имкониятига эга бўлган, асосий назорат станциясидан амалга оширилади. Энг сўнгги авлод сунъий йўлдошлари 
олинган маълумотларни бошқа сунъий йўлдошлар орасида тақсимлайди. 45 4.6-расм. GPS сигналларни қабул қилиш қурилмаси. Горизонтал текисликдаги замонавий GPS 
қабул қилувчиларнинг одатий аниқлиги, сунъий йўлдошлар кўриш зонасида бўлганида ва коррекция алгоритмларини қўлланилганда, тахминан 6-8 метрни ташкил этади. 
АҚШ ва Канада ҳудудида дифференциал режим учун тузатишлар юборувчи WAAS станциялари мавжуд, бу эса ушбу давлатлар ҳудудида хатоликни 1-2 метрга қисқартириш 
имконини беради. Кейинчалик мураккаб дифференциал усуллардан фойдаланганда координаталарни аниқлашнинг аниқлиги 10 смгача оширилиши мумкин. Афсуски, ҳар 
бир СЙНТнинг аниқлиги, кузатилаѐтган ҳудуднинг очиқлиги ва сунъий йўлдошларнинг учиш баландлигига бевосита боғлиқдир. Ҳар қандай радионавигация тизимидан 
фойдаланишнинг умумий камчиликлари, муайян шароитларда узатилаѐтган сигналнинг қабул қилувчига етиб келмаслиги, кечикиши ѐки хатоликлар юзага келиши 
ҳисобланади. Мисол учун, асоси темир-бетон конструкцияли бинонинг ичида, ертўла ѐки туннелда аниқ манзилни аниқлаш имкони йўқ. GPS нинг ишчи частотаси радио 
тўлқинларининг дециметрли диапазонида жойлашганлиги сабабли, сунъий йўлдошлардан келган сигнални қабул қилиш даражаси дарахтларнинг зич барглари тўсганда ѐки 
жуда катта булутлар туфайли жиддий равишда ѐмонлашиши мумкин. GPS сигналларининг нормал қабул қилиниши кўплаб ер усти радио манбаларидан ҳамда магнит 
бўронларидан юзага келувчи шовқинлар таъсирида ѐмонлашиши мумкин. 46 GPS йўлдошларининг деярли пастроқда учиши сабабли, GPS орбиталарининг озгина оғишиши 
ҳам, ер шарининг қутб олди ҳудудларида аниқликни жиддий даражада ѐмонлаштиради. Ўзбекистондаги автотранспорт воситаларининг GPS мониторинги. Мамлакатимизда 
Интернет-хизматлар бозорида нисбатан янги хизмат. Автотранспорт воситаларининг GPS-мониторинги ѐки GPS-телеметрия воситаси ѐрдамида Интернет тармоғига уланган 
ҳар қандай компьютер (планшет, телефон)дан сизнинг автомобилингизнинг жойлашувини кузатиш, аввалги маълум бир вақт ичида фойдаланилганлик, шунингдек, қўшимча 
сенсорлар ва қурилмалардан фойдаланган ҳолда бошқа ахборотни олиш имконияти мавжуд. Бундай холатда, автомобилингиз жойлашган мавзилни 10 метргача аниқликда 
аниқланади. Ушбу хизмат сизнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини 45 фоизга ошириш, ѐнилғидан фойдаланишни қатъий назорат қилиш, ѐнилғи 
истеъмолини 60 фоизга қисқартириш, транспорт воситаларини шахсий мақсадлар учун ишлатишнинг олдини олиш, автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини ошириш 
ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш учун қулай воситадир. 4.3. Геостационар сунъий йўлдошларга асосланган тизимлар. Евтелтракт 
тизими. Геостационар сунъий йўлдошларга асосланган тизимларнинг афзаллиги бутун қитъани қамраб олган кенг ва доимий кўриш майдонидир. Шунинг 47 учун, сигнал 
юборувчи ҳам ва қабул қилувчи абонентлар ҳам ягона кўриш майдонига жойлашишади, бу эса тизим фаолиятини анча енгиллаштиради. Автотранспорт корхоналарини 
бошқариш тизимига қўйиладиган талабларга, геостационар йўдошлар асосида қурилган Евтелтракнинг махсус алоқа ва транспортни назорат қилиш тизими кўпрок жавоб 
беради. Тизим диспетчернинг барча ҳайдовчилар билан ишончли ва қулай икки томонлама матнли алоқасини Европа қитъасининг исталган нуқтасида ва куннинг исталган 
вақтидаги таъминлайди, шунингдек, компьютернинг электрон харитасида транспорт воситалари ҳаракатининг доимий мониторингини олиб боради. Автомобиль кичик 
габаритли мобил сунъий йўлдош алоқа терминали (МАТ) билан жиҳозланади. Бу қурилма уч блокдан: автомобиль тепасига ўрнатиладиган антенна, алоқа блоки ва ҳайдовчи 
пультидан ташкил топган. Иккита блокдан ташкил топган модификация ҳам мавжуд: антенна-алоқа блоки ва ҳайдовчининг пульти. Диспетчернинг иш жойи - бу шахсий 
компьютер ва ахборот маркази билан алоқани таъминловчи модемдан иборат. Диспетчерлик марказининг компьютерлари Евтелтракт тизимига бирор бир телефон канали 
ѐки маълумотлар узатиш канали (Роспак, Роснет, Совам, Спринт тармоқлари ва бошқалар) орқали уланади. Интернет орқали боғланиш мумкин, агар керак бўлса, тизимнинг 
назорат хонасини боғлаш учун сунъий йўлдош каналидан фойдаланиш мумкин. Тизим, Европа космик ҳамжамияти "Евтелсат" геостационар йўлдошларидан, улардан бири 
хабарларни юбориш учун ва иккинчиси жойлашувни аниқлаш учун (биринчиси билан биргаликда) фойдаланади. Тизимнинг Европадаги маркази Парижнинг чекка 
қисми(Рамбуйте)да жойлашган. Евтелтракт тизими, ташиш жараѐнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш имконини берувчи, ер усти транспорти учун махсус ишлаб 
чиқилган ягона сунъий йўлдош тизими ҳисобланади. Тизимда юк ташувчилар учун жуда қимматли хусусиятлар мавжуд. Аввало, қуйидагиларни таъкидлаш лозим: 

Транспорт 
воситаларининг қийин транспорт шароитида хабар юборишнинг ишончлилиги юқори. Автотранспорт воситалари, бошқа транспорт воситаларидан фарқли равишда, вақти-
вақти билан алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудда жойлашган бўлиши мумкин. Автомобиль кўприк остида, омборда, паромда бўлиши ѐки сунъий йўлдошдан яқинида жойлашган 
баланд темир-бетон асосли бино орқали тўсилиб қолиши мумкин. Ушбу даврда узатилган хабарларни ишончли етказиб беришни таъминлаш учун тизим автотранспортдан 
хабар олинганлиги тасдиғини олади, бундай тасдиқ 48 бўлмаса хабар юборишни автоматик равишда оператор аралашувисиз такрорлайди. Автомобиль алоқа зонасига 
чиқиши билан дарҳол хабарни қабул қилади ва диспетчер хабарни узатилганлиги ҳақида тўлиқ тасдиғини олади - қайси нуқтада ва қайси вақтда (тахминан 100 метрлик 
аниқлик билан). Бироқ, ҳайдовчи хабарни дарҳол ўқимаслиги мумкин. Шунинг учун, ҳайдовчи хабарни ўқийдиган бўлса, диспетчер иккинчи марта тасдиқни, шунингдек, ўкиш 
вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотни олади; 

транспорт воситаси алоқа зонаси ташқарисида бўлса, тизим хабарни такрорлаши мумкин, диспетчернинг ҳоҳишга биноан 35 
минут ѐки 18,5 соатгача такрорлаши мумкин; 

агар ушбу вақт ичида автомобиль (автопоезд) алоқа ҳудудида кўринмаса, диспетчер хабар етказилмаганлиги ҳақида хабарнома 
олади. Шундай қилиб, диспетчер доимо қачон ва қаерда хабар юборилганлигини, қачон ва қаерда ўқилганлигини аниқ билади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳайдовчи ҳар 
доим алоқа зонасидан ташқарида эканлигини билади - бу пайтда унинг пультида қизил чироқ ѐнади. Бундай холатда у тегишли чораларни кўриши мумкин (очиқ жойга ўтиши). 
4.4. Автомобилларнинг жойлашувини автоматик аниқлаш. Замонавий бошқариш технологиясида диспетчерлар доимо автомашиналарининг қаерда эканлигини билишлари 
керак. Машиналар парки, айниқса, катта бўлган шароитда, сўровларни жўнатиш ҳар доим жуда оғир кечади. Негаки, барча диспетчерлик хизматлари сутка давомида узлуксиз 
ишламайди ва ишдан ташқари вақтларда сўров қабул қилинмайди. Шу сабабли, Евтелтракт тизими автоматик равишда ҳар бир соатдаги барча жойларнинг манзилини 
аниқлайди ва уларни компьютер хотирасига сақлайди. Шундай қилиб, диспетчер ҳар доим ўз машиналарининг қаерда жойлашганини кўради ва уларнинг ҳар бирини аввалги 
маршрутини кўриши мумкин (тўғридан-тўғри компьютер экранидаги йўл харитасида ѐки хоҳласа жадвал шаклида). Диспетчер бўлмаса ҳам, унинг компьютери келган барча 
маълумотларни қабул қилади ва сақлайди. Бундан ташқари, тизимда электрон почта қутиси тамойилидан фойдаланилади. Яъни, диспетчер компьютери ўчирилган бўлса 
ҳам, ҳеч қандай маълумот (хабар ва манзил тўғрисидаги маълумот) йўқолмайди, балки, тизимнинг марказий компьютерида сақланади. 49 Евтелтракт тизими дунѐда кенг 
тарқалган. Бугунги кунда "Евтелтракт" тизимига уланган автомобиллар сони 300 мингдан ошди ва ойда ўртача 3000га ошмоқда. Юқоридаги тизимларнинг барчаси реал вақт 
тизимларидир. Ушбу тизимларга қўшимча равишда, "қора қути" режимини ишлатадиган бошқа тизимлар ҳам бор. Уларнинг ўзига хослиги транспорт воситаси билан назорат 
пункти ўртасида алоқа каналларининг йўқлиги. Бундай ҳолда транспорт воситасининг ҳаракати тўғрисидаги барча маълумотлар қатнов охиригача бортдаги "қора қути" 
хотирасида сақланади. Рейс охирида маълумот назоратчи (контроллер) томонидан ўқилади, маълумотлар омборида сақланади ва қайта ишланади. Қайта ишлаш жараѐнида 
муайян рейснинг барча белгилари, масалан, ҳаракат жадвали ва маршрутдан четга чиқиш, тезликни ошириш ҳолатлари, иш ва дам олиш режимига риоя қилиш, тўхтаб туриш, 
ѐнилғи қуйиш жойи, вақти ва ҳажмини, кузатилаѐтган кўрсаткичларнинг қиймати ва бошқалар маълум бўлади. Реал вақт тизимларининг афзаллиги назорат пунктларига 
транспорт воситаларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотни тезкор етказиб беришидир. "Қора қути" тизимларининг асосий афзалликлари уларнинг реал вақт режимларига 
нисбатан арзонлигида. "Қора қути" каби тизимларнинг тузилиши, одатда, қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади. Диспетчерлик маркази реал ѐки ишдан кейинги 
даврда транспорт воситаларидан келган маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун ва ушбу маълумотни электрон харитада намойиш қилиш учун 


мўлжалланган стационар ѐки мобил пунктдир. Диспетчерлик маркази таркибига кирувчи дастурий ва аппаратли таъминот транспорт воситаларидан келадиган маълумотни 
йўналтириш, қайта ишлаш, ѐзиш ва сақлаш билан бир қаторда, ушбу маълумотлардан фойдаланган ҳолда технологик, диспетчерлик ва бошқарув вазифаларини ҳал қилишга, 
корхонанинг кундалик фаолиятида фойдаланиш учун ҳисобот шакллари ва ҳжжатларини яратишга имкон бериши лозим. Бортга ўрнатилган фойдаланувчи ускуналари (борт 
абонент ускунаси) автотранспорт воситаларига ўрнатилади ва улар ҳаракатланиш жойини, йўналиши, тезлик ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш, юкнинг ҳолатини кузатиш 
ва объектда ўрнатилган сенсорлар (датчиклар) ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек, ушбу маълумотни диспетчерлик марказига юбориш учун мўлжалланган. Умумий 
ҳолатда борт абонент ускунаси қуйидагиларни ўз ичига олади: 50 

сунъий йўлдош навигация тизимларидан сигналларни қабул қилувчи ва қайта ишловчи, транспорт 
воситалари ҳаракати кўрсаткичларини аниқловчи навигация ускуналари; 

ахборотни назорат марказига узатиш ва ундан буйруқларни олиш учун мўлжалланган алоқа асбоб-
ускуналари; 

автомобилда ўрнатилган, юк, тизим, автомобиль агрегатлари ва бошқа қурилмалар ҳолатини кузатиш ва ўлчаш учун фойдаланиладиган сенсорлар ва ускуналар; 

навигация ва телеметрия маълумотларини йиғиш ва сақлаш, умуман абонент ускуналари билан ишлашни назорат қилиш ва бошқаришни амалга оширувчи борт назорат 
ускунаси. Алоқа ва маълумотлар узатиш каналлари - алоқа ва маълумот узатиш абонентлари ускунасидан диспетчерлик марказига маълумотларни узатишни ташкил этувчи 
ускунадир. Бу жиҳозлар уяли, сунъий йўлдош ѐки УКВ(ултра-қисқа тўлқинлар) - алоқа тизимлари операторларига тегишли бўлиб, улардан фойдаланиш учун бир марта 
(базавий УКВ-станцияларини ўрнатиш пайтида) ѐки мунтазам равишда абонент тўлови ва трафик учун тўлов тарзида тўловлар амалга оширилади. Бу охирги компонент "қора 
қути" каби тизимларда йўқ. Шунинг учун, фаолиятида транспорт воситаларининг жойлашуви тўғрисидаги маълумотни тезкор билиш зарур бўлмаган кичик ва ўрта бизнес 
корхоналарида, иқтисодий нуқтаи назардан қараганда, "Қора қутилар" жуда кенг қўлланилмоқда. Бундай тизимлардан фойдаланишнинг қулай эканлигининг сабаби, тизимни 
жорий қилиш ва ишлатиш учун умумий ҳаражатларнинг сезиларли даражада пасайиши билан изоҳланади. Улардан бир нечтасини мисол тариқасида келтирамиз: 

назорат 
қилинаѐтган давр мобайнида ҳайдовчиларнинг рейслари ва юк ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ѐзиб олиш (одатда, бир кун, зарурат бўлса, бир хафтагача); 

электрон 
харитада эски йўналишларга янги ва тезкор ўзгартиришлар киритиш, автотранспорт воситалари учун ҳаракат жадвалини яратиш, маршрутлар узунлигини, ѐнилғи сарфини ва 
транспорт корхонасини самарали бошқариш имконини берадиган бошқа технологик вазифаларни автоматик ҳисоблаш; 

маршрут тармоғининг электрон харитасида тўхташ 
жойлари ва назорат пунктлари, қатновлар, хавфли ҳудудлар ҳамда ҳайдовчилар ва автотранспорт воситалари фаолияти устидан визуал назоратни амалга ошириш учун зарур 
бўлган бошқа транспорт шароитларини акс этиб бориш; 51 

транспорт корхоналарини самарали бошқариш учун зарур бўлган йўналишларни таҳлил қилиш, маршрутлардан 
четга чиқиш, транспорт жадвали, тезликни, бўш вақтни, юк ташиш шартларини ўзгартириш ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш; 

ҳайдовчиларнинг иш ва дам олиш 
режимига риоя этилишини назорат қилиш; 

харитада маршрутдан четга чиқиш ҳолатлари қайд қилинган жойлар, ҳаракат жадвалидан четга чиқиш, тезликни ошириш, бўш 
турган вақт, йўлтранспорт ҳодисалари, юк ҳолатидаги ўзгаришлар ва тизим фойдаланувчисини қизиқтирган бошқа маълумотларни акс этиш; 

йўлда юз берган фавқулотда 
вазиятлар ва бошқа ҳодисаларни таҳлил қилишда қайд этилган маълумотлардан фойдаланиш; 

назорат даврида (одатда бир йил ичида) амалга оширилган рейслар ҳақидаги 
маълумотни сақлаш ва мавжуд мезонларга мувофиқ сақланаѐтган маълумотни танлаш, яъни, ҳайдовчининг фамилияси, рейси, автотранспорт воситаси, сана ва бошқа 
белгиларга кўра ҳисобот учун корхонанинг турли кўрсаткич ва аспектларидаги фаолиятини таҳлил қилиш имконини беради; 

назорат қилиш даврида амалга оширилган ҳар 
қандай рейсни картада "тасвирлаш"; 

корхонада фойдаланиладиган ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни автоматик тайѐрлаш ва тақдим этиш. Автотранспорт воситаларида 
бундай тизимларни жорий этиш одатда назорат қилиш хусусиятга эга бўлиб, халқаро йўловчи ва юк ташиш хавфсизлигини яхшилашга, корхонадан узоқда ишлайдиган 
ҳайдовчиларнинг интизомини оширишга ва корхона даромадларини оширишга қаратилган. Амалий тажриба шуни кўрсатдики, автотранспорт корхоналарида навигация 
тизимларидан фойдаланишнинг иқтисодий самараси қуйидаги ижобий элементлар таркибидан иборат: 

навигация тизимларини жорий этиш ҳақиқатан ҳам 
ҳайдовчиларнинг ишини тартибга солади, бу эса ѐқилғи сарфини қисқартиришга ва юкларнинг ўғирланишини 10-50 фоизга қисқартиришга олиб келади, бу ҳолат транспорт 
компанияси бошлиғининг ва раҳбариятининг қабул қилинган маълумотларга асосланиб жорий вазиятни тартибга солишига боғлик; 

халқаро рейслар пайтида ҳақиқий босиб 
ўтилган километрга қўшиб ѐзишлардан мустасно бўлиш. Амалиѐтда, 500 километр масофага 100 километрлик қўшимчалар ѐзилган ҳолатлар аниқланган; 

ѐнилғи қуйиш 
жойларини, ҳажмини ва вақтини назорат қилиш ва ѐқилғини "тўкиш" ҳолларини бартараф этиш. Тизим транспорт 52 воситаларининг ҳолатини, шунингдек, бакдаги ѐнилғи 
ҳажмини сонияларда ва бир неча ўн метргача аниқликда назорат қилиш имконини беради. Ушбу маълумотларни солиштириб, ѐнилғи қуйиш ("тўкиш") аниқ вақти, ҳажми ва 
жойи автоматик равишда аниқланади. Ҳалқаро ташиш билан шуғулланувчи баъзи ҳайдовчилар фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатдики, ҳар бир рейс учун 200 АҚШ 
долларигача ноқонуний даромадлари аниқланган; 

ҳаракат жадвали ва маршрутларни бошқариш жараѐнларини автоматлаштириш, технологик ва ҳисобот ҳужжатларини 
тайѐрлаш, технологик ва транспорт вазифаларини ҳал қилиш учун сезиларли вақтни камайтиради ва ходимлар ишининг самарадорлигини оширади. Шундай қилиб, навигация 
тизимларини самарали ва мақсадли ишлатиш билан, корхона қиска муддатда (бир йилдан камроқ муддатда) уни сотиб олиш ва ўрнатиш ҳаражатларини қоплаши, шунингдек, 
халқаро йўловчи ва юк ташишдаги маблағларни тежаш орқали реал даромад олишни бошлаши билан бирга, транспорт жараѐнини хавфсиз ва сифатли бажарилишини 
таъминлаши мумкин. 
5.3. Йўловчиларни ташишда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими(АДБТ)нинг тузилмаси. Умумий фойдаланиладиган шаҳар йўловчилар транспортининг, энг 
аввало, ҳавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида йўловчи транспортининг автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув (назорат) тизими (Й-АДБТ) 1970 
йилларнинг ўрталаридан бошлаб кенг тарқала бошлади. 

ахборот-технологик таъминот тизимости бўлинмаси – маршрутлар, ҳайдовчилар ва бекатлар, шунингдек, ҳаракатланувчи таркиб(ҲТ)нинг иш графиклари учун жадваллар 
шакллантириш ва маълумотлар базаси(МБ)га киритиш; 

йўловчилар транспорти диспетчерлик бошқаруви тизимости бўлинмаси – маршрутлаштирилган ҳаракат назорати, 
йўналишда ва парк(сарой)да ҲТни бошқариш, ишни таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш; 

диспетчернинг ТВ ҳайдовчилари билан нутқ орқали(овозли) алоқасида радиоканални 
бошқариш тизими (индивидуал режим, гуруҳли режим, циркуляр режим) – диспетчер ва ҳайдовчиларнинг сўзлашувларини МБ архивига ѐзиб олиш; 

шаҳар 
видеограммасини бошқариш тизимости бўлинмаси – ТВсининг йўналишлари(маршрут), турган жойи ва ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, акс этаѐтган ТВ 
ҳақидаги маълумот учун берилган ахборотларни чиқариш; 

йўловчилар транспорти иши ҳақидаги ҳисобот шаклларини тузиш тизимости бўлинмаси – транспорт 
корхоналари, ҳайдовчилар ва диспетчерлар бўйича ҳисобот шакллари. 
Борт мажмуаси воситалари, шунингдек, ўғирлашга қарши тизим режимидаги ишни ҳам таъминлайди ва тревога сигналларини кутилмаган вазиятларда турли алгоритмларга 
трансляция қилишга ѐрдам беради. Алоқа ва маълумотлар алмашишнинг бирлаштирилган комплекси стационар ва ҳаракатланувчи объектларга ўрнатиладиган воситаларни 
ўз ичига олади ва қуйидагилардан фойдаланади: 

ажратилган тор полосали УКВ-диапазондаги радиоканаллар; 

ажратилган ўтказувчи каналлар ва (ѐки) кенг полосали 
СВЧдиапазондаги радиоканаллар; 

умумий фойдаланишдаги коммутаторлик телефон каналлари. Алоқа воситалари ва маълумотларни узатиш протоколлари қуйидаги 
режимларида нутқ орқали сўзлашувлар ва маълумотларни алмашишни таъминлайди: 

нутқли хабарларни мунтазам узатиш; 

нутқли хабарларни икки томонлама 
алмашиш; 

маълумотларни белгиланган фойдаланувчи манзилига узатиш; 

маълумотларни фойдаланувчилар гуруҳига узатиш; 

маълумотларни мунтазам узатиш; 

маълумотларни электрон почта режимида алмашиш; 

МБга узоқдан туриб кириш (удаленный доступ); 62 

ахборотларни бекатдаги таблоларга чиқариш орқали 
йўловчиларга ахборот узатиш. 
Кўчма (стационар) объектларга ўрнатиладиган ҳисоблаш воситалари қуйидаги вазифаларни бажаради: 

маълумотларни генерация қилиш, МБда автоматик ва қўлда 
киритиш режимларида алфавит-рақамли, график ва мультимедиа файлларини ва ѐзувларини яратиш; 

алоҳида фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳлари томонидан 
иш жойларидан, белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, маълумотларга кириш; 

маълумотларни модификациялаш. Берилган алгоритмларга мувофиқ, маълумотларни автоматик режимда ва қўлда ўзгартириш ва янгилаш; 

маълумотларни файллар, 
ѐзувлар кўринишида ҳар хил ахборот ташувчиларида маълумотлар базаси ва архивларда сақлаш; 

маълумотларни излаш, берилган мезонлар бўйича танлаш ва саралаш; 

алоҳида фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳлари, компетент (чуқур билимга асосланган) тизимлар ва бошқа ахборот тизимлари орасида маълумотлар алмашиш; 

дифференциал режимдан фойдаланилганда ТВ жойлашувининг аниқлигини ошириш мақсадида навигация маълумотларини қўшимча қайта ишлаш; 

алоҳида 
фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳларининг эҳтиѐжлари учун маълумотларни акс эттириш; 

берилган алгоритмлар ва мезонлар бўйича маълумотларни таҳлил 
қилиш. Транспорт воситаларига ўрнатилган ҳисоблаш ва навигация воситалари қуйидаги вазифаларни бажаради: 

реал вақт режимида навигация ва ТВнинг иши ҳақидаги 
бошқа маълумотларни тузиш; 

ТВ ҳайдовчисининг тизим ахборот ресурсларига оператив киришини таъминлаш

маълумотларни модификациялаш – берилган 
алгоритмларга мувофиқ, автоматик ва қўлда киритиш режимида ўзгартириш ва янгилаш; 

ташқи хотира қурилмаларида навигация ва бошқа маълумотларни сақлаш; 

ТВ 
ва ДБМ орасида маълумотлар алмашиш; 

ТВнинг талабига ѐки тизимнинг ташаббусига кўра маълумотларни акс эттириш; 

ҳайдовчи ва йўловчилар учун овозли хабарларни 
шакллантириш. Бошқарувнинг автоматлаштирилган радионавигация тизими(БАРТ)ни ривожлантириш ва янада кенгроқ татбиқ қилишнинг асосий муаммоларига, энг аввало, 


амалдаги меъѐрий ҳужжатларда кўрсатилган чекловлар киради. Унда радионавигация аппаратураларига эга бўлиш, рўйхатдан ўтказиш ва эксплуатация қилиш жараѐнлари 
қатъий белгиланган, лекин бундай аппаратурани ерусти автомобил транспортида ялпи қўллаш ҳусусиятлари ҳисобга олинмаган. Уни соддалаштириш ва чекловларни 
енгиллаштириш жиҳатидан қайта кўриб чиқиш зарур.
6.1. ИТТнинг мақсад ва вазифалари. Интеллектуал транспорт тизимлари (ИТТ) – транспорт жараѐнларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга, ҳайдовчилар ва 
транспортдан фойдаланувчилар учун қулайликларни яратишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва транспорт инфратузилмасини 
автоматлаштириш воситаларининг тизимли интеграциялашувидир. Интеллектуал транспорт тизимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - минтақанинг 
транспорт секторида давлат функцияларини бажариш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш; - транспортнинг барча турларида йўловчи ва юк ташиш 
талабларига жавоб берадиган умумий автоматлаштирилган бошқариш тизимининг имкониятларини кенгайтириш; - йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаракат хавфсизлигини 
таъминлаш. Интеллектуал транспорт тизимлари иш фаолияти схемаси 6.1-расмда кўрсатилган. 
Интеллектуал транспорт тизимлари қуйидагиларни таъминлашга имкон беради: 

йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда кўрсатиладиган чора-тадбирларнинг оперативлигини 
ошириш ҳисобига йўллардаги ўлим ҳолатларини камайтириш; 

ЙТҲ ѐки криминал вазият юз берган жойга махсус транспорт воситаларини тўсиқларсиз ўтказиш; 

транспортда 
криминал ѐки фавқулотда ҳолатлар юз берганда махсус хизматларга маълумотни тезкор, тўлиқ ва ишончли равишда етказиш; 

ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидалари ва 
автотранспорт воситаларини эксплуатация йўл қўйилган хатоликлар, шунингдек, йўлда ҳаракатланиш шартлари тўғрисида жорий ва қисқа муддатли прогнозлар ҳақида 
хабардор қилиш; 

йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини автоматик қайд қилиш ва қоидабузарларни жазолаш; 

турли хил транспорт шароитларида 
ҳайдовчиларнинг автомобилни бошқаришда эътиборини ошириш; 

барча турдаги транспорт воситаларида йўловчиларнинг юриш вақтини қисқартириш учун шарт-
шароитлар яратиш; 

транспорт оқимларининг тартибга солиниши ва транспорт шароитлари тўғрисида огоҳлантирувчи ахборотларни шакллантириш ҳисобига шаҳар 
йўлларининг ўтказувчанлигини ошириш; 

жамоат транспортидан фойдаланилганда йўловчиларнинг оптимал ҳаракатланиш маршрутларини танлаш имконини яратиш, 
бунда, жамоат транспортининг бошланғич бекатдан охирги бекатгача бўлган ҳаракат жадвали ҳамда йўл ҳолати ва транспорт оқимлари тирбандлиги инобатга олинади; 

транспортнинг жорий ҳолати ва оғир вазиятларнинг юзага келишини ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини оптималлаштириш; 

корхона томонидан транспорт операциялари учун буюртмаларни амалга ошириш, йўл ва кўча тармоқларини эксплуатация қилиш, маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, 
ѐқилғи истеъмолини назорат қилиш, суғурта хатарларини камайтириш, автотранспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш, операцион харажатлар улушини 
камайтириш, ўз вақтида ва ишончли назорат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш. 67 ИТТларини жаҳон тажрибасида қўлланилиши шуни кўрсатадики, амалиѐтда транспорт 
хавфсизлиги даражаси, транспорт тармоқларида муаммоларни ва тирбандликларни бартараф этиш сезиларли яхшиланди, интермодал транспорт тизимининг, шу жумладан, 
автомобиллар, темир йўл, ҳаво ва денгиз транспорти (6.2-расм) ҳамда экологик ва энергетик муаммоларни ҳал қилиш самарадорлиги ошди. 
Бугунги кунда транспорт инфратузилмаси ва транспорт воситалари учун базавий технологиялар фаол ривожланмоқда: - Автомагистралларда ҳаракатни бошқариш. - Тижорат 
юк ташишлари. - Транспорт воситаларининг тўқнашувини олдини олиш ва уларнинг хавфсизлиги. - Транспорт хизматлари учун электрон тўлов тизимлари. - Фавқулотда 
вазиятларда бошқарув. - Асосий кўчалар тармоғида йўл ҳаракатини назорат қилиш. - Бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш (ЙТҲ). - Ахборотларни бошқариш. - 
Интермодал юк ташишлар. - Автомобиль йўлларида об-ҳавони назорат қилиш. - Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш. - Жамоат транспорти бошқаруви. - Ҳаракат 
иштирокчилари учун маълумот тақдим этиш. Ўтган 15 йил мобайнида фаол тарғиб этилган ИТТни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири – интеллектуал 68 
автомобиль концепциясини амалга оширишдир. Ҳозирда ―Хавфсизлиги юқори транспорт воситалари‖ халқаро дастури мавжуд. Борт интеллектуал тизимларидан 
фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, улар бахтсиз ҳодисалар сонини 40 %га, ўлим ҳолатлари сонини 50 %га қисқартириши мумкин. ИТТнинг ривожланиши методик 
томондан тизимли ѐндашувга асосланган бўлиб, ИТТни алоҳида модул (сервис) сифатида эмас, балки тизим сифатида шакллантирилади. Тизимнинг ягона очиқ архитектураси, 
ахборот алмашинуви протоколлари, транспорт ҳужжатлари шакллари, ишлатиладиган техник алоқа воситалари параметрларини стандартлаштириш, назорат ва бошқариш 
жараѐнлари ва бошқалар шакллантирилади. ИТТ – хизмат тизими. Шу сабабли, тизим архитектураси фойдаланувчилар эҳтиѐжи учун мавжуд хизмат кўрсатиш турлари 
ҳақидаги маълумотларга асосланган бўлиши керак. Жаҳон амалиѐтида ИТТлари фойдаланувчиларининг бешта асосий тури аниқланди: ҳайдовчилар, пиѐдалар ва 
велосипедчилар, жамоат транспорти йўловчилари, юк ташувчилар, транспорт операторлари ва транспорт инфратузилмаси эксплуатацияси бўйича хизмат кўрсатувчилар (6.3-
расм) . 6.3-расм. ИТТлари фойдаланувчилари турлари. 6.2. Транспорт соҳасида ИТТларини қўллаш. ITV дан «Авто-Интеллект». Йўл ҳаракати ҳолатини назорат қилиш вазифаси, 
аслида, тезлик билан ҳаракатланаѐтган кўплаб объектларни кузатишдан иборатдир. Инсон бундай машаққатли мунтазам бажариладиган 69 фаолияга мослаша олмайди, 
унда тезда чарчаш ҳолатлари юзага келади ва транспорт ҳолатини тўлиқ назорат қила олмайди. Ушбу муаммони «Авто-Интеллект» - йўл-транспорт ҳолатини интеллектуал 
назорат қилиш ва автомобиль рақамларини аниқлаш орқали тезда ҳал қилади. Тизим уч интеллектуал модулга асосланган: – автомобиль рақамини аниқлаш модули; – 
транспорт оқимлари хусусиятларини аниқлаш модули; – «Радар» модули. «Авто-Интеллект» транспорт оқимлари бўйича статистикани тўплаш имконини беради, йўл ҳаракати 
хавфсизлиги инспекторларига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлашга ѐрдам беради, йўлларда тирбандликларнинг мавжудлигини автоматик тарзда 
аниқлайди. Тизим транспорт воситалари ҳаракатини автоматлаштирилган назорат тизими билан биргаликда ишлаши мумкин. 

Автомобиль рақамини аниқлаш модули. 
Автомобиль рақамини аниқлаш модули камера кўриш майдонидаги автомобиль рақамларини автоматик равишда аниқлайди. У аниқланган рақамни ҳамда транспорт 
воситаси тасвирини, рақам белгиси акс этган кадрни ва объект аниқланган вақтни SQL маълумотлар омборида қайд қилиш ва сақлаш имконини беради. Шундай қилиб, 
назорат қилиш зонасидан ўтган барча транспорт воситаларининг базаси ҳар бир танланган рақамга матнли изоҳни қўшиш имкони билан шакллантирилади. Автоуловлар 
тезлиги ҳақида маълумот берувчи «Радар» модули билан биргаликда автомобиллар рақамини аниқловчи модулдан Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси (ЙҲХДИ) 
тезлик режимини бузган қонунбузарларни қайд этиши мумкин. Аниқланган рақамларни бошқа рақамлар маълумотлар омбори билан солиштириш имконияти мавжуд 
(масалан, олиб қочилган автомобиллар рўйхати), бу модулдан йўқолган автомобилларни топишда фойдаланиш имконини беради. Модулдан фойдаланишнинг бошқа бир 
муҳим жиҳати шундаки, ундан автоуловларнинг қўриқланадиган объектлар ва пуллик автотураргоҳларга киришини автоматик қайд қилиш ва назорати тизимларида қўллаш 
мумкинлигидадир. Функциялари. - Камера кўриш зонасида автомобиль рақамини аниқлаш ва уни таниб олиш. - SQL маълумотлар омборида аниқланган рақам ва тегишли 
маълумотлар: транспорт воситаси тасвири, рақам белгиси кадри фрагменти, 70 рўйхатга олиш вақти ва автоулов тезлигини қайд қилиш ва сақлаш («Радар» модулидан 
фойдаланганда). - Маълумотлар омборида рақамни қўлда корректировка қилиш. - Ҳар бир аниқланган рақамга матнли шарҳни қўшиш. - Маълумотлар омборидан маълум 
вақт оралиғида рақам ѐки матнли шарҳга асосан тезлик бўйича фильтрланган маълумотларни излаш («Радар» модулидан фойдаланганда). - Танланган маълумотлар бўйича 
жадваллар ва графиклар кўринишидаги ҳисоботларни тайѐрлаш, уларни сақлаш ва чоп этиш. Автомобиль рақамини аниқлаш модулини қўллаш. 1) Йўл ҳаракатини назорат 
қилиш. ―Интеллект‖ платформасининг тармоқ функциялари туфайли кўплаб назорат пунктларини бирлаштирувчи йўл ҳаракатини интеллектуал назорат қилиш тизимида 
автомобиль рақамини аниқлаш модулидан фойдаланиш мумкин. Барча аниқланган рақамларни ташқи SQL – автомобиль рақамларини сақлаш базаси билан солиштириш 
мумкин, масалан, бу база қидирувда бўлган ѐки ЙТҲ содир этилган жойдан қочиб кетган автомашиналар бўлиши мумкин. Агар, назорат пунктидан ўтган автомобиль рақами 
маълумотлар омборидаги бирор рақам билан мос келса, ―Интеллект‖ дарҳол операторга хабар жўнатади, бу эса, қидирувдаги автомобилни қўлга олишда тезкор чора кўриш 
имконини беради. Аниқланган рақамлар билан бирга автоуловларнинг тезлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, қоидабузарлар ва ҳодиса вақти ҳақидаги 
маълумотларни жамловчи тезлик режимини бузиш ҳолатлари маълумотлар базасини яратиш мумкин. Рақамларга матнли изоҳларни қўшиш ва кейинчалик рақам ва тезлик 
бўйича излаш билан бир қаторда, матнли изоҳ бўйича ҳам излаш мумкин. Масалан, базадан аҳоли пунктларида тезликни 60 км/с дан оширган барча автоуловларни топиш 
мумкин. Қидирув натижалари жадвал ѐки график кўринишда тақдим этилади, ҳисобот чоп этилиши ва сақланиши мумкин. Шундай қилиб, рақамларни аниқлаш модули 
ЙҲХДИ учун қулай восита бўлиб, қонунбузарликларни қайд қилишни автоматлаштириш ва қонунбузарларни тезкор қўлга олишга ѐрдам беради. 71 Қатновларни 
автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва назорат қилиш. Автомобиль рақамларини аниқлаш модулини қўриқланадиган ҳудудда ѐки пуллик автотураргоҳда «Интеллект» 
базасида қурилган назорат тизимида қўллаш мумкин. 1-мисол. Корхонанинг қўриқланадиган ҳудуди. Корхонада аввал шу корхонага тегишли бўлган автоуловларнинг 
рақамлари киритилган маълумотлар омбори яратилади. Корхонага кириш қисмида «Интеллект» базасига уланган киришни чеклаш қурилмаси (масалан, тўсиқ-шлагбаум ѐки 
автоматик дарвоза) ва корхона ҳудудига кирувчи автоуловларнинг рақамларини аниқловчи камера ўрнатилади. Кирувчи автомобилнинг рақами «Интеллект» базасидаги 
рақамга мос келса, тизим тўсиқни ѐки дарвозани очишга буйруқ беради. Шу билан бирга, автомобилнинг келган вақти модуль маълумотлар омборида қайд қилинади. Худди 
шу сценарийни корхонадан чиқиш қисмида ҳам қўллаш мумкин. Шундай қилиб, барча автомашиналарнинг корхонага келиши ва кетиши қайд қилиб борилади. Ҳар бир 
автомобилнинг келиш ва кетиш вақти ҳақидаги маълумотларни жадвал кўринишида олиш ѐки уларни ҳисоботларни шакллантириш учун корхонанинг 
АБТ(автоматлаштирилган бошқарув тизими)га тказиш мумкин. Бу, масалан, тайѐр маҳсулотни завод ѐки омбордан экспорт қилишни автоматлаштириш имконини беради. 2-
мисол. Пуллик автотураргоҳ. Худди биринчи мисолдаги каби, кириш ва чиқиш жойларида автоматлаштирилган назорат пункти ташкил этилади. Барча кирувчи машиналар 
рақами ва уларнинг келиш вақти маълумотлар омборида қайд этилади. Автомашина ҳудуддан чиқаѐтганда унинг рақами аниқланади, оператор келиш вақти ҳақидаги 
маълумотларни олгач автотураргоҳда бўлган вақт ҳисобланади. Шунга мувофиқ, автомобиль эгасига тўлов учун чек тақдим этилади. «Интеллект»да воқеаларга тизим 
реакциялари учун сценарийларни ўрнатиш ―ВА‖, ―ЁКИ‖ шартларини қўлловчи ―Қоидалар‖ диалоги (4.8.0. 72 версияси), шунингдек, JavaScript ѐки VB Script тиллари 


ѐрдамида амалга оширилади. Бу туфайли модулдан турли функционаллик ва созламали қарорларни қабул қилишда фойдаланиш мумкин. Масалан, тўсиқни автоматик очиш 
ўрнига тизимни шундай созлаш мумкинки, бунда маълумотлар оператор компьютери экранига чиқарилади, оператор эса автомобилни киритиш ѐки киритмаслик тўғрисида 
қарор қабул қилади. 

Транспорт оқимлари хусусиятларини назорат қилиш модули. Транспорт оқимлари хусусиятларини назорат қилиш модули транспорт оқимининг 
статистик хусусиятларини қайд этади, булар, йўлдан ўтган автомобиллар сони, уларнинг тезлиги, йўлнинг бандлиги ва бошқалар. Модуль томонидан тақдим этилган 
маълумотлар реал транспорт ҳолатини ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракатини бошқариш алгоритмларини қўллаш, ЙТҲ ва автомобиль тирбандликлари ҳолатларини автоматик 
қайд этиш, транспорт воситалари турини аниқлаш ва жорий ҳудудда ҳаракат жадаллигини ҳисоблаш имконини беради. Ҳисоботлар муайян вақт (соат, кун ва ҳоказо) учун 
жадвал кўринишида ҳам, график шаклида ҳам мавжуд. Функционал имкониятлари 1. Транспорт тирбандликларини аниқлаш. 2. Транспорт воситалари турини аниқлаш: -
мотоцикллар; -енгил автомобиллар; -узунлиги 12 метрдан кам бўлган юк автомобиллари; - узунлиги 12 метрдан ортиқ бўлган юк автомобиллари (трейлерлар); -автобуслар. 
3. Тизим фаолият кўрсатаѐтган ҳудудда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлиги ҳақида автоматик хабар бериш. Қоидабузарликларни видеорегистрация қилиш: -максимал 
тезликдан ошириш; -қарама-қарши ҳаракат қатнови қисмига чиқиб кетиш; -таъқиқланган тўхтаб туриш; -таъқиқланган орқа тарафга ҳаракат қилиш; -таъқиқланган транспорт 
воситаси турининг ўтиши. 4. Қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ҳаракат қатнови чизиқлари бўйича йўл ҳодисалари миқдори статистикасини йиғиш ва таҳлил қилиш: -маълум вақт 
оралиғида назорат қилинаѐтган ҳудуд орқали ўтган транспорт воситаларининг умумий сони; -қайд қилинган вақт; -ҳар бир турдаги транспорт воситаларининг сони; 73 -қайд 
қилинган тезлик; -транспорт воситаси узунлиги; -барча транспорт воситалари учун ўртача тезлик; -автомобиль турлари бўйича ўртача тезлик; -транспорт воситалари орасидаги 
дистанция; -қатнов қисмининг бандлиги (%); -ҳаракатланиш тезлигини ошириш; -қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш; -транспорт воситаларининг тўхташи; -
тирбандликлар; -қонунбузарликлар сони. Қўлланилиши. Транспорт оқимларининг хусусиятларини назорат қилиш модулини йўл-транспорт вазиятлари ва Авто-Интеллект 
автомобилларнинг рақамини аниқлаш интеллектуал назоратини комплекс бошқариш таркибида қўллаш мумкин. Авто-Интеллект йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт 
назорати билан боғлиқ барча вазифаларни ҳал этишни автоматлаштиради. АвтоИнтеллектнинг тақсимланган архитектураси кўплаб назорат пунктларини бирлаштирувчи йўл-
транспорт ҳолати назоратини яратишни комплекс ҳал қилиш, маълумотларни ягона бошқарув марказида жамлаш ва уларни бир нуқтадан бошқасига узатиш имконини 
беради. Кейинги таҳлиллар ва кўриб чиқиш учун, назорат ҳудудидан ўгган барча транспорт воситаларининг маълумотлар омбори шакллантирилади, шунингдек, ҳар бир 
автомобиль маълумотига шарҳ қўшиш имкони мавжуд. Тезлиги ва транспорт воситалари тури бўйича фильтрловчи маълумотлар омборидан турли мезонлар бўйича қулай 
қидирув тизими керакли маълумотни тезда топишга имкон беради. Танланган маълумотлар бўйича ҳисоботлар матнли кўринишда ҳамда график шаклда тақдим этилиши 
мумкин. Транспорт оқимлари хусусиятларини назорат қилиш модули томонидан тақдим этилган малумотлардан транспорт инспекцияси, йўл хизмати ва бошқа, транспорт 
хабарларини кузатувчи ва йўл тармоқларини режалаштирувчи ташкилотлар томонидан фойдаланишлари мумкин. 

«Радар» модули. Ушбу модуль сертификатланган ўлчаш 
аппаратини – радарни улаш ва улар ѐрдамида автотранспорт воситаларининг тезлигини аниқлаш ва қайд этиш имконини беради. 74 6.3. Минтақалар ва шаҳарлар 
ИТТларининг замонавий ривожланиш даражаси. Минтақалар ва шаҳарлар ИТТларининг асосий вазифалари. Шаҳарларда ИТТ асосан икки йўналишда қўлланилади – 
транспорт тармоғининг ўтказиш салоҳиятини ошириш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини яхшилаш. Муайян транспорт узеллари ва чорраҳаларини 
бошқарувчи транспорт бошқарув мосламалари учун транспорт тармоғида бир онда содир бўладиган вазиятларга муносабат билдира оладиган ва уларнинг ўтказиш 
ҳусусиятини оптималлаштирадиган ҳудуд даражасидаги бошқарув ишлатилади. Фавқулотда ҳолатларда, йўл-транспорт ҳодисаларида автоматик ѐки эксперт бошқарувнинг 
турли усуллари қўлланилади. Замонавий дунѐқарашда, транспорт телематикасининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда, шаҳар бошқарув тизимига фақатгина транспортларни 
чорраҳаларда светофор ѐрдамида бошқариш тизими сифатида қаралмайди. У бошқа тизимлар ва қурилмалар билан жиҳозланган: ахборот дисплейлари ҳайдовчиларга алоқа 
қилишдан ташқари, ҳаракат йўналишини танлаш имконини беради; кодланган маълумот транспорт воситалари дисплейларига RDS-TMC – транспорт хабарлари канали (Traffic 
Message Channel) ѐрдамида узатилади. Бунда асосий эътибор йўл-транспорт ҳодисалари, тирбандликлар ва шу кабиларга қаратилади. Тўхташ жойларига йўналтириш ва 
шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиш ҳамда унда электрон тўловларни амалга ошириш имкони шаҳар маркази транспорт тармоғи юкламасини камайтиради. Йўл 
ҳаракатини ташкил этиш ва хавфсизлигини таъминлаш ИТТ бўлинмаларини қўллаш йўл ҳаракатини бошқариш автоматлаштирилган тизимлари орқали амалга оширилади, 
шунингдек, ҳаракат қатнашчиларига тегишли маълумотларни тақдим этиш тамойиллари асосида транспорт оқимларини бошқариш қуйи тизимлари ҳам қўлланилади. Йўл 
ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш каби асосий функциялардан ташқари ушбу қуйи тизимларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 75 1. Бахтсиз 
ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш. 2. Ҳайдовчига ―кўр‖ зоналарда ѐрдам кўрсатиш (чорраҳалар ва б.). 3. Тезкор хизмат автомашиналарига ҳаракатланишда устунлик ҳуқуқини 
бериш. 4. Инфратузилмадан тезкор хизмат автомобили ҳаракати ҳақида огоҳлантириш. 5. Тезликни ташқи чеклаш. 6. Туман ҳақида огоҳлантириш. 7. Йўлнинг музлаганлиги 
ҳақида огоҳлантириш. 8. Хавфли ҳудудда ҳаракатланиш ҳақида огоҳлантириш. 9. Йўл туташмаларидаги ҳаракатни интеллектуал бошқариш. 10. Интеллектуал светофор 
бошқаруви. 11. Чорраҳада юз бериши мумкин бўлган тўқнашувдан огоҳлантирувчи тизим. 12. ТВсининг руҳсат этилган баландлигини чеклаш ҳақида огоҳлантириш. 13. 
Автотураргоҳда бўш жойларнинг мавжуд эмаслиги ҳақида огоҳлантириш. 14. Транспорт оқимларининг бирлашувига кўмаклашиш. 15. Пиѐдалар ўтиш жойидан олинган 
маълумот. 16. Пиѐдалар ўтиш жойида тўқнашувларнинг олдини олишда автомобилни бошқариш. 17. Темир йўл кесишмаларида огоҳлантириш. 18. Йўл ҳолати ҳақида 
огоҳлантириш. 19. Автомобилнинг ағдарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш (қиялик, шамол ва б.). 20. Йўл белгилари нусхасини автомобиль дисплейида акс этиш. 21. 
SOS-хизматлар. 22. Тезликни танлаш бўйича тавсиялар. 23. Тезлик чегараси чекловларини бошқариш. 24. Тўхташ чизиғидан бошлаб ѐрдам тизими. 25. Светофор бошқаруви 
қоидаларининг бузилиши ҳақида огоҳлантириш. 26. Светофор сигнали ҳақида огоҳлантириш. 27. Маршрут йўналишини белгилаш. 28. Транспорт оқимларини қайта 
йўналтириш. 29. Фавқулотда вазият шароитларида бошқарув. 30. Қоидаларга риоя қилиш мажбурияти. 31. ЙТҲ содир бўлган ҳолатда транспортни бошқариш тизими. 32. Йўл 
таъмирлаш ишлари бажарилаѐтган жойларда йўл ҳаракатини бошқариш. 76 33. Йўл таъмирлаш ишларини олиб борилиши ҳақида огоҳлантириш. 34. Об-ҳаво шароитлари 
ўзгаришларига боғлиқ бўлган тезлик режимини адаптив бошқариш тизимлари. 

Download 397,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish