41-§. ТАРИХИЙ ГЕОЛОГИЯДА ТЕКШИРИШ МЕТОДЛАРИ
Ер пўстини ташкил этган тоғ жинсининг ёшини аниқлаш Ернинг тарихий ривожланишини ўрганишда қўйилган биринчи кадамдир. Бинобарин, стратиграфия тарихий геологиянинг асосидир.
Ер пўсти кўп миллиард йиллар давомида ривожланган бўлиб, унинг қалинлиги бир неча километрни ташкил зтади. Бирламчи ҳосил бўлган тоғ жинслари ва минераллар ўз ўрнида сақланиб келмоқди. Ерда бўлган тектоник ҳаракатлардан бузилиш ва ташқи ҳаракатлардан емирилиш, ювилиш натижасида айрим жойларнинг бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисмининг чўкишидан ундаги жинс қаватлари ўзаро аралашиб мураккаб холатга келганини кўрамиз. Шунинг учун тоғ жинси қатламларини ўрганишда фақат уларнинг таркибнни изоҳлаш кифоя қилмайди. Бунинг учун уларни хосил бўлган шароити, тартибли ётиши, нисбий ва мутлоқ ёшини аниқлаш максадга мувофиқдир.
Ернинг нисбий ёшиии аниқлаш геология фани учун, жумладан тарихий геология учун мухим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳар бир қатламнинг таркибини ўсимлик ва ҳайвонларнинг тошга айланган қолдиғини ўрганиш уларни ҳосил бўлган вақтини нисбатан тўғри аниқлашда асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Тоғ жинсларининг мутлоқ ёши геофизика усули билан аниқланади. Бу усул жинс таркибидаги радиоактив минераллардан иккиламчи элемент ва минералларни ҳосил бўлишига кетган вақт бирлиги билан шу тоғ жинсини мутлоқ ёшини аниқлаб беради (шу китобнинг биринчи бўлимига қаранг). Ҳозир интрузив тоғ жинсларининг мутлоқ ёшини аниқлашнинг кўп усуллари бор.
Фация ва фациал анализ ҳакида тушунча. Қадимги тоғ жинсларини характерли белгиларини аниқлаб, уларнинг хосил бўлиш шароитини тиклашга ф а ц и а л анализ методи дейилади. Шу анализ асосида ер қатламларида фациялар ажратилган.
Фация деб петрографик таркиби, органик дунёси бир хил бўлган бир ёки бир неча қатламга айтилади.
Чўкинди жинслар денгиз ва қуруқлик (лагуна) фацияларига ажратилган. Фациялар ўз навбатида кенжа фацияларга бўлинган. Денгиз фациясида чуқурликни ўзгаришига қараб, 1) қирғоқ ёқи литорал; 2) денгиз саёзлиги ёки нерит; 3) материк ёнбағри ёки батиал; 4) чуқур сув ёки абиссал. Бу кенжа фациялар группаси бир неча фация жинсларини бирлаштиради.
Қирғоқ фацияси йирик бўлакли жинслардан—шағал, қумтош, йирик қум, камроқ гил, баъзан чиғаноқлар синиғидан иборат бўлади.
Денгиз саёзлиги фацияси асосан қуруқликдан келтирилган жинслар — қум, алевролит, глауконитли гил, оҳакли қум ва химоген жинсларидан ташкил топади. Бу ерда яна органик оҳактош, нефть, газ, доломит, боксит, фосфориг, темир ва марганец рудалари тўпланади.
Материк ёнбағри ёки батиал фацияси асосан гилли жинслар йиғиндисидан ва оҳактош, кремнийли чўкиндилардан ташкил топади. Бу фация жинсларида сувда сузиб юрувчи майда ҳайвон ва ўсимликларнинг юпқа қобиқ қолдиқлари учрайди.
Чуқур сув ёки абиссал фациясига хозирги вақтда океанларнинг чуқур қисмидаги гил чўкиндилари радиоляр, глобогрин, майда эримаган кремнийли қолдиқлар йиғиндисидан хосил бўлган органик гиллар киради.
Қуруқлик (континентал) фацияси икки группага: 1) сувда ҳосил бўлувчи ва 2) ер юзасида (қуруқликда) ҳосил бўлувчи группаларга бўлинади. Сувда ҳосил бўлувчи группа: қуруқликдаги дарё, вақтинча оқар сувлар, ботқоқлик ва кўлда хосил бўлувчи кенжа фацияларга ажралади. Дарё ва вақтинча оқар сувларкенжа фациясига — шағал-тош, кум (қумтош), алевролит, камдан-кам гил жинслари характерлидир. Кўл, ботқоқлик фациясини алевролит, мергель, ботқоқ гили, кум, шағал ва қўнғир кўмир, тузли жинслар ва минераллар ташкил этади.
Лагуна фацияси Ер тарихида кўп хосил бўлган ва ҳосил бўлиш шароитига қараб икки хилга бўлинган.
1. Нам иқлимли шароитда чучук сув ҳавзасида ҳосил бўлган фация.
2. Қуруқ иқлим шароитида шўр сув ҳавзасида хосил бўлган фация. Бу фацияларга алевролит, қумли ва майда ҳайвон қолдиғи жинслари характерлидир. Биринчи кеижа хилга торф, ёнувчи сланец, кўмир каби фойдали қазилмалар киради. Ош тузи, гипс ва бошқалар иккинчи хилга характерли бўлиб баъзан нефть ҳам бўлади.
Формация ҳақида тушунча. Тектоник харакатлар (вақт давомида) хосил бўлган бир неча хил фация ётқизиқлари йиғиндисига ёки фациялар комплексига формация дейилади. Формация маълум бир тектоник харакат шароитида ҳосил бўлган чўкинди (континентал, денгиз, лагуна) магматик жинсларни ўз ичига олади.
Қайси тектоник шароитда ҳосил бўлишига кўра формациялар уч йирик группага: геосинклиналь, платформа ва материк чекка ботиқлик формацияларига бўлинади.
1. Геосинклиналь формациялар ер пўстида кенг тарқалгап ва геосинклиналь босқичнинг (4 босқич) ҳар бирида ўзига хос кичик формациялар ҳосил бўлади. Маълумки, биринчи босқичда чўкиш процесси бўлгани учун гилли сланецлар формацияси ҳосил бўлиб, бунда гиллардап ташқари қумли чўкиндилар ва асосли лава ва унинг туфлари тўпланади. Қалинлиги бир неча 100 м га етади. Бу жинслар денгиз остида ҳосил бўлади ва қат-қат бўлиб ётади. Бу формацияда кремний-вулканли кенжа формация кўпроқ учрайди, у билан кўпинча темир, марганец рудалари боғлиқ.
Геосинклиналь шароитнинг иккинчи босқичида, геосинклиналь зонаси марказида кўтарилиш ҳосил бўлади, натижада карбонатли (охактош ва флиш) кенжа формация ётқизиқлари тўпланади.
Карбонатли кенжа формация денгизда органик қолдиқлардан ҳам тўпланади, баъзан улар орасида фосфорит, боксит қатламлари ва чақиқ жинслар ҳам учрайди, қалинлиги 1000 м га етади. Флиш формацияси гил, қум, мергель чўкиндиларини қат-қат ётиши билан характерлидир. Флиш жинслари аста чўкиб турадиган денгиз ости ботиқларида (геосинклиналь чеккасида) тўпланади, бу жойларда кўпинча нефть ва газ конлари хосил бўлади. Геосинклиналь ривожланишнинг охирги босқичида молласс формацияси ташкил топади.
Чекка ботиқ формацияга молласслар кириб, улар асосан йирик бўлакли жинслар (шағалтош, қумтош, алевролит ва лагуна кенжа фацияси) дан ташкил топади. Бу формация ётқизиғи материк чеккаси ва тоғ оралиғи ботиқларида баланд тоғлардан келиб тўпланади. Денгиз молласс формациясида кўп нефть ва газ конлари ҳосил бўлган.
Лагупа фацияси ётқизиқларида (қуруқ иклим шароитида) туз, гипс (илиқ иқлим шароитида) кўмир конлари ҳосил бўлган.
; 2. Платформа формациялар тектоник жихатдан тинч шароитда ва нисбатан кучсиз тебранма ҳаракатли жойларда чўкинди тўпланиши билан фарқ қилади.
Платформа формациялари ётқизиқларининг қалинлиги бир неча 100 м, баъзан 2—3 км гача боради.
Платформа формацияларида кўмирли, бокситли, темирли, тузли, ангидридли ётқизиқлар учрайди.
Бу ётқизиқларнинг тектоник тузилишини аниқлашда фация ва формация анализи методи муҳим аҳамиятга эга. Бу метод ёрдамида илгари ер пўстидаги жинслар қандай шароитда хосил бўлганлигини (яъни полеодинамикасини) аниқлаб тектоник ҳаракатлар тезлиги, ороген, эпейроген ҳаракатлар бўлган ўрни ва вақти белгиланади.
Қатламларнинг қалинлигини аниқлаш йўли билан платформа ёки геосинклиналларда чўкиш ёки кўтарилиш процесси қандай тезликда бўлганлигинп ҳамда тектоник фазаларни аниқлаш мумкин. Айрим. жойларда кўтарилишдан катламлар орасидаги номослик пайдо бўлади. Бу номосликни аниқлаш ёрдамида тектоник ҳаракатнинг бўлган вақти ва ёши белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |