ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet78/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Мис кўпгина озиқ-овқатлар таркибида мавжуд бўлиб, у айниқса ич маҳсулотлари, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқлар, уруғлар, ёрмаларда кўп бўлади (2.34-жадвал).


2.34-жадвал

Миснинг асосий озуқа манбалари





Маҳсулот

Порция, г

Мис, мг

Мол жигари

100

3,8

Устрицалар

85 (6 та)

3,7

Қўзиқорин (шампиньонлар)

100

1,8

Кальмарлар

100

1,5

Креветкалар

100

0,85

Ловия

100

0,84

Маржумак ёрмаси

100

0,64

Кешью ёнғоғи

30

0,63

Кунгабоқар уруғи

30

0,58

“Геркулес”

100

0,5

Ҳандонписта

30

0,35

Сутли шоколад

50

0,25

Олма

200 (1 та)

0,22

Ёнғоқ

30

0,16

Треска

100

0,15

Картошка

100

0,14

Миснинг аралаш рациондан сўрилиши 50% атрофида бўлади. Миснинг сўрилиши ва алмашинуви организм томонидан юқори даражада бошқарилувчи жараён бўлиб, у специфик оқсиллар иштирокида амалга ошади ва бошқа нутриентлар билан жипс боғлангандир. Бир томондан миснинг, бошқа томондан молибден, марганец, рух, кальций ва сульфатлар таркибидаги олтингугурт орасидаги физиологик антагонизм аниқланган.
Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одам учун мис истеъмолининг хавфсиз даражаси 1,5 ... 3,0 мг/сут.ни ташкил этади. Ушбу элемент билан таъминланганликнинг биомаркери қон зардобидаги мис миқдоридир: меъёр – 10,99 ... 23,34 мкмоль/л.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта ёшли одамдаги алиментар мис танқислиги алоҳида синдром сифатида тасвирланмаган. Организмда мис етишмаслиги узоқ вақт давомида ушбу элемент миқдори паст бўлган парентерал овқатланишда, фақатгина сутли овқатлардан иборат бўлган парҳезда намоён бўлади ва қон зардобида мис концентрацияси ва церулоплазминнингг пасайиши билан ифодаланади.
Шу билан бирга, миснинг эҳтимолий алиментар танқислиги инсон организмига интеграл таъсир кўрсатиб, муҳим метаболик тизимларни заифлаштиради. Хусусан, тахминларга кўра, артериал деворлари эластик толаларининг биодеградацияси, липид алмашинувида иштирок этувчи баъзи таркибида мис бўлган ферментлар (лецитинхолестеринацилтрансфераза) фаоллиги пасайиши ва гиперхолестеринемия каби организмда мис етишмаслиги фонида ривожланадиган бунақанги жараёнлар атеросклероз ривожланиши ва зўрайишининг муҳим омиллари бўлади. Мис узоқ вақт етишмаганлигида ҳам темиртанқис анемия, нейтропения, остеопороз ривожланиши мумкин.
Миснинг оддий овқат рациони билан алиментар ошиқча тушиши тасвирланмаган. Шу тариқа, миснинг организмда ошиқча тўпланиши ёки ирсий ўтадиган касалликларда (Вильсон-Коновалов касаллиги), ёҳуд касбий зўриқишда қайд этилиши мумкин.
Қўшимчалар билан тушаётган миснинг ўта ошиқча миқдори бошқа микроэлементларнинг сўрилиши ингибирланишига ва метаболизмига, липидларнинг пероксидли оксидланиши зўрайишига ва антиоксидант нутриентлар сарфланишига олиб келиши мумкин.
Йод. Бу нометалл бўлган микроэлемент организм томонидан ўсиш, ривожланиш, кўпайиш ва моддалар алмашинуви учун масъул бўлган генлар экспрессияси ҳисобига бошқарилувчи қалқонсимон безнинг гормонлари – трийодтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) синтезланишида фойдаланилади. Қалқонсимон без шунга ўхшаш гормонлар синтези учун суткасига камида 60 мкг йодни ушлаб қолиши керак.
Биосферада ва мос равишда озиқ-овқат маҳсулотларида йод текис тақсимланмайди. Ер юзидаги кўпгина ҳудудларда сувида ва тупроғида йод миқдори ўта кам бўлган жойлар мавжуд бўлиб, улар “йодтанқис биокимёвий ҳудудлар” дейилади. Уларга тоғли (Ҳимолай, Тянь-Шань, Анд, Кордильер,
Альп, Пиреней, Карпат) ҳудудлар, дарё оқими бўйлаб жойлашган ва кўллар атрофидаги пасттекисликлар (Ганг, Шимолий Американинг Буюк кўллари, Сибирдаги катта дарёларнинг водийлари), шунингдек, Австралия, Янги Зеландия, Скандинавия киради. Ўзбекистон ҳам ана шундай йодтанқис ҳудудлар жумласига киради.
Болаларда овқатланишдаги йод танқислиги оқибатида эндемик буқоқнинг ақлий ва жисмоний ривожланишда ортда қолишдан тортиб то ақли пастлик (кретинизм) ва паканаликкача қамраб олувчи касаллик белгилари мажмуаси (симптомокомплекс) ривожланади. Катталарда йодтанқислиги ҳолати эндемик буқоқ, гипотероидизм ва меҳнат лаёқати пасайиши ривожланиши билан ифодаланади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish