Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet238/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

23811-м о д д а. Суд буйруғини ундирувчига бериш


Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз туш­маса, судья суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғини ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига беради. Унди­рувчининг илтимосига кўра, суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин.
Қарздордан давлат божини ундириш мақсадида суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилади.

Шарҳланаётган моддада суд буйруғини ундирувчига бериш масалалари ўз ифодасини топган.


1. Суд буйруғи қачонки унинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қарздордан арз қилинган талабга қарши эътироз тушмасагина ижро қилиниши лозим бўлади. Ушбу ҳолда судья суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйру­ғини ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига беради. Суд­нинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғини иккинчи нусхаси суднинг иш юритувида қолади.
2. Ундирувчининг илтимосига кўра, суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши ҳам мумкин. Суд буйру­ғи шаклида қабул қилинадиган суд қарорлари барча субъектлар учун мажбурий ва Республика ҳудудида сўзсиз ижро этилиши лозим ҳисобланади. Бунда суд буйруқлари бошқа суд ҳужжат­ларидан, уларни ижрога қаратишда, ижро варақасини беришни талаб қилишда фарқ қилади, чунки суд буйруғининг ўзи ижро ҳужжати ҳисобланиб, бевосита ижро этилади.
3. Қарздордан давлат божини ундириш мақсадида суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилади. Қонун талабига кўра, қарздорнинг давлат божи миқдори юзасидан келтирган эътирозлари суд буйруғини бекор килиш учун асос бўла олмайди, чунки давлат фойдасига давлат божи ундириш ундирувчи ва қарздор ўртасидаги муносабатларга дахлдор эмас. Фақат асосий талаблар юзасидан билдирилган эътирозларгина суд буйруғини бекор қилиш учун асос бўлади. Шу ўринда Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўл­лашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида тушунтириш берилишича, судлар, суд буйруғини чиқариш ва уни ижрога қаратишда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 375-модда­си, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекис­тон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўл­лашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар ҳақи­да”ги қўшма қарорининг 6-9 бандларида баён этилган талабларга асосланишлари лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish