Тагмаъно ва пресуппозиция
У.Э. Раҳимов
Тилшунослик назарий билиш босқичига кўтарилган ҳозирги даврда ҳар
қандай тил ҳодисалари ўзаро боғлиқликда ва системавий муносабатдорликда
тадқиқ этилмоқда. Айниқса, ҳодисаларни тил ва нутқ босқичида ўзаро
алоқадорликда, қолип ҳамда унинг нутқда намоѐн бўлиши тартибида таҳлил
этиш кучайди
1
. Натижада, тил бирликлари ўртасидаги муносабатларга
асосий эътибор қаратилди. Ҳар қандай тил бирлиги ўзининг холисона
баҳосини топмоқда. Лекин янги давр тилшунослигида бир ҳодисанинг
турлича номланиши ѐки икки ҳодисанинг умумий кўринишлари, хоссалари,
моҳиятининг ўхшашлиги туфайли уларни ўзаро қориштириш ҳолатлари ҳам
кўзга ташланмоқда. Хусусан, атамаларнинг омонимик, синонимик,
полисемантик хусусиятларини, муносабатдорлигини ѐритишда ҳар хиллик
юзага келмоқда. XX асрнинг иккинчи ярмидан ўрганила бошлаган
пресуппозиция ҳодисаси тадқиқида ҳам ана шундай ҳар хиллик мавжуд
2
.
Пресуппозиция термини лотинча sub-ости, таги ва ponere-
жойлаштирмоқ, жойлашмоқ каби сўзлардан олинган бўлиб, асосга, ўзакка
жойлаштирмоқ маъноларини ифодалайди
3
. Пресуппозиция атамаси остида
«гапда ифодаланган ҳукмнинг табиий асоси» (Г. Фреге), «билишнинг
умумий хазинаси» (Н. Д.Арутюнова), «олдиндан билишнинг жами» (Г. В.
Падучева) «ҳукм танасидаги мазмун» (нейролингвистик программа, Н. Л. П.)
каби маънолар тушунилиб, у гапнинг синтактик узвлари орқали нутқий
вазият, сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги шартномавий муносабат (сўзловчи
ва тингловчининг ѐши, касби, миллати, яшаш тарзи, умумий билиш
ҳазинаси), тил кўникмаси ѐрдамида англашиладиган қўшимча ѐки яширин
ахборотга нисбатан ишлатилмоқда. Пресуппозиция гапда иштирок этаѐтган
бўлаклар орқали ифодаланган маъно эмас, балки зоҳирий маъно остидаги
қўшимча-ботиний маъно. У эксралингвистик (психологик, социологик,
проссодик, паралингвистик, географик, этник) асослар ѐки лисоний
«фонетик, лексик, морфемик, морфологик синтактик» бирликларнинг
ишораси орқали англашилади. Шунинг учун баъзан «тагмаъно» атамаси
билан номланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, тагмаъно атамасининг семаларида
пресуппозицияга хос қирралар ҳам бор. Чунки тагмаъно атамаси таг-ости,
маъно-мазмун каби сўзлардан олинган бўлиб, «маъно остидаги маъно»ни
билдиради ва кўпинча «подтекст-матн остидаги маъно» (Т. И. Сильман)
ифодалайдиган ҳодисага нисбатан ишлатилади
4
. Агар пресуппозиция ва
тагмаънони ўзига хос система деб қарайдиган бўлсак, у ҳолда иккала
ҳодисанинг тузилиш (Структура) сифатида яшовчанлигини таъминловчи
узвларни (элементларини) кўрсатиш орқали фарқлаш имкониятига эга
1
+аранг: Нурмонов А. Гап ща=идаги синтактик назариялар. Тошкент, 1988. 20-30-бетлар; Мащмудов Н., Нурмонов А. Ызбек
тилининг назарий грамматикаси. Синтаксис. Тошкент, 2000; +урбонова М. Щозирги замон ызбек тили (Содда гап синтаксиси учун
материаллар) Тошкент, 2002. 6-25-бетлар.
2
+аранг: Ращимов У. Ызбек тилида юкламалар пресуппозицияси. Самар=анд, 1994. 9-23-бетлар.
3
+аранг: Роберд Дилте. Примение Н. Л. П. М., 1983. С. З.
4
+аранг: Щакимов М. Ызбек тилида матннинг прагматик тащлили. ДДА. Тошкент, 2001. 32-39-бетлар; +уронов Д. Чылпон
поэтикаси (Насрий асарлари асосида). ДД. Тошкент, 1998.
бўламиз. Чунки битта фарқловчи узв ҳам система шартларига кўра иккала
ҳодисанинг алҳида-алоҳида эканлигини кўрсатади. Агар фарқловчи мавжуд
бўлмаса, уларга бир ҳодиса сифатида қарашимизга тўғри келади.
Пресуппозиция
Тагмаъно
1
Гапда ифодаланган ҳукмнинг
табиий асоси
+
-
2
Умумий билиш ҳазинаси
+
+
3
Олдиндан билишнинг жами
+
+
4
Ҳукм танасидаги мазмун
+
+
5
Яширин ахборот
+
+
6
Матн ичидаги матн
+
+
7
Матн остидаги маъно
+
+
8
Зоҳирий узвлар ишораси
+
+
9
Сўзловчи
ва
тингловчи
ўртасидаги
шартномавий
муносабат
+
-
10 Матн ичидаги яширин мазмун
-
+
11 Зоҳирий узвлар орқали эмас,
аввалги
матн
орқали
тушунилувчи матн
-
+
12 Урф-одатлар, географик муҳит
орқали тушуниш
+
-
13 Прагматик сатҳ узви
+
+
14 Нутқ ҳодисаси
+
+
15 Психологик
асослар
орқали
тушунилувчи маъно
+
-
16 Лингвистик
билимлар орқали
англашилувчи маъно
+
+
17 Мантиқий хулоса
+
-
18 Махсус
билимлар
орқали
тушунилувчи яширин ҳукм
+
+
Кўриниб турибдики, пресуппозиция ва тагмаъно ўзига хос бир қанча
фарқловчи узвларга эга ҳамда алоҳида-алоҳида нутқий ҳодисаларни
англатади. Баҳор ҳам келди. Ушбу гапда ҳам пресуппозиция ҳам тагмаъно
бор:
Пресуппозиция. 1. Баҳорнинг узоқ кутилганлиги
2. Қишнинг қаттиқ бўлганлиги
3. Деҳқончилик ишларининг бориши
Тагмаъно. 1. Сўзловчи ва тингловчи ўртасида ўзаро баҳорда амалга
оширилиши лозим бўлган шартноманинг бажарилиш муддати.
Пресуппозиция «ҳам» юкламасининг ишораси, объектив борлиқдаги
ҳолат, сўзловчи ва тингловчилар ўртасидаги шартномавий муносабат, нутқий
вазият, умумий билиш хазинамиздаги олдиндан маълум бўлган ахборотлар
асосида мантиқий тарзда тушунилган. Матн остидаги маъно сўзловчи ва
тингловчилар учун тушунарли.
Тагмаъно ҳам юқоридаги барча узвларнинг ишорасида ва иштирокида
тушунилади. Лекин сўзловчи ва тингловчилардан биттасигагина таалуқли
бўлиб, олдиндан келишув матн орқали англашилади. Тагмаъно англашилган
гап ифода диктумидан эмас, олдинга матн воситасида тушунилади. Нутқ бир
неча кишилар ўртасида ирод қилинган бўлса, фақат «келишув матни» маълум
бўлган кишиларга ахборот яширинганлиги англашилади. Қолганлар эса
пресуппозиция билан чекланади. Яъни сўзловчидан тингловчилар ўртасидаги
бирор киши нимадир олган бўлса, тагмаъно ўша киши ва сўзловчига
тушунарли бўлади. Чунки пресуппозицияни тушуниш учун «аввалдан
келишилган сулҳ» шарт эмас. Тилни билиш, умумий билиш ҳазинаси, кўп
йиллик тажриба, бўлиб ўтган воқелик-реалиялар пресуппозицияни
тушунишга ѐрдам беради.
Ҳозирги ўзбек тилшунослигида «подтекст» сўзи остида тушунилаѐтган
«тагмаъно»нинг юзага чиқиши учун қуйидаги узвларнинг бўлиши шарт
ҳисобланади.
1. Нутқий вазият.
2. Сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги «сирли сулҳ».
Do'stlaringiz bilan baham: |