ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet77/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Руҳнинг овқатдаги асосий манбалари денгиз маҳсулотлари, гўшт, тухумлар, ёнғоқлар ва дуккаклилардир (2.33-жадвал).

2.33-жадвал


Рухнинг асосий озуқа манбалари




Маҳсулот

Порция, г

Рух, мг

Устрицалар

85 (6 та)

74

Креветкалар

100

2,1

Мол жигари

100

5

Мол гўшти

100

3,2

Товуқ тухуми

100 (2 та)

1,1

Треска

100

1,0

Ловия

100

2,8

Бодом

30

0,9

Кунгабоқар уруғи

30

1,3

Пишлоқ

30

0,9 ... 1,4

Янги оқ қўзиқорин

100

3,2

“Геркулес”

100

2,7

2-навли буғдой ундан нон

100

1,4

Ёнғоқ

30

0,8

Сут

100

0,4

Картошка

100

0,4

Рухнинг ичакда сўрилиши специфик оқсиллар иштирокида юз беради ва организм томонидан бошқарилади. Ҳайвон маҳсулотларидаги рух улар таркибида олтингугуртли аминокислоталар борлиги сабабли ҳам яхшироқ ўзлаштирилади. Ўсимлик озуқасида мавжуд бўладиган фитатлар рухнинг сўрилишини пасайтиради. Барча рухнинг ярмидан кўпроғи, организм ўзлаштирган элементнинг 2/3 қисмидан кўпроғи ҳайвон маҳсулотлари билан


тушади. Рухга бўлган суткалик эҳтиёжни таъминлаш учун ҳар куни рационга етарлича миқдорда гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут, пишлоқ, нон ва ёрмалар, картошка ва сабзавотлар киритилиши керак. Шунингдек, мунтазам равишда ҳафтасига бир неча марта овқатланишда денгиз маҳсулотлари, ёнғоқлар, уруғлар, тухумлардан фойдаланиш лозим.
Аралаш рациондаги рухнинг ўртача 20 ... 30 % и, рух тақчил бўлган овқатдан эса – 85 % гача рух ўзлаштирилади.
Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одам учун рухга бўлган физиологик эҳтиёж 10 мг/сут.ни ташкил этади. Ушбу элемент билан таъминланганликнинг биомаркери қон зардоби ва суткалик пешобдаги рух миқдоридир: унинг меъёри зардобда 10,7 ... 22,9 мкмоль/л. ва пешобда 0,1 ... 0,7 мг.ни ташкил этади.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Узоқ вақт давомида болалар рационида рух танқис бўлганида, ҳайвон маҳсулотларидан олинган озуқа кескин пасайиб, углеводлар кўпроқ бўлиши билан боғлиқ Прасад синдроми деб аталувчи касаллик ривожланади. Бу касалликнинг клиник манзараси паканалик, темиртанқис анемия, гепатоспленомегалия, гипогонадизм, ақлий ривожланишнинг секинлашишидан иборатдир.
Катталарда рухнинг алиментар танцислиги тери қопламаларининг қайтувчи шикастланиши (псориазсимон акродерматит) ва таъм ва ҳид билишнинг бузилиши, шунингдек, суяклар зичлиги ва мустахкамлиги пасайиши, иккиламчи иммунодефицит ривожланиши, организмнинг мослашувчанлик қобилиятлари пасайиши билан кечади. Рационда рух етишмаса, овқатдаги фолат кислотанинг биологик оммабоплиги ҳам пасаяди. Рухтанқис ҳолатларнинг ривожланиши хавфи гуруҳига қуйидагилар киритилиши керак: ўсиш ва ривожланишдан ортда қолаётган болалар, жинсий етилиши кечикаётган ўсмирлар, акродерматитли ва таъм билиш ва ҳид сезиш қобилияти бузилган ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар, жигар ва ичакнинг сурункали касалликларига мубтало бўлган ва узоқ вақт давомида парентерал овқатлантирилаётган беморлар, шунингдек, ашаддий
вегетарианлар ва қариялар (65 ёшдан катталар).
Мутлақ алиментар рух танқислигига ушбу минерал етишмовчилиги ривожланишидан ташқари яна унинг сўрилиши пасайиши ҳам олиб келиши мумкин. А витамини ичаклар шиллиқ қаватида рух боғловчи оқсил синтезланишини маромлаштиради, унинг пайдо бўлиши эса ретинол танқислигида салмоқли пасаяди. Қўшимчалар билан овқат толалари, темир ва, эҳтимол, кальцийнинг ошиқча тушиши рух сўрилишини пасайтириши мумкин.
Рух танқислигининг лабораториявий белгилари унинг қон ва пешобдаги концентрацияси пасайишидир.
Рух юқори заҳарлиликка эга эмас, унинг ошиқчаси тўпланиб қолмайди, балки ичаклар орқали чиқиб кетади. Рухнинг қўшимчалар ҳисобига овқат
билан 40 мг.дан кўпроқ тушиши миснинг ўзлаштирилишини аҳамиятли даражада пасайтиради.
Мис. Ушбу элемент эссенциал микроэлементлар сирасига киради ва энг асосий метаболик жараёнда иштирок этади. Кофактор сифатида мис АТФ синтези занжирида электронлар узатилишида муҳим ўрин тутадиган цитохром-с-оксидаза таркибига киради. Мис гликопротеид церулоплазмин ва супероксиддисмутаза ферменти таркибида ҳужайраларнинг антиоксидант ҳимоясида иштирок этади. Таркибида мис бўлган моноаминооксидаза адреналин, норадреналин, допамин, серотонин трансформациясида энг асосий ўрин тутади.
Миснинг лизилоксидаза таркибидаги иштироки суяк тўқималари ва бириктирувчи нормал тузилмаларни шакллантирувчи коллаген ва эластинда молекулалар аро боғланишлар мустахкамлигини таъминлайди.
Мис метаболизми организм томонидан темир чиқариб ташланиши билан жипс боғлангандир: бир неча таркибида мис мавжуд бўлган ферментлар ва церулоплазмин темирнинг трансферрин билан яхшироқ боғланишига кўмаклашувчи темир ионидаги валентликнинг ўтишини таъминлайди.
Мис ҳужайраларда мис захираси тўпланишини таъминловчи оқсиллар, каталазалар ва супероксиддисмутаза синтезланиши учун жавобгар бўлган генлар экспрессиясини бошқаради.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish