Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet58/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

46-§. ПАЛЕОЗОЙ (Рz) ЭРАСИ

Палеозой (қадимги хаёт) эраси 300—350 млн, йил давом этган. У,6 та давр (система)га бўлинади: кембрий, ордовик, силур, девон, тошкўмир ва пермь. Палеозой эраси ётқизиқлари ўзидан илгариги ётқизиқлардан яхши сақланганлиги, ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларининг кўп учраши билан фарқ қилади.


Палеозой группасига тегишди тоғ жинслари кембрийгача бўлган платформаларда ва каледон герцин даврларида бурмаланган геосинклиналларда кенг тарқалган. Платформа областларда палеозой ётқизиқлари метаморфизмга камроқ учраган, шунинг учун органик қолдиқлар яхши сақланган. Геосинклиналь областларда зса бурмаланиш ва метаморфизм прооцесслари туфайли тоғ жинслари кристалланган. Улар орасида органик колдиқлар сийрак учрайди. Геосинклиналь областларда интрузив ва эффузив жинслар кўп тарқалган. Бу каледон ва герцин тоғ бурмаланиш даврларида вулкан ҳаракатлари кўп бўлганлигини кўрсатади.
Геосинклиналь областларда палеозой ётқизиқларининг қалинлиги 15—20 км, платформада 500 м гача, айрим ботиқларда 5—6 км. Ҳайвон колдиғи яхши сақланмаган жойларда палеозой группаси ётқизиқлари - уч қисмга бўлинган: Қуйи палеозой (кембрий ва ордовик), Ўрта палеозой (силур, девон ва куйи тошкўмир) ва юқори палеозой (ўрта, юқори тошкўмир ва пермь) даврлари.

47- §. КЕМБРИЙ ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ


Кембрий даври палеозой эрасининг биринчи ва энг қуйи қисми бўлиб (1836 йилда Сиджвег томонидан) Англиядаги эски Уэльс (Камбрия) вилояти номидан олинган. Чунки бу ерда кембрий ётқизиғи яхши сақланган. Шу жинслардан топилган органик дунё қолдиғига кўра уч қисмга бўлинган. Мамлакатимиз территориясида кембрий ётқизиқлари кенг тарқалган. Қуйи ва ўрта кембрий даври ярусларга ажратилган, юқори кембрий эса ҳозиргача ярусларга бўлинмайди.


Палеоботаниклар кембрий давридаги ўсимликларни текширганларида фақат яшил-кўк сув ўсимлигининг тамғалари маълум бўлган. Қуруқликдаги чўкиндилар орасидан эса ўсимлик қолдиғи топилмаган. Лекин ўсимлик чангларини топилиши, қандайдир ярим қуруқликда ўсимлик ўсган деган тахмин килишни тақазо этади .
Кембрий даврида яшаган умуртқасиз хайвонлардан: бўғин оёқлилар моллюскалар (юмшоқ танлилар), археоцеатлар (қадимги булутлилар вакили) хамма денгиз хайвонлари ичида 70% ни ташкил этади. Бўғин оёқлиларнинг ўзи барча хайвонларнинг 60% ини ташкил этган, булардан olenellus, olepoides, ва бошқалар энг куп тарқалган. Бундан ташқари елка оёқлилардан қулфсизлар яшаган Сибирь платформасида, Қозоғистоннинг Қоратовларида ва Ўзбекистоннинг жанубидаги (Туркистон тоғининг шимоли, Чотқол) тоғларида кембрий даврининг гилли сланец, қумтош ва оҳактошлари сақланган.
Кембрий давридаги геосинклиналь ва платформалар. Ер шарида протерозой эраси охирларида бўлган геосинклиналь ва платформалар кембрий даврида хам давом этган.
Кембрий даврида мавжуд бўлган платформалар оралиғида ва чеккасида геосинклиналь областлар жойлашган. Масалан, Шимолий Америка ва Рус платформаси шимолида Грампион (Шаркий Гренландия) геосинклинали, Рус платформаси билан Сибирь платформаси оралиғида Урал-Тяншань, Сибирь платформаси шарқида Верхоян, жанубида Салаир-Саян (Байкал атрофи) геосинклиналлари жойлашган. Шимолий Америка ғарбида Кордильера, шарқида Аппалачи геосинклинали Жанубий Америка ғарбида Анд геосинклинали, Австралия платформаси шарқида Шарқий Австралия геосинклинали жойлашган. Бу геосинклиналлар кўпчилиги протерозой эрасидан бошлаб чукинди тўпланувчи ҳавза бўлган. Ҳозирги маълумотларга кўра бу жойлар биринчи марта Ер шарининг планетар масштабидаги чуқур ер ёриқларига (Рифт) жойлашган бўлиб, вақти-вақти билан бурмаланиб турган.
Платформа областларда эпейроген ҳаракат натижасида сув босиши (трансгрессия) ва сув қайтиши (регрессия) бўлиб турган. Кембрий даврида саёз сув босишини эпиконтинентал денгиз деб аталади. Ьу денгиз чўкиндиси геосинклиналь (чуқур денгиз) чўкиндисидан қалинлигининг 3 — 4 марта камлиги, қум, шағал, гил ва лагуна ётқизиқларининг катталиги билан фарқ қилади.
Платформа ётқизиқлари баъзи жойларда ҳосил бўлганидан бери ўзгармасдан, бурмаланмасдан ва кристалланмасдан, горизонтал (1 — 2° қияликда) холатда ётади. Қуйи кембрийни охиридан бошлаб ўрта ва юқори кембрийда Сибирь, Хитой ва Рус платформаларини ғарбий қисмини денгиз қоплайди. Натижада бу жойларда 200 м дан (Рус платформаси) — 2000 м гача (Сибирь платформасида) ётқизиқлар тўпланади.
Кембрий охирида кўпчилик платформалардан денгиз қайтади.
Геосинклиналларда чўкиш ва чўкинди тўпланиш процесси ҳукмронлик қилади, лекин вақти-вақти билан кўтарилиш (каледон тоғ бурмаланиши) ва вулканизм бўлиб, базальт ва андизитли лавалар ер ёриқларидан чиқиб денгиз остига қуйилади. Грампион, Аппалачи, Салаир-Саян геосинклиналларида ўрта ва юқори кембрий даврларида Каледон тоғ бурмаланиши натижасида бу давр қатламлари бурмаланади, кўтарилади ва вулкан махсулотлари (базальт) оқиб чиқади, Геосинклиналларни ниҳоятда ботиқ жойлари орасида кўтарилган антиклиналлар ҳосил бўлади. Кўтарилиш-чўкиш кўп бўлганидан қатламлар емирилади ва айниқса ўрта, юқори кембрий ётқизиқлари орасида шағалтош, қумтош, гил вулкан маҳсулотлари кўпроқ учрайди. Бу чўкиндилар тоғ бурмаланиш ва метаморфизм ҳаракатидан кристалланиб дастлабки холатини йўқотган. Кембрий даври ётқизиқлари ҳатто қадимги геасинклиналларда учрайди. Лекин уларнинг тарқалган майдони ва қалинлиги бир хил эмас. Масадан, Урал геосинклиналида (жанубда) мергель, аргиллит, қумтош, охактош, доломитли оҳактошлар қалинлиги 1,5 км. Урал тоғининг шарқида метаморфизмга учраган кембрий ётқизиқлари гнейс, амфиболит, мармарлардан иборат. Қозоғистоннинг Кўкчатов, Улутов, Қоратов антиклиналлари марказида рифей ётқизиғи (юқори протерозой) устида кембрий ётқизиқлари кенг тарқалган. Бу ерларда гнейс, аркозли жинслар, мармар, слюдали сланец, кварцит ва вулкан жинси кўп учрайди. Уларнинг умумий қалинлиги 5 — 10 км гача боради.
Ўрта Осиёда Тяншаннинг шимолий, марказий ва жанубий қисмларида кембрий давридаги геосинклиналларда чўкиндилар, денгизнинг ботиқ жойларида қалин, кўтарилган жойларида камроқ тўпланган. Қозоғистоннинг Талас тоғида, Чотқолда, Туркистон ва Нурота тоғларида кембрий даврида хосил бўлган чўкинди ва магматик жинслар метаморфизмга учраган. Айрим олимларнинг (Аҳмаджанов М. О, Яскович Б. В. 1966 — 1974) берган маълумотига кўра бу жойлардаги кембрий ёткизиқларида Каледон тоғ бурмаланиши ва вулканизм бўлганлиги кўрсатилади. Бу ерларда қумтош, шағалтош, гилли сланец ва мармарлар хосил бўлган, уларнинг умумий қалинлиги 500 м дан 2800 м гача, айрим жойларда асосли эффузивлар билан 4000 м га боради.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish