60- §. ТЎРТЛАМЧИ ДАВР
Кайнозой эрасинннг ҳозирги системаси тўртламчи ёки антропоген (антролос — одам, герос — келиб чиқиши) даври унча узоқ (1,5—2) миллион йил бўлмаса ҳам, унинг ётқизиқлари етарли даражада ўрганилгандир.
Тўртламчи давр ётқизиқлари ичида муз ётқизиғи кенг тарқалганлиги учун бу даврни муз даври ҳам деб аталади.
Тўртламчи даврда Альп тоғ бурмаланишининг давоми бўлиб, уни ҳозирги вақтда энг янги бурмаланиш дейилади. Чунки, неоген ва бошқа давр ётқизиқларига тўртламчи давр ётқизиқлари ҳамма жойда номос ётади ва таркиби, структураси, ҳайвон қолдиқлари билан улардан тубдан фарқ қилади.
Тўртламчи давр топилган органик қолдиқ ва ётқизиқлар таркибига қараб тўртта бўлимга: қуйи, ўрта, юқори ва хозирги замон бўлинади. Бундан ташқари муз босишига, одам пайдо бўлишига кўра ва дарё ётқизиқларининг тарқалишига (Ўрта Осиёда) қараб маҳаллий, кенжа қисмларга бўлинади.
Тўртламчи даврда органик дунё ўтган даврларга (неоген) нисбатан яхши тараққий этган, айниқса, сут эмизувчи хайвонлар ва кўп йиллик мевали дарахтлар, донли ўсимликлар ниҳоятда кенг тарқалган. Даврнинг бошларида органик дунё ва иқлим шароити плиоиен даврига ўхшаган бўлган. Лекин плейстоцен иккинчи ярмидан бошлаб иқлим кескин ўзгаради ва айрим ҳайвон, ўсимлик турлари қирила бошлайди. Масалан, плиоценда яшаган йиртқич қилич тишли йўлбарс, отларнинг биринчи авлоди гиппарион, филнинг дастлабки авлоди мамонт, мастодонт ва бошкалар йўқола бошлайди.
Ўсимликлардан Иттифоқимиз ғарбида ўсган (Тула, Воронеж, Москва ва Вологда областларида) бук, папоротникларнинг қолдиқлари топилган. Ҳозирги пайтда бу ўсимликлар анча жанубда ўсади. Бундай ўзгаришларни тўртламчи даврнинг биринчи ярмида муз босишидан, иқлимнинг ўзгарганлигидан кўрамиз. Жумладан, Канадани, Европани, Иттифоқимизнинг муз босади. Иқлимга мослашган шимол буғуси, пакана кайин ва бошқалар пайдо бўлади.
Денгизда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлардан: Кардиум, Дидоха, Дреиссенсиа, Муа, Лотторина ва бошқа турлари қуйи тўртламчи даврда яшаган. Юқорида номлари кўрсатилган ўсимлик ва хайвонлар қолдиғининг топилиши тўртламчи давр палеогеографиясини ўрганишда катта амалий ахамиятга эга.
Тўртламчи даврда яшаган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари ҳамма қуруқликлардаги кўл, дарё ётқизиқлари орасидан топилади. Масалан, Сибирдан мамонтнинг муз қотган бутун қолдиғи топилди. Қозоғистон ва Ўзбекистондан от, буғу, туяқуш колдиғи (Сижжак, Мадиген, Оксоқота) кўплаб учрайди.
Ўзбекистонинг жанубида тоғлар орасидаги ғордан топилгап неондерталец боласи суяги плейстоцен охири голоцен вақтида одам пайдо бўлганлигини кўрсатувчи далилдир. Бу суякни Ленинград антропологи Герасимов текшириб Ўрта Осиёда сут эмизувчи хайвонлар жумладан, одам тўртламчи даврда пайдо бўлганлигини аниқлади.
Тўртламчи даврдаги қуруқлик ва геосинклиналлар. Кайнозой эраси охирида бўлган Альп тоғ бурмаланиши энг янги тоғ пайдо бўлиш процесси бўлиб, тўртламчи давр бошидан бошлаб Ер шарида хозирги замон рельефи вужудга келган.
Палеогеографик текширишлардан маълумки, тўртламчи давр бошларида қуруқлик билан денгизлар орасида ҳозиргига нисбатан бир оз фарқ бўлган. Ўрта денгиз ғарби Европа билан Африканинг қўшилган жойи бўлган. Кичик Осиё билан Греция ўртасида Эгей денгизи, Дарданел бўғози бўлмаган, яъни яхлит қуруқлик бўлган. Буюк Британия ороллари бир-бири билан қўшилган бўлиб, Балтика денгизи бўлмаган. Осиё Аляска билан қўшилган бўлиб, Беринг бўғози бўлмаган. Қора денгиз кичикроқ, Каспий денгизи эса каттароқ бўлган.
Тўртламчи давр бошларида шимолий ярим шарда муз босиш бўлган. Муз асосан, Европани, СССРнинг Европа қисмини, Сибирь территорияларининг шимолини босган.
Ғарбий Европада Альп тоғларидан текисликка тўрт марта муз бостириб тушганлиги аниқланган ва бу музлик даврлари махаллий дарёлар ва жойлар номига қўйилиб, гюнц, миндель, рисс ва вюрм деб аталган. Булардан биринчиси (гюнц) плиоценда бўлган деб хисобланади.
СССР Европа қисмини уч марта муз босган: 1. Лихвин , Диепр ва Валдай.
Ҳозирги давр музшунослари шу ҳодисаларни текширишиб, қуйидаги хулосаларга келишган.
Муз босиш даврлари орасида маълум вақт оралиғи бўлган. Бунда муз чекиниб, илиқ иқлим шароити вужудга келган ва бу даврда дарё, кўл ётқизиғи ҳайвон, ўсимлик қолдиқлари билан тўлган.
Плейстоцендан бошлаб ер пўстида кескин ҳаракат бошланади, бунга энг янги тектоника ва ер қобиғини активлашган даври деб аталади.
Муз ётқизиғи СССР территориясида кенг тарқалган, айниқса муз қолдиғи мореналар Карелия СССРда, Белоруссияда, Валдай қирлари атрофида кўп учрайди. Ўрта Осиё тоғларидаги музликлар ҳозирги вақтдагисига нисбатан кўпроқ майдонни эгаллаган.
Муз босмаган жойларда, тоғ олд ва тоғ ёнбағри зоналарида доимий ва вақтинча оқар сувлар ётқизиғи кўп хосил бўлган. Ётқизиқлар аллювий, пролювийлар бўлиб шағал, қум ва лёссимон жинслардан иборат. Буларнинг қалинлиги Ўрта Осиёда 60 м дан 1500мгача (Фарғона водийси) боради.
Дашт ва чўлларда тўртламчи давр бошларидан бошлаб, шамол харакатидан эол ётқизиғи, қум уюми (бархан, дюна) ва лёсс ётқизиғи ҳосил бўлган.
Ороген ҳаракати натижасида Ўрта денгиз, Қора денгиз ва Каспий денгизлари атрофи чўкади, гоҳ кўтарилади, натижада уларнинг бирини иккинчисига қўшилиш ва ажралиш процесси рўй бериб, майдони гох кенгайиб, гоҳ кичраяди. Шунинг учун ҳозирги Қора денгиз билан Каспий денгизи шимолидаги қуруқлиқда тўртламчи давр ётқизиқлари орасида денгизда яшаган моллюскалар қолдиқлари учрайди.
Қадимги денгиз террасалари ҳозир Кавказ ва Қора денгиз қирғоғидан 60 — 70 м баландликда ётади.
Тўртламчи даврда сув босиши — шимолдан (Балтика ва Оқ денгизидан ўтиб) жанубга томон силжиган, айрим жойларда сақланиб қолган денгиз ётқизиғи бунга мисол бўлади.
Тўртламчи даврда кўл ва ботқоқлик ёткизиғи Ғарбий Сибирь пасттекислигида кўп ҳосил бўлмокда. Бу ердаги торфлар қалинлиги 3~4 м га боради.
Тўртламчи давр бошларидаги ер ёрилиш процесси туфайли ҳосил бўлган Африкадаги кўллар (Танганьика ва бошқалар), Қизил денгиз ва Ўлик денгизлар, Иттифоқимиз шарқидаги Байкал кўллари ҳозирги вақтда ҳам Ер шаридаги актив областларга киради ва бу ерларда зилзила, ер ёрилиш (Монголия шимолида (1957) ва Тяншанда) давом этмоқда.
Тўртламчи даврда пайдо бўлган қуруқлик ётқизиғи ичида аллювий, пролювий, флювиогляциаль ва эол ётқизиқлари кенг тарқалган ва уларнинг қалинлиги 100— 500 м, ҳатто 1500 м гача боради.
Тўртламчи давр ётқизиқлари Ўзбекистонда ўтган давр ётқизиқлари устига номос ётади. Бу давр ётқизиқлари хозир яхши ўрганилган ва тўртга бўлинади: қуйи — Нанай (Сўх), ўрта—Тошкент, юқори - Мирзачўл комплекси ва ҳозирги Сирдарё комплексларига бўлинган. Бу кенжа даврлар асосан дарё ва вақтинча оқар сув ётқизиқларидан иборат бўлиб, СССРнинг Европа қисмидаги муз ётқизиқлари билан таққослаб текширилмоқда.
Тўртламчи давр ётқизиқларидан Ўзбекистон тоғлари ва тоғ оралиқларидан сут эмизувчи ҳайвонлар суяклари ва ўсимлик қолдиқлари кўплаб топилган. Жумладан, Чирчиқ дарёси ирмоқларидан Писком, Угом, Оқсокота дарёларидаги терраса ётқизиқларидан от, буғу, мамонтнинг суяклари топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |