Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet237/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2389-м о д д а. Қарздорга суд буйруғининг кўчирма
нусхасини юбориш


Суд буйруғи чиқарилганидан кейин судья унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади.
Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътибо­ран ўн кунлик муддат ичида қарздор арз қилинган талабга қарши ўз эътирозларини буйруқни чиқарган судга юборишга ҳақли.

Шарҳланаётган моддада қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхасини юбориш тартиби баён қилинади.


1. Суд буйруғи чиқаришга доир иш юритишнинг соддалашти­рилган тартиб-таомили Ўзбекистон Республикасининг Конститу­циясида кафолатлаб қўйилган, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркин­ликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, ман­сабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини бузмас­лиги лозим (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-мод­даси). Шунинг учун ҳам қонун суд буйруғининг кўчирма нусхаси у чиқарилганидан кейин дарҳол қарздорга юборилишини назарда тутади. Суд буйруғи суднинг муҳри билан тасдиқланган бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада чиқарилади. Ушбу асл нус­ханинг биттаси судда қолса, иккинчи нусхаси ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига берилади. Суд буйруғининг кўчирма нусхаси у чиқарилганидан кейин дарҳол қарздорга юборилади.
2. Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътибо­ран ўн кунлик муддат ичида қарздор арз қилинган талабга қарши ўз эътирозларини буйруқни чиқарган судга юборишга ҳақли бўлади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2389-мод­дасида назарда тутилган суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби, шунингдек, ФПКнинг 23810-моддасида кўрсатилган суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади.


23810-м о д д а. Суд буйруғини бекор қилиш


Агар белгиланган муддатда қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи арз қилган талаб даъво ишларини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим­нинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тарафларга юборилади.

Шарҳланаётган моддада суд буйруғини бекор қилиш масала­лари ўз ифодасини топган.


1. Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътибо­ран ўн кунлик муддат ичида қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Мазкур масала судья томонидан ундирувчи ва қарздорни хабардор қилмаган ҳолда, уларнинг тушунтириш­ларини тингламай чиқарилади. Чунки суд буйруғини бекор қилиш қарздорнинг ихтиёрига боғлиқ бўлиб, қарздор ундирувчи томони­дан илгари сурилган талабдан суд процессида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчига арз қилган талабни даъво ишларини юритиш тартиби­да тақдим этиш мумкинлигини тушунтиради. Шу ўринда суд буй­руғи бекор қилинганидан сўнг ундирувчи талабининг кейинги тақ­дири унинг ўз ихтиёрида бўлади. Чунки фуқаролик ишлари, уму­мий қоидага кўра, ўзининг ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган шахснинг ари­заси бўйича судья томонидан қўзғатилади (ФПКнинг 5-моддаси).
3. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусха­лари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тараф­ларга юборилади. Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдир­да, суд унинг аризасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган шикоятлар суд томо­нидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади. Ўзбекистон Респуб­ликаси ФПКнинг 2389-моддасида кўрсатилган қарздор томонидан эътирозлар тақдим қилиниши мумкин бўлган ўн кунлик муддат процессуал муддатлар тоифасига кириши сабабли ушбу муддат­ларга нисбатан ФПКнинг 12-бобида кўрсатилган талаблар қўлла­нилиши, шу жумладан, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажримга нисбатан ФПКнинг 130-моддасига мувофиқ хусусий шикоят келтириш мумкин бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish