Умумий ва тарихий геология


-§. ЭФФУЗИВ МАГМАТИЗМ —ВУЛКАНИЗМ



Download 1,89 Mb.
bet46/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

38-§. ЭФФУЗИВ МАГМАТИЗМ —ВУЛКАНИЗМ

Эндодинамик процесслар ичида текшириш мумкин бўлган геологик ҳаракатлардан бири вулканизмдир. Ер пўсти ва юзасида магма ҳаракати билан боғлиқ бўлган процесслар йиғиндисига вулканизм дейилади. Вулканизмни ер юзасидаги кўриниши вулканлардир. Бу процессни одамлар ибтидоий тузумдан бошлаб кузатиб келадилар. Ўтмишда вулкан отилиб турадиган ўлкаларда яшовчи кишилар бу табиий ҳаракатни илохий кучга боғлаб келганлар. Масалан, қадимги римликлар отилиб чиқаётган вулканни кўриб, уни олов худоси Вулкано (Ўрта денгиздаги оролнинг номи) ёки Гефестин деб атаганлар ва кишиларни эксплуатация қилишда ундан кенг фойдаланганлар.


Дарҳакиқат, табиатда бўладиган даҳшатли ҳаракатлар ичида энг қўрқинчлиси вулкан отилишидир. Вулкан ҳаракатидан ер пўстида кучли ўзгаришлар рўй беради.
Демак, вулканизм магматизм процессининг бир қисми бўлиб, бунда ер юзасига вулкан маҳсулотлари отилиб чиқади.
Вулкан маҳсулотлари. Вулкандан отилиб ёки қуюлиб чиқувчи маҳсулотлар физик ва химиявий хоссаларига қараб: газсимон, қаттиқ ва суюқ бўлади.
Газсимон маҳсулотлар, Вулкан харакати бошланишдан то сўнгунча вулкан ва унинг атрофидаги тешик-ёриқлардан, лава қопламаларидан ва пирокластик жинслардан турли хил газ ва сув буғи чиқиб туради, Вулкан отилаётган пайтда кратеридан ажралиб чикадиган газлар эруптив, тинч ҳаракати даврда айрим жойлардан бурқираб чиқувчи ёки лава қопламалари юзасидан ажралувчи газлар фумарол газлар деб аталади.
Эруптив газлар таркибида сув буғлари, Н2, НС1, НҒ, Н2S, С0, СО2 ва озроқ галогенлар бор. Фумарол газлар лава ёки пирокласт жинслардан ажралган газлар, атмосфера газлари ва уларни лава қопламалари тагидаги органик моддалар билан реакцияга киришишндан хосил бўлган газлар аралашмасидан иборат бўлади. Вулкан ҳаракати вақтида ва сўнгандан сўнг ҳам ажралиб чиқадиган газларнинг иссиқлиги 100° дан 600—700° гача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Фумарол газларнинг иссиқлиги 180° дан юқори бўлади. Иссиқлиги 100° дан 180° гача бўлган газлар — сульфатор дейилади.
Газларнинг иссиқлиги 100°С дан кам бўлса, моффетлар дейилади.
Фумарол температурасига ва ундаги газларнинг таркибига кўра қуруқ (буғи бўлмайди), нордон, ишқорли фумаролларга бўлинади.
Қуруқ фумаролда температура 650—1000° С гача боради. Улардан сув буғи ажралиб чиқмайди; ундаги газлар асосан, хлорли бирикмалардан, натрий хлор, калий хлор ва бошқалардан ташкил топган бўлади. Бундан ташқари озроқ темир, марганец, мис, фтор бўлади.
Кўпинча нордон фумарол таркибида сув буғлари билан аралаш хлорит ва сульфат кислотаси учрайди. Уларнинг иссиқлиги 300—400°С б,ўлади. Нордон фумаролдан соф олтингугурт ва қизил темир оксиди (гематит) кристаллари ҳосил бўлади. Бунга Чотқол тоғларидаги гематитли конлар характерлидир.
Ишқорли фумаролдан хлор аммонийли сув буғи, баъзан гази ажралиб чиқади. Бундай фумаролда кўпинча хлор аммонийсининг хавода парчаланишидан аммиак гази ҳосил бўлади. Уларнинг температураси 100° С дан салгина ошади.
Сульфаторлардаги (Италиядаги Сульфатор вулканидан олинган) сув буғи ва карбонат ангидриди хамда Н2S газидан олтингугурт бирикмаси ва тузлар хосил бўлади. Мофеттлардан сув ва сув буғи билан бирга карбонат ангидриди чиқади. Мофеттларнинг пайдо бўлиш вақти кўпинча вулканнинг сўниши яқинлашаётганидан дарак беради. Сув буғлари ва газларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти катта. Бу борада шуни айтиш керакки, яъни эруптив газлар халқ хўжалигида ўз ўрнини топганича йўқ. Аммо фумарол газлар ва сув буғлари кенг ишлатилмоқда. Масалан, иссиқлик электр станциясида, уй-жойларни иситишда кенг фойдаланилмоқда. Булардан ташқари улардан бор кислотаси маҳсулотлари, аммоний тузлари ва соф олтингугурт олинади. Вулкан газлари ва сув буғлари билан мис, қўрғошин, қалайи, олтин, кумуш, маргимуш ва симоб конлари боғлиқ.
Қаттиқ вулкан маҳсулотлари. Вулкан жинслари ва вулкан чақиқ жинслари қаттиқ. маҳсулотларни ташкил этади. Чақик жинсларга:
1) Вулкандан чиққан шиша заррачалари — туффитлар;
2) майда қумлар (туф — кумтош);
3) ёнғоқдек келадиган шағал ва лапиллилар — вулкан брекчияси;
4) вулкан шағаллари — вулкан конгломерати;
5) вулкан бомбалари каби жинслар киради.
Баъзи маълумотларга қараганда, Тамборо вулканидан 1815 йилда 150 км3, Косегуина вулканидан (Марказий Америкада) 1835 йилда 50 км3, Кракатау вулканидан 1883 йилда 50 км3, Таравера вулканидан (Янги Зеландияда) 1886 йилда 1,5 км3 чақиқ жинслар отилиб чиқиб кратер атрофига тўпланган.
Вулкан кратеридан отилиб чиқадиган жинслар хар хил масофагача боради. Йирик жинслар кратердан 500 м дан 10—20 км гача, қум 200—300 км гача, кул ва чанг 600—700 км ва ундан ҳам узоққа бориб тушиши мумкин.
Суюқ вулкан маҳсулотларига турли таркибли лавалар киради.
Лаванинг химиявий таркиби асосан қуйидагилардан: кремнезём (силикат кислотаси), алюминий оксиди, темир оксиди, кальций оксиди, магний оксиди, натрий оксиди, калий оксидидан иборат.
Нордон лава (65—75%) дан обсидиан, липарит, кварцли порфир, фельзит ва бошқа нордон вулканитлар ҳосил бўлади. Бундай жинслар Ўрта Осиёда—Қоржантов, Чотқол, Қурама, Ҳисор тоғ тизмаларида юқори карбон, пермь, қуйи триас даврлари ётқизиқлари орасида учрайди.
Асосли лава қотганда — базальт, диабаз ва бошқалар, ўрта лавадан андезитлар, трахитлар ҳосил бўлади.
Агар лава газларга бой бўлса пемза деб аталувчи ғовакли жинс ҳосил бўлади.
Лава чиқувчи каналлар икки хил: марказий ва ёруғдан чиқувчи вулканларга бўлинади.
Марказий вулканлар доимо бир каналдан отилиб туради. Улар конус шаклида бўлиб, атрофи 30—40° ли қиялик бўлади. Вулкан маҳсулотлари чиқадиган канал ж е р л о, унинг оғзи к р а т е р деб аталади.
Иккинчи хил вулканлар асосан тектоник ёриқларга жойлашган бўлиб, кўпинча лава ёриқларнинг ҳамма еридан оқиб чиқиб туради. Вулкан аппарати очилиб қолган ёриқ шаклида бўлади. Масалан, Исландиядаги Лаки ёриғининг узунлиги 30 км бўлиб, ундан 1783 йилда 32,5 км2 лава оқиб чиққан.
Ёриқлардан чиқадиган асосли магма, базальт маҳсулотлари суюқ бўлиб ер бетига бир текисда қуюлиб, бора-бора қалқонсимон шаклни олади.
Баъзан вулкан аппаратларининг ён томонларида ёриқлар пайдо бўлиб, у ердан ҳам вулкан маҳсулоти чиқа бошлайди. Бу хилдаги вулкан паразит вулкан деб аталади.
Марказий вулкан кратерларининг диаметри кўпинча 500—2000 м бўлиб, баъзан 25—75 км гача (Африкада), чуқурлиги эса бир неча 100 м га боради.
Вулкан процесси Ер шарининг кўп жойларида, океан ва денгизларда учрайди. Унинг маҳсулотлари ернинг тарихий ривожланишида катта аҳамиятга эга.
XVIII асрдан бошлаб Ер шаридаги вулканлар ҳаракати ва сабабларини ўрганиш илмий асосда олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда вулканлардан ва уларнинг маҳсулотидан фойдаланиш ҳамда вулканларнинг ер пўстининг ривожланишидаги роли борасида кенг кўламда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.
Вулкан отилишидан сўнг бўладиган процесслар ниҳоятда қизиқарли ва халқ хўжалигида, медицинада, химияда, электр энергияси олишда ва бошқа соҳаларда катта аҳамиятга эгадир. Вулкан қаттиқ жннсларида ҳар хил фойдали қазилмалар учрайди. Масалан, Чотқол Қурама, Туркистон, Ҳисор тоғ тизмаларидаги ўрта ва юқори палеозой эрасидаги вулкан процесси натижасида ҳосил бўлган полиметалл конлари ва бошқа конлар.
Аҳоли яшайдиган жойларга яқин вулканлар халқ хўжалигига баъзан зарар етказади. Доимо ҳаракатдаги вулканларнинг зарари кам. Чункн улар яқинида одамлар яшамайди. Сўнган вулканлар харакатланса, кўп зарар етказади. Масалан, эрамизнинг бошларида Италиянинг Неаполь қўлтиғи шимолий соҳилидаги Везувий вулкани ҳаракатланган. Бу ҳаракат 24 августда рўй берган. Натижада вулкандан отилган кул ва майда қум, тошлар ва лавалар оқими қисқа вақт ичида денгиз бўйидаги Помпея, Геркуланум ва Стабия шаҳарларини қоплаган.
Бу Европадаги энг катта вулкан —Везувийнинг отилиши эди.
Вулкан ҳаракатга келишидан илгари кучли зилзила бўлиб, ер бир қанча вақтгача тебраниб туради.
Ер шаридаги энг йирик вулканлар: Африкадаги Климанжаро — 6010 м, Чимборасо (Эквадор) — 627 м, Попокатепетль (Мексика) — 5452 м, Клгочи Сопкаси (Камчатка) — 4850 м, Мауна-Лоа (Гавайи ороллари) — 4214 м (океан тагидан 10 минг м), Эгна (Ўрта денгиз) — 3263 м, Стромбоди вулкани (Ўрта денгиз) — 900 м (денгиз тагидан 3200 м).
Вулкан отилишидан хосил бўлган шакллар хилма-хилдир. Масалан, маар типидаги вулкан кратерининг атрофи туф ёки вулкан кулидан иборат бўлади. Вулкан кратерининг диаметри 250 м дан 1 км гача бўлиб, унинг шакли воронкага ўхшаш, кратери кўпинча сув билан тўлиб кўл хосил бўлади.
Ёриқлардан чиқувчи вулканлар одатда маълум бир марказий каналдан отилиб чиқмай, балки бир неча 100 м чўзилган ва чуқур ер ёрикларидан отилиб чиқади. Улардан отилиб чиққан суюқ базальт лава конус шаклини ҳосил қилмай, кўпинча қалқонсимон қоплам хосил қилади. Ер тарихида энг кўп майдонни эгаллаган базальтли вулканлар Ҳиндистонда, АҚШ нинг Вашингтон ва Ореон штатларида жойлашган, улар миоден даврида вужудга келган. Ореон штатидаги базальт лаваси қалинлиги 1000—1500 м га етади ва майдони 500 км2дир.
Ер ёриқларидан чиқувчи асосли базальт лава хозирги вақтда оролларда, ярим оролларда ва океан тагида кўп учрайди. Масалан, Гренландия, Исландия оролларида ҳрзир ҳам ер ёриқларидан лава қуйилиб туради. Базальт лаваси Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанлар тагида ҳам отилиб туради.
Баъзи вулканларнинг тузилиши маар типдаги вулканларга ўхшаса ҳам, уларнинг кратери қуруқ бўлади, бундай вулканлар д и а т е р м деб аталади. Жанубий Африкадаги дунёга машхур диатермлар бунинг мисолидир.
Маълум бўлишича, диатерм вулканлар ҳаракатга келганда магмадан ажралган кўп микдордаги газлар юқори босим ва температура таъсирида чуқур ер ёриғидан зарб билан устки қатламни ирғитиб ташлайди. Диатремнинг тузилиши цилиндрсимон бўлиб, унинг ён атрофида ва қисман ичида кумтош, охактош, ўзгарган жинслардан змеевик ва уларнинг парчаларидан ҳосил бўлган брекчиялар учрайди.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish