Юлбарсова Адибахон Фарғона давлат университети магистратура бўлими лингвистика (ўзбек тили) йўналиши 1-курс магистранти



Download 28,96 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi28,96 Kb.
#669804
Bog'liq
Марғилон топонимининг лексик ва семантик хусусиятлари


Юлбарсова Адибахон


Фарғона давлат университети магистратура бўлими лингвистика (ўзбек тили) йўналиши 1-курс магистранти


МАРҒИЛОН ТОПОНИМИНИНГ ЛЕКСИК ВА СЕМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Марғилон, аввало ўз шойи атласи билан ўтмишда донг чиқарган Фарғона водийси шаҳрининг номи. Қолаверса, ўрта асрларда ислом ҳуқуқшунослиги фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган Бурҳониддин Марғинонийнинг ватани. Фарғона водийсининг бир қатор тарихий номлари орасида Марғилон атамаси ҳам фанда на лингвистик, на топонимик ва тарихий жиҳатдан махсус тадқиқ этилмаган. Шу боис, тарихий асарларда бу борада нақлий ҳикоялардан иборат маълумотларгина қайд этилади.


Ўзбек маърифатпарвари ва муаррихи Исҳоқхон Жунайдуллохожа ўғли Ибратнинг “Фарғона тарихи” китобида, “Ажойиб ул булдон” (“Ажойиб шаҳарлар”) номли асарида келтирилган бир ҳикоя тўғрисида сўз юритиб, Марғинон атамасининг пайдо бўлиши тарихини қуйидагича изоҳлайди: Искандар “ақсойи” (узоқ) Шарққа борганда, Фарғона ерида “... деҳқони бодиянишин (даштликлар) уни “пешкаш” (тортиқ) учун нону туз ўрнига бисотларидаги товуқларни пишириб, … Искандарни қарши олган эканлар. Искандар: «Бу қандай тортуқ!» - деб сўраган экан, улар “мурғу нон”, яъни товуғу нон деб жавоб берган эканлар. Шу боис товуқ билан нон тортилган ўша жой Мағинон шаҳри исми бўлиб қолган экан». Кейинчалик шаҳар авлодлар талаффузида Марғилон шаклида юритилиб кетган.
Бундай маълумотлар, шубҳасиз, нақлий ҳикоя бўлсада, бироқ унда қайд этилган “деҳқон”, “бодиянишин”, “нон” ва “мурғ” каби иборалардан рамзий тарзда бўлсада, Фарғона водийси, хусусан Марғилонсой воҳасининг табиати, аҳолисининг тили, ижтимоияти ва хўжалик ҳаёти умумий манзарасининг инъикоси, яъни акс ва садоси ўз ифодасини топган.
“Марғинон” шаклидаги атама дастлаб X асрда яшаган араб географи Муқаддасийнинг “Ахсон ут-тақосим фи маърифат ил-ақолим” (Мамлакатларни ўрганиш учун энг яхши қўлланма) асарида тилга олинади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича: “Марғинон Андижон шаҳрининг ғарбида, етти ёғоч (84 км) узоқликда жойлашган”. “Қасабаси яхши, “пурнеъмат”: анори ва ўриги асру (бениҳоя) кўп, хўб бўлур… Ови қуши яхшидур, оқ кийик ёвуқда (яқин) бўлур. Эли сарттур (шаҳарлик)”, деб таърифлайди. Айрим тадқиқодчилар бу тарихий шаҳарни “Марғинот” шаклида қайд этадилар. Топонимист Суюн Қораевнинг фикрича, атаманинг Марғилон шакли ўзбеклар талаффузи натижасида кейинчалик вужудга келган.
Ёзма манбаларда Марғилон атамаси қандай шаклларда қайд этилган бўлмасин, тилшунослик жиҳатидан у икки бўғиндан иборат номдир. Унинг биринчи бўғини аксарият “Марғ” атаманинг айрим бузилган шаклларида “Марғ” ва “Мардж” талаффузида ҳам қайд этилади. Ҳар икки лексемалар унинг субстрати-асоси ҳисобланади. Атаманинг иккинчи бўғини “он”, “лон” шаклларидаги ном ясовчи морфемалар, яъни суффикслар бўлиб, кўпинча “об”, “руд” каби айрим иборалар билан алмашади. Бундай шаклларда атаманинг талаффузи ва маъноси тубдан ўзгаради. Атаманинг аслий “Марғ” шаклига берилиб, у “Марғи”, “Марғий”, шунингдек, “Марғоз” шаклларида ҳам келтирилади.
Навоий асарлари луғатида “Марғ” сўзи, “ўт”, “ўсимлик”, яъни кўкат, алаф, ўт-ўлан маъносида изоҳланади. “Марғзор” эса ўтлоқ, ҳайвонлар ўтлайдиган жой, яъни кўкатзор, яйлоқ, ўтлов ва кўкаламзор деб талқин этилган. Суғдий тили асосида юзага келган “Марғ” сўзига “он” суффиксининг бирикиши билан мазкур атама кўплик шаклида ифодаланади. Бундай лингивистик ва топонимик таҳлилдан аён бўлишича, Марғилон ва Марғинон шаклларидаги ҳар икки номлар кўкаламзор, ўтлоқ ёки майсазор, яйлоқ маъноларини англатган. Бу қадимий топонимнинг турли шакллардаги синонимик атамалари Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг дарё водийлари, деҳқончилик воҳалари ва тоғ тизмалари этакларида ястанган ҳудудларда ороним ва топоним шаклларида айниқса кенг ўрин олган. Улар “Марғ” субстратлари асосида юзага келган. Марғоб (Мурғоб), Мардон, Марғон, Марғитта, Марғит каби шаклларда қайд этилади. Шу жумладан, Самарқанд яқинида жойлашган қишлоқ ва канал Марғилонтепа, Деновнинг Марғилон қишлоғи, Нуротанинг машҳур булоғи жилғасидан ажралган Марғи Шарқий, Марғиқози, Марги (Мирхон) ва Марғи Миргадой (Миркадак) каби оронимларнинг номларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Бу атама на қишлоқ ва на шаҳар қад кўтармаган узоқ тарихий даврдаги табиий гўшага мардуми Фарғона томонидан берилган машҳур, табаррук номдир. Аслида бу қадимий топоним “Марғижон” ёки “Марғикон” шаклида талаффуз этилиб, “Яйлоқсой”, яъни “кўкаламзордан оқиб ўтадиган сув” деган маънони англатган.
Хулоса қилиб айтганда, Марғинон–Марғилон атамалари Марғилонсой воҳасининг қадимги номи «Марғижон», яъни кўкаламзорсой номи асосида шаклланган бўлиб, у «ўтлоқ» демакдир. Кейинчалик мазкур шаҳар воҳанинг бош шаҳарларидан бирига айлангач, ўзининг қадимий номини маҳаллада қолдириб, воҳанинг умумий кенг маъноли номи – Марғинон ва Марғилон деб аталган.
Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Исҳоқхон Жунайдуллохўжа ўғли Ибрат. Фарғона тарихи. Тошкент, 1992-йил. 279-бет.

  2. Муқаддасий. Ахсон ут-тақосим фи маърифат ил-ақолим. BGA. III. 262-, 272-бетлар.

  3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Тошкент, 1960. 61-бет.

  4. Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми? Топонимик луғат. Тошкент, 1970. 72-бет.

  5. Навоий асарлари луғати. Тошкент, 1972. 366-бет.

  6. Анарбаев А.А. Ўзбекистонда илк суғорма деҳқончиликнинг шаклланиши ва антропоген ландшафтни ташкил топиши. Ўзбекистон ҳудудида деҳқончилик маданиятининг тарихий илдизлари ва замонавий жараёнлар. Тошкент, 2006. 366-бет.

  7. Анарбаев А.А., Исманов А.Ж., Махсудов Ф.А. Древнеземледельческая культура Южной Ферганы и образование антропогенного ландшафта. Ўзбекистон тарихи моддий маданият ва ёзма манбаларда. Тошкент, 2005. 366-бет.

  8. Қораев С. Географик номлар маъноси. Тошкент, 1978. Абу Тоҳирхожа. Самария. Тошкент, 1997. 366-бет.

Download 28,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish