Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ДАЪВО ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ СУДЛОВГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ



Download 12,6 Mb.
bet240/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

22-боб. ДАЪВО ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИНГ СУДЛОВГА ТААЛЛУҚЛИЛИГИ


241-м о д д а. Даъвогарнинг танлаши бўйича судловга
тааллуқлилик


Яшаш жойи номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъво­лар унинг мол-мулки турган жойда ёки унинг сўнгги яшаган жойида қўзғатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойига эга бўлмаган жавобгарга нисбатан даъволар Ўзбекистон Республикасида унинг мол-мулки турган жойда ёки маълум бўлган сўнгги яшаш жойида қўзғатилиши мумкин.
Даъвогар алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белги­лаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни ўзи яшаб турган жойда ҳам тақдим этиши мумкин.
Кемалар тўқнашуви натижасида кўрилган зарарнинг ўрни­ни қоплаш тўғрисидаги, шунингдек, сувда ёрдам берганлик ва қутқарганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар ҳам жавобгарнинг кемаси турган ёки кема рўйхатга олинган порт жойлашган манзилда тақдим этилиши мумкин.
Ижро қилиш жойи кўрсатилган шартномалардан келиб чиқадиган даъволар шартномани ижро қилиш жойида ҳам тақдим этилиши мумкин.
Фуқаронинг ёки юридик шахснинг мол-мулкига етказил­ган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар зарар етказилган жойда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Юридик шахснинг филиали фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар филиал жойлашган манзилда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Турли жойларда яшовчи ёки турувчи бир неча жавобгарга нисбатан ёки юридик шахс бўлиб, турли манзилда жойлашган жавобгарларга нисбатан даъво даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири яшайдиган ёки турган жойда тақдим этилади.
Ғайриқонуний ҳукм қилиш, ғайриқонуний равишда жи­ноий жавобгарликка тортиш, эқтиёт чораси сифатида ғайри­қонуний қамоққа олиш, ҳибсга олиш ёки ахлоқ тузатиш иш­лари тарзида ғайриқонуний маъмурий жазо қўллаш натижа­сида фуқарога етказилган зарар ўрнини қоплаш билан боғлиқ бўлган меҳнат, пенсия ва уй-жойга доир ҳуқуқларни тиклаш, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариб бериш тўғриси­даги даъволар даъвогарнинг яшаш жойида ҳам тақдим этили­ши мумкин.
Агар даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги, шу­нингдек, ногиронлиги ёки оғир касаллиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойида тақ­дим этилиши мумкин.
Бедарак йўқолган деб ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар, шунингдек, уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъволар, даъвогарнинг хоҳишига қараб, унинг яшаш жойида кўрилиши мумкин.


1. Амалдаги Фуқаролик процессуал кодекси 1963-йилги ГПКдан фарқли ўлароқ, фуқаролик ишларининг судловлилигига оид қоидаларни даъво қўзғатишга тегишли туркумдаги ишларни алоҳида бобга ажратиб, уларга ушбу шарҳланаётган қоида, шунинг­дек 242-245-моддалар киритилган. Бундай тартибни белгилани­шидан мақсад, даъво ишларини бошқа иш юритиш турларидан ажратиш ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор беришдан иборат бўлган.
Ушбу шарҳланаётган қоиданинг мазмунига эътибор берилса, бунда бу қонунни шахс манфаатини инсоннинг қонуний ҳуқуқлари­ни ҳимоя қилишга қаратилганлигини илғаб олиш қийинчилик туғдирмайди.
Фуқаролик ишларини қайси судда кўрилиши лозимлиги тўғри­сида фикр юритилаётган ушбу қонунга кўра, даъвогарга устунлик берилиб, унинг ўзи яшаб, ишлаб турган жойдаги судга мурожаат этиш тартиби белгиланган. Шу туфайли мазкур модда ўз ичига ўн бир қисмни қамраб олган бўлиб, бунда даъвогарнинг танлаши, аниқроғи, фуқаролик иши жавобгар яшаб ёки ишлаб турган судга, ё даъвогарнинг ўзи яшаб турган ҳудуддаги судга мурожаат этиш ҳуқуқи ҳақида тушунтириш беради. Даъвогарнинг танлаши бўйича бундай судловлик ФПКда альтернатив судловлилик деб юритилади.
2. Фуқаролик ишларини судда кўриш учун мурожаат этувчи манфаатдор шахс даъво аризасини ёзишда унинг талабларидан бири бўлмиш даъвогар ва жавобгарларнинг яшаш жойларини аниқ кўрсатади. Ана шу талабга риоя этилгандагина судьяда ишнинг судловлилигини аниқлашга имконият вужудга келади.
Алимент ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича судга мурожаат қилишда альтернатив судловлилик алимент миқдорини кўпайти­ришга қаратилган аризаларга тегишли, унинг миқдорини камайти­риш билан боғлиқ бўлган ҳолларда умумий ҳудудий судловлиликка оид қоидалар татбиқ этилади.
3. Агар фуқароларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қоидада белгиланган альтернатив судлов­лилик доирасини янада кенгайтириш суд амалиётини тўғри йўнал­тиришга ижобий таъсир кўрсатади, деган фикрдамиз. Масалан, иқтисодий ночор оилани никоҳдан ажратиш тўғрисидаги, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар ва бошқалар назарда тутилади.
Шарҳланаётган ушбу қоиданинг никоҳдан ажралиш билан боғлиқ бўлган даъволар бўйича альтернатив судловлиликнинг дои­расини ҳамма ҳолларда кенгайтириш лозимлигини тушунмаслик керак. Бунга кўра, фақат даъвогарнинг ногиронлиги, оғир касал бўлиши, вояга етмаган болаларининг борлиги ва бошқа ҳолат альтернатив судловлиликни татбиқ этишга асос бўлиши лозим.
Турли жойларда яшовчи ёки турувчи бир нечта жавобгарга нисбатан ёки юридик шахс турли манзилда жойлашган жавобгар­ларга нисбатан қўзғатилган даъво даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири яшайдиган ёки турган жойлардаги судга мурожаат этишда суд эътибор бериши лозим. Қонунга кўра, даъво­гарга берилган бундай ҳуқуқларнинг ҳаммасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга ҳақли эмаслигига, масалан, агар даъвогар соғ­лиғига етказилган зарарни ундиришга оид ишларда даъво жавоб­гарнинг яшаш жойи бўйича зарар етказилган ҳудудда жойлашган судда ҳам, шунингдек ўзи яшаб турган ҳудуддаги судга даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳуқуқлари берилган бўлсада, бироқ даъвогар бу ҳуқуқлардан бирини судловлилик тариқасида танлашга ҳақлидир. Белгиланган бу ҳуқуқлардан бир вақтнинг ўзида фойда­ланишга қонун йўл қўймайди.
Демак, даъвогарнинг танлаши бўйича альтернатив судловли­ликка кўра, қайси судга талаб билан мурожаат этишда даъвогарга устунлик берилишига аҳамият бериш лозим.
Юқоридагиларга кўра, ишнинг судловлилигига бир неча судларга тегишли бўлганида, улардан бирини танлаш даъвогарнинг ихтиёрида бўлади.
ФПК 241-моддасининг учинчи қисмида белгиланганидек, даъ­вогар алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўганлик ёки соғлиққа бошқача таризда шикаст етканлик ёхуд боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоп­лаш тўғрисидаги даъволар қуйидагича уч суднинг бирида: корхона, муассаса, ташкилот жойлашган манзилдаги судда ёки ўзи турган жойдаги судда ёхуд зарар етказилган жойдаги судда қўзғатилиши мумкин.
Даъвогарнинг танлаши бўйича судловлиликка Олий суд Пленуми қарорини келтирамиз:
1) Яшаш жойи номаълум бўлган шахс билан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво, даъвогарнинг хохишига қараб жавобгарнинг маъ­лум бўлган охирги яшаш жойи ёки унинг мулки турган жойдаги судда, агар даъвогар билан вояга етмаган фарзандлари яшаётган бўлса ёки соғлиғи туфайли жавобгарнинг яшаш жойига бориш қийинчилик туғдирса, даъвогарнинг яшаш жойидаги судда қўзға­тилиши мумкин1.
2) Болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал қилув қарорларини мажбурий равишда ижро этиш, суд ижрочиси томонидан, қоидага кўра, ҳал қилув қарорини бажаришга мажбур бўлган шахс яшайдиган жойда амалга ошири­лиши лозим. Ҳал қилув қарорини чиқарган суд, айрим ҳолларда ҳал қилув қарорини ижро этишни бола турган жойда амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб топиши мумкин. Бундай ҳал қилув қарорини ижро этиш васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг муқар­рар иштирокида, вазият тақозо этганда, ички ишлар органларининг ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида амалга оширилиши лозим1.
3) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибига кирган давлат­ларга кетган ва манзилгоҳи маълум бўлган шахслар билан никоҳ­дан ажратиш ҳақидаги даъво, даъвогарнинг ҳоҳишига қараб (жавобгарнинг охирги яшаш ёки янги яшаш жойида), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибига кирмайдиган бошқа давлатларга кетган шахслар билан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволар эса, даъвогарнинг яшаш жойидаги судда қўзғатилиши мумкин2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish