Салип юришлари сабаблари


Тўртинчи юриш. Византиянинг



Download 256 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi256 Kb.
#204723
1   2
Bog'liq
Салиб юришлари

Тўртинчи юриш. Византиянинг истило этилиши. XIII асрнинг бошларида папа Иннокентий III Европани янги салиб юришига даъват этди. Бу тўртинчи салиб юриши эди (1202—1204). Тўр-тинчи салиб юриши ўзига хос юриш бўлиб, у бошқа салиб юришларига номи жиҳатдангина алоқадар бўлса-да, лёкин у бутун салибчилик ҳаракатининг босқинчилик моҳиятини рўйи-рост очиб берган юриш бўлди. Тўртинчи юриш қатнашчилари ҳатто Фаластингача хам етиб бора олмадилар. Салибчилар бу сафар туркларга ёки бошқа мусулмонларга қарши юриш қил-май, балки христианлар"Византиясига юриш қилдйлар. Тўртин­чи юриш тарихида венецияликлар айниқса катта роль ўйнадилар, улар юриш маршрутининг ўзини ҳам ўзгартириб юбордилар. Салибчиларнинг феодал раҳбарлари дастлаб Туркия-Миср сул-тонига қарашли Мисрга юриш қилишни мўлжаллаган эдилар. Миср билан фойдали савдо-сотиқ олиб борган, лекин Византия-ни кучсизлантиришдан манфаатдор бўлган Венеция, салибчи-ларни дастлабки ниятларидан қайтариб, ўзининг савдо рақиби ва конкуренти Константинополь устига юриш қилишга йўллади. Ангелларнинг янги Византия династияси ичидаги алғов-далғов-лардан фойдаланган (Комнинлардан кейин 1185 йилдан -идора қила бошлаган эди) салибчилар 1204 йилда Константинополни босиб олиб, Болқон ярим оролининг жанубий қисмида Латин империяси деган янги давлат барпо этдилар. Қуддус коррллиги сингари, бу давлат ҳам типик феодал давлат эди. Шимолий фран­цуз феодали, Фландрия графи Балдуин империяга бошлиқ қи-либ қўйилди. Империя составила бир нечта йирик васаллик мулклари: Фессалопика короллиги, Афина герцоглиги, Ахейя князлиги ва бошқалар бор эди.
Византиядан кўи миқдорда ер-мулкларни: Қонстантинопол-нинг бир қисмини, Галлиполь шаҳрини, Эгей денгизидаги баъзи оролларни, Иония оролларини, Крит оролини, Пелопоннеснинг жануби:ғарбий қисмини Венеция олди. Византияни истило этишда энг катта роль ўйнаган Венеция дожи Энрико Дандоло «Ромея (Византия) империясининг саккиздан уч қисмининг ҳо-кимн дстан расмий ном олди»1.
«Латин», яъни Ғарбий Европа феодаллари Византиянинг маҳаллий аҳолисини аёвсиз таладилар ва эксплуатация қил-дилар. Венеция Константинополда, Болқон ярим оролида ва Урта депгиз шарқий қисмининг кўпгина оролларидаги бутун сав­до-сотиқ ишларини ўз қўлига киритиб олди. Аммо Византия­нинг баъзи мулклари ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Қичик Осиёнинг ғарбин соҳилида савдо-сотиқ ишларида муҳим ўрин тутган грекларнниг Никея империяси бу мулклар орасида энг

кучлиси ҳисобланарди. Кичик Осиё шимолидаги империянинг бир қисми Трапезунд мустақил бўлиб қолаверди. Болқон ярим оролида Эпир мустабидлиги (князлиги), Латин Америкаси на-заридан ташқарида қолди.
Византиянинг истило этилмаган учта территориясидаги энг йирик Никея империясининг императори Михаил VIII Палеолог латинлар зулми остида яшаган грекларнинг хайрихоҳлигига таяниб, 1261 йилда Койстантинополни босиб олди ва у ердан европалик феодалларни ҳайдаб юборди. Византия империяси ана шу тариқа қайтадан тикланди. Лекин қайтадан тикланган Византия энди кучсизланиб қолган давлат эди. Тўртинчи салиб юриши буюк давлат бўлган Византияни йўқ қилди. Византия қайта тиклангандан кейин унинг Болқон ярим оролидаги ва Ки­чик Осиёнинг камбар қисмидаги мулкларининг анча-мунчаси чекланиб қолган эди. Тўртинчи салиб юриши бошланишидан бурунроқ, Византияга қарам ҳолда яшаган болгарлар 1186— 1187 йилларда унинг зулмидан халос бўлган эдилар. Сербия мулклари ҳам тахминан шу вақтларда Византиядан ажралиб чиққан эди.
Сўнгги салиб юришлари. Ҳаммаси бўлиб саккиз марта салиб юришлари бўлди. Лекин дастлабки тўртта салиб юриши энг му-ҳим деб ҳисобланади. Кейинги тўртта салиб юришида кишилар унча кўп қатнашмаган, шунингдек, умумевропа характерига эга бўлмагап юришлар эди. Бу юришларда айрим подшолар ва алоҳида мамлакатлар иштирок этган эди. Бешинчи юрищ (1217—1221)пиит шуписи қизнқки, унинг ташкилотчилари тўр­тинчи юриш қатпашчиларипинг дастлабки плапини қандайдир амалга оширмоқчи бўлдилар. Бешинчи салиб юриши қатнашчи-лари дастлаб Фаластинда уруш ҳаракатлари олиб бордилар, кейин улар бу уруш ҳаракатларини Мисрга кўчирдилар. Салиб-чилар Мисрда Дамиетта шаҳрини босиб олдилар, лекин кейин муваффақиятсизликка учраш натижасида ўзлари қўлга кирит-ган Нил водийсининг бир қисмини бўшатиб чиқишга мажбур бўл­дилар. Фаластинда уруш ҳаракатлари олиб борилган дастлабки босқичда Венгрия короли Андрей II катта роль ўйнади.
Олтипчн юриш (1228—1229) Фридрих I Барбароссанинг не-вараси —■ Фридрих II Штауфеннинг Шарққа қилган юриши эди. Аммо бу сафар ҳам бирор-бир арзигулик кенг уруш ҳаракатлари олиб борплгапн пўқ. Фридрих II куч ишлатиб эмас, балки кўп-роқ дипломатии йўл билан Қуддусни ва бошқа баъзи бир ша-ҳарларни қаптариб олишга муяссар бўлди. Аммо тез орада (1244 йилда) турклар Қуддусни яна қайтариб олдилар ва хрис-тианлар уни эндн бмтамом қўлдан чиқардилар.
Еттинчи ва саккпзинчи салиб юришлари француз короли Людовик IX томопидап уюштирилиб, улар французларнинг Ши-молий Африкадаги тлъсирипи мустаҳкамламоқчи бўлган эдилар. Людовик IX ҳам еттинчи юришда (1248—1254) Мисрга ҳужум қилди, лекин бу ҳужум япа муваффақиятсиз чиқди. Унинг ўзи
асир тушиб қолди ва бу асирликдан қутулиш учун катта ҳақ тўлаши лозим бўлди. Французларнинг бундан кейинги(1250 ййл-дан бошлаб) қилган уруш ҳаракатлари ҳам ҳеч қанақа натижа бермади.
Саккизинчи юришда (1269—1270) Людовик Тунис шаҳрини қамал қилиш учун зўр бериб куч тўплади, бундан муддао Аф-рикада уруш ҳаракатларини янада давом эттириш учун таянч базасига эга бўлиш эди. Аммо Тунисни қамал қилиш пайтида французлар лагерида ўлат касали бошланиб, кўплар қаторида королнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди. Бу юриш европаликларнинг сўнгги йирик ҳарбий экспедицияси бўлиб, у салибчилик ҳара-кати байроғи остида Яқин Шарқдаги мусулмонлар жойлашган территорияларни босиб олишни мақсад қилиб қўйган эди. Шун-дан кейин Шарққа қилинадиган юришлар тўхтади. Салибчилар-нинг ер-мулклари бирин-кетин қисқариб, турклар қўлига ўта бошлади. 1268 йилда турклар Антиохияни, 1289 йилда — Трипо-лини, 1291 йилда — Акрани олди. XV асрнинг иккинчи ярмида Кипр ороли венецияликлар қўлига ўтди.
Салиб юришларининг аҳамияти. Ҳарбий экспедициялар сифа-тидаги салиб юришлари батамом муваффақиятсизлик билан ту-гади. Европа феодаллари Шарқда мустаҳкам давлат барпо эта олмадилар. Истило қилипган деярли барча территорияларни қолдириб кетишга тўғри келди. Рицарлар Шарқни ташлаб чиқиб кетдилар. Бир қанча сабаблар шунга мажбур этдики, Европа феодалларида янги салиб юришлари уюштириш иштиёқи қол-мади. XIII аср охирига келиб, Европада сиёсий вазият тамомила ўзгарди. бужудга келган миллий давлатлар бир-бировлари би-. лан шиддатли ва узоқ давом этган урушлар бошлаб юборди-лар; рицарлар ўз ҳарбий ҳунарларини Европанинг ўзида ҳам қўлланиш имконига эга бўлдилар. Иккинчи томондан, ишлаб чиқарнш кучларипинг ўсиши ва товар-пул мупосабатларининг янада ривожланишн билан рицарлар ўз дсҳқопларипи ишлатиб катта-катта даромадлар оладиган бўлдилар, рицарларнинг бир қисми (масалан, Англияда) қишлоқ хўжалиги билан туну кун шуғуллана бошлади. Яқин Шарқ, аксинча, бу вақтда салибчи-лар томонидан таланган ва хароб этилган эди. XIII асрда мўғул-ларнинг Урта Осиёга бостириб кириши Яқин Шарқнинг аҳволи-ни яна баттарроқ ёмонлаштириб, Ҳиндистон ва Хитой билан савдо-сотиқ алоқаларини қийинлаштириб қўйди. Шундай қилиб, Ғарбий Ецропа феодаллари назарида Шарқ ҳам ўзининг аввалги жалб қилувчи кучипи йўқотиб қўйган эди. Салиб юришлари бу феодалларнинг ҳавасипи келтирмайдигап бўлди.
Ҳарбий муваффақиятсизликларга қарамай, ҳар қалай, салиб юришларининг Ғарбий Европа тараққиёти учун аҳамияти ғоят катта бўлди. Аввало, салиб юришлари Урта денгиз бўйи мам-лакатларида Европа савдо-сотиғининг ривожланишига ёрдам берди. Бу салиб юришлари натижасида араб ва визаитиялик савдоргарларнинг Яқин Шарқдаги савдо монополияси қаттиқ зарбага учради ва бу ерларда Италия, жанубий Франция ва шарқий Испан (Каталония) шаҳарлари гегемонияси ўрнатилди. Эндиликда бу шаҳарлар Шарқ билан Европанинг қолган қисми ўртасида воситачилик ролини ўйнайдиган бўлди. Салиб юриш-лари вақтида Ғарбий Европанинг Шарқ билан савдо-сотиқ ало-қалари мунтазам бир йўлга тущган эди. Левантия савдоси (Европада уни шундайдеб атардилар) Ғарбий Европа экономи-касининг узвий бир қисми бўлиб қолган эди. Салиб юришлари-нинг бошларида Шарқда,н келтириладиган товарлар миқдори шу юришлар охирига келиб ўн марта кўпайди. Венеция билан Генуя Урта денгизнинг шарқий ярмигача, то Шимолий Қора денгиз соҳилигача кириб бордилар ва у ерларда кўпдан-кўп савдо факториялари барпо қилдилар.
Сўнгра, салиб юришлар европаликларнинг Шарқнинг саноат ва қишлоқ хўжалик техникаси билан танишишларига имкон бер-ди. Европаликлар шу давр ичида Шарқ тўқимачилик ва метал­лургия ишлаб чиқаришининг, бўёқчилик ишйнинг, атир-упа ва дориворлар тайёрлаш ишйнинг кўпгина усулларини ўргандилар, шунингдек, гречиха, шафран (заъфар), шоли ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини Европага олиб кетдилар.
Шарқ маиший масалада европаликларга катта таъсир кўр-сатди. Рицарлар Шарқнинг нозик одатларини, сарой мулозамат («назокати») қоидаларини ўзлаштириб олдилар, ўзларининг бадан, юз, сочларини яхшилаб парвариш қиладиган бўлдилар. Ванналарда ва яхши жиҳозланган ҳаммомларда ювиниш о^ат тусига кирди. Рицарлик қасрларида ва шаҳар хонадонларида Шарқдан келтирилгап ажойиб янги шахмат ўйини пайдо бўлди.
Шарқ билап яқип алоқа қилиш натижасида европаликлар­нинг савияси сезиларли даражада кенгайди. Шарқда маданий халқлар бор эканлигини илгари улар хаёлларига ҳам келтир-маган эдилар. Дағал диний фанатизм (мутаассиблик) идеоло-гиясини қурол қилиб олиб салиб юришлар бошлаган кўпгина ғарбий европалик феодаллар ва савдогарлар Шарқ ҳаёти билан танишгапларидан кейин, бошқа динларга анча-мунча йўл қўяди-ган бўлдилар. Европаликлар христиан динини мусулмон дини би­лан таққослаб кўриб, христиан динининг ўзига ва хусусан салиб юришларп даврида ўрта аср папалиги томонидан бевосита амалдн қўлланилган теократизм идеяга нисбатан баъзи бир таиқидий «идиша ва мулоҳазаларга кела билдилар.
Аммо салиб юришларининг Ғарбий Европага кўрсатган т-аъ-сири ҳяқиди пширилар экан, Араблар Шарқининг маданияти салиб юришларндан ташқари, бошқача йўллар билан, жумла-дан, Испании орқпли Европага ўтиб кирганлигини ҳам унутмас-лик керак. Испания араблари ёки маврлар Ғарбий Европани-араб маданиятииппг бир қанча жуда муҳим томонлари билан таништирган эдилпр. Нп.чаитиянинг бутун ўрта аср давомида Италия, айниқса Венеции орқали кўрсатган таъсири билиниб турарди. Иккинчи томопдаи, Ғарбий Европанинг ўзи XI—XIII аерлар даврида ўзининг ишлаб чиқарувчи кучларининг ўсиши жараёнида янги ижтимоий, сиёсий ва маданий формалар яратдики, салиб юришлари бу формаларнинг ривожланишига фақат билвосита таъсир кўрсатиши мумкин эди, холос. Чунончи, деҳқонларнинг крепостной қарамликдан озод бўлиши, марказ-лашган давлатларнинг ривожланиши, шаҳарларнинг равнақ топиши Европадаги тарихий тараққиётнинг ўзига хос жараёни-дан бошқа нарса эмас эди. Салиб юришлари кейинги ўрта аср Европаси ҳаётидаги бу энг муҳим ҳодисаларнинг ривожини тез-латди, холос.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й.
2.Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й.
3 История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й.
4.Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й.
5 Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й.
6.Кабиров Ж., Саъдуллаев А. «Урта Осиё археологияси» Т., 1990 й.
7.Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. 1997 й.
Download 256 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish