Умумий ва тарихий геология


Триас давридаги платформа ва геосинклиналлар



Download 1,89 Mb.
bet65/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Триас давридаги платформа ва геосинклиналлар. Палеозой эрасининг охирида герцин тоғ бурмаланиши таъсиридан Ер шари юзасида жуда катта ўзгаришлар бўлган. Ангарида билан Гондвана қуруқлигини Ўрта денгиз геосинклинали бир-биридан ажратиб турган. Бу даврда Кордильера (Шимолий Америкада), шарқий Тинч океан, ғарбий Тинч океан, Верхоян, Ўрта денгиз, Монголия-Охота геосинклиналларининг ривожланиши давом этган.
Платформа областларининг кўпчилик қисми қуруқлик бўлган, фақат Ангарида материгида Каспий денгиз шимолини Ғарбий Европа ва Германияни сув босган. Гондванада эса, хозирги Африканинг жануби-шарқи, Мозамбик сув остида қолган. Бу жойларда куруқлик ва денгиз ётқизиқлари ҳосил бўлган. Платформаларда асосан қуруқлик ва континентал кўмирли ётқизиқлар пайдо бўлган. Кўмирли ётқизиқ ўрта ва юқори триас даврида кўпроқ тўпланган. Қуруқлик ётқизиқларидан Европада, Шимолий Америкада, Африкада қизил рангли гил, қум ва бокситли гиллар ҳосил бўлган.
Триас даврида мамлакатимиздаги Кузнецк ва Челябинскда кўмирли қатламлар пайдо бўлган.
Триас даври бошларида ва пермь даври охирида Сибирда (Тунгускада) бошланган вулканизм процесси давом этган. Бу даврда асосли лава ва диабазлар жуда кенг майдонга ёйилади ва Сибирь траппи номли интрузив жинсларни ҳосил килади.
Триас даврида Каледон ва Герцин бурмаланишидан ҳосил бўлган тоғлар емирилади ва бнрмунча пасаяди. Ёш геосинклиналлар (Верхоян, Кордильера) триас даврида кўтарила бошлайди, лекин қуруқликка айланмайди. Ўрта денгиз геосинклинали атрофи бурмалана бошлайди ва айрим жойларда (ғарбда) Манғишлоқ, Туарқирда бурмаланиш бўлади. Бу бурмаланишлар орасида триас даври охирида Тинч океан ҳалқасида Жанубий ва Шимолий Америка материгининг ғарбида вулканизм бўлганлиги мезозой тоғ бурмаланиши (киммерий)ни бошланганлигини кўрсатади. СССР шарқидаги Верхоян геосинклиналида триас ётқизиғи денгиз шароитида ҳосил бўлган. Бундан ташқари жанубда Қрим, Кавказ, Помир тоғларида ҳам вулканизм бўлган ва жуда қалин денгиз ётқизиғи; оҳактош, гил, қумтош тўпланган. В. Н. Вебер, (1934) кейинчалик, М. И. Брик (1941—59) ва бошқалар триас ётқизиғини таркиби ва органик қолдиғини текширган ва стратиграфик жадвалини тузган.
Триас даврида шимолий ва ўрта Тяншань геосинклиналининг Герцин бурмаланишидан тоғга айланган қисми емирилиб, континентал ётқизиқлар ҳосил бўлган. Юқори пермь ва қуйи триасда Чотқол-Қурама тоғ системасидаги Қизилнура свитасига кирувчи нордон эффузивлар, туфтуфолавалар, туфли шағалтошлар хосил бўлган. Уларнинг умумий қалинлиги 2000 м га боради. Қуйи триас ётқизиғи Жанубий Тяншанда, Ҳисор тоғининг жануби-ғарбида Хонка свитаси деб аталган. Хонка свитаси шағалтош, қумтош, алевролит жинслари юқори пермь ётқизнғига номос ётади. Бу жинслар орасидан қуйи триасга тааллуқли нина барглилар колдиғи топилган.
Қуйи триас ётқизиғи Туркистон-Олой зонасида (Жанубий Фарғонада) Мадиген қишлоғи яқинида борлиги Брик М. И. ва бошқалар томонидан аниқланган. Бу ерда қуйи триас ётқизиғи қуруқликда ҳосил бўлган шағал, қумтош, алевролитлардан иборат бўлиб, қалинлиги 250 м га тенг.
Ўрта триас ётқизиғи Ўзбекистонда ва Ўрта Осиёнинг бошқа майдонларида яхши ўрганилмаган. Ўзбекистон ғарбидаги Туаркирда қуйи триас ётқизиғига ўрта триас ётқизиғи номос ётади. Шунинг учун ҳам биз бу ерда бир оз эпейроген ҳаракат бўлганлигини кўрамиз.
Юқори триас ётқизиғи яна жанубий Фарғонадаги Гузон тоғи шимолида Анчисув — Исфара дарёси оралиғида ва унинг шимоли-ғарбида Бургани тоғида ҳам борлиги аниқланган ва Қамиш боши свитаси деб юритилади ва у иккига: қуйи ва юқори Қамиш боши свитасига бўлинади. Свита жинслари қуруқликда физик-химиявий нураш ва вақтинча оқар сувлар харакатидан ҳосил бўлган. Ётқизиқлар асосан шағал-тош, қумтош, алевролит, гиллардан ташкил топган бўлиб, қалинлиги 100—250 м га боради. Бу ётқизиқлар орасидан жуда кўп органик дунё қолдиғи топилган.
Помир ва Дарвоз тоғларида триас даврида геосинклиналь шароит бўлган ва бу ерларда денгиз хамда қуруқлик ётқизиғи кўп тўпланган. Улар орасида вулкан жинслари ҳам учрайди. Бу жойларда триас ётқизиғининг қалинлнги бир неча 100 м ни ташкил этади.
Триас ётқизиғи Манғишлоқ ярим оролининг шарқий қисмида хам бор.
Умуман, триас даврида иқлим бошқа даврларга нисбатан иссиқ бўлган, шу сабабли континентал ётқизиқлар кўп бўлиб, улар орасида боксит конлари учрайди.

55-


Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish