ЎҚув адабиёти овқатланиш


Никелнинг асосий озуқа манбалари



Download 2,56 Mb.
bet86/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Никелнинг асосий озуқа манбалари





Маҳсулот

Порция, г

Никель, мг

Кунгабоқар уруғи

30

106

Ёнғоқ

30

96

Туршак

50

60

Ананас

100

50

Кепакли буғдой нони

100

36

Шоколад

50

35

Брокколи карами

100

28

Треска жигари

100

22

Майиз

100

18

Истеъмолга тайёр чой

200

14

Инсондаги никелтанқис ҳолатлар тасвирланмаган, шу сабабли ҳам унга бўлган суткалик физиологик эҳтиёж даражаси аниқланмаган. Ҳайвонларда моделлаштирилган никел танқислиги кальций, рух, темирнинг аҳамиятли йўқотилишларига, шунингдек, репродуктив функциянинг ҳам бузилиши ривожланишига олиб келиши исботланган.


Никелнинг организмга ошиқча тушишида (ишлаб чиқариш шароитларида) заҳарловчи самара юзага келиши ҳақида маълумотлар бор. Хусусан, никелнинг ҳужайравий онкогенлар билан бевосита ўзаро таъсири, шунингдек, ДНК функциясининг бузилиши ҳисобига ксенобиотиклар биринчи фазасининг ингибирланиши ва липидларнинг пероксидли оксидланиши кучайиши натижасида канцерогенез бошланиши эҳтимоллари кўриб чиқилади. Бу таърифланган касбий ўпка ва буйрак саратони ҳолатлари билан исботланади.
Катта ёшдаги соғлом одам учун никель тушишининг суткалик йўл қўйиладиган (хавфсиз) даражаси 1 мг ҳисобланади.
Кремний. Ушбу микроэлемент тоғайлар, суяк тўқималарининг ва, балки, тиш эмалининг шаклланиши ва қайта тикланишида иштирок этади. Кремнийнинг физиологик вазифаси гликозамингликанлар ва коллагеннинг синтези билан боғлиқдир.
Кремний бошқа бир қатор метаболик жараёнларда аҳамиятли ўрин тутади. Масалан, инсоннинг аортасидаги кремний концентрацияси нафақат ёш ўтиши билан, балки атеросклероз ривожланиши жараёнида ҳам пасаяди.
Организмнинг кремнийга бўлган кундалик эҳтиёжи, шунингдек, унинг алиментар тушишининг йўл қўйилувчи даражаси белгиланмаган. Ривожланган мамлакатларда, одатда, бир сутка давомида овқат ва сув билан

  • 20 ... 50 мг, ҳаво орқали – 15 мг кремний тушади. Кремнийнинг ҳаво

орқали (аэрозоль кўринишда) ҳаддан ортиқ кўп тушиши (саноат шароитларида) касбий силикознинг ривожланишига олиб келади.
Кремнийнинг асосий озуқа воситалари бошоқлилар, ёрмалар, дуккаклилар, макаронлар бўлиб, уларнинг миқдори кам бўлганида, парҳезда пиво бўлиши мумкин. Банан таркибида кремний кўп бўлган (100 г. да 5,4 мг) маҳсулотлар сирасига кирса-да, бироқ улардан микроэлементлар кам сўрилади. Кремнийнинг 1/3 қисми организмга сув билан тушади.
Кремнийнинг ичакда сўрилиши катталиги 40 ... 85 % ни ташкил этади, бунда микроэлементлар учун ғалати бўлган қонуният қайд этилади: кремнийнинг ҳазмланмайдиган таркибий қисмларга бой бўлган қаттиқ овқатдан сўрилиши унинг минерал сувлардан абсорбцияланишидан фарқ қилмайди.
Абсорбцияланганда кремний молибден ва марганец билан антагоник муносабатларга киришади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish