Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet57/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

45- §. АРХЕЙ (А) ВА ПРОТЕРОЗОЙ (Рг) ЭРАСИ

Ер пўстининг ёши уни ташкил қилган тоғ жинсларининг ётиш холатига, таркибига, хайвон ва ўсимлик қолдиқларига хамда структурасига қараб аниқланади. Ер шари тош кобиғини тараққий этишга кетган вақт (геологик даврларгача) 6—7 миллиард йил хисобланади. Унинг илк қатламлари бундан 4—4,5 миллиард йил аввал пайдо бўла бошлаган.


Ер пўсти пайдо бўлишининг бошланғич даврида ҳосил бўлган жинслар яхши текширилмаган қайта эриб кетган ёки ниҳоятда чуқурликда ётади. Бирламчи қаватнинг пайдо бўлиши Ернинг пайдо бўлган вақтига тўғри келмайди. Биринчи қават кейинги геологик босқичларда ер устки қатламларининг ривожланишига асос бўлиб хизмат қилгандир.
Архей ва протерозой эра ётқизиқларига токембрий деб ном берилган. Бунга сабаб бу эралар жинслари ер юзасида кам учраганлиги, ниҳоятда қайта кристалланганлиги ва улар орасида ҳайвон, ўсимлик қолдиғини топилмаслигидир. Ётқизиқларни давр, бўлим, қисм, қатламларга ажратолмай «токембрия» деб битта ном берилган. Ҳозирги вақтда архей, протерозой ётқизиқлари Австралияда, Африкада, Канадада, СССРда, жумладан, Ўрта Осиёда ҳам топилди. Ҳатто улар орасидан ҳайвон қолдиқлари ҳам топилмоқда. Архей икки кенжа группага: қуйи ва юқори архей, протерозой эса уч кенжа группага: қуйи, ўрта ва юқори протерозойга ажралади. Кейинги вақтда юқори протерозойни айрим группага ажратиб рифей деб ном берилди. Архей группаси учун 1300 млн.дан 1800 млн.йил, протерозойга 2100 млн.йил вақт бўлган деб хисобланади. Умуман токембрийгача ер ёшини 85% и палеозой, мезозой ва кайнозой эрасига эса 15% и тўғри келади. Архей эраси ётқизиқларидан кўп вақтгача органик дунё қолдиғи топилмаган эди. Шунга кўра бу даврни сирли ҳаёт, яъни крептозой ҳам деб юритиларди. Кейинги йилларда архей ётқизиқларидан яшил сув ўтлари, онколоидлар ва бактерия қолдиқлари топилган, протерозой эраси жинслардан строматолитлар, денгиз юлдузи, маржон полиплари, трилобитлар қолдиғи (Сибирь, Қозоғистон, Украина) топилди. Архей ва протерозой группаси ётқизиқлари асосан петрографик, геохимик, геофизик текшириш усуллари ёрдами билан бири иккинчисидан ажратилади. Бундан ташқари улар қатламлари орасидаги стратиграфик номослик ва таркибига қараб ҳам ажратилади.
Архей группаси тоғ жинслари кейинги эралар ётқизиқлари остида ётади ва ниҳоятда қайта кристалланган гнейс-гранит, кристалли сланец, кварцит ва мармарлардан ташкил топган бўлиб, кучли тектоник ҳаракатлар ва метаморфизм процессига учраган. Архей группа тоғ жинслари орасида магматик жинслар кўп, чўкинди жинслардан ҳосил бўлган метаморфик жинслар камроқдир.
Архей группаси ётқизиқлари ҳамма қуруқлик ва кўпчилик қадимги тоғларда Совет Иттифоқида Кола ярим оролида, Украинада, Уралда, Алдан ва Анабар қалқонларида учрайди. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда архей группа ётқизиқлари каледон бурмаланиш даврида ҳосил бўлган тоғларда учрайди. Масалан, Қозоғистонда Кўкчатов, Терскай Олатовда, Ўрта Осиёда Чотқол тоғидаги Косонсойнинг юқори оқимида (Терекконда) ва Тожикистоннинг Ҳисор тоғларида, Марказий Кизилқкумда учрайди. Ҳамма жойда ҳам архей даври тоғ жинслари ниҳоятда қайта кристалланган ва бурмаланган. Архейда ер пўсти ўта харакатчан бўлган, вулкан процесслари бўлиб турган, буни кристалланган жинслар таркиби жиҳатидан ўрта ва асосли магматик жинслар таркибига яқинлиги исбот қилади.
Протерозой группа тоғ жинслари архей группаси каби куч-и метаморфизмга учраган, кристалланган сланец, роговик, кварцит ва гнейс-гранитлардан, серпентенитлардан иборат. Лекин протерозой группа ётқизиқлари орасида айрим жойларда камроқ метаморфизмга учраган чўкинди ётқизиқлар учраб туради. Платформалар асосида протерозой ётқизиқлари СССР территориясида кўпроқ учрайди. Улар Кола ярим оролида, Украинада, Уралда ва Сибирда яхши ўрганилган. Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекнстонда Мурунтовда ва Туркистон тоғининг шимолида борлиги аниқланган. Айрим жойлардан протерозой группаси чўкиндилари орасидан хайвон қолдиқлари топилган, Бу ётқизиқлар устида ётувчи нисбатан ёшроқ чўкинди жинслар таркиби ва ҳайвон қолдиқлари билан остки протерозой қатламлардан фарқ қилади ва унга номос ётади. Шунинг учун камроқ ўзгарган устки чўкинди қатламларини протерозой группа етқизиғидан ажратиб унга рифей (синий) группаси деб ном берилган.
Рифей группасига ажратилган тоғ жинслари палеозой эрасигача ҳосил бўлган платформаларни энг юқори қатламларини ташкил этиб, метаморфизмга учрамаган (ўзгармаган) қумтош, аргилли, доломит, шағалтош ва диабаз, туффит каби вулкан жинсларидан иборатдир. Бу жинслар орасидан содда ўсимлик тамғаси, чанги ва юмшоқ танлилар қолдиғи топилган. Байкал тоғ бурмаланиши туфайли бурмаланган геосинклиналларда протерозой ётқизиқлари метаморфизмга учраган ва кристалланган. Кейинги вақтларда архей ва протерозой группа ётқизиқлари Ўрта Осиёда мукаммал текширилди.
Архей ва протерозой ётқизиқлари асосан кристалланган, бурмаланган метаморфик жинслардан: биотитли гнейс, кварц-слюдали сланец ва амфиболли гнейс, ортогнейс, мармар, серпентинит ва эклогитлардан иборатдир. Қизилқумда бу группа ётқизиқлар борлиги аниқланди ва протерозой даври ётқизиқлари устки қисмидаги жинсларни рифей ва вендга ажратилди. Бу ётқизиқлар орасида камроқ метаморфизмга учраган гилли сланецлар, қумтошлар, оҳактошлар ва улар орасидан органик қолдиқлар топилган.
Архей, протерозой жинслари қалинлиги Ўрта Осиёда (Ҳисор 4,5 км, Султон Увайсда 2 км гача (Бўкантоғ) ва айрим жойларда 1,5 км дан ошмайди. Протерозой ва қисман архей эраси ётқизиқлари қимматли фойдали қазилналарга бой.
Архей, протерозой ва рифей метаморфик, вулкан жинслари орасида платформа ва кембрийгача бурмаланган структураларда магнититли кварцит (жеспилитлар), магнитит, гематит (темир рудаси учун хом ашё), мис, олтин, кумуш ва бошқа нодир элементлар кони ҳосил бўлган. Иттифоқимизда Кривой Рог, Курск магнит аномалияси, Кола ярим оролидаги конлар (Апатит), Сибирда Алдан қалқонидаги (Олтин) конлари шулар жумласидандир.
Ўрта Осиё ва Қозоғистонда архей, протерозой ва рифей жинсларидан темир, олтин (Чотқол тоғида—Тереккон, Қизилқумда) конлари топилган.
Архей, протерозой интрузив жинслари: гранит, гранодиоритлар қурилишда ва ҳайкалтарошликда ишлатилади.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish