Марснинг умумий характеристикаси
Массаси 6,44-1023 кг.
Экваториал радиуси 3400 км.
Қутб радиуси 3360 км.
Ўртача радиуси 3393 км.
Зичлиги 3,97 г/см3
Тортиш кучи 3,72 м/сек2
Айланиш тезлиги суткада 24 с. 37 мин. 22,7 сек.
Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, Марс ердан анча кичик бўлиб, унда атмосфера ердагидан 100 марта кам. Марс юзасидаги дарё ўзани, жарларни ҳосил бўлишини Марс қатламлари орасидаги музни эриб чиқишидан ёки қатлам ости сувининг ишидан деб тахмии қилинади. Марснинг қутбларидаги оқ доғни муз эмас кўмир гази (С02) ни яхлашидан ҳосил бўлган деб фараз қилинади. Баъзилари зса кучли шамол (70 км/сек) бўлишидан эол қумлари текислик ва кратерда тўпланади, майда чанг (лёс) эса музлик деб аталган қутбдаги муз (СО2) билан қат-қат бўлиб ётади. Бундай лёссиман ётқизиқлар қалинлиги 10 м дан 30 м гача боради деб фараз қилинади. Марсдаги кратерлар нихоятда катта бўлиб вулкандан ҳосил бўлган, кичикроқ кратерлар эса метеорит урилишидан пайдо бўлган. Марсдаги тоғлар баландлиги 15—20 км га етади ва нихоятда узун (500 км), эни ҳам бир неча 10 км га боради.
Ер юзасига само жинс (метеорит) ларининг келиб тушиши таъсиридан катта-кичик кратер (чуқурлик) лар ҳосил бўлишини кейинги йилларда (1950—1975) Ой ва Марсни текшириш вақтида у ердаги рельефларни аниқлаш ёрдам берди. Маълумки, ер юзасига шу вақтгача тушган ва топилган метеоритлар 1700 тадан ортикдир. Улар таркибини ўрганиш Ер пайдо бўлишини ва ундага моддаларни аниқлашда америкалик ва совет олимлари кўп иш қилганлар.
Ҳозирги вақтда кун тартибида шу метеоритларни миллион йиллар ичида ерга келиб урилишидан хосил бўлган структурасини ва таркибини аниқлаш натижалари кўпчиликни қизиқтирмокда. Масалан, метеоритларни ерга урилишидан ер юзасида (Ой каби) катта-кичик чуқурчалар ҳосил бўлган. Бундай чуқурчалар ердаги хамма материкдан топилган ва метеорит урилишидан хосил бўлганлиги аниқланган.
Метеорит урилишидан ҳосил бўлган кратерлар эни бир неча метрдан 50—60 кмгача (Канадада) боради. Бу зарбадан (урилишдан) хосил бўлган кратерларнинг чуқурлиги 1—2 км гача деб аниқланган. Метеорит урилиш зарбасидан ер таркибидаги жинсларни ўзгартириши (босим ва температура) туфайли ҳосил бўлган минераллар ердаги минераллардан фарқ қилиши маълум бўлди. Метеорит урилиши туфайли хосил бўлган структура кўпинча доира шаклида бўлиб, чекка томони кўтарилган ва чуқурча ўрнидаги жинслар атрофга ағдарилиб тушган бўлади. Кратер чеккасидаги жинсларнинг энг устки қисми брекчиясимон тартибсиз жинслар уйимидан иборатднр. Кратер ичида янги ҳосил бўлган минераллар учрайди ва кратер ўртаси баъзан кўтарилган бўлади. Бу ҳолат катта метеорит урилган кратерларда бўлиб, зарбага қарши ернинг ички қаттиқ қобиғини акс қаршилигидан ҳосил бўлгандир. Метеорит урилишидан ҳосил бўлган кратерлар ҳамма материкдан топилган, масалан, Канадада 20 га яқин, Австралияда хам 15 тадан ортиқ ва бошфа материклардан топилган кратерлар сони 60 тадан ортиб кетган. Совет Иттифоқида ҳам Сихотэ-Алинда, Тунгуска ботиғида ва мамлакатимизнинг ғарбий қисмида топилган.
Метеоритларни ерга урилиши туфайли унинг кратерида ва атрофида шишасимон (SiO3 дан иборат) минераллар, бирикмалар ҳосил бўлади. Масалан, 1939 йиллардан бошлаб кратердан топилган тектитлар: австралит, молдовит (Чехословакиядан), Иттифоқимиздан ва Шимолий Америкадан топилган тектитларнинг химиявий таркиби лабораторияларда аниқланган. Бундан ташқари метеорит кратеридан топилган минералларнинг (петрографик ва минералогик хусусияти) текширилганда, у юқори босим ва температурада ҳосил бўлганлиги исботланган. Масалан: коэсит, стишовит, бедиазит ва бошқалар фақат кратер атрофи ва ичидан топилиши мумкин, бошқа табиий йўл билан (вулканизм, плутонизм) хосил бўлмаслиги аниқланди.
Бу каби қискача ахборотлар келгусида само жисмларини ўрганишдаги биринчи кадамдир. Бу текширишлар, Ернинг ва бошқа планеталарнинг пайдо бўлишини аниқлашда ва Ерни геологик, геоморфологик шаклларини ўрганишда, шунингдек Ернинг химиявий таркиби, пўстини структурасини яхшироқ билишда якиндан ёрдам беради. Шунингдек, фойдали қазилмаларни хосил бўлишини, сув ва органнк дунёни пайдо бўлишини ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |