Mavzu: Кашкадарё вилояти Китоб тумани Бешкозок кишлоги манзилда жойлашган кучмас мулкни (бино ва иншоатни) кадастр йигма жилди
Кириш
1 боб Кашкадарё вилояти Китоб тумани Бешкозок кишлоги жойлашган кучмас мулк жойлашган жой хакида умумий малумот
1.1 Географик жойлашган урни
1.2 Ахолиси
1.3 Транспорт ва экологияси
2 bob Назарий кисми
2.1 Давлат ер кадастрини юритиш
2.2 Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрни юритиш
2.3 Кучмас мулк объектига кадастр йигма жилдини таёрлаш
3 bob Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш тартиби буйича бажарилган ишлар
1 боб Кашкадарё вилояти Китоб тумани Бешкозок кишлоги манзилда жойлашган кучмас мулк жойлашган жой хакида умумий малумот
1.1 Географик жойлашган урни
1-расм. Кашкадарё вилояти Китоб тумани Бешкозок кишлоги манзили жойлашган умумий харита
1.2 Ахолиси
Шаҳрисабз тумани - Қашқадарё вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган. Шимолидан Китоб тумани, шарқдан Тожикистон, Сурхондарё вилояти, жанубидан Яккабоғ, Қамаши, ғарбдан Чироқчи туманлари билан чегарадош. Майдони 1,70 минг км². Аҳолиси 272,4 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Шаҳрисабз): 1 шаҳарча (Мироқи), 12 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Дукчи, Кунчиқар, Мўминобод, Наъматон, Оқсув, Тўдамайдон, Хитой, Шакартери, Шаматон, Ўзбекистон, Қутчи, Ҳисорак) бор. Маркази — Шаҳрисабз шаҳриТабиати. Туман ҳудуди Қашқадарё вилоятининг шимоли-шарқий қисмида, Ҳисор тоғларининг этакларида жойлашган. Туманнинг ғарби очиқ воҳа — Қарши чўлига туташиб кетадиган текисликдан иборат. Тоғлардан оқиб тушадиган Оқсув, Қашқадарё, Танхоздарё, Қизилдарё, Тамшуш, Мироқи дарёлари жарликлар ҳосил қилган. Мироқи тоғ этакларидан қора мармар қазиб олинади. Иқлими континентал. Йиллик ўртача температура 14,7°. Январнинг ўртача температураси 0,8°, энг паст температура —26°.[1]
Июлнинг ўртача температураси 28°, энг юқори температура 43°. Иилига 545 мм ёғин тушади. Вегетация даври — 219 кун.
Тупроқлари бўз, жигарранг ва қўнғир тоғўрмон тупроқлари. Ёввойи ўсимликлардан қўнғирбош, ранг, шувоқ, оққурай, пашмак, шўра, буғдойиқ, коврак, қарғаоёқ, қамиш, юлғун, янтоқ, тоғ ён бағирларида арча, дўлана, тоғолча, чинор ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қобон, бўри, айиқ, жайран, қўшоёқ, юмронқозиқ, жайра ва бошқалар учрайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 160,2 киши. Шаҳар аҳолиси 98 минг, қишлоқ аҳолиси 174,4 минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Шаҳрисабз туманида 9 қўшма корхона, кичик корхоналар, 1300 га яқин хусусий корхона, 14 ширкат корхонаси, 19 аксиядорлик жамияти мавжуд. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи пахтачилик. Шунингдек, ғаллачилик, чорвачилик, пиллачилик ҳам ривожланган. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 18 минг га, шу жумладан, 5,8 минг га ерга пахта, 2,0 минг га ерга сабзавот ва полиз, 2,0 минг га ерга беда, 0,3 минг га ерга картошка экилади. 3,4 минг га ер боғ. Туманда 12 ширкат хўжалиги, 4 та хўжаликлараро корхона, 478 та фермер хўжалиги бор (2004). Ҳисорак сув омбори қурилган. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 52,7 минг қорамол, 51,6 минг қўй ва эчки, 800 дан зиёд йилқи, 177,5 минг парранда боқилади.
2003/04 ўқув йилида 109 та умумий таълим мактабида 69 минг ўқувчи таълим олган. Туман ҳудудида 11 та клуб, 11 та маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, музей, 60 кутубхона тармоғи, 2 стадион мавжуд. Тумандаги 14 та касалхона, 8 поликлиника, 18 та қишлоқ врачлик амбулаторияси, 13 қишлоқ врачлик пунктида 775 врач, 3,5 минг ўрта тиббий ходим ишлайди.
Туман ҳудуди орқали Тошкент—Китоб поезди ўтади. Шаҳрисабз билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Денов ўртасида ва Шаҳрисабз билан Ҳазора, Шаматон, Қоралойча қишлоқлари орасида автобуслар қатнайди. Тумандаги асосий меъморий ёдгорликлар Шаҳрисабзда жойлашган. 1931-йилдан туман „Кеш“ газ. нашр этилади (адади 2182).
Do'stlaringiz bilan baham: |