Умумий ва тарихий геология


-§. БЎР ДАВРИ (К) ВА ОРГАНИК ДУНЕСИ



Download 1,89 Mb.
bet67/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

56-§. БЎР ДАВРИ (К) ВА ОРГАНИК ДУНЕСИ

Бўр даври ётқизиқлари орасида бўр жинси кўп бўлганлигидан (1822) давр бўр номи билан аталган.


Бўр даври икки бўлимга — қуйи (неоком К1) ва юқори (сеноман К2) бўлинган. Қуйи бўр бўлимн беш ярусга, юқори бўр бўлими еттита ярусга ажратилган.
Мезозой эрасининг учинчи, яъни охирги даври бўрда юра даврига нисбатан иқлим, органик дунё ва рельеф бир оз ўзгаради. Бундай бўлишига сабаб, юра даврида бўлган Киммерий тоғ бурмаланиши ҳаракати ва қуруқликни қисман сув босишидир.
Органик дунё бу даврда икки хил шароитга мослашган. Қуйи бўрда юқори юра даври ўсимлик ва ҳайвонларининг қолдиқлари кўпроқ учрайди. Юқори бўрда эса уларнинг кўп қисми ўзгаради, қирилиб кетади ва янги турлари пайдо бўлади.
Қуйи бўрда очиқ уруғлилардан: нина барглилар, гингкдошлар, саговниклар, папоротниклар ўсган. Бу даврда ёпиқ уруғли, гулли ўсимликларнинг биринчи вакиллари пайдо бўлган ва улар шу даврнинг охирларида очиқ уруғлиларга нисбатан кўпайган.
Юқори бўрда ёпиқ уруғлилар кўпчиликни ташкил қилади, очиқ уруғлилар эса жуда камаяди, айримлари (саговникларнинг бир тури) йўқолиб ҳам кетади. Бундан ташқари, юқори бўр охирида ҳозирги замон ўсимликларидан дуб, оқ кайин, лавр, магнолия ва бошқалар ўсган.
Қуруқликда яшаган умуртқали ҳайвонлардан судралиб юрувчилар кўпроқ бўлган, сакраб юрувчи динозаврлар Игянодон, Бронтасаурос ва бошқалар яшаган. Сувда яшовчи калтакесаксимонлар, плезиозаврлар, илонсимон мезозавр ва кучли ихтиозаврлар бўлган. Учиб юрувчи калтакесаксимонлардан Птеронадон (қанотининг узунлиги 8 м) яшаган. Бу даврдаги қушларда тиш бўлган, кейинчалик уларнинг тузилиши ўзгариб ҳақиқий қушга ўхшаб қолган. Бўр даврида суякли балиқлар жуда кенг тарқалади. Ҳозирги вақтда бўр даврининг қум чўкиндиси орасида (масалан, Фарғона водийси жанубида, Қизилқумда, Тошкент атрофида, Дарвозада) акулалаларнинг тиши, умуртқа қолдиқлари жуда кўп учрайди.
Бўр даврида кўпроқ чиғаноқлари тараққий этган аммонитлардан: Полйптйчитес, Счлолнбокниа, Хоплитес, Стмбиркиситес ва бошқалар учрайди. Наутилонидлардан бўр даврида Дувалиа тури характерлидир. Белеменнтлардан қуйи бўр даврида юқори бўрда Остреа, Грейпхеле, Эхогйра ва Иносорамус яшаган. Пелецеподалардан бўр даврида Остреа, Грейпхеле, Эхогйра ва Иноцерамус турлари ривожланган. Баъзи бир иноцирамусларнинг узунлиги 2 м га етган.
Мезозой эрасида яшаган умуртқасиз хайвонларнинг кўпчилиги бўр даври охирида қирилиб кетади. Масалан, бўр даври охирида аммонитларнинг хаммаси, белеменитларнинг бир қисми қирилиб кетган.
Бўр давридаги платформа ва геосинклиналлар. Бўр даврида Киммерий тоғ бурмаланиши қисман камаяди ва ер юзасида юра даврига нисбатан табиий географик шароит ўзгаради.
Платформалардан юқори юрада бошланган регрессия қуйи бўрда давом этади. Кўпчилик платформаларда қуруклик шароити ҳосил бўлади. Шунинг учун кўп жойларда айниқса жанубий ярим шарда ва Ўрта Осиёда қизил рангли йирик ва майда бўлакли ётқизиқлар тўпланади.
Юқори бўр даврида денгиз трансгрессияси қайта бошланади ва кўп қурукликни, масалан, Ангариданинг шарқий қисмини ва Канадани сув қоплайди. Скандинавия, Урал, Янги Зеландия, қисман Аппалачи тоғлари денгиз орасидан орол бўлиб чиқиб қолади. Каледон, Герцин бурмаланишидан ҳосил бўлган Гондвана қуруқлигининг бир қисмини ҳам сув босади.
Демак, Ер шарининг (океан ўрнини хам) кўп қисмини сув босади. Бундай сув босиш палеозой эраси ордовик давридаги сув босишидан ҳам кўп бўлган.
Геосинклиналь областларда бўр даври охирида Киммерий бурмаланишининг сўнгги фазаси содир бўлади. Бунда Верхоян, Кордильера ва Ўрта денгиз, қисман Карпат тоғлари ҳам бурмаланади. Кордильера, Верхоян ва Монголия-Охота геосинклиналлари тоғга айланади. Киммерий бурмаланишидан сўнг ер юзида фақат Ўрта денгиз, Шарқий ва Ғарбий Тинч океан геосинклиналларининг жанубий қисми қолади. Қолган жойларда регрессия бўлади ва йирик қуруқликлар ҳосил бўлади. Бу давр охирида Ҳинд, Атлантика океанлари шаклланади.
Геосинклиналь ва платформа чеккаларида бўр даври иккинчи ярми ва охирида кучли вулканизм процесси бўлади. Натижада геосинклиналь зоналарда нордон, асосли лавалар отилиб чиқади. Интрузив жинслар ҳосил бўлиб, улар орасида мис, қўрғошин, вольфрам, молибден, олтин, қалайи ва бошқа рангли металл конлари ҳосил бўлган. Бундай асосли лаваларнинг чиқиши юра давридан бошланиб юқори бўр даврида кучаяди. Олимларнинг фикрича, (Хаин В. Е. , Милановский В. Е. ) Ер тарихида бунчалик кўп базальт лава (қуруқлик ва океан остида) чиқмаган экан. Бу лавалар планета ер ёриғидан чиқиб ер юзасига ва океан остига қуйилган.
Бўр даврининг биринчи ярмидаги иқлим юра давридагига ўхшаш бўлган. Юқори бўрда эса иқлим кескин ўзгаради. Бунда жанубий (Тетис) денгизнинг бостириб келиши туфайли намгарчилик, илиқ иқлим шароити мавжуд бўлган. Илиқ иқлим ҳатто Арктикага яқинлашиб борганлигига у ерлардан топилган кенг япроқли пальма дарахтининг қолдиғи далил була олади. Юқори бўр охирида қуруқлик иқлими яна ўзгаради ва ҳозирги замон (кайнозой) шароитига яқинлашади.
Қуйи бўр даврида қуруқлик майдони кўп ва иқлими иссиқ бўлганлиги туфайли Иттифоқимиз жанубида қизғиш континентал ётқизиқлар кўп хосил бўлган. Шимолий ярим шарда қуйи бўр ётқизиғи юқори юра ётқизиғига ўхшашроқ бўлиб лагуна шароитида тўпланган. Юқори бўр даврида денгиз трансгрессияси туфайли саёз денгиз ётқизиғи кўплаб ҳосил бўлган, орасида бўр жинси кўпроқ учрайди. Платформада бўрдан ташқари юмшоқ органик оҳактош, мергель, трепель, опока кенг тарқалган. Саёз денгизда яна глауконитли гил, қум, оқ кварцли қум, алевролит ва бошқа жинслар кўп тўпланган.
Геосинклиналларда тез-тез кўтарилиш чўкиш бўлиб турганлиги учун ҳайвон қолдиғи жуда кам сақланган, қалин (3000—3500 м) флиш ётқизиғи; қумтош, гилли сланец, мергель, оҳактошлар ритми (қайта-кайта қайтарилувчи ётқизиқлар группаси) йиғилган.
Бўр даври ётқизиқлари Ўрта Осиёда икки қисмга — қуйи (К1) ва юқори бўр (К2) га бўлинади. Қуйи бўр (К1) ётқизиғи континентал шароитда ҳосил бўлган. Тоғ оралиғи ва йўли ёнбағри ботиқлари ҳамда Амударё синклиналида (бурғилаш йўли билан аниқланган) кенг тарқалган.
Юқори бўр (К2) ётқизиқлари гил, қумли, оҳак ва бўр жинсларн кўпроқ денгиз остида ҳосил бўлган ва жуда кенг майдонларни эгаллаган.
Бўр даври ётқизиғи стратиграфияси Ўрта Осиёда кўп олимлар Р. Д. Архангельский, В. Н. Вебер, 0. С. Вялов, Е. Т. Винокурова ва бошқалар томонидан ўрганилган. Бу даврда ҳосил бўлган ётқизиқлар Ҳисор, Фарғона ва Қизилқум группаларига бўлинган.
Ҳисор группаси денгиз ётқизиғидан иборат бўлиб, Ҳисор тоғининг жанубида кенг тарқалган, қалинлиги 1980 м дан 2600 м гача боради.
Фарғона группаси шу водийдаги (Шойдан) Лакконда 60 м дан 270 м гача. Қизилқумда (Қулжуқтовда) 60 м дан 730 м гача борадн. Бўр ётқизиқлари Ўрта Осиёда деярли юқори палеозой ётқизиғига номос ётади. Жумладан, Фарғона водийсида юра, триас даври ётқизиғига номос трансгрессив ҳолатда ётади. Фақат Жанубий Ҳисор тоғларида бўр ётқизиғининг озроқ қисми юра даври ётқизигига мос ётади.
Бўр даври ётқизиқлари Ўрта Осиёда қуйидаги ярусларга ажратилган (пастдан юқорига) валанжин, готерив, баррем, апт, альб, сеноман, турон, коньяк, сантон, маастрихт ва дат. Баррем, апт, альб ва юқори бўр даврининг дат ярусидан бошқаси кенжа ярусларга бўлинади. Баъзи яруслар чегараси яхши аниқланмаган. Дат яруси ётқизиғини бнр группа олимлар палеоген даврига киритишни талаб қилади, иккинчи группа олимлар эса бўр даври охирида денгиз қайтишидан ҳосил бўлган гипсли жинслар деб қарайди.
Ўрта Осиёдаги бўр даври ётқизиғи орасида гипс, нефть, газ ҳосил бўлган ва ҳозирги вақтда олинаётган газ ва нефгь конлари шу давр ётқизиғига мансубдир.
Бўр даврининг ётқизиқлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон территорияларида, жумладан Ҳисор тоғининг жанубида, Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғида, Қизилқумда, Офсофотада, Товоқсойда, Қинғирокда, Дарвозада, Сўх, Исфара, Исфайрам ва бошқа жойларда кенг тарқалган. Булардан ташкари нефть қидирув ишлари вақтида чуқур бурғилаш туфайли Сирдарё, Устюрт, Амударё синклиналларида ҳам борлиги аниқланди.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish