Умумий ва тарихий геология


- §. ПЕРМЬ ДАВРИ (Р) ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ



Download 1,89 Mb.
bet63/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

52- §. ПЕРМЬ ДАВРИ (Р) ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ

Пермь даври (Пермь губернаси номи билан аталган, 1841) бўлимларга ажратилган: қуйи (Р1) ва юқори пермь (Р2). Пермь ётқизиғи асосан Урал тоғида яхши ўрганилган ва ярусларга ажратилиб, уларга маҳаллий номлар берилган.


Пермь ётқизиқларини ва органик қолдиқларини ўрганиш бу даврда қуруқликда яшаган хайвонлар ва ўсимликлар яхши тараққий этганлигини кўрсатади. Ўсимликлар қолдиғи бу давр иқлими ўтган даврдагидан иссиқ бўлганлигидан далолат беради.
Пермь даври хайвонларидан сувда-қурукликда яшаганлар ва судралиб юрувчилар ривожланади ҳамда уларнинг йиртқич хиллари пайдо бўлади. Қуруқликда бўғин оёқлилар, ҳашаротлар тараққий этади. Сувда тоғайли балиқлар камаяди, уни ўрнини суякли балиқлар эгаллайди.
Тошкўмир давридаги ўсимликлар Р1 даврида янади тараққий этади. Юқори(Р2) пермь даврига келиб мезозой эрасида ўсган ўсимликлардан айримлари пайдо бўлган. Масалан, уруғли ўсимликлардан нина барглилар, соговниклар ва гингкодошлар ўсган.
Ер шарида ўсимликларни ўзгаришига сабаб иқлимнинг континентал бўлишидир, чунки палеозой охирига келиб Ер шарида геосинклиналлар қуруқликка айланиб, платформадан сув қайтган,
Пермь даврининг иккинчи бўлимида денгиздаги маржонлилар ва содда хайвонлар ўзгариб уларнинг янги турлари пайдо бўлган. Елка оёқлилардан продуктидлар, спириферидлар, содда ҳайвонлардан швагерина ва фузулиналар характерлидир. Бош оёқлилардан аммонидей группаси (масалан Медликатио тури) характерлидир. Чучук кўлларда қисқичбақасимонлар кенг тарқалган. Пермь даври охирида юмшоқ танлилар, маржонлилар, бош оёқлилар ва бошқаларнинг кўпи қирилиб кетади, фақат баъзи бир намуналаригина сақланиб қолади. Бу эса палеозой охирида Ер шарида қуруқлик яна кўпайганини, иқлим ўзгарганини кўрсатувчи далиллардан биридир.
Пермь давридаги платформа ва геосинклиналлар. Пермь даври Герцин тоғ бурмаланиш даврининг охири бўлиб, ер юзасида кескнн ўзгаришларни юзага келтирган. Давр бошларида тошкўмир давридаги ҳамма геосинклиналлар сақланган, лекин уларнинг геологик тузилиши ва рельефи бирмунча ўзгарган, денгизлар саёзлашиб, орол ва ярим ороллар ҳосил бўлган. Баъзи геосинклиналлар—Аппалачи, Ғарбий Европа, Шимолий Тяншань қисқара бошлайди. Бу ҳол платформаларда ҳам рўй беради, яъни сув қайтиши (регрессия) бўлади, яхлит қуруқликлар юзасидаги ботиқларда кўллар кўпаяди. Бундай шароит айниқса пермь даврини иккинчи ярмида Рус платформаси, Урал, Тяншань, Қозоғистон геосинклиналларида кенг тарқалади. Пермь охирида Европа геосинклинали ўрнида ва Рус платформасида лагуна шароити бўлиб, гоҳ сув қайтиши, гоҳ сув босиши туфайли ётқизиқлар континентал ва денгиз ётқизиғи билан алмашиниб турган. Бу пайтда Шимолий Америка ва Бразилия платформалари ҳам қуруқликка айланган. Платформаларда кўп лагуна ётқизиқлари орасида ош тузи, гипс, калий тузлари тўпланади. Туз конлари Рус платформасида (Соликамск калий туз кони), Шимолий Америкада ва Ғарбий Европада (Германияда) ва бошқа жойларда ҳосил бўлган.
Сибирь платформасида илиқ иқлим бўлганлиги сабабли Тунгускада катта қўнғир кўмир кони пайдо бўлган. Бундай конларни Печорада ва Кузнецкда ҳам кўриш мумкин. Урал билан Рус платформаси чегараси чўкиб, бу ерда денгиз ётқизиғи ҳосил бўлган, унинг орасида нефтли қатламлар кўп, хозир бу ерда нефть конлари топилган. Нефть конлари Шимолий Америка билан Аппалачи геосинклинали чегарасида ҳам хосил бўлган.
Пермь даврида Ўрта денгиз атрофидаги куруқликда ва унинг жанубий қисмида тропик иқлим бўлган. Масалан, Европа жануби, Ҳиндистон, Хитой ва унинг жануби-шарқидаги жойлар шулар жумласидандир. Бу жойларда ҳосил бўлган оҳактошлар орасида иссиқ иқлимли денгизда яшовчи маржон полиплари кўп учраши ва қуруқлик ётқизиғида айрим қирқ бўғинли дарахтлар, папоротниклар колдиғидан кўмир конлари пайдо бўлиши характерлидир.
Пермь даврида геосинклиналларда (Герцин тоғ бурмаланишидан) вулканизм ва тоғ олд ботиқлари вужудга келган. Нихоят улар чўкиндилар билан тўлиб давр охирида қуруқликка айланган. Масалан, Аппалачи, Ғарбий Европа, Урал-Тяншань геосинклиналлари бурмаланиб, денгиз қайтишидан кейин катта қуруқлик хосил бўлган, уни Ангарида материги дейилади. Жанубий қисмида (Африка, Ҳиндистон, Австралия, Жанубий Американинг бирлашувидан) яхлит қуруқлик Гондвана хосил бўлади. Геосинклиналь областларда кўпроқ денгиз фацияси: оҳактош, гил, кумтош қатламлари ҳосил бўлган, улар орасида жуда кўп микдорда нордон эффузив, интрузив ва асосли магматик жинслар хосил бўлган. Масалан, Тунгускада (Ғарбий Сибирда) 1,5 млн.км2 майдонга асосли лава куйилган. Бу лава ер ёриғидан чиққан бўлиб орасидан кўп олмос конлари топилган. Бу ерда олмосдан ташқари никель, платина, мис ва темир конлари ҳам бор.
Шундай қилиб Пермь даврида Ер тарихида энг йирик Герцин тоғ бурмаланиши натижасида йирик тоғлар занжири ҳосил бўлади ва ҳозирги замон қуруқликнинг асоси шаклланади. Ёр шаридаги ёш геосинклиналлар ҳам масалан, Кордильера (Шимолий Америка шарқи), Верхоян ва Ўрта денгиз геосинклиналлари ҳам ҳаракатга келади. Герцин тоғ бурмаланиши ва вулканизм натижасида Урал, Тяншань, Кузнедк-Олатови, Олтой тоғлари ва бу тоғлардаги қимматли фойдали қазилмалар вужудга келган.
Пермь даври ётқизиқларини Ўрта Осиёда ўрганиш И. В. Мўшкетов ва Г. Ромоновский давридан бошланган.
Ўрта Осиёда пермь ётқизиқларини стратиграфик бирлигини аниқлаш максадида Тошкентда палеонтологлар кенгашида (1959) бу давр ётқизиқлари қуйидагича қабул қилинди: қуйи (Р1) бўлим, бу учта: Қорачатир (швагринли); Улуғ (парафузулинали) ва Кубаргандин горизонтларига ажратилган.
Юқори пермь икки горизонтга: Мурғоб (неошвагринали) ва Помир (рухонеллали) га бўлинди. Пермь ётқизиғидан топилган ўсимликлар қолдиғини аниқлашда Т. А. Скистель ва А. Маҳсумовлар хам катта ишлар қилганлар. Пермь ётқизиғи Ўзбекистон территориясида кам тарқалган, қуйи қисми юқори тошкўмир ётқизиғига номос ётади. Юқори пермь ётқизиғи қуруқликда тўпланган бўлиб, йирик бўлакли чўкиндилардан (қизил рангли) иборат. Тожикистонда денгизда тўпланган пермь ётқизиғи кенг тарқалган. Помир ва Дарвоз тоғларида уларнинг қалинлиги 1500—2000 м га боради.
Пермь даври ётқизиғи Тяншань геосинклиналини жануби қисми Қорачатир чўкмасида: Тулайкон, Гузон, Шўроб, Мадиген ва бошқа жойларда континентал ётқизиқдан ташкил топган. Таркибида қумтош, гилли қумтош, гравелит, шағал қисман юпқа қатламли оҳактошлар бўлиб, ҳайвон қолдиғига бой. Бу жойларда пермь ёткизиғининг қалинлиги 300—350 м гача боради. Чотқол-Қурама зонасида пермь даврида кучли вулканизм бўлган. Натижада Ализар, Оксоқота, Мингтукум дарёси юқори оқимида Раваштида туфли шағалтош, туфли қумтош, алевролит, нордон, ўрта лава жинслари кенг тарқалган, қалинлиги 390—800 мга боради.
Ўзбекистонда пермь даври ётқизиқлари Устюрт (Шохпахта, Теронқудуқ) да қумтош алевролитлардан иборат бўлиб, қалинлиги бир неча 10 м ни ташкил этади.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish