Умумий ва тарихий геология


§. ЕР ПЎСТИНИНГ БУРМАЛАНИШ ДАВРЛАРИ



Download 1,89 Mb.
bet56/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

§. ЕР ПЎСТИНИНГ БУРМАЛАНИШ ДАВРЛАРИ

Ер пўсти тарихида биринчи бор бурмаланиш даврлар бўлган. Масалан, платформалар ҳосил бўлиши учун ер пўстида жуда кучли тектоник ҳаракатлар бўлиши шарт. Бундай ҳаракатлар Ер шарининг ҳамма жойларида бир хилда ва бир вақтда бўлмаган. Ернинг ички қисмида тўпланадиган куч таъсиридан ер пўстида маълум вақт давомида содир бўлган бурмаланишни тоғ бурмаланиш даври деб аталади.


Ҳар бир тоғ бурмаланиш даври ўз навбатида 2—3 кенжа даврни ўз ичига олади. Бунда ер пўсти тўхтовсиз тез ҳаракатланади. Бу кенжа даврлар ҳам бир неча махаллий фазаларга бўлинади. Бурмаланиш даври фазалари бурмаланиш бўлган жой номи билан аталган.
Ер тарихида 10 дан ортик бурмаланиш даврлари бўлиб, бундан 6—7 таси кембрий давригача бўлган. Булар натижасида ер пўстининг (архей-протерозой эрасида) бурмаланган кристалли фундаментал-платформаси ҳосил бўлган. Бу фундаментнинг ер юзасига чиққан жойлари кам бўлганлиги учун 6—7 та бурмаланиш даврлари етарли даражада яхши ўрганилмаган. Фақат протерозой эраси охирида бўлган Б а й.к а л бурмаланиши яхши ўрганилган. Бу бурмаланиш р и ф е й ёки с и н и й даврининг охиридан кембрийгача давом этган. Бурмаланишга учраган жинслар қуруқлик асосини (фундаментини) ташкил этади, унинг ер юзасига чиққан жойларини қалқон (шит) деб аталади. Ер пўстининг куруқлик ва тоғлардаги палеозой, мезозой ва кайнозой эраларида ҳосил бўлган ётқизиқларида бурмаланиш даврларининг изи яхши сакланган. Чунки ҳар бир бурмаланиш даври натижасида ҳосил бўлган ётқизиқлар қавати бири иккинчисидан таркиби, тузилиши, йўналиши, емирилиши, номос ётиши билан яхши ажралади. Кембрий давридан хозирги вақтгача бўлган бурмаланишлар қуйидагилардир: 1) каледон ёки қуйи палеозой бурмаланиши (кембрий, ордовик ва силур даврларини ўз ичига олади); 2) Герцин (варисс) ёки юқори палеозой бурмаланиши. юқори девондан (О3) бошланиб, тошкўмир ва юқори пермь даври охиригача давом этган ва жуда катта майдонда материклар ичидаги ва чеккасидаги геосинклиналларни бурмаланнб тоғликларга айланишига сабаб бўлган; 3) Киммерий ёки мезозой тоғ бурмаланиш даври триас, юра ва бўр даврининг охиригача давом этган; 4) Альп бурмаланиши кайнозой эрасининг палеоген-неоген даврларидан бошланган. Кейинги вақтда кўпчилик тектонист олимлар (Н. И. Николаев, В. Е. Ханн ва бошқалар, 1971—1980) Ер шарида сўнгги тектоник ҳаракатни неоген даври охири антропоген даврида активлашганини кўрсатиб, уни энг янги тектоник ҳаракат деб ата-моқдалар. Бу ҳаракат натижасида қуруқликдаги ва океандаги асосий структуралар шаклланган ва ҳозирги замон рельефини ҳосил килган.
Чўкинди ва магматик тоғ жинси бор геосинклиналь областларнинг хар бири тоғ бурмаланиш даври охирида бирин-кетин платформага айланган. Платформалар бири-иккинчисидан ҳосил бўлган вақти, тоғ жинсларининг хусусияти билан фарқ қилади.
Ҳозирги қуруқликларда геосинклиналь босқичдан платформага айланган ва ҳали платформага айланмаган геосинклиналлар бор:
1) Токембрийгача бўлган (бурмаланган кристалли) платформалар.
2) Каледон бурмаланишидан хосил бўлган платформалар.
3) Герцин бурмаланишидан ҳосил бўлган платформалар
4) Кеммирий бурмаланишидан пайдо бўлган платформалар.
5) Альп бурмаланншидан пайдо бўлган ёш тоғлар.
Токембрийгача пайдо бўлган платформа асосини архей ва протерозой эрасида хосил бўлган кристалли бурмаланган жинслар ташкил қилади. Унинг устидаги ётқизиқлар бурмаланмаган горизонтал ётувчи юқори протерозой, палеозой, мезозой ва кайнозой даврлари ётқизиқларидан иборат.
Каледон бурмаланиши давридан платформаларида Грампион, Урал ва Шимолий Тяншань, Аппалачи, Салаир-Саян геосинклиналлари вужудга келган. Бу платформа қуйи этажида кембрий-ордовик, силур даври кристалли метаморфик ва магматик жинслари ётади. Устки қоплами ўрта, юқори палеозой, мезо-кайнозой даврларида кристалланмаган ва бурмаланмаган горизонталроқ ётувчи ётқизиқлардан иборат.
Герцин бурмаланишида шаклланган платфоршлар юқори палеозой (С+Р) да ҳосил бўлган геосинклиналь областларидан (Урал, Тяншань, Аппалачи, Ғарбий Европа ва Монголия-Охота геосинклиналлари) ташкил топган. Бу платформалар асосини қуйи, ўрта ва қисман юқори палеозо бурмаланган кристалли жинслари ташкил этган ва унинг тагида кембрийгача ҳосил бўлган кристалли жинслар ҳам етади. Платформа қоплами бурмаланмаган, кристалланмаган мезокайнозой ётқизиқларидан ташкил топган.
Кеммирий тоғ бурмаланишидан хосил бўлган платформалар ва унинг охирида ҳосил бўлган Верхоян, Монголия, Охота, Кордильера (Шим. Америкада) ва қисман Ўрта денгиз геосинклнналлари шу давр охирида куруқликка айланади. Бу платформалар асоси палеозой ва мезозой группа ётқизиқларидан иборат, лекин токембрий, каледон, герцин платформаларига нисбатан буларда кристалли жинслар камроқ тарқалган. Бу платформада магматик жинслар кўпроқ, платформа устини фақат кайнозой даври ётқизиқлари қоплаган.
Альп тоғ бурмаланиши кайнозой эраси палеоген даври охирида бошланган ва бир қатор ёш геосинклиналларнинг бурмаланишига сабаб бўлган. Масалан, Шарқий Тинч океан, Ўрта денгиз, Ғарбий Тинч океан геосинклиналлари шулар жумласидандир. Бу бурмаланиш области Ер шарининг меридиан ва параллеллари бўйлаб чўзилган. Ўрта денгиз геосинклиналь зонаси платформага айланиш боскичида, шу сабабли, ҳозирда ҳам ҳаракатланмоқда. Бу зонага ғарбдан шарққа чўзилган денгиз, қуруқлик ва тоғлар Пиреней ярим ороли, Альп, Атлас тоғининг шимоли, Апеннин тоғлари, Болқон ярим оролидаги тоғлар, Ўрта денгиз, Карпат, Қрим, Шимолий ва Жанубий Кавказ тоғлари, Қора денгиз, Каспий денгизи, Кичик Осиё, Копетдоғ, Жанубий Тяншань, Помир, Олой ва Ҳимолай тоғ тизмалари киради.
Юқорида қайд этилганлардан маълум бўладики, геосинклиналларнн платформага айланиш процесси миллиард йиллар давом этган. Геосинклиналлар ёши жинсларнинг таркибини улардаги ҳайвон қолдиғини ва ётиш ҳолатларини ўрганиш билан аниқланади.
Платформаларни яна қайтадан геосинклиналга айланиши мумкин, лекин бу ҳали яхши текширилмаган. Ҳозирги вақтда океан тубини текшириш ва структурасини аниқлаш натижасида бу жойларда меридиан ва параллеллар бўйлаб чўзилган новсимон (рифт) областлари борлиги аниқланди. Бу жойлар янги геосинклиналь ҳосил бўлиш боскичидадир. Байкал кўли, Қизил денгиз бунга мисол бўла олади.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish