Юртимизнинг бой тарихга эга бўлган Нурота
шахри географик жихатдан Ўзбекистоннинг
марказида жойлашган бўлиб Нурота тумани
шимолий-шаркдан Жиззах, жанубий-шарк ва
шаркдан Самарканд вилоятлари, гарб ва
жанубий-гарбдан Навоий вилоятининг бошка
туманлари билан чегарадошдир.
Туман маркази бўлмиш Нурота шахри
ўзига хос бой ва бетакрор табиати,
зилол хамда мукаддас булоклар
билан машхур. Шу билан бирга
шахарнинг тарихи хам узок ўтмишга
бориб такалади.
Нурато ёки Нури Бухоро номи билан тарих
сахифаларидан ўрин олган мазкур тарихий шахар хакида
Абу Бакр Наршахий маълумот бериб, уни Бухоро
таркибидаги тарихий жой сифатида кайд этади. Наршахий
IX-X асрларда яшаб ўтганлигини назарда тутадиган бўлсак
ва унинг бу худуд хакида ўша даврда маълумотлар ёзиб
колдирилганлигини хисобга олсак, у холда Нурнинг
кадимийлигига шак-шубха колмайди.
Нуротада жойлашган “Чашма” тарихий
меъморий мажмуаси зиёратгоҳи ҳамиша
гавжум. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан
борадиган зиёратчилар, асосан, зиёратгоҳдаги
минералларга бой "Нур"чашмаси сувидан ичиш
ва соя-салқинда дам олишни хуш кўрадилар.
"Нур" чашмаси суви қишу ёзда бирдек +19,5
даража ҳароратда туради.
Нурота чашмасининг сирли жиҳатига бу
ернинг табиий ўрни ва булоқнинг шифобахш
хусусиятлари ҳам сабаб бўлган. Шунингдек,
чашма суви таркибидаги фосфор моддаси
сувнинг ва балиқларнинг товланиб
туришини таъминлаб, жозибали кўриниш
пайдо қилади.
Нурота чашмасининг суви минглаб километр
ерости йўлакларидан сониясига 290 литр
миқдорида оқиб чиқади. Чашма суви қишин-ёзин
бир хил — 19,5 даража илиқ бўлади. Минг йиллар
давомида оқиб турган чашманинг музлаши ҳеч
кузатилмаган, у минераллашган юмшоқ ичимлик
сувидир. Аниқланишича, мазкур сувнинг таркибида
олтин моддаси бор, у ошқозон-ичак
хасталикларига даво. Сувдаги йод моддаси буқоқ
касаллигига, ноёб бром моддаси эса асаб
касалликларига шифо эканлиги қадимдан маълум.
Унинг таркибидаги кумуш эритмаси эса сув
таркиби яхши сақланишини таъминлайди
.
Чашма сувининг 80 фоизи ер қаъридан чиқиб турса, қолган 20
фоизи ерости йўлакларидан ва қудуқ томонидан келиб бутун
шаҳарга ҳаёт бахш этади. Мазкур чашмадан тарихда энг кўпи
сониясига 460 литргача сув чиққан бўлса, қурғоқчилик йиллари энг
ками сониясига 180 литр сув чиққан.
Муқаддас чашма сувидан бугунги кунда кўплаб зиёратчилар ва
чет элдан келган сайёҳлар ҳам олиб кетадилар.
Нурота чашмасининг балиқлари тоғ дарёларида учрайди, фан
тилида сутбалиқ, яъни дарё маринкаси деб аталади. Мазкур
балиқлар ўртача 17 йил яшаб, умри давомида чашма суви
чиқадиган ариқчаларни қумлардан тозалайди, сувнинг мўътадил
келишини таъминлаб, ҳатто уни филтрлаб беради.
Қизиғи шундаки, балиқлар ҳеч қандай ташқи озуқасиз,
сув таркибидаги микрорганизмлар ва минераллардан
озиқланиб яшайверади. Шу боис ўтмишда баъзилар
уларни «авлиёбалиқ» деб ҳам аташган.
Ростан ҳам бу балиқларни истеъмол қилиб бўлмайди, чунки уларнинг
ичида қора пардаси бўлиб, увилдириғи заҳарли, уни тозаламасдан
истеъмол қилган одамнинг терисида доғлар пайдо бўлади, кўпроқ
истеъмол қилса, ўлимга олиб келади.
Бу илоҳий маскан бугунги кунга келиб обод қилинган, унинг ёнида хиёбон, фавворалар,
ям-яшил дарахтзору гулзорлар барпо этилган.
Сир-асрорларга тўла Нурота чашмасидан хорижлик сайёҳлар
ва юртдошларимизнинг қадами узилмайди.
Нурота туман табиий – меъморий
мажмуаси музейи
Нурота туман Табиий меъморий мажмуа Музейида 9 та булим мавжуд булиб, уларда 1997 та
ашёлар мавжуд. Шулардан 784 та ашё музей фондида, 1100 дона ашё эса экспозиция
залларида намойиш этилмокда.
Музей экспозиция залларининг архиология, этнография, кандакорлик,
нумизматика ва бошка булимларида нодир ашёлар сакланмокда. Улар
Эрамиздан олдинги хамда эрамизнинг V, XVI, XVIII асрларга оид.
Do'stlaringiz bilan baham: |