Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet45/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Номос интрузивлар. Булар дайка, батолит ва шгокларга бўлинади. Қатламли ёки қатламсиз жинсларни кўндалангига кесиб ўтган томирларда жойлашган магма маҳсули д а й к а дейилади. Дайканинг қалинлиги (эни) 1 см дан бир неча км гача, узунлиги бир неча м дан 100 км гача боради. Родезиядаги (Африка) катта дайка 500 км га чўзилган, эни 5 км дан 10 км гача етади. Асосли ва ультра асосли жинслардан ташкнл топган. Ёйсимон ёки халқасимон шаклдаги дайкалар ҳам бор.
Б а т о л и т . Магматик жинсларнинг энг катта шакли, у тоғ системалари ядросини ташкил этади. Чотқол, Ҳисор, Зарафшон, Нурота, Қоратепа тоғларида йирик (бир қанча 200 км дан 1000 км гача) батолитлар бор. Ҳозирги пайтда батолитларга майдони 200 км2 дан ортиқ интрузивлар киради. Энг йирик батолит Шимолий Америка Қордильерасида, унинг узунлиги 2000 м, эни 200 км га тенг.
Шундай хусусиятга эга бўлган, лекин майдони 200 км2 дан кам бўлган интрузив ш т о к деб аталади.
Магматизм сабаблари. Магманинг ҳосил бўлиши ва унинг ҳаракат сабабларини текшириш ниҳоятда қизиқарлидир. Бироқ Ер шаридаги қаттиқ жисмларни эритувчи юқори температурали иссиқлик манбанни топиш, текшириш ишларида ҳали етарли натижаларга эришилгани йўк. Шундай бўлса-да, магматизм процессини ўрганиш устида олиб борилган илмий тадқиқот ишларидан муҳим хулосаларга келинди.
Магматизм сабабчиларидан асосийси тектоник ҳаракатлар хисобланади. Бу ҳаракатлар натижасида магмага юқоридан таъсир қилувчи босим камаяди ва эндоген кучга эга бўлган актив магма ер пўсти юқори қатламлари томон силжийди хамда турли хил шаклларни эгаллайди. Магманинг хосил бўлиши учун ер қатламларида ҳаракатчан зона — радиоактив элементлар тўпланадиган жойларнинг бўлиши катта аҳамиятга эгадир. Бундан ташқари, радиоактив элементлар ёш тоғларда, орол ва ярим ороллардаги вулкан жинсларда, айниқса гранитда кўп учрайди. Магматизм процесси геосинклиналь областларда рўй беради. Геофизик текширишлар натижасида материклар ва уларнинг океанлар билан бўлган чегараларида чуқур (300—400 км) ер ёриқлари борлиги аниқланди. Ер ёриқлари юқори мантиягача бориб етган бўлиб, мантияда астенолит жинсини ва ундан бирламчи базальт ҳосил бўлишини кўпчилик олимлар (В. В. Хайин, В. В. Белоусов) кўрсатиб ўтдилар. Магматизм процессини ўрганиш ер пўсти тараққиётини ва материкларнинг вужудга келишини ўрганишда катта илмий ва амалий ахамиятга эгадир.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish