§. ЮРА ДАВРИ (J) ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ
Ер қатламларини текшириш натижасида мезозой ётқизиқлари орасидан 1829 йилда юра ётқизиқлари ажратилди, у Швейцариядаги Юра тоғининг номидан олинган. Бу ерда юра давридаги ётқизиқлар орасида органик қолдиқлар яхши сақланган.
Юра даври ётқизиқлари қуруқликда ва ҳатто, хозирги океанлар тагида (Ҳинд, Тинч) хам кўп тарқалганлиги маълум. Юра даври уч қисмга ва ярусларга бўлинган.
Бу даврда қуруқликда очиқ уруғли ўсимликлар ниҳоятда кўп бўлгаи. Улар: гингкдошлар, саговниклар, нина барглилар ва папоротниклардан иборатдир. Бу ўсимлик қолдиқлари қўнғир кўмир конларида яхши сақланган.
Қуруқликда яшаган умуртқали ҳайвонлардан судралиб юрувчилар кўпчиликни ташкил қилган. Масалан, динозаврлардан, ихтиозавр Диплодоку Зтбосанрус ва бошқалар, юра даврида биринчи қуш Архоеоптурйс пайдо бўлган, лекин бу қушнинг тиши, думи, умуртқаси судралиб юрувчи ҳайвонларга ўхшаш эди.
Юра даврида сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо бўлган ва ривожланган.
Денгизда аммонитлар (умуртқасиз ҳайвонлар) жуда кўп ва йирик бўлган, уларнинг ички тузилиши мураккаблилиги билан ўтган даврлардагидан фарқ қилган. Шунинг учун юра ётқизиқларини кўпроқ аммонитларни турларига қараб ярусларга ажратилган. Юра ётқизиғини характерловчи аммонитлар: Пхуллосерас, Лйтасерас (юра ва бўр), Амолтхеус (ўрта лейас), Паркинсониа (ўрта юра), Степхонакенас макрокеполитес, Периспхенктенс. Косносерас (ўрта ва юқори юра) ва бошқалардир.
Юра даврида белименитлар жуда кўп яшаган. Улардан Кйлинохо теутхес ва Расхйтлутхес турлари характерлидир. Денгизда ҳайвонлар яшаган, Масалан, пелеиепод (қўш табақали)лардан Ауселла, Диклрус Тригониа ва бошқа турлари шулар жумласидандир. Юра даври ётқизиқларида сақланиб қолган суякли ҳайвонлар қолдиғи Европада, Осиёда кўплаб учрайди. Фарғона водийсидаги юра даври кўл ва ботқоқлик ётқизиқлари орасидан топилган динозаврлар суяги ва тухуми шу давр шароитини аниқлашга яқиндан ердам берди. Кўмирга айланган ёғоч ва қўнғир кўмир (Шўроб, Кўкёнғоқ ва Қизилқия) қатламлари орасидаги ўсимлик уруғи, барги ва таналари ҳам характерлидир.
Юра давридаги платформа ва геосинклиналлар. Триас даврида ҳосил бўлган платформа ва геосинклиналлар юра даврида ҳам давом этган. Бу жойлардаги шароит юра даврининг иккинчи ярмидан кескин ўзгара бошлади.
Қуйи юра давридаги платформаларда куйи триас давридагидек континентал шароит бўлиб иқлим бир оз илиқроқ бўлган. Юқори юрада сув босиб кўпгина платформаларда денгиз ётқизиғи тўпланган. Масалан, Ғарбий Европани, Рус платформасини (Балтика ва Украина қалқонидан ташқари), Ғарбий Сибирь пасттекислигини, Сибирь платформасининг шарқий қисмини ва Вилюй синклизасини сув қоплайди.
Шунингдек, юқори юра даврида Шимолий Америка ва Шимолий Африка платформаларининг ўрни, Африканинг жануби-шарқи, Мозамбик қўлтиғи денгиз бўлиб, кенгроқ жойларни эгаллаган. Ундан ғарбда жойлашган Жанубий Африка ҳам денгиз остида бўлган.
Шундай қилиб, юра даври оҳирида Африканинг ғарбий ва шарқий қисмларида чўкиш давом этади, катта ер ёриқларидан базальт лавалари чиқади. Ҳинд ва Атлантика океанлари шакллана бошлайди. Ҳозирги вақтда Ҳинд-Атлантика океани остидан олинган юра ётқизиғи (қалинлиги 200—300 м бўлган) ва базальт лаваси бу фикрнинг исботи бўла олади. Бундай асосли лавани қуруқликда Жанубий Африка ва Жанубий Америкада учратиш мумкин: платформаларда айрим жойлар чўкиб синклизалар ҳосил бўлган. Масалан, Сибнрда Вилюй, Хатанга синклизаси, Марказий Европада Париж синклизаси, Турон плиталари ва бошқалар. Юра даврида Ер шарида бошқа даврларга нисбатан ўзига хос шароит (континентал, қуруқ, намлик иқлим) бўлган. Ер юзаси тоғлик, баландлик, текислик ва кўпроқ ботиқ (кўллар) дан иборат бўлган.
Юра даври охирида (Титон ярусида) ҳамма қуруқликларда регрессия бошланади ва шу вақтда геосинклиналларда Киммерий тоғ бурмаланиш харакати авжига чиқади. Киммерий бурмаланиши триас даври охирида Ўрта денгиз геосинклинали чеккаларида, Қавказда, Қримда, Карпат тоғининг шарқий қисмидан бошланган бўлса, юра даври охирида бу фаза жуда кучаяди, айрим жойларда вулканизм бўлади. Бу бурмаланиш натижасида Тинч океан соҳили, масалан, Кордильера, Анд, Верхоян, Монголия-Охота геосинклиналлари ўрнида тоғ пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам кўпчилик геологлар Киммерий бурмаланишини Тинч океан бурмаланиши деб ҳам атайдилар. Помир, Ҳимолай, Бош Кавказ тизмаси, Қрим ва Кичик Осиёда қисман бурмаланиш бўлади.,
Юра даврида платформа областларда асосан, континентал ва денгиз ётқизиқлари ҳосил бўлади. Континентал ётқизиқлар асосан шағал-тош, қумтош, гил, алевролит, қўнғир кўмирлар, ош тузи, гипс, калий ва ангидрид тузлари, фосфоритли ётқизиқлар хам ҳосил бўлган. Бундай ётқизиқлар Ғарбий Европада, Рус платформасида, Ўрта Осиёда, Хитой платформасида ҳам учрайди. Юра ётқизиғи орасида айниқса, тоғ олд ботиқларида (Урал, Эмба) нефть конлари ҳосил бўлган. Ҳозирги вақтда Ер шарининг кўп жойларида, ҳатто, денгизларда хам нефть конлари борлиги аниқланган. Европада, Францияда, Ўралдаги (Халилова) темир руда конлари юра даврида ҳосил бўлган.
Ўрта Осиёда юра даври палеогеографиясини 1934 йиллардан бошлаб кўпчилик палеонтолог ва стратиограф олимлар ўргана бошлаган. Бу даврда Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистон территориясининг кўл ва ботқоқликларида аллювиал ва пролювиал ҳамда кўл чўкиндилари орасида кўмирли қатламлар хосил бўлган.
Ўзбекистонда ўрта ва юқори юра ётқизиқлари асосан денгиз ва континентал ётқизиқлардан иборат. Бу давр ётқизиқларида қумтош, шағал, шағалтош, гравелит, алевролит, кул ранг гил ва кўмирли жинслар кенг тарқалган. Денгиз трансгрессияси бўлган жойларда оҳактош қатламлари (Тожикистон депрессиясида) кўпроқ учрайди. Лекин ётқизиқлар ҳамма жойда бир хил қалинликда ҳосил бўлмаган. Масалан, Фарғона водийсида континентал кўмирли ётқизиқлар 300 м дан 850—900 м гача, жанубда (Тожикистонда) 3000 м гача етади. Шунинг учун юра даври ётқизиқларининг стратиграфияси ҳамма жой учун бир хил эмас. Юра даври ётқизиқлари орасида кўмир, нефть, газ, туз кўп. Шу сабабли юра даври ётқизиқларини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |