Салип юришлари сабаблари



Download 256 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi256 Kb.
#204723
  1   2
Bog'liq
Салиб юришлари


Салиб юришлари
Режа:

  1. Салип юришлари

  2. Салип юришлари сабаблари

  3. Салип юришлари сабаблари келип чиқиши

Салиб юришларининг таърифи. Салиб юришлари деганда Европа феодалларининг XI аср охиридан то ХШ аср охиригача узоқ вақт давомида Яқин Шарқда — Сурияда, Фаластинда, Мисрда, Болқон ярим оролида, Кипр оролида ва бошқа жойлар-да олиб борган ҳар'бий-колонизация экспедициялари кўзда ту-тилади.


Ташқи жиҳатдан бу экспедициялар диний руҳдаги экспеди-циялар эди, чунки католик черкови бу курашни — «бутнинг — ярим ойга» қарши, христианликнинг — исломга қарши кураши-дир, деб эълон қилган эди; юришлардан муддао Фаластинни «кофирлар» дан халос қилиш ва христианлар эътиқодича, Қуд-дусдаги «Исо пайғамбар қабри»ни христианларга қайтариб олиб беришдир деб, расмий эълон этилди. Ҳақиқатда эса, бу босқинчилик юришларидак иборат бўлиб, уларда европалик ба])оилар на рицарлар ҳеч тап тортмай, Шарқнинг шаҳарлари-Ш1 таладилар, бутуи-бутун князлик (беклик) ва королликларни босиб олдилар, ўзлари учун феодал рентасининг янги солиқ тўловчилариии қўлга кнритдилар. Аммо салиб юришларида, фсодаллардаи ташқарп, жаминтнипг бошқа синфлари, жумла­дан, деҳқонлар ҳам қатнашдилар. Бу ҳол салиб юришларига эидп ялии, оммавий туе бердн. Замондошларга бутун Европа ҳаракатга келгандай, халқларннпг қандайдир' янги буюк ҳиж-ратп 1оч бергаидай бўлиб кўрипди. Салиб ҳаракатининг колкрет сабабларпии бир текшириб кўрайлик.
Салиб юришларининг сабаблари ва уларнинг қатнашчилари.
Салиб юришларининг сабабларини қисман XI асрнинг иккинчи ярмида Яқин Шарқда юз берган ўзгаришлардан, қисман феодал Ғарбий Европанинг ўзидаги умумий иқтисодий тараққиёт ва кескин ижтимоий зиддиятлардан қидирмоқ керак.
XI асрда Шарқда Европа феодалларининг ҳужум қилиши учун жуда қулай бир вазият майдонга келган эди. Вир вақтлар қудратли деб ҳисобланган Бағдод халифалиги 1055 йилга келиб батамом тарқалди. Бошқа йирик давлат — Комнинлар замони-даги Византия ҳам оғир кунларни бошидан кечирмоқда эди. Болқон ярим оролига бостириб кирган печенеглар Византия империясига шимол томондан ҳужум бошлаган эдилар. Сицилия норманнлари ғарбдан Визалтияга хавф солмоқда эдилар. Амма еалжуқ турклари Византия учун айниқса хавфли эдилар, улар Кичик Осиёнинг катта бир қисмини босиб олган ва, айни замон-да, Константинополга қўшни бўлган Ника шаҳрини ўзларига пой-тахт қилиб олган эдилар. 1071 йилда турклар Манцинкерт шаҳа-ри ёнида византияликларни қаттиқ мағлубиятга учратдилар. Янги император Алексей Комнин (1081 йилдан идора қила бошлаган эди) гарчи туркларнинг бир неча ҳамласини тўхтат-ган бўлса-да, лекин ҳар ҳолда, империянинг аҳволини мустаҳ-кам дея олмасди. XI асрнинг 80 ва 90- йилларида у туркларга қарши ёрдам беришни сўраб папага ва Германия имераторига бир неча бор мўрожаат этди. Илгари яккаю-ягона бўлган хрис­тиан черкови 1054 йилдан эътиборан иккита рақиб қисмга— шарқий (православ) ва ғарбий (католик) черковларга қатъий ажралиб кетган бўлса ҳам, Алексей Комнин сиёсий мақсадларни кўзда тутиб, папа бошчилигида бу черковларии ҳатто қайтадан бирлаштиришга ҳам тайёр эди. Шундай қилиб, Шарқнинг икки энг йирик давлати — Араб халифалиги билан Византия импе-рияси — салибчиларга бирор-бир жиддий тўсқинлик кўрсатиш-дан ожиз эдилар. Бунинг устига, улардан бири (Византия ҳатто Европа феодалларини Шарқ можароларига аралашишга даъват этди. Туркларга келсак, XI асрнинг 80 ва 90- йилларига келибоқ уларнинг номустаҳкам ҳарбий-қабила иттифоқи тарқалиб кета бошлаган эди. Феодаллашиб бораётган айрим турк бекликлари ғарб феодалларининг ҳужумини тўхтата олмадилар.
Аммо салиб юришларининг, жумладан, биринчи салиб юри-шининг асосий сабаби, ахир-пироварди, Ғарбий Европанинг ўзи­даги ижтимоий зиддиятларнинг ўткирлашиб кетганлиги эди. XI асрда майда рицарларнинг кўпчилигига ер етишмас эди. Савдо-сотиқ ва шаҳарларнинг ривожланиши натижасида эҳтиёжлар-нинг ўсиб бориши муносабати билан феодалларнинг маҳаллий деҳқонларни эксплуатация қилишдан оладиган даромадлари улар учун кифоя қилмайдиган бўлиб қолди. Жуда кўп рицарлар ердан буткул маҳрум қилинган эдилар, чунки феодал'ларга қа-рашли ер-мулк ва даромадлар (феод) одатда катта ўғилга бери-лар эди ва кичик ака-укалар эса отадан қолган меросдан бирор нарса олишга ҳақлари йўқ эди. Шарқдаги ерларни босиб олиш мақсадида у ерларга юришлар қилиш бундай рицарларнинг мушкул аҳволдан чиқишларининг бирдан-бир- йўли эди. Йирик феодаллар (князлар ва баронлар) ўз синфлари ичидаги можа-ро ва ихтилофларнинг олдини олиш учун рицарларнинг диққат-эътиборини бошқа нарсаларга жалб этиш муҳимроқ эди.
XI аср охири — XII аср бошида салиб юришидаги ғоят муҳим масала—-деҳқонлар масаласи эди. Ғарбий Европанинг феодал зулми натижасида асоратга туширилган, эзилган деҳқонлари дастлабки пайтларда Шарққа бажону дил йўл олдилар. Кре­постной қарамликдан х'алос бўлиш, қарзларни тугатиш, Шарқ-дан ер олиш умиди (шуни айтиш керакки, деҳқонларнинг гео­график тасаввури тамомила хаёлий, амалга ошмайдиган бир тасаввур эди) ўн минглаб кишиларнинг туғилиб ўсган шаҳар ва қишлоқларини ташлаб, узоқ юртларга кетишга мажбур этди ва уларнинг кўплари бу жойларда оч-яланғоч қолиб, хор-зор-ликда ўлиб кетди. Дунёвий ва руҳоний феодаллар деҳқонлар­нинг Шарққа қиладиган юришини вужудга келган оғир аҳвол­дан қутулишнинг ўзига хос бир йўли деб билардилар. Бу нарса товар-пул муиосабатлари ривожланиши билан феодал-крепост-никлик тузуми кеиг тарқалаётган ва феодал эксплуатацияси кучайиб бораётган бир шароитда Европада деҳқонлар уруши-нинг тўғридан-тўғри бошланиб кетиш хавфидан ҳукмрон синф-ларии қутқарган бўларди. Кўпдан-кўп монахлар ва бошқа дай-ди воизхонлар деҳқонлар орасида тарғибот юргизиб, уларни Шарққа юришдек «эзгу ишда» қатнашишга даъват этардилар. Бироқ деҳқонлар масаланинг моҳиятига дарҳол тушуниб етма-ган бўлсалар-да, лекин оқибат-натижада, улар гапнинг нимада эканлигини очиқ-ойдин пайқаб олдилар. Шарққа қилинган даст­лабки икки юришда деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилган бўл-салар, учинчи юришдан бошлаб улар қатнашмай қўйдилар. Бундан кейинги салиб юришларининг ҳаммасида фақат феодал­ларнинг ўзлари қатнашдилар. Европа короллари, энг йирик фео­даллар (графлар ва баронлар), шунингдек, кўпдан-кўп рицарлар Яқин Шарқда, фақат Араб Шарқидагина эмас, балки Византия-да ҳам янги феодал давлатлар барпо этиш масаласини очиқ-дан-очиқ кўзлай бошладилар. Қуддус ва Фаластин масаласи, кейинчалик уларнинг планларида иккинчи даражали масала бўлиб қолган эди.
Италия шаҳарлари, айниқса улардан иккитаси — Генуя билан Венеция — салиб юришларида жуда актив қатнашдилар. Бу ша­ҳарларнинг флотн салибчиларни Шарққа ташиб олиб ,борди, салиб лашкарларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турди. Босиб олингаи территорияларни тақсимлашда бу ҳар икки шаҳар қатнашиб, биринчи галда Шарқнинг портлари ва бо-зорларипи ўзларига монополия қилиб олишга ҳаракат қилдилар. Лекин, шунга қарамай, шаҳарлар салиб юришларида ҳаракат-га келтирувчи асосий куч эмас эди. Шарққа қилинган салиб юришларини «муқаддас урушлар» деб эълон этган католик черкови, табиий, бу юришлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интилди.
Бу вақтга келиб папалик зўр қудратга эга бўлди. Дунёвий ҳокимият билан олиб борилган тўқнашувларда папа импера-торнинг ўзини бир неча марта мағлубиятга учратди1. Салиб юришлари папаликка кўпгина реал фойдалар келтириши: пар-чаланиб кетган феодал Европасига сиёсий жиҳатдан раҳбарлик қилиши, шарқий «схиз-матиклар»ни, яъни шарқий православ черковининг ажралиб кетган христианларини Римга бўйсунди-риш учун, католик руҳонийлари католицизм мазҳабига ўтказиш-ни орзу қилган Шарқ мусулмонлари орасидаги миссионерлик фао-лияти учун жуда катта ионалар тўплаши мумкин эди. Ана шу важдан, папа Урбан II 1095 йилнинг кузидд Жанубий Франция-нинг Қлермон шаҳрида кўп кишилик черков йиғинини тўплаб, унда сўзгачиқиб «кофирлар»га қарши курашмоқ учун Шарққа жўнаб кетишга даъват этди. Урбаннинг асосий даъвати «Исо пай-ғамба.р қабрини» христианларга қайтариб олиб бериш ва «муқад­дас» Фаластинни халос қилишдан иборат эди. Папа салиб қат-нашчиларининг гуноҳидан кечишни ваъда қилди, шунингдек, у Шарқда салибчиларни кутаётган бой ўлжа ҳақида ҳам очиқ-дан-очиқ айтди. Йиғинда қисман француз, қисман бошқа мам-лакатлардан келган минглаб рицарлар ҳозир бўлдилар. Феодал-ларнинг кўпдан-кўп йиғинларини ўтказиш фактининг ўзи шу нарсани яққол кўрсатадики, папа бош кўтариб чиқмасдан анча бурун рицарлар орасида кеиг пропаганда олиб борилган ва уларнипг бир қисмипи Фаластинга салиб юриши ўтказиш пла-нидап маифаатдор қилишга улгурилгаи. Папаиинг бу чиқиши апча илгари тайёргарлик курила бошлагаи ишни ташкилий ва идеология жиҳатдан расмийлаштиришдан иборат бўлди, холос. Биринчи салиб юриши. Салиб юришларининг бошланиши 1096 йилга тўғри келди. 1096 йилнинг баҳорида Шимолий ва Шарқнй Франциянинг қисман Ғарбий Германиянинг деҳқонлар оммасп салиб юриши учун йўлга тушди. Қўйни пуч ёнғоққа тўл-гизилгап деҳқонларга монах Пётр Амьенский (Пётр Пустинник) ва кичик мулкдор рицарь Вальтер Голяк бошчилик қилдилар. Деҳқонлар оломони ёмон уюштирилган, наридан-бери қуроллан-тирилгап, озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъмин-лапиб турплмас эди. Салибчи деҳқонлар составила ўғирлик ва талончплик қилишдан манфаатдор бўлган бетайин, саёқ эле-ментлар ҳам кам эмас эди> Бу ҳол салибчилар «кофирлар» исти-қомат қиладнпш ерларга етиб бормасданоқ маълум бўлиб қолди. Жумладаи, салибчилар Рейн дарёси бўйидагй шаҳар-лардан ўтиб кота туриб, у ерларда (Кёльнда,и Майнцда ва бошқа шаҳарларда) иогромлар уюштирдилар. Кейин улар Венгрия ва Болгария сингари мамлакатлар орқали ўтиб, бу ерларда ҳам талончиликни давом эттирдилар. Салибчилар оломони Константинополга келиб киргач, император уларнинг тартибсиз-.лик кўрсатиши ва зўравонлик. қилишидан хавфсираб, уларни Кичик Осиё соҳилига жўнатиб юборишга шошилди. Кичик Осиё соҳилида салибчилар оломони тез орада турк қўшинига тўқнаш келди ва у салибчиларнинг кўпчилик қисмини қириб ташлади. Шундай қилиб, салибчиларнинг Шарққа қилган юриши батамом мағлубиятга учради.
1096 йилнинг кузида рицарлар, асос'ан француз ва итальян рицарлари, қисман Ғарбий Германия рицарлари жўнаб кетди-лар. Бу юришга Қуйи Лотарингия герцоги Готфрид Бульонс-кий бошчилик қилиб, ўзи билан бирга Шарққа иккита укаси — Болдуин билан Евстафийни олиб кетди. Шимолий француз фео-далларига Нормандия графи Роберт ҳамда Фландрия графи Роберт бошчилик қилдилар, жанубий француз феодаллари Тулузия графи Раймундни ўзларига йўлбошчи қилиб олдилар." Жанубий француз епископларидан бири, папа томонидан черков вакили (легати) қилиб тайинланган епископ Адемар ҳам уларга ҳамроҳ бўлди. Тарентия герцоги Боэмунд жанубий Италия фео-далларига бошчилик қилди, жияни граф Танкред унга ҳамроҳ-лик қилди.
Рицарлар ҳам Шарққа Константинополь орқали кетган бўл-салар-да, лекин турли йўллар билан бордилар. Баъзилари Пётр Амьенский раҳбарлигидаги деҳқонлар отрядлари босиб ўтган эски йўлдан, яъни Рейн-Дунай дарёлари бўйидан борди­лар. Бошқа отрядлар Шимолий Италия орқали ўтиб, сўнгра Болқон ярим оролидан Адриатика денгизи соҳили бўйлаб кет-дилар. Учипчи отрядлар, бутун Италияни босиб ўтиб, кейин Калабриядап кемаларга тушиб Болқон ярим оролига қараб кет-дилар на бу ердан Копстаптипополга бордилар. Биринчи юришда жами бўлиб 30—40 мипгтача рицарь қатнашди. Аммо улар ҳу-зурида кўпгина яроғбардорлар, хизматкорлар, ҳар қанақанги савдогарлар бор эди; биринчи салиб юришидан омон қолган деҳқон лашкарлари ҳам рицарларга келиб қўшилдилар.
1097 йил баҳоридагина Константинополга батамом йиғилиб бўлган феодал-салибчилар Византия императорига қасамёд қилишдап бош тортиб, узоқ вақтгача қайсарлик қилиб юрдилар. Салибчилар Шарқда турклардан урушиб олинадиган ерларни Византияга берамиз, дсб император олдида ваъда беришни сира истамас здилар. Ниҳоят рицарлар зимдап ваъдаларининг усти-дан чиқишни ўйламасалар-да, ҳар қалай қасамёд қилдилар.
Шундан кейингина, 1097 йил ёзида, рицарлар лашкари Ки­чик Осиёга ўтказиб юборилди. Бу ерда салибчилар Дорилея ёнида бўлган жангда туркларни мажақлаб ташладилар, шун­дан кейин улар жануби-шарққа, Фаластин томонга қараб кет-дилар. Чидаб бўлмайдиган жазирама иссиқда тоғлик йўллардан ўтиш улар учун ғоят машаққатли бўлди. Салиб қатнашчилари- нинг кўплари йўлда ҳалок бўлди. Агар салибчилар Шимолий Сурия чегарасида иттифоқчиларга дуч келмаганларщха, бу юриш тамомила барбод бўлган бўлур эди. Бу иттифоқчилар арманлар бўлиб чиқди. Қичик Арманистон деб аталган ўлка (Киликияда) салибчилар ёрдамидан манфаатдор эди, чунки у Византия билан ҳам, турклар билан ҳам ғоят даражада душ-манлик муносабатида эди. Европа феодалларидан бири — Бал-дуин (Готфриднинг укгйи) тез орада Эдесса князи, бошқаси — Сурия билан Месопотамия чегарасидаги Арманистон колония-сининг князи бўлиб олди. Салибчиларнинг Эдессани босиб олиши стратегия жиҳатидан муҳим- эди, чунки Эдесса Сурия билан Фаластинни шимол томондан турклар ҳужумидан қўриқлаб турарди. 1098 йил ёзида салибчилар «Шарқ пойтахти»—Антио-хияни босиб олдилар, Боэмунд Таренский Антиохияга князь бўлиб олди. Учинчи йирик феодал — Раймунд Тулузскийга Три­поли области (Антиохиянинг жанубида) тегди. Ниҳоят, 1099 йил ёзида салибчилар Қуддусга етиб бордилар. 1099 йилнинг 15 ию-лида улар штурм билан Қуддусни қўлга киритдилар. Салибчи­лар шаҳарни қаттиқ таладилар ва унинг аҳолисининг катта қисмини, мусулмонларни ҳам, христианларни ҳам аямай ваҳ-шийларча қириб ташладилар. Бу истилолар натижасида салиб­чилар Урта денгизнинг бутун шарқий соҳилини, яъни илгариги Финикия, Сурия ва Фаластинни эгалладилар. Қуддус, Антиохия, Триполи, Эдесса, Тир, Сидон, Акра шаҳарлари уларнинг қўлига ўтди. Салибчиларнинг шимолдан жанубга томон тор минтақа бўлиб чўзилиб кетган мулкларининг узунлиги 1200 км га етар эди.
Қуддус короллиги. Салибчилар босиб олинган территорияда ўз давлатларини туздилар. Бу давлат Қуддус короллиги деб аталди. Бу давлатга дастлаб Готфрид Бульонский король қилиб сайланди, аммо Қуддус короллиги Балдуиннинг ворислари за­менила (ИСК)—1118) қатъий расмийлашди. Балдуин Эдесса князлигини Балдуин Буршеский деган бошқа феодалга берди.
Қуддус короллиги ўзига хос «намунали» феодал давлати эди. Европанинг ҳеч бир жойда, Шарқдагидек, феодал иерар-хияси принципи бу қадар изчиллик билан амалга оширилмаган эди. Фаластинни бевосита идора этган Қуддус короллигидан ташқари, шу королликнинг вассал давлатлари сифатида яна учта йирик кпмзлик: Антиохия князлиги, Триполи ва Эдесса графликлари бор эди. Буларнинг ҳар бири маълум миқдорда баронликларга, баронликлар эса ўз навбатида рицарлик лен-ларга бўлинпш эли.
Қуддус короллигида махсус феодал конституцияси тузилиб, у кичик феодалларнинг ўз сеньор-баронларига ва барон ҳам князларнинг королга писбатан бўлган муносабатларини йўлга солиб турадиган бўлди. Ну конституция Қуддус ассизлари деб ном олди. Ассизларда рицарнинг бир йилда неча кун урушда хизмат қилиб бериши белгилапган эди. Феодалларнинг мерос
қолдириш тартиблари белгиланди. Ассизларга мувофиқ, король ҳокимияти сайлаб қўййладиган ва чекланган ҳокимият эди. Ко-ролни энг катта феодаллар кенгаши сайлар эди, бу кенгаш Олий палата дейиларди. Олий палата, айни замонда, феодал­ларнинг даъво ва баҳсларини теқшириб ҳал этувчи олий суд ҳисобланарди. Князь ва баронларнинг бу палатасидан таш­қари, король ўзига бирорта ҳам муҳим қарор қабул қила ол-масди.
Қуддус короллигидаги барча ер-мулклар ҳарбий характерга эга бўлиб, яъни феодаллардан иборат эди. Шундай қилиб евро-паликлар Шарқда феодал муносабатлар кўзга яққол ташлана-диган, классик формадаги давлат барпо этдилар.
Бироқ Шарқда барпо этилган янги давлат мустаҳкам эмас эди. Король ҳокимияти заиф эди. Рицарлар ўзбошимча ва инти-зомсиз эдилар. Маҳаллий аҳоли золим «франклар»ни ёмон кў-рарди (Шарқда барча европаликларни французлар номи билан ана шундай деб атардилар). Рицарлар ҳатто қишлоқларда ма­ҳаллий аҳоли орасида яшамас ҳам эдилар. Улар шаҳарларда, қисман янгидан қурилгап қасрларда истиқомат қилиб, ҳеч қанақа рўзғор (хўжалик) юритмасдилар ва фақат деҳқонлардан олинадиган пул рентаси билангина тирикчилик ўтказардилар. Ғарбнинг католик руҳонийлари каттагина ер-мулкларга эга бўл-дилар. Қуддуснинг латин (католик) патриархи королликда ко-ролдан кейин иккинчи шахе ҳисобланарди. Салибчиларнинг исти-лолари натижасида Италия шаҳарлари катта-катта фойдалар кўрди. Генуяликлар билан венецияликлар Сурия ва Фаластин-даги бутун савдо-сотиқ ишларини ўз қўлларига киритиб олиб, араблар билан византияликларни иккинчи ўринга суриб қўйди-лар. Шаҳар атрофидаги ер-мулкларнинг бир қисмини ҳам ана шу генуяликлар билан венецияликлар олдилар. Феодалларнинг аксича, Италия шаҳарликлари ўз қўлларига киритиб олган ер-ларда хўжалик билан шуғулланадиган бўлди. Шаҳарликлар бу ерларда энг қимматли экинлар (пахта, шакар қамиши, зайтун ўсимлиги ва ҳ. к.) плантациялари барпо этиб, кўпроқ ишчи кучи сифатида қуллардан фойдаланардилар.
Диний-рицарлик орденлари. Салибчилар Шарқда мудофаани ташкил қилмоқ учун ўзига хос доимий қўшин тузишга мажбур бўлдилар.
1099—1100 йилларда биринчи салиб юриши тамом бўлган-дан кейин рицарларнинг бир қисми Европага қайтиб кетди. Фаластинда ҳаммаси бўлиб бир неча минг рицарь қолди, холос. Шундан кейин бу рицарларга ёрдам тариқасида диний-рицар­лик орденлари барпо этилди. Булар айни бир вақтда ҳам мо-нахлар, ҳам рицарлар бўлиб хизмат қилдилар. Уларнинг мах­сус монахлик устави ва айни замонда, алоҳида диний ва ҳарбий бошлиқлари — орденларнинг магистрлари бор эди. Орденлар •бевосита папага бўйсунарди. «Рицарь-биродарлар» рицарлик яроғ-аслаҳалари устидан алоҳида монахлик плашлари — мантиялари1 кийиб юрардилар. Аммо қолганлари чинакам рицар-лар бўлиб, улар одатда ҳарбий таълим курган, ажойиб чавандоз ҳамда қилич ва найзани моҳирона ишлата биладиган кишилар эди. Одатда бу одамлар ижтимоий келиб чиқиши жиҳатидан кўпроқ рицарлар оиласига мансуб шахслар эди. Фаластинда ва Европанинг турли мамлакатларида орденларни ер-мулклари бў­либ, улар шу ер-мулклардан келадиган даромадлар ҳисобига яшардилар. Шарқда учти орден ташкил этилди. 1119 йилда би-ринчи бўлиб. тамплиерлар ёки ибодатхона аҳллари (французча temple — ибодатхона деган француз ордени ташкил бўлди, чунки орден биноси, ривоятларга кўра, қачонлардир подшо Саломоннинг қадимий яҳудийлар ибодатхонаси жойлаш-ган территорияда бўлган. Тамплиерлар ордени ташкил бўлган-дан кейин, тез орада шунга ўхшаш, госпитальерлар ёки ионнитлар (ўз ҳомийси авлиё Иоанн шарафига) деган итальян ордени бунёдга келди. Дастлабки пайтларда госпиталь­ерлар ҳақиқатан ўз олдиларига зиёратчилар даволанадиган госпиталларда — касалхоналарда хизмат қилишни мақсад қилиб қўйган эдилар. Кейинроқ 1190 йилда немисларнинг учинчи бир ордени таъслс этилиб, у Нем и с ёки Тевтон ордени деб аталди. Бу орден бошқа орденлардан анча кейинроқ барпо этилиб, у Фаластинда унча узоқ турмади. XIII аср бошида Тевтон ордени Европага кўчиб ўтиб, Қуйи Висла дарёси қирғоғи-ни ўзига макон қилиб танлаб олди, поляк феодаллари маҳаллий «мажусийлар»га —"пруссларга қарши курашиш учун Тевтон орденини бу ерга таклиф этган эдилар. Тевтон ордени Пруссияни истило этиб ва шупинг оқибатида «Тевтон» ордени деган ном ўрнига «Прусс» ордени деган ном олиб, у Болтиқ бўйида анчаги-на бақувват давлатга айланди ва кейинчалик Польша королли-гпнинг ўзининг мустақиллигига жиддий хавф туғдира бошлади. Иккинчи ва учинчи салиб юришлари. Бироқ Қуддус корол-лиги диний-рицарлик орденлари тарзидаги қўшимча кучга эга бўлишига қарамай, унинг аҳволи жуда ночор эди. XII асрнинг 30—40- йилларида Қуддус короллиги энг кучли королликка ай-лангап эди. Аммо 1144 йилга келиб унинг ерларининг анчагина қисмини (Кичик Арманистон ва Эдессани) турклар босиб олди. Қуддус короли туркларга қарши Европадан ёрдам бериш учув янги рицарларни чақиришни сўраб папага мурожаат қилди. Бунга жавобан, 1147—1149 йилларда иккинчи салиб юриши уюштирилдн. Иккинчи салиб юришида француз короли Людовик VII ва гермап императори Конрад III ҳам қатнашдилар. Лекин юришга тортилгап ҳарбий кучлар анча кўп бўлишига қарамай, бу юриш бутуплан муваффақиятсизлик билан тугади. Салибчи­лар Қуддусга хавф солаётган Дамашқни қўлга олмоқчи бўлди-лар-у, лекин уддасидап чиқа олмадилар. Қуддус короллигининг аҳволи яхшиланмади. XII асрнинг иккинчи ярмида унинг аҳволи-яна. баттар ёмонлашди. Салибчилар Қуддус шаҳарининг ўзини қўлдан бой бериб қўйдилар. Курдлардан чиққан султон Сало-ҳиддин бошлиқ турклар 1187 йилда Қуддусни босиб олди. Са-лоҳиддин (1171-—1193) маркази Миср бўлган катта давлат барпо> этди. У бутун Мисрни, Суриянинг бир қисмини, Месопотамия-нинг бир қисмини эгаллади ва Қуддус короллигини батамом ту-гатишга ҳаракат қилди.
Салоҳиддинга қарши Европада янги, учинчи салиб юриши (1189—1192) ташкил қилинди. Учинчи салиб юриши кенг ўйла-нилган тадбир эди. Бунда Европанинг учта давлати: француз, инглиз ва герман давлатлари қатнашди. Герман императори бу вақтгача Италияда кўпгина урушлар олиб борган, Штауфенлар династиясига мансуб бўлган машҳур Фридрих I Барбаросса эди1. Аммо Барбаросса Суриянинг тоғ тагидан оқиб ўтадиган дарёсидан кечиб ўтиш пайтида 1190 йилда сувга ғарқ бўлганлиги учун Фаластингача етиб бора олмади. Королдап жудо бўлган немис отрядларинииг катта қисми Европага қайтиб кетди. Бошқа икки король — француз короли Филипп II Август билан инглиз короли Ричард I Шер юрак бир-бирларига азалдан душ­ман эдилар. Улар Фаластинга у қадар ҳамжиҳатлик билан ҳа­ракат қилмадилар. Ҳар икки королнинг бири иккинчисига ишон-масди.
Ричард I Шарқдаги урушда энг активлик кўрсатди. У авва-ло катта Кипр оролини босиб ола билди, шундан сўнг инглиз қўшинлари француз қўшинлари билан биргаликда Урта денгиз соҳилидаги муҳим Акра қалъасини қамал қилдилар (1191 и.). Акра иттифоқчилар томонидан олинди. Лекин, шундан сўнг, Филипп II Август Фаластинни ташлаб ўз юрти — Францияга қайтиб кетди. Ричард Фаластинда яна бир йил туриб қолди. Яффа ёнидаги жангда (1192 йил август) Ричард Салоҳиддинга жиддий зарба берди. Лекин Қуддусни олишга муяссар бўлолма-ди. У Салоҳиддин билан шартнома туза олди. Бу шартномага кўра европалик зиёратчилар христианларнинг муқаддас шаҳар-лари ҳисобланган ҚудДус, Вифлеем, Назарет ва бошқа жойлар-га бемалол борадиган бўлдилар.
Учинчи салиб юришининг энг муҳим натижаси, юқорида эс-латиб ўтилгапидек, Кипр оролининг Ғарбий европаликлар томо­нидан истило этилиши бўлди. Кейинчалик Қуддус короли ўз сарой аҳллари билан бирга Акрадан бу ерга кўчиб келди. Салиб-чиларнинг барча ер-мулклари ичида Кипр короллиги энг мус-таҳкам короллик бўлиб чиқди. Бу короллик XV асрнинг иккинчи ярмигача, яъни 250 йил яшади.

Download 256 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish