Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet47/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Вулкан типлари. Вулкан процессларини ва маҳсулотларини муттасил кузатиш ва текшириш натижасида таркиби хар хил эканлиги аниқланади. Бинобарин, вулканлар маҳсулотларининг таркибига кўра қуйидаги группаларга бўлинади.
1. Гавайи группасидаги вулканлар. Бунга Гавай оролларидаги ва Исландиядаги вулканлар киради. Гавайи оролида бир қанча вулкан кратерлари бор. Масалан, Хуалалаи (2521 м), Мауна-Лоа ва бошқалар, ер ёриғи устида жойлашган. Булар ичида энг баланди Мауна-Лоа вулкани бўлиб, денгиз сатҳидан 4166 м баланд. Бу вулкан 1843 йилдан бошлаб 1896 йилгача ҳар 2—3 йилда, баъзан хар йили отилиб, ўзидан ва ён ёриқларидан жуда кўп оливинли базальт лава чиқариб турган. Исландиядаги сўнмаган вулканлардан Кодлоуттадингья (1180 м) бор, бу вулкан унча баланд эмас. Маҳсулоти ва ҳаракати билан бошқа вулканлардан фарқ қилади. Вулкандан температураси 1200° С га етадиган суюқ базальт лава оқиб чиқиб турақди. Қия жойларда лава секундига 4—5 м, тик жойларда 8 м гача ҳаракат қилиб, 80 км гача масофага оқиб боради. Лава суюқ бўлганлигидан баланддан пастга қараб худди дарё шаршарасидек шариллаб туради. Бу хил вулканлардан бомба, кул чиқмайди ва улар портламайди. Бундай вулканлар қават-қават бўлиб, қиялиги 5—8°, устидан қалқонга ўхшаб кўринади.
2. Стромболи группасидаги вулканлар номи Ўрта денгиздаги Липар оролида жойлашган Стромболи (926 м) вулканидан олинган. Бу группадаги вулканлардан температураси 1000— 1100° С ли суюқ базальт лаваси, баъзан андезит, липарит-обсидиан жинслари чиқади. Вулкан ҳаракати доимий эмас. лава ичида шағал, лапилли ва вулкан бомбалари учрайди.
3. Везувий-Этна группасидаги вулканлар Италиянинг Неаполь шаҳри яқинидаги Везувий вулкани билан Сицилия оролидаги Этна вулкани номидан олинган. Камчаткадаги бир қанча вулканлар шулар қаторига киради. Везувий вулкани атрофида диаметри 15 км ли Сомма калдераси ҳосил бўлган. Везувий унинг ўртасида бўлиб диаметри 3 км ли кратер ҳосил қилган.
Бу вулканлардан чиқадиган лава таркиби «ўрта» ва «нордон» бўлганлиги сабабли лава баъзан вулкан кратери оғзида қотиб қолади. Лава остида магмадан ажралган газлар йиғилиб қолиб қайта отилади ва порртлаш юз беради. Бу иккинчи марта отилган, пайтда кучли группа вулканлар лаваси куюқ бўлади.
Везувий группасидаги вулканлар отилганда дастлаб сув буғи билан қуюқ тутун ва газ чиқади. Бу процесс кучая бориб кучли портлаш рўй беради (кул, сўнг бомбалар, қум, шағал отилиб чикади). Сўнгра ҳамма ёқни ёритиб қип-қизил чўғдек қуюқ лава оқиб чиқа бошлайди ва у вулкан кратери атрофида 4—5 км ергача оқиб боради. Вулкан кратеридан чиққан қаттиқ ва суюқ маҳсулотлар унннг атрофида йиғилиб, конус шаклида қават-қават бўлиб жойлашади. Вулкандан отилиб чиққан лава вулкан кратерида узоқ вақт қотмай ётади. Кратердан газ ва буғ отилиб туради. Бу группа вулканларга эрамиздан 700 йил аввал отила бошлаган Этна (Снцилия), Везувий (Италия), Ўрта денгиздаги Вулкако ва бошқа вулканлар киради.
4.Мон-Пеле группасидаги вулканлар Мартиника оролидаги Мон-Пеле вулкани номидан олинган. Бу группадаги вулканлар бошқа вулканлардан кучли портлаши ва кратерида лава қотиб қолиши билан фарқ қилади. Магмадан ажралувчи газ кратер ичида тўпланади. Газ бир неча йиллардан сўнг тўсатдан портлаб отилади. Масалан, 1902 йилда Мон-Пеле вулкани тўсатдан жуда қаттиқ куч билан отилган пайтда француз геологи Лакуруа вулкан отилишини кузатган. Унинг айтишича, вулкан кратеридан қизиган пемза, лапиллалар қип-қизил бўлиб кул, газ ва қуюқ сув буғлари билан жуда баланд отилиб чиққан. Чиққан маҳсулотлар тоғ ёнбағри бўйлаб минутига 950 м тезликда пастга ҳаракат қилган. Қизиган ғаз, кул ва бошқа маҳсулотлар температураси тахминан 700—800° га етган. Мартиника оролидаги Сан-Пьер шаҳри бир неча минут ичида вулкан кули остида қолиб кетган. Мон-Пеле вулкани тўхтагач, кратердан қуюқ епишқоқ лава кратер тепасида катта устундек (300 м) баланд кўтарилиб қотган.
Вулкан чиқариб ташлаган махсулотлар (пемза, лапилла, бомба, кул, қум, шағал) чўкинди жинслар билан бирга аралашиб туффит деб аталадиган тоғ жинсларини хосил қилган.
Агар лава ичида вулкан бомбалари ва қиррали жинслар кўп бўлса, улар вулкан брекчияси деб аталади.
5. Бандайсан (Япониядаги энг йирик вулкан) группасидаги вулканлар —трубасимон отилувчи вулкан деб ҳам аталади. Бу вулкан харакати ер ичида тўпланган жуда кўп сув буғи, газни ва ўз устидаги жинсларни узун трубадан юқорига бирдан отиб юбориши билан бошқа вулканлардан фарқ қилади; юқори қисми воронкасимон шаклда бўлади. Воронкасимон труба кратерининг эни 250 дан 3000 м гача бў-либ, атрофида жинс уюми айлана шаклида тўпланади. Бундай вулканлар Европада Рейн бўйи области якинида учрайди. Унинг кра-тери кўпинча сув билан тўлган бўлиб, маҳаллий ном билан м а а р деб аталади Кейинги вақтда (1975—80) Марс билан Ойнинг юзасини текшириб, у ердаги чуқурлар комета урилишидан ҳосил бўлган деб топилди. Ер юзидаги маар типидаги чуқурларни хам ана шундай урилишдан хосил бўлган деб ҳисоблашмоқда.
Жанубий Африкадаги Кимберли яқинида ҳам худди шундай вулкан учрайди. Вулкан жинслари орасидан қимматбаҳо минерал — олмос олинади. Бу вулкан кратерида сув бўлмаслиги билан маар деб аталадиган вулкандан фарқ қилади. Бундан ташқари, дунёдаги машҳур вулканлардан бири Кракатау вулкани хам шу вулканлар жумласидандир. Бу вулкан Ява ва Суматра ороллари орасидаги тор бўғозда жойлашган. 1883 йилда жуда кучли отилиши натижасида денгиз сатҳидан 800 м баланд бўлган оролдаги вулкан конуси ўрнида денгиз сатҳидан 300 м паст жой вужудга келган. Бу ҳаракат асосан кратер остида тўпланган газнинг кучли босими таъсирида рўй берган. Вулкандан чиққкан газ, буғ, чанг юқорига 25—30 км кўтарилган. Бу маҳсулотдан жуда кўп пемза, лапилла, кул узоқ-узоқларга бориб тушган. Ява ва Суматра оролида яшовчи ахолига катта зарар етган. Кракатау вулканидан кўтарилган чанг ва тўзон атмосферанинг юқори қисмини қоплаган. Аляскадаги 1912 йилда отилган Катмай вулкани ва бошқа вулканлар ҳам группасига киради.
Элъбрус ва Арарат вулканлари тўртламчи давр бошларида уларнинг атрофида иссиқ минерал сувли булоқлар бор.
Совет Иттифоқидаги вулканлар. XVIII асрдан бошлаб урганила бошлаган. Дастлаб С. П Крашенинников (1711-1755), кейинроқ Н И Богданович ва В. И. Комаровлар бу иш билан шуғулланганлар. Камчаткадаги вулканлар анча мукаммал ўрганилган.
Япония, Филиппин, Янги Гвинеядан ўтиб, Янги Зеландиягача чўзилиб боради. Тинч океаннинг шарқида Америка материгининг жанубидаги Оловли Ер оролидан шимол томонга — Анд, Кордильера тоғларининг ёнидан ўтади ва шимолда Алеут ороллари ва Аляска орқали яна Камчатка ярим оролига бориб туташади. Бу вулкан ҳалқаси Тинч океан геосинклиналь минтақаси деб юритилади.
Бундан ташқари Тинч океаннинг марказий қисмида ҳам бир қанча ҳаракатдаги вулканлар бор. Масалан, экватор якинидаги Галапагос оролида иккита харакатдаги вулкан бор, ундан жанубда Пасхи ва Хуан-Фернандес, ғарбда Самоа, Тонга, Кермадек вулканли ороллари бор.
Иккинчи йирик вулкан халқаси ёш тоғлар ўлкасида жойлашган, яъни ғарбда Ўрта денгнздаги Апеннин ярим ороли орқали Кавказ ва Кичик Осиёга ўтиб боради ва Ўрта денгиз ёки Альп-Кавказ вулкан ҳалқаси деб аталади, Бу ҳалқага Италиядаги Везувий, Этна вулканлари, Липари оролларидаги ва Эгей денгизидаги вулканлар (Санторин) ва Кавказ тоғларидаги сўнган Эльбрус, Казбек, Арарат, Эрондаги Демавент вулканлари киради.
Ўрта денгиз ҳалқаси шарққа томон давом этиб, Тибет тоғи, Ҳиндиқуш тоғ тизмалари орқали Малайя архипелагига бориб туташади. Малайя архипелаги ва ундан жанубдаги ҳаракатланувчи вулканларга Суматрада 11 та, Явада 15та, Кичик Зонт оролларида Зта вулкан киради, улар Тинч океан ҳалқасига бориб қўшилади.
Булардан ташқари Атлантика океанида 3 та йирик вулканли ўлка: шимолда Ян-Майен, жануброқда Исландия ва Катта Антиль ороллари бор. Катта Антиль оролларида машҳур Мон-Пеле вулкани отилиб турибди.
Ҳинд океанида хам бир неча сўнмаган вулканлар: масалан, Мадагаскар яқинидаги Комор, Маврикий, Реюньон оролларида ва Антарктида материги атрофидаги оролларда хам сўнмаган (Эребус) вулканлар бор. Ҳозирги вақтда 513 та харакатдаги ва 228 та яқинда сўнган вулканлар аниқланган (Макдональд, 1972).
Океан ўртасидаги ёки чекка ороллардаги ҳаракатланувчи вулканлардан кўпинча асосли лава, материк чеккасидаги ва ўртасидагилардан кўпинча нордон ва ўрта лава чиқади. Бу хусусият ер пўстининг ривожланишини ўрганишда катта илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.
Қуруқликдаги в у л к а н л а р. Вулкан процесси фақат океанда ёки орол, ярим оролларда бўлмасдан, материк орасидаги тоғлар, платоларда ҳам бўлиб туради ва ўз маҳсулоти билан Ер пўстини вулкан жинси ва фойдали қазилмалар билан бойитади. Материкдаги вулканлар океан ва ороллардагига нисбатан пайдо бўлиши ва маҳсулоти билан фарқ қилади.
Қуруқликда неоген ва антропоген даврида ҳаракатда бўлган вулканлардан характерлилари Марказий ва Шарқий Африка, Арабистон, Европанинг ғарби, Осиёнинг маркази, шимоли-шақки ва шарқий қисмида кўпроқ тарқалган.
Африка марказида ва шарқий қисмидаги вулканлар асосан палеоген ва антропоген даврида ҳосил бўлган катта ер ёриқларига жойлашган бўлиб, янги структуралар ҳосил бўлиши билан яқиндан алоқадордир. Африканинг шимоли-ғарбида 3000 км чўзилган тоғликлар Марказий Африка дўнглигидан регионал ер ёриғи билан ажралиб туради. Жанубда Жанубий Африка тоғлари (эни 2,5 минг км) бор. Материк шарқида эса 4 минг км га чўзилган баланд Африка тоғлари бўлиб, у Замбиядан бошланиб Қизил денгизгача боради. Бу тоғ тизмаларида неоген ва антропоген даврларида катта ер ёриклари пайдо бўлган. Ер ёриқларидан чиққан базальт таркибли вулкан жинслари каби (токембрий) тоғ жинслари устига қуйилган.
Бундай харакат айрим жойларда ҳозирги вақтда хам бўлиб турибди. Масалан, Африкадаги Климанжаро вулкан группасидан Кибо — 6010 м, Сольфатор босқичида Чанбайсан тоғидаги Байтаушанъ вулкани (КХДР) дан 1898 йилда трахит лаваси чиққан.
Африка ғарбида Гвинея қўлтиғидан шимолга қараб йўналган ер ёриғи Атлантика океани остидан бошланган бўлиб, унда бир қатор вулканлар, чунончи, Бамбуто (2680 м), Комерун (4070 м) вулканлари жойлашган. Камерун вулкани 1959 йилда хам ҳаракатга келган. Марказий Саҳрои Кабирда Тибесда тоғи устида катта вулкан кратерн (кальдераси 14 км) ва ёш лава қатламлари кенг тарқалган. Бу ерда вулкан махсулоти 14 минг км2 майдонни эгаллаган. Тибесда вулкани (кальдераси) кратери эни 14 км га тенг. Бундай вулкан кратери кўп бўлиб, уларнинг баландлиги ер юзасидан 2800—2900 м баландда. Вулкан маҳсулоти базальт-андезит лавалардан ташкил топган.
Байкал кўлининг жануби-шарқ ва жанубида қуйи тўртламчи даврда ер ёрилиб базальт лавалари окқб чиққан. Базалът лавалар дарё водийсидаги аллювиал, делювиал ётқизиқлар билан қат-кат бўлиб ётади. Базальт лаваси бир неча минг м2 майдонни ташкил этади. Тоғ оралиғидаги сойларнинг ботиқ, жойларида базальт лаваси қалинлиги 50—60 м дан ортиқ. Базальт лаваси оқиб чиққан жойлари асосан меридионал йўналишдаги ер ёриғига жойлашган.
Демак, В. Е. Хаин, Н. И. Николаевларнинг фикрича, ер шари ички ҳаракати, жумладан тектоника, зилзила ва вулкан процесслари ўтган даврларга нисбатан хозирда активлашгандир.
Балчиқ вулканлар. Бизга маълум бўлган вулканлар ичида балчиқ вулканлар хам бор. Уларнинг махсулоти суюқ балчиқ аралаш сув ва газдан иборат бўлади. Балчик вулканлар Сицилия, Янги Зеландия оролларида, Марказий. Америкада, СССР да Апшерон, Тамань ва Керчь ярим оролларида ва бошқа ерларда учрайди.
Балчиқ вулканлар ер қатламлари ичидаги газ ва буғларнинг турли ғовак қатламлардан ўтиб, улар орасидаги гилли жинсларни юмшатиб, ёпишқоқ балчиққа айлантириши натижасида вужудга келади.
Нефть конлари бор ерлардаги балчиқ вулканлар ўзидан кўп миқдорда углеводород чиқаради. Отилиб чиқаётганда температураси паст бўлади.
Совет олими И. М. Губкин нефть конлари билан балчиқ вулканлар бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлиб, улар бир процесснинг тармоқлари эканлигини таъкидлаб ўтган.
Озарбайжонда Апшерон ярим оролида ва Кура пасттекислигида турли хил катта-кичик балчиқ вулканлар кенг тарқалган. Бундай вулканлар маҳсулотидан Каспий денгизида бир қанча ороллар (Булла, Лось, Свиной, Обливной Кумани) вужудга келган.
Вулканлар кратеридан ўқтин-ўқтин суюқ лой, газ ва нефть чиқаради. Балчиқ вулканлар ҳам бошқа вулканларга ўхшаб харакатланади ва сўнади.
Лок-Батанг балчиқ вулкани (Боку шаҳридан 25 км жануби-ғарбда) 1887 йил 17 январда харакатланган. Бунда аввал узоқдан келган замбарак овозига ўхшаш, лекин бир оз чўзиқ товуш эшитилган. Сўнгра ер шундай кучли ларзага келганки, ҳатто деразаларнинг ойналари ҳам дириллаб кетган, вулкан отилганда баландлиги 107 метрча келадиган олов фонтани — газнинг ёнгани кўриниб турган. Бу вулкан бир неча марта ҳаракатланган, 1935 йил 23 февралда ҳам жуда кучли отилган. Вулкан отилиши натижасида ер пўстида иккита катта ёриқ пайдо бўлган, сўнгра вулкан тепасидаги конус харакатга келган ва жуда кўп балчиқ отилиб чиққан, ажралиб чиқаётган углеводород газлари тоғдаги бир-бирига маҳкам ёпишиб кетган шағалларни ҳам қиздириб юборган.
А.А.Якубов (1955—1957) ва бошқалар берган маълумотларга қараганда, вулкан отилишидан ер юзасига чиққан балчиқнинг ҳажми 40 000 м2 га яқин бўлган, ер пўстида ёриқлар ва ўпирилишлар рўй берган. Ёриқларнинг узунлиги 500 м га яқин бўлиб, кратер чеккасининг шарқий қисми 16—20 см чўккан. Балчиқнинг палахса жинслари орасида нефтга шимилган қумтош парчалари ҳам бўлган. Шундай қилиб, балчиқ вулканлар қатламлар орасидаги газ ва нефть, сувларнинг катта босим остида ҳаракатга келишидан далолат берувчи ажойиб табиий ҳодисадир. Балчиқ вулканларнинг тарихини, тарқалишини ўрганиш океан ва денгизларда газ ва нефть конларини топилишидаги омиллардан биридир (денгиз, океан фойдали қазилмалари темасига қаранг).



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish