Умумий ва тарихий геология


Метаморфизм зоналарининг асосий омиллари



Download 1,89 Mb.
bet49/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Метаморфизм зоналарининг асосий омиллари
(У. Г. Грубенман ва Н. Нпгли буйича)

Зоналар



Температура



Гидроста-тик босим



Бир томонлама босим



Метаморфизмнинг генетик типлари



Эпизона
(устки зона)



20 — 500°С мўътадил



Кўпинча камроқ



Кўпинча кучли, баъзан камроқ бўлиши мумкин



Механик ва химик метаморфизм. Асо-сан сувли силикатлар ҳосил бўлади



Мезозона
(ўрта зона)

500—1000°С ўртача



Асосан кучли



Кўпинча кучли бўлмаслиги ҳам мумкин



Асосан химиявий метаморфизм



Катазона
(чуқур зона)



1000-1200°С атрофида ва ундан юқори



Кўп холларда жуда кучли



Асосан кучсиз; баъ-зан бутунлай бўлмайди



Химиявий метаморфизм, секин кристалланади ва дастлабки шакли ўзгармайди



Эпизонада босим ва температура паст бўлади. Бу зонага хос минераллар кўпроқ гидроксил (ОН) лар, хлоритоидлар, хлорит, эпидот, цойзит, серицит, биотит, антимонит шохалдоқчиси, глауконитдан иборат бўлиб, булардан бошқа яна унинг таркибида альбит ва гранат каби турғун минераллар ҳам бўлади.


Мезозона ўртача босим ва температурага эга бўлади. Бу зонада юқоридаги гидроксилли минераллардан ташқари, дистен, ставролит, альмандин, пироп, плагиоклаз учрайди. Жинслари сланецли структурага эга бўлади, лекин бу структура эпизонага нисбатан кучлироқ бўлади.
Катазонадаги метоморфизм процесси юқори гидростатик босим ва температурада (минераллар эриш нуқтасига яқин бўлади) ўтади. Жинсда сланецли текстура камаяди, у пластик ҳолатга келади ва таркибида: силлиманит, алмандин, пироксен, оливин, пироп, кордиерит, шпинель, анортит, альбит, дала шпати, биотит, эгирин, андалузит, везувиан ва бошқа кўп минераллар учрайди. Юқори босим ва температурага бардош берадиган турғун минераллар хам бор. Буларга кварц, рутил, титанит, магнетит, кальцит, альбит ва бошқалар киради. Бу минераллар таркибида ОН бўлмайди.
Минераллар фракцияси. Д. С. Коржинский фикрича, метаморфизм процессида минералларнинг ҳосил бўлиши қуйидаги асосий омилларга: а) дастлабки тоғ жинсининг хнмиявий таркибига; б) метаморфизм процессини вужудга келтирувчи эритмаларнинг таркиби ва кондентрациясига; в) температурага; г) босимга боғлиқдир,
Метаморфизм процессига таъсир қиладиган энг асосий омиллардан бири газли суюқликлар ва бошқа ҳаракат қилувчи компонентлардир, улар минералланиш процессини кучайтиради.
Метаморфизм процессида Н3СО3 билан тоғ жинси реакцияга киришганда температура пасайишн билан SiO2 сиқиб чиқарилиши натижасида бир қанча минераллар ҳосил бўлади.
Метаморфизм процесси доимо посмагматик (магмадан сўнгги) эритмалар натижасида рўй беради. Метаморфизм процесси баъзан бир неча км чуқурликдаги майдонни ўз ичига оладн. Бундан маълум бўладики, гидроксил минералларнинг турғунлиги чуқурликка боғлиқ эмас экан. Ҳамма чуқурликда, ҳаттоки жуда чуқур ерда ҳам босим етарли бўлса, биотит шохалдоқчиси турғун бўлади. Шу билан бир вақтда мусковит, эпидот, хлорит ва бошқа сувли минераллар фақат постмагматик температурада турғун бўлади. Чуқурликда янги минералларнинг ҳосил бўлмаслигига (сувли, сувсиз) сабаб бу минералларнинг карбонатлашиб қолишидир.
Метаморфизм процессида ҳосил бўлган тоғ жинслари фацияларга ажратилган: эпидот-альбит-роговикли фация; амфибиал роговикли фация; яшил сланецлар фацияси; глауконитли сланецлар фацияси; эпидот амфибиолитлар фацияси ва эклогитли фақиялар шулар жумласидандир. Метаморфизм процесси натижасида юқорида номлари айтилган фациялар билан бирга рудали фойдали қазилмалар ҳосил бўлади. Метаморфик жинслари ва фацияларида рудали ва рудасиз қимматли конлар ҳосил бўлгандир.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish