Гарчи ҳар бир ота-она фарзанд тарбиялашда ўзларига маъқул услубга таянсалар-да, баъзан махсус билимлар кўмагига эҳтиёж сезадилар.
Ҳар бир инсонга фарзанди бир сония ичида ўзгариб қолиши таниш ҳолат бўлса керак: мана ҳозир у бирон нарса истайди-да, бир неча сониялар ўтгач, қовоғини уйганича "Хоҳламайман!" дейди. Яна оналарнинг «Нега?», «Нима бўлди?» ва «Сабаби нима?» деган саволлари жавобсиз қолади. Лорен Тамм кўп йиллар давомида оғир касалга қараб келган, ҳозир эса бахтли рафиқа ва она. У фарзандлар билан келишиш жуда мушкул эканини тан олади. Ёмон хулқнинг сабаби аслида нимада? Лорен хоним биринчи навбатда ота-оналар қуйидагиларга эътибор қаратишини маслаҳат беради: туғилган вақт ва 3 ёшга қадар болалар хулқи ҳиссиётларга жавоб берувчи мия қисми томонидан бошқарилади. Ҳар сонияда бола миясида 700та янги нейронлар шаклланади! Шу сабабли фарзандлар қулоқ солмайди — сабаби, уларнинг шўхлигида эмас, бу ривожланиш вақтида бош мия янада фаолроқ шакллана бошлайди, бола хулқига эса ҳиссиётлар масъулдир. Айнан шу сабабли болалар ота-онанинг «Нега?», «Нима бўлди?», «Нима сабабдан бу ишни қилдинг?» ёки «Нега йиғлаяпсан?» каби мантиқий саволларига жавоб бера олмайди. Болалар нега буни хоҳлашини ёки айни дамда истамаслигини тушуна олишмайди. Улар фақатгина ўша вақтда истаётган нарсалари бўлишини исташади, холос. Ҳиссий импульслар таъсири остида болалар саволларга йиғламсираб, бақириб ёки мавзуга доир бўлмаган сўзлар билан жавоб қайтаришади. Ёки аксинча, ҳеч нима демай, жим ўтиришади. Лорен бу ҳақида билгач, 2 ёшли ўғли билан мулоқотнинг янгича усулини ўйлаб топди. «Кейинги сафар, ўғлим нонуштага нон ейишини истаганида, мен барчасини тайёрлаб бердим, у эса хўмрайиб, нонни ерга ташлаб юборди: „Бўлди, бу нонни емайман!“, мен у билан баҳслашмасликка ва кўп саволлар бермасликка қарор қилдим. У чиндан ҳам нима сабабдан, яқинда тайёрланган, мазали нонни егиси келмаётганини билади. Унинг миясида енгиб бўлмас ҳиссий импульс шундай дейди: „Бас, истамайман!“. Мен эса қуйидагича жавоб қайтара бошладим: „Яхши, ҳозир ейишни истамасанг, кейинроқ ейишинг мумкин“ ва тўхтаб турдим. Менинг ўғлим бир неча дақиқа ўйланиб турди ва чиндан ҳам исташини тушуниб етди. Мен четга ўтиб, ўзим учун қаҳва тайёрладим... 3, 2, 1... Мутлақо рад этганидан сўнг болам қайтиб келди ва нонни ейишни исташини айтди. Ажойиб эмасми? 7 дақиқа тинч туриб, ўғлимнинг розилигига ҳам эришдим». Ёдда тутинг: болалар билан тортишиш керак эмас, уларнинг ҳиссиётларини қабул қилинг, фарзандингизни қучиб, ўз хоҳишлари ҳақида бир қарорга келишига вақт беринг. Чунки у сизга кўрсатмоқчи бўлган барча нарса — айни дамда у нимани исташи ёки истамаслигидадир.
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?
Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?
Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!
Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?
Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!
Фарзандингиз ўғрилик қиляптими?
Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!
Фарзандингиз қўрқоқми?
Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими?
Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!
Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?
Демак, сиз уни мақтамас экансиз!
Фарзандингиз қизғанчиқми?
Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!
Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими?
Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!
Фарзандингиз заифми?
Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!
Фарзандингиз сизни қизғаняптими?
Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!
Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими?
Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!
Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими?
Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!
БОЛА ЙИҒЛАМАСЛИГИ ЁКИ ҲАРҲАША ҚИЛМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КEРАК❓
Болани йиғлашдан, хархаша қилишдан тўхтатишнинг энг яхши усули (уриш, уришиш, қўполллик қилиш эмас) бу шунчаки уни бошқа бирор нарса билан чалғитиш, эътиборини бошқа нарсага тортишдир 😄
5 ёшли қизимга қандай муомала қилай? Ҳеч она бола тил топиша олмаяпмиз...
Қизим 5 ёшда. Туғилганидан бери анча инжиқ. Ҳозир кўп нарсани тушунса ҳам кўп инжиқлик қилади. Эркалатиб яхши гапирсам, бадтар эркалик қилиб инжиқланади. Уришсам ҳам акс таъсир қилади. Ўзи хоҳлаган вақтида кайфияти яхши бўлиб қолади. Катта бўлган сари тушуниб, яхшиланиб борар десам, аксинча бўляпти. Ҳеч она бола тил топиша олмаяпмиз. Қизимга қандай муомала қилсам бўлади?
Жавоб :
Қизингизга катта одамга қӯйиладиган талабни олиб ташлаб, болага қарагандай муносабатда бӯлинг. Одатда доимий норози онанинг фарзандлари ҳам инжиқ, қайсар бӯлар экан. Шундай экан, ӯз руҳий ҳолатингизни ислоҳ қилинг. Қизингиз билан гаплашинг, кўпроқ қўл билан бажариладиган машғулотлар билан шуғулланинг. Масалан, пластилиндан турли шакллар ясаш , расм чизиш , қум ўйнаш .
Farzand — inson hayotining mazmuni, oilaning mustahkam silsilasi. Yaxshi, solih farzand ota-onaning baxt-iqboli, ikki dunyo saodatiga yetkazuvchi dilbandidir.
Фарзандингизга имкон беринг
👨👩👧👦 Фарзандларда ота-онани танлаш имконияти йўқ, лекин ота-оналарда фарзандлари учун бахтли ҳаёт яратиш имконияти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |