Мавзу: Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиги Режа



Download 124,87 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi124,87 Kb.
#34972
Bog'liq
Jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk soli


Aim.uz

Мавзу: Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиги
Режа:
1. Мол - мулк солигининг объекти
2. Солик объектига солинадиган мол- мулклар
3. Солик ставкалари, имтиёзлар
Таянч тушунча ва иборалар: Турар жой, квартира, бино, иншоат.
1-савол буйича дарс максади: Талабаларга мол-мулк солиги хакида тушунча бериш.
Идентив укув максади:

  1. Талаба мол-мулк солиги объекти хакида тушунча бера олади.

  2. Талаба жисмоний шахслар мол-мулк солиги таркиби тугрисида маълумот бера олади.

1-савол баёни: Жисмоний шахсларни соликка тортиш Узбекистон Республикаси Солик Кодекси ва «Жисмоний шахсларнинг мол – мулк солигини хисоблаш ва бюджетга тулаш тартиби тугрисида»ги (Адлия Вазирлигидан 13.01.1998 йилда 392 – сон билан руйхатдан утган) Йурикномага кура амалга оширилади.
Мол – мулк солигининг туловчилари булиб соликка тортиладиган мулкка эга булган жисмоний шахслар хисобланади.
Соликка тортиш объекти булиб куйидагилар хисобланади:
- турар жойлар, квартиралар, ховли ва бог уйлари, гараж ва бошка курилишлар, бино ва иншоотларнинг киймати.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 31 декабрда кабул килинган 490 – сонли Низоми оркали Йурикноманинг келгуси нашрига куйидаги узгаришлар киритилган: транспорт воситалари буйича туланадиган жисмоний шахсларнинг мол – мулк солиги урнига транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилгиси ва суюлтирилган газ истеъмоли учун туланадиган солик жорий этилди.
Жисмоний шахсларнинг мол – мулки Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан урнатиладиган ставкалар буйича соликка тортилади, бу ставкалар хар йили Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Асосий макроиктисодий курсаткичлар ва бюджет параметрлари тахлили тугрисида»ги Низомига кура индексланади.
Мухокама учун саволлар:
1. Мол-мулк солиги объекти нима? (аклий хужум)
2. Соликка тортиш объекти булиб нималар хисобланади? (мунозара)
Савол якуни: Талабалар ушбу савол буйича умумий билимга эга булишди ва Ушбу савол буйича тушунча бера олади.
Назорат учун тест саволлар:
Соликка тортишнинг объекти булар-
А) турар жойлар
Б) квартиралар
В) курилиш иншоотлари
Г) тугри жавоб йук

2-савол буйича дарс максади: Талабаларга солик объектига солинадиган мол-мулклар, солик ставкалари, имтиёзлари хакида тушунча бериш.


Идентив укув максади:

  1. Талаба солик объектига солинадиган мол-мулклар хакида тушунча бера олади.

  2. Талаба солик ставкалари ва имтиёзлари хакида тушунча бера олади.

2-савол баёни: Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солигини хисоблаш солик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Хар йили 1 майдан кечикмаган холда туловчиларга солик органлари томонидан мол-мулк солигини тулаш хакидаги тулов хабарномалари топширилади.
Давлат солик хизмати органлари томонидан Давлат сугурта органлари ва коммунал хужалик органлари (техник инвентаризация бюроси) да мавжуд булган биноларнинг эгалари хакидаги маълумотларга кура шахар ва районлар миккиёсида хар йил 1 январ холати буйича жисмоний шахслар мол-мулк солигини туловчиларининг хисоб – китоби утказилади.
Жисмоний шахслар томонидан соликни тулаш тенг улушларда икки муддатда амалга оширилади – 15 - июн ва 15 - декабрдан кечиктирмай.
Солик туловчи томонидан ортикча суммалар туланган вактда Ушбу суммалар унинг ёзма аризасига кура 30 кунлик муддатда солик туловчига кайтарилади ёки келгуси туловлар хисобига хисобланилади.
Бинолар, иморатлар ва иншоотларга мол-мулк солиги хар йили 1 январ холатига кура коммунал хизмат органлари томонидан такдим этиладиган уларнинг инвентаризацион киймати хакидаги маълумотлар асосида, бу хужжатлар мавжуд булмаганда эса, ушбу объектларнинг давлат мажбурий сугурталаш буйича туловларнинг хисоблаш учун кулланиладиган бахолаш буйича хисобланади.
Бир нечта мулкдорларнинг умумий улушли мулки булган бинолар, иморатлар ва иншоотларга мол-мулк солиги хар бир мулкдор томонидан уларнинг ушбу бинолар, иморатлар ва иншоотлардаги улушига мувофик холда туланади. Янги бинолар, иморатлар ва иншоотлар буйича солик уларни курган ёки сотиб олган йилнинг бошидан туланади.
Мерос буйича мол-мулк учун солик мерос очилган пайтдан бошлаб меросхурлардан ундирилади.
Мол-мулкнинг йук булиши, тулик бузилиш холатида мол-мулк солигини ундириш улар йук булган ёки тулик бузилган ойдан бошлаб тухтатилади.
Мол-мулкка эгалик килиш хукукининг таквим йили мобайнида бир мулкдордан бошкасига утишида солик олдинги мулкдор томонидан ушбу йилнинг 1 январидан бошлаб мол-мулкка эгалик килиш хукукини йукотган ой бошигача, янги мулкдор томонидан эса эгалик килиш хукукини юзага келган ойдан бошлаб туланади.
Таквим йили мобайнида имтиёзлар хукукларининг юзага келишида мол-мулк солигини кайта хисоблаш ушбу хукук юзага келган ойдан бошлаб амалга оширилади.
Агар жисмоний шахс уз мулкини тадбиркорлик фаолияти максадларида (фойда олиш учун) фойдаланса, у мол – мулк солигини жисмоний шахслар учун белгиланган ставкалар буйича тулайди. Ер солигининг тулашга келсак, жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланилганда ер солиги корхоналар учун урнатилган ставкалар буйича туланиши лозим.
МУЛК ХУКУКИ: У МУТЛАКМИ ?
Узбекистон Республикаси бир катор меъёрий-хукукий хужжатларининг тахлили уларнинг бир бирига ва тилга олинган коидага мувофик келмаслиги курсатди, шунингдек таърифларнинг ноаник эканлигини аниклади, уларга хорижий инвесторлар Узбекистон иктисодиётига капитал куйиш учун тусиклар сифатида крашли мумкин.
Чунончи, Конституция 53-моддасининг иккинчи кисмида назарда тутилишича, хусусий мулк бошка мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат химоясидадир. Мулкдор факат конунда назарда тутилган холларда ва тартибдагина мулкидан махрум этилиши мумкин.
«Узбекистон Республикасида мулкчилик тугрисида»ги конун 32-моддасининг 1-банди мол-мулкни купайтиришни чеклашга ва уни куймасликни назарда тутади, Узбекистон Республикасининг конунларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.
Фукаролик кодекси 166-моддасининг учинчи кисмига кура, мулкдорнинг мол-мулкини олиб куйишга, шунингдек унинг хукукларини чеклашга факат конунларда назарда тутилган холлардагина йул куйилади. Мазкур холда конун чикарувчи «конунлар» атамаси куйилади. «Норматив-хукуккий хужжатлар тугрисида»ги конуннинг 6-моддасига кура, Конституция ва Узбекистон Республикаси конунлари, Олий Мажлис палаталарининг карорлари улар сирасига киради. Шу тарика, Фукаролик кодексининг мазмунидан келиб чикилса, Сенат маъкуллаши ва Президент имзоси булмаса хам, Олий Мажлис Конунчилик палатаси карорини кабул килиш йули билан мол-мулкни мусодара килиш мумкин.
Ривожланган демократик мамлакатларда хар кандай шаклдаги мулкни мажбуран олиб куйиш факат суднинг карорига кура юз беради. Мазкур тамойил хар бир шахснинг уз мулкини четдан килинадиган узбошимчаликдан судда химоялаш хукукини таъминлайди. У уз нуктаи назарини химоя килиш, шунингдек мутаносиб компенсацияни талаб этиш имкониятини беради.
Иктисодиёт асосларини эркинлаштириш ва мулкчилик турли шаклларининг, шу жумладан хусусий мулкнинг давлат томонидан хукукий таъминоти бозор иктисодиётига утишнингэнг мухим шартларидан бири хисобланади. Ана шу максадларда Узбекистонда мулк хукукини таъминлашни кафолатлайдиган бир катор меъёрий-хукукийхужжатлар кабул килинади.Улар сирасига Конституция, Фукаролик кодекси, «Узбекистон Республикасида мулкчилик тугрисида»ги конун ва бошка хужжатларни киритиш мумкин.
Ривожланган демократик давлатнинг тажрибаси шуни исботлайдики, давлат барча шаклларга мансуб мулкнинг хар кандай ташки хуружлардан дахлсизлигини таъминлайдиган, уни олиб куйиш усуллари эса факат конунлар билан чекланадиган ва факат суд карорига кура юз берадиган холлардагина жамиятнинг гуллаб-яшнашига эришилади. Мазкур холат мулк хукукининг исбот талаб килмайдиган коидаси хисобланади ва хусусий капитал манфаатларини куриклашга хизмат килади.
Мухокама учун саволлар:

  1. Мол-мулк солигини хисоблаш тартиби. (аклий хужум)

  2. Мол-мулк солигини тулаш тартиби. (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ушбу савол буйича умумий билимга эга булишди ва Ушбу савол буйича тушунча бера олади.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материаллар):
«Узбекистон Республикасида мулкчилик тугрисида»ги конуннинг нечанчи моддасида мол-мулкни купайтиришни чеклашга ва уни куймасликни назарда тутилган.
А) 32
Б) 30
В) 15
Г) тугри жавоб йук
3-савол буйича дарс максади: Талабаларга мол-мулк солигининг ставкалари ва имтиёзлари хакида тушунча бериш.

Идентив укув максади:



  1. Талаба мол-мулк солиги ставкаси хакида тушунча Бера олади.

  2. Талабалар солик имтиёзлари хакида тушунча бера оладилар.

3-савол буйича дарс максади: 2003 йилда жисмоний шахсларнинг мол – мулк солиги ставкалари куйида курсатилган:





Соликка тортиш объектлари

Узгариш бирлиги

Солик ставкаси

турар жойлар, квартиралар, ховли ва бог уйлари, гаражлар ва бошка иморатлар, бино ва иншоотлар*







турар жойлар, квартиралар, ховли ва бог уйлари, гараж ва бошка иморатлар, бино ва иншоотлар кийматларидан







Кайта бахоланган

%

0,5

Кайта бахоланмаган

%

7,0

*солик ундириш учун жисмоний шахсларнинг мол – мулкини бахолаш буйича органларнинг бахолари мавжуд булмаганда Тошкент шахри ва вилоят марказларидаги мол – мулкнинг 1800,0 минг сум микдорда, бошка шахарлар ва кишлок жойларда 800 минг сум микдорда уларни кайта бахолагандан сунг кайта хисоблаш билан бирга шартли киймат кабул килинади.


Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини бахолаш БТИ ходимлари томонидан амалга оширилади.
Мисол: 2- хонали квартиранинг киймати (кайта бахоланган) – 334200 сум. Мол – мулк солиги куйидагини ташкил этади: 0,5% Х 334200 сум = 1671 сум
Солик имтиёзлари
Мол-мулк солигига куйидагиларнинг мулки хисобланган иморатлар, бино ва иншоотлар соликка тортилмайди:
А) «Узбекистон Кахрамони», Совет Иттифоки кахрамони унвонини олган, уч даражадаги Шухрат орденлари билан такдирланган шахслар;
В) 1941-1945 йиллардаги уруш катнашчилари ва партизанлари, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида хизмат килувчи, харбий кисмларда, штабларда ва муассасаларда штат лавозимларини эгалловчи, амалдаги армия таркибига кирувчи шахслар, Ленинград шахри куршовида булганлар ва конмарказлашган лагерларда ёшлик вактида камокхоналарда утирганлар, харбий-мажбурий укув ва текширув ишларига чикарилган харбий хизматчилар, уруш харакатлари олиб борилаётган Афгонистон Республикаси ва бошка мамлакатларда вактинча иштирок этган кушинлар таркибида хизмат килаётганлар;
С) Кахрамон – оналар, шунингдек ун ва ундан ортик фарзандга эга булган аёллар;
Д) Чернобил халокатининг ликвидациясида иштирок этган (шу жумладан, вактинча юборилган) лиги учун имтиёзлар олувчи шахслар;
Е) Нафакахурлар, шунингдек I ва II гурух ногиронлари;
F) Муддатли хизматдаги харбийлар ва уларнинг оилалари – хизмат даврида;
G) Харбий хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган жарохат, контузия ёки шикастлар окибатида ёки фронтда булган вактдаги касаллик окибатида халок булган харбий хизматчиларнинг ота-оналари ва уларнинг янги никохдан утмаган турмуш уртоклари;
H) Мудофаа, ички ишлар, фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати хисобидаги ногиронлар, харбий хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган жарохат, контузия ёки шикастлар окибатида ногирон булиб колган Узбекистон Республикаси ички ишлар органлари бошкарув ва оддий аскарлар таркибидаги шахслар.
Бунда имтиёзларни олишга хукук берувчи зарур хужжатларни такдим этганда имтиёзлар мулкдорнинг танловига кура факат бита мулк объектига жорий этилади.
Имтиёзлар факат шундай холатларда бериладики, агарда мулк имтиёз олувчи шахсга тегишли булса.
Мол – мулк солиги буйича туловчиларда йил мобайнида имтиёзга хукук юзага келган холатда улар имтиёзга хукук пайдо булган ойдан бошлаб урнатилган туловлардан озод этилади.
Мол – мулкка имтиёз хукукининг йил урталарида йукотилишида. Ушбу хукук йукотилган ойдан бошлаб мол – мулк соликка тортилади.
Мухокама учун саволлар:

  1. Солик ставкалари кандай хисобланади? (аклий хужум)

  2. Кандай холларда солик имтиёзлари берилади? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ушбу савол буйича умумий билимга эга булишди ва Ушбу савол буйича тушунча бера олади.


Назорат учун тест саволлар (таркатма материллар):
Мол- мулк солиги имтиёзлари неча хил?
А) 7
Б) 8
В) 9
Г) тугри жавоб йук

Мавзу якуни: Талабалар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиги тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар ва урганилаган саволлар буйича тушнча бера оладилар.


Талаба мустакил иш топшириклари:



  1. Мол-мулк солиги туловчилари.

  2. Мол-мулк солигини тулаш буйича бир катор меъёрий хужжатлар тахлили.

Дарсликлар ва укув кулланмалар


Асосий

1.Вахобов А., Жумаев Н., Бурханов У., Халкаро молия мунособатлари: Дарслик.- Т.: Шарк, 2003. – 400б


2.Зайналов Ж.Р., Косимова Ф. Солик ва соликка тортиш. Укув кулланма.- Сам.: Сам ИСИ, 2002 – 386б
3.Завалишина И.А. Соликлар: назария ва амалиёт: Укув кулланма.- Т.: Иктисодиёт ва хукук дунёси нашриёт уйи, 2005 – 544б
4.Латипов А. Ердан фойдаланиш ва соликка тортиш: Укув кулланма. – Т.: Иктисодиёт ва хукук дунёси нашриёт уйи, 2005 – 245б
5.Налоги и налогообложение: учебник пособие. В.Ф.Тарасова, Т.В.Савченко, Л.Н. Семыкина. -2-е изд., испр. и доп. – М.: КНОРУС, 2005,-288с
6.Налоги: Учебник для вузов. Под ред.Д.Г. Черника. М.: Юнита – Дана. 2004.-444с
7.Налоги в условиях экономической интеграции. Учебник для вузов.В.С.Бард и др.под ред. проф. В.С. Барда и Л.Н. Павловой. - М.: КНОРУС, 2004.-288с
8. Налоги и налогообложение: Учебник. Д.Г. Черник и др. -2-е изд., доп. и прераб.-М.: ИНФРА –М, 2004.-328с
9. Налоги и налогообложение: Учебное пособие. Под ред. Б.Х.Алиева. _ М.: Финансы и статистика, 2005.-416
10.Пансков В.Г., Князев В.Г. Налоги и налогообложение: Учебник для вузов. _ М.: МЦФЭР,2003.-336с
11.Яхёев К.А. Соликка тортиш назарияси ва малиети: Дарслик. –Т.: Фан ва технологиялар маркази, 2003.-247б
Кушимча
1.Жураев А.С. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йуллари: Монография.-Т.: Фан нашриёти. 2004.-243
2.Маликов Т.С. Соликлар ва соликка тортишнинг долзарб масалалари: Монография.-Т.: академия, 2002.-204б
3.Тошмурадов Б. Соликлар воситасида иктисодиётни бошкариш механизми: Монография. –Т.: Янги аср авлоди, 2002.-127б
4.Соликлар ва соликка тортиш буйича меъёрий хужжатлар.
5.Интернет сайтлари:








Download 124,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish