Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
|
Субъектлар
|
|
Тадбирлар
|
|
Бажариш муддатлари
|
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич
|
|
Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари
|
|
1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрига маълумотлар белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида уларнинг қурилиши тугаллангандан кейин ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда улар бўйича битимлар тузилгандан кейин ҳисобга киритилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкин.
2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда ахборот тизимида бино ва иншоотга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) тўғрисидаги, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар қайд этилади.
|
|
Буюртмалар асосида
|
|
|
|
|
|
|
|
2-босқич
|
|
Кадастр агентлиги
|
|
1. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда маълумотлар ва ахборотлар сифатини назорат қилади.
2. Бинолар ва иншоотларнинг ҳолати бўйича кадастр маълумотларининг умумлаштирилган статистик кўрсаткичларини туман ва шаҳарлар кесимида очиқ маълумот сифатида Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёритади.
|
|
1. Доимий равишда
2. Ҳар йили
1 январь ҳолатига
|
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Намуна
Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритишда давлат кадастрига оид киритиладиган маълумотлар таркибига қўйиладиган
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
1.
|
Тартиб рақами
|
2.
|
Субъект ҳақида маълумот:
|
2.1.
|
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми
|
2.2.
|
Солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
|
3.
|
Ер участкасининг кадастр рақами
|
4.
|
Майдони, га
|
5.
|
Жойлашган жойи (манзили)
|
6.
|
Бинолар ва иншоотлар рўйхати
|
7.
|
Бино ва иншоотнинг кадастр рақами
|
8.
|
Бино ва иншоотларнинг капиталлиги*
|
9.
|
Функцияси (мўлжалланганлиги)
|
10.
|
Хоналар сони
|
11.
|
Конструктив тури*:
|
11.1.
|
Пойдевор
|
11.2.
|
Девор
|
11.3.
|
Чердак тўсинлар (партўсинлар)
|
11.4.
|
Деворлар ва қаватлараро ораёпмалар (тўсиқлар)
|
11.5.
|
Том қопламаси
|
11.6.
|
Пол
|
12.
|
Зилзилабардошлиги
|
13.
|
Муҳандислик жиҳозланганлиги*:
|
13.1.
|
Ичимлик суви таъминоти
|
13.2.
|
Оқова сув тизими
|
13.3.
|
Электр энергия таъминоти
|
13.4.
|
Газ таъминоти
|
13.5.
|
Иссиқлик таъминоти
|
14.
|
Бинонинг қаватлилиги
|
15.
|
Объект жойлашган қават
|
16.
|
Бинонинг баландлиги, м
|
17.
|
Майдон, кв. м:
|
17.1.
|
Қурилиш ости
|
17.2.
|
Умумий
|
17.3.
|
Ишлаб чиқариш
|
17.4.
|
Фойдали, яшаш
|
18.
|
Қурилган йили
|
19.
|
Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
20.
|
Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм
|
21.
|
Битим (шартнома) да кўрсатилган қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм*
|
22.
|
Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар
|
23.
|
Кадастр маълумотларини шакллантирган субъект (тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми; Давлат кадастрлари филиали номи)
|
2.3 Кучмас мулк объектига кадастр йигма жилдини таёрлаш
1. Ушбу Низом кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бино — функционал мақсадига қараб, одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
кадастр муҳандиси — геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи ташкилот билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ёки ўз фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
кадастр паспорти — кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига электрон ҳужжат;
кўп йиллик дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;
кўчмас мулк — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
махсус иншоотлар — белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан, темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;
қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар.
3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида ахборот тизими орқали тайёрланади ва сақланади.
4. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек, унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан кадастр муҳандислари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан тайёрланади ва қоғоз ҳамда электрон шаклда Давлат кадастрлари палатасида доимий сақланади.
Кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек, мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.
Мулкдорнинг ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахснинг, шунингдек, мулкдор меросхўрининг сўровига кўра кадастр йиғмажилдининг нусхаси электрон шаклда тақдим этилади.
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига — Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, кадастр муҳандислари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига — кадастр муҳандислари жавобгар ҳисобланади.
5. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари ўз хоҳишига кўра, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилади ёки кадастр муҳандислари билан хизмат кўрсатиш (келишув) шартномаси асосида битим тузадилар.
Аризага (шартномага) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 38, 39, 40 ва 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага (шартномага) илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.
6. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат этилган ҳолларда, аризалар филиал томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қабул қилиб олинганидан сўнг шу куннинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига киритилади.
7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ аниқланади.
Кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатини расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдордаги нархларда томонларнинг ўзаро келишув шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
8. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:
умумий майдони 100 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв. метрдан 1 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв. метрдан 5 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв. метрдан 15 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв. метрдан 50 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунигача;
ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача;
кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), янги кадастр паспорти 2 иш куни мобайнида берилади.
9. Кадастр йиғмажилди ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларидан иборат бўлади.
10. Ер участкаси яхлитлигини йўқотмаган ҳолда ушбу кўчмас мулк объекти бўйича ўзгаришлар (бино ва иншоотлар қурилиши, реконструкция қилиниши, кўп йиллик дарахтлар барпо этилиши) ҳақидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига киритиб борилади.
11. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
туман (шаҳар) филиалида ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар аниқланиши;
туман (шаҳар) филиалида ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганлиги;
кўчмас мулк объектида ўлчов ишларини олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш).
12. Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб бериш бўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.
Кадастр муҳандиси ўз шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади:
кўчмас мулк объектининг кадастр рақами (кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилаётганда);
мулкдор (фойдаланувчи) юридик ва жисмоний шахснинг номи;
юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 38, 39, 40, 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича томонлар ўртасида имзоланган, шу жумладан, жисмоний шахс томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилик берилган шартнома.
Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугаганда, шахсий кабинетнинг ишчи функциялари чекланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |