ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet80/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Марганец озиқ-овқатларда етарлича даражада мавжуд бўлади, шу туфайли ҳам инсонда ушбу элементнинг чекланган алиментар танқислиги деярли қайд этилмайди. Унинг ўсимлик маҳсулотларининг ейиладиган қисмидаги миқдори 0,5 дан 5 мг оралиғида бўлади, ҳайвон маҳсулотларида эса унинг миқдори ўнлаб марта камроқ бўлиб, жигар ва буйраклар бундан истиснодир (2.36-жадвал).
Марганец 10 %дан ошиқ сўрилмайди ва унинг организмдаги мувозанати, айтайлик, темир, мис ёки рухдаги каби сўрилишни бошқариш эмас, балки ажратмаларнинг бошқарилиши ёрдамида сақлаб турилади.
2.36-жадвал

Марганецнинг асосий озуқа манбалари





Маҳсулот

Порция, г

Марганец, мг

Сули ёрмаси

100

5,1

Ананас

150

2,5

Сутли шоколад

50

1,6

Кўк чой

200 (1 пиёла)

0,41 ... 1,58

Ловия

100

1,3

Черника

100

1,3

Ананас шарбати

100

1,2

2-навли буғдой уни нони

100

1,1

Ёнғоқ

30

0,96

Исмалоқ

100

0,94

Қора чой

200 (1 пиёла)

0,18 ... 0,77

Қовоқ уруғи

30

0,86

Бодом

30

0,74

Лавлаги

100

0,66

Хандонписта

30

0,36

Брокколи

150

0,34

Банан

200 (1 дона)

0,18

Пишлоқ

30

0,03

Мол гўшти

100

0,03

Рационда магний ва темирнинг ошиқча тушиши марганецнинг сўрилишини чегаралаб қўяди ва унинг пешоб билан ажарлиб чиқиб кетишини тезлаштиради.


Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Марганецга бўлган физиологик эҳтиёж даражаси аниқланмаган. Катта ёшдаги соғлом одам учун марганец тушишининг хавфсиз даражаси – 2 ... 5 мг/сут бўлиши ҳисобланади. Ушбу элемент билан таъминланганликнинг биомаркери қон зардобидаги марганец миқдоридир: меъёр – 9,1 ... 12,7 нмоль/л.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари. Алиментар марганец танқислиги узоқ вақт давомида мувозанатлаштирилмаган парентерал овқатланишда, шунингдек, рационда фитатлар, оксалатлар, танинлар – унинг абсорбциясининг ингибиторлари кўп бўлганида ва ушбу элементни сарфлаш ошганида, масалан, қандли диабет хасталиги ва сурункали алкоголизмда кузатилади.
Марганецнинг организмга ошиқча тушиши ишлаб чиқариш шароитларида (асосан аэрозол йўли билан) кузатилиб, манганоза клиник манзараси ривожланишига олиб келади. Бунда марганец тезгина ички аъзоларда ва мияда тўпланади ва марказий асаб тизими функцияларини бузади: паркинсонизм синдроми ва руҳий бузилишлар ривожланади.
Селен. Ушбу элемент ўзининг организмдаги функцияларини селенопротеинлар – селенга қарам бўлган бир қатор ферментлар таркибида бажаради.
Селеннинг муҳим биологик вазифаси унинг антиоксидантлик ҳимоясида иштирок этиши билан боғлиқ. Турли шаклдаги глутатион-пероксидазалар таркибида у тикланган глутатион билан биргаликда ҳужайралар ва тўқималардаги турлича табиатга эга бўлган эндопероксидлар инактивациясини таъминлайди. Селенопротеин Р томирларнинг эндотелиал ҳужайраларини азотнинг фаол радикаллари (пероксиазот)дан ҳимоя қилади.
Антиоксидант ҳимояда фаол иштирок этиш билан бирга, селен токофероллар таъсирига нисбатан синергизмни намоён этади, шунингдек, аскорбат кислотанинг селенли тиреодоксинредуктаза билан ўзаро таъсири натижасидаги реактивациясини таъминлайди.
Селен тиреоидгормонлар синтези бошқарувида бевосита иштирок этиб, метаболик жараёнлар назоратининг қўшимча даражасини таъминлайди.
Селен ногем темирпротеид Х таркибида электронларни флавопротеидлар ва цитохром З-450 орасида ташувчи сифатида ишлаб, ксенобиотиклар метаболизмининг биринчи бўғини нормал ишлашини таъминлайди.
Селен ўзининг SH-гуруҳидаги оқсиллардаги дисульфид алоқаларини тиклаб, кейин уларни ортиқча металларга боғлай олиш қобилияти туфайли ҳам ортиқча тушаётган оғир металларга нисбатан детоксикацион (заҳарлиликни қирқувчи) тъсирга эгадир.
Селеннинг организмдаги асосий оралиқ алмашинув шакллари – селеноцистеинлар киритилганда метаболик фаол селенпротеинларга киритилиши селенофосфатсинтетазанинг бевосита иштирокидаги специфик генлар экспрессияси натижасида юз беради. Шу тариқа, организмдаги селен алмашинувининг генетик аниқлашга асосланган назорати амалга оширилади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish