57-§. КАЙНОЗОЙ ЭРАСИ
Кайнозой (юнонча — кайнос — янги, озой — хаёт), янги ҳаёт эраси бўлиб, Ер тарихининг ҳозирги босқичини ҳам ўз ичига олади.
Кайнозой эраси асосан уч даврга (системага) ва ярусларга ажратилган. Ётқизиқлари метаморфизмга учрамагани учун улар орасида хайвон, ўсимлик қолдиқлари яхши сақланган даврлар ҳам маҳаллий ярусларга осонгина ажратилган.
Кайнозой эрасидаги яхлит қуруқлиқлар (платформалар) орасидаги каледонид, герцинид, киммерилар ҳам денгиз трансгрессияси натижасида сув остида қолади. Эпиплатформада эпиконтинентал денгиз вужудга келади. Бу эра охирида (неоген даврида) Альп тоғ бурмаланиши бошланадн. Мезозой эрасидан чала қолган геосинклиналлар ва бошқа ёш геосинклиналлар бурмаланади, ҳозир ҳам бурмаланиш давом этмокда.
Бу эранинг қуруқлик ва геосинклиналь ётқизиқларидан топилган органик қолдиқлар шу даврнинг палеогеографиясини аниқлашга асос бўлган.
Кайнозой эрасида Альп бурмаланишидан Анд геосинклинали, қисман Ўрта денгиз ва яна бир оз Тинч океан геосинклиналлари бурмаланди. Қолган геосинклиналлар биринчи (чўкиш) босқичини, яъни чўкинди тўпланиш даврини бошидан кечирмоқда.
Қуруқликларда ер пўстининг активлашиши натижасида Тяншань (Ўрта ва жанубий) герцинид эпиплатформа областида ороген босқич бошланади ва мураккаб бурмаланган баланд тоғга айланади.
58-§. ПАЛЕОГЕН ДАВРИ ВА ОРГАНИК ДУНЁСИ
Палеоген (юнонча пале—эски, ген — давр) даври ётқизиқлари Ғарбий Европа ва бошқа жойларда яхши текширилган хамда уч бўлимга ажратилган: палеоцен, эоцен ва олигоцен. Палеоген даврининг ҳар бир бўлими 2—3 тадан ярусларга ва маҳаллий горизонтларга бўлинган. Шунга қарамай палеоген даври ётқизиғи учун ҳамма қуруқликка бир хил ярус ва горизонт қабул қилинмаган. Кайнозой эрасининг палеоген даврида ҳамма қуруқликда иқлим шароити ва денгиз чуқурлиги бир хил бўлмаган, рельефи ўтган даврларга нисбатан баланд, пастлиқдан ташкил топган.
Палеоген даври органик дунёси яхши ўрганилган, бу даврда қуруқликда ўсимликлардан ёпиқ уруғли, гуллайдиган дарахтлар тури кўп ўсган. Ўсимликлардан ташқари оқ қайин, дуб, терак, тол, қайрағоч, шимолий ярим шарда Шимолий Америка, Шимолий Урал, Европа ва Рус платформаси жанубида пальма, лавр, магнолия, секвоя, ботқоклик кипариси ва папоротниклар кўп ўсган.
Палеоген даврида қуруқликда характерли умуртқали ҳайвонлар пайдо бўлади, улар тез ривожланади. Умуртқалилар орасида сут эмизувчилар яхши тараққий этади. Ҳайвон қолдиқлари палеоген даври палеогеографиясини яхшироқ ўрганишга етарли асос бўла олган.
Мезозой эрасида яшаган судралиб юрувчиларнинг қолган бир қисми палеоген даврида қуруқликда кенг тарқалади. Булардан баъзилари сувда яшашга мослашади. Палеоген даврида бўр даврида яшамаган сут эмизувчилардан китлар, дельфин, тюлень ва ҳавода учувчи калтакесаклар яшаган. Сут эмизувчилар ўрта палеоген (эоцен) да яхши ривожланади. Кейинроқ (олигоцен) йиртқич ҳайвонлар, кемирувчилар, туёқли ҳайвонлар, шу давр охирида якка туёқли бирламчи отлар намунаси пайдо бўлади. Австралиядаги қопчигуга сут эмизувчилар бўр даври охиридан пайдо бўла бошлаган эди. Денгизда суякли, тоғайли балиқлар, тошбақалар, қуруқликда қушлар тури кўпаяди. Палеоген даврида сут эмизувчиларга нисбатан судралиб юрувчилар камроқ яшаган.
Умурткасиз хайвонлар палеоген давридаги денгизларда кўп бўлган, улардан жинс ҳосил қилувчи моллюскалар, маржонлилар чиғаноғи кўп топилади. Ўмуртқасизларнннг турлари ўтган даврдагиларга нисбатан камроқ яшаган. Палеоген даври ётқизиқлари учун бош оёқлилар ва пелецеподлар чиғаноғи харакгерлидир. Бу даврларда илиқ денгизлар остида йирик фораминферлардан нуммулиглар кўпроқ яшаган ва жуда кўп органик жинс ҳосил қилган. Илиқ-совуқ иқлимли минтақа денгизларида кремнийли диатом,содда сув ўтлари кўп ўсган, улардан палеоген ётқизиқларида опока, трепель (ок, кул ранг) жинслари кўп ҳосил бўлган.
Бошқа умурткасизлардан денгиз типратиконлари, маржон полиплари, булутлилар кўп бўлган, лекин улар палеоген ётқизнғининг стратиграфияси учун мухим роль ўйнамайди.
Палеоген давридаги платформа ва геосинкланаллар. Мезозой эрасида бўлган Киммерий бурмаланиш босқичидан сўнг палеозой эрасида таркиб топган қуруқликлар янада кенгаяди. Кордильера, Верхоян, қисман Ўрта денгиз ва Анд геосинклнналлари бурмаланиб тоғликка айланади.
Юқори бўр даврида ҳосил бўлган Ҳинд, Атлантика океанлари (гео-синклиналлари) ҳам палеоген даврида ривожланади, яъни Гондвана материги шарқда Австралияга, жанубда Антарктидага, ғарбда Жанубий Америкага ажралади, ўртада Африка материги қолади. Шимолда Ангарида материги бирмунча яхлитлигича қоладн. Улар ўртасидаги Рус, Сибирь, Хитой, Тарим платформалари орасидаги геосинклиналлар мезозой охирида бурмаланиб, яхлит ҳолга келади. Шнмолий Америка билан Ғарбий Европа ўртаси чўкиб, Атлантика океани ҳосил бўла бошлагандан кейин Ангарида материги иккига бўлинадн. Кейинчалик (N2да) Шимолий Америка билан Гренландия, Европа билан Буюк Британия ўртасида чўкиш рўй бериб, айрим ороллар ҳосил бўлади. Бу даврда қадимги ва ёш геосинклиналларда активлашиш процесси бўлиб, қуруқликда ҳам чўкиш (синклиза) ва кўтарилиш (антиклиза) лар вужудга келади.
Палеоген системасида трансгрессия қуруқликнинг анчагина қисмини эгаллайди. Масалан, эпиплатформаларда эпиконтинентал денгнзлар Ўрта Осиёда, Ғарбий Сибирда ва Европанинг ҳамма жойида бўлган. Бу даврда айрим жойларда (Европада) лагуна шароити бўлгандан кўп миқдорда ош тузи, калий, гипс конлари ҳосил бўлган. Денгиз трансгрессияси палеоцен, айниқса, эоценда кўп жойни босган. Ғарбий Европада олигоценда регрессия бошланган. Палеоген трансгрессияси Африка шимолини, Канаданинг жанубини, Сибирнинг кўп қисмини қоплайди. Палеоген денгизи майдони бу жойларда юқори бўр даврига нисбатан ҳам кўп майдонни эгаллайди.
Геосинклиналларда палеоген даврида чўкиш билан биргаликда эоцендан бошлаб кўтарилиш, бурмаланиш процесслари ҳам бўлади.
Масалан, Альп, Карпат, Кавказ, Атлас ва Ҳимолай тоғларининг ўрта қисми бурмаланиб кўтарилиб, денгиз остидан кўтарила бошлайди, Натижада улар орасида очиқ денгизни ажратиб турувчи тоғлар (ороллар) пайдо бўлади. Шундай жойларда вулканизм продесси ҳам давом этади. Палеоген даврида вулкан харакати Ўрта денгиз геосинклинали бўйлаб кенг тарқалган, масалан, Болфон, Апеннин ярим ороллари, Кавказ Копетдоғ ва Ҳимолай тоғлари ўрнида (Афғонистонда), Фарғона водийсининг шарқида хам палеоген қатламлари орасида силлар учрайди.
Палеоген даври палеогеографияси бўр давридан тубдан фарқ қилади. Иқлим хозирги вақтдаги минтақалар каби аниқ бўлинган, масалан, Ўрта денгиз гессинклиналининг икки томонида шимол ва жанубида тропик минтақа зоналари бўлган, Марказий Европа, Рус платформасининг жануби субтропик минтақа, шимолда Гренландиягача илиқ минтақа бўлиб, бу жойларда қўнғир кўмир кони ҳосил бўлган (Европа, ГДРнинг шимоли). Палеоген даври қуруқликларида дашт, чўллар мавжуд бўлган, бунга Монголия, Туркманистон, Миср, Техас, Испанияни кўрсатиш кифоя. Бу жойларда гипс, туз, кизил рангли жипслар ҳосил бўлган.
Палеоген давридаги платформа ва геосинклиналларда саёз денгиз ётқизиқларидан: мергель, гил, оҳактош кўпроқ бўлган, тоғ олд ботиқларида моласс ритмаси ҳосилалари тўпланган. Моласс ёткизиғи ритмаси гил, алевролит, қумтош, гравелит, шағалтош группасини бир неча бор қайтарилишидан иборат бўлиб, қалинлиги 2—3 км га етган. Ер шарининг бундай жойлари хозир газ, нефть конлари бор бўлган ҳавзалардир. Ёш геосинклиналларда бурмаланиш таъсирида палеоген даврига оид гил, мергель, оҳактош жинслари бир оз метоморфизмга учраган ва гилли сланецга айланган. Палеоген даври ётқизиқларида нефть, газ, кўмир, ёнувчи сланец конлари кўп учрайди. Масалан, Кавказ, Карпат, Жануби-Шарқий Урал, Ғарбий Сибирь, Ўрта Осиё территориясидаги тоғ олди ботиқларидаги газ-нефть конлари бунга мисол бўлади.
Палеоген давридаги эпиконтинентал денгизларда (Рус платформаси, Ғарбий Сибирь плитаси) оҳактош жинслари кўп ҳосил бўлмаган. Гил, мергелъ, қумтош, опока, трепель, диатомит, каолинли гил жинслари кўпроқ тўпланган. Булар орасида сўксимон (оолитли) темир, марганец рудаси, Урал ёнбағридаги (Никополь), Ғарбий Сибирда (Ивдельск конлари) ва Африкадаги Жазоир, Марокаш фосфорит конлари ва темир конлари алоҳида ўрин тутади.
Қуруқликларда ҳосил бўлган ётқизиқлар орасида юқори палеоген (олиоцен) да қизил рангли гил, алевролит кенг тарқалган, булар орасида бокситли жинслар ҳам учрайди, Шимолий Америкада эса кўмирли ётқизиқлар кўп ҳосил бўлган. Палеоген даврида ҳосил бўлган кўмир конлари Узоқ Шарқда, Ғарбий Европада ва бошқа жойларда учрайди.
Палеоген даври ётқизиғи Ўзбекистонда кенг тарқалган ва яхши ўрганилган. Улар Чотқол, Қурама, Фарғона тоғлари ёнбағрида, Тожикистон депрессиясида кўп учрайди.
Бу ётқизиқларни Ўзбекистонда биринчи марта Г. Д. Романовский(]884—90), кейинчалик Ф. Н. Чернишев, В. Н. Вебер (1910), Д. В. Наливкин (1926) ва С. X. Миркомолова (1958) лар текширганлар.
Палеоген даври ётқизиғи 50 м дан 300—800 м га ётади. Айрим жойларда (Устюртда) палеоген чўкиндиси Дат (юқори бўр) ётқизигига мос ётади. Тожикистон депрессиясида қуйи палеоген ётқизиғи билан бўр ётқизиғи орасида номослик бор. Масалан, Боботоғ, Ўрадарё, Шеробод дарёлари хавзаларида палеоген ётқизиқларининг қуйи қисми (палеоцен) секин-аста ўзгариб боради. Бошқа жойларда палеоцен қатлами бўр даври ва ундан ҳам қадимги ётқизиқларга номос ётади.
Палеоцен ётқизиқлари Устюрт маркази ва Оқтумшуғ дўнгида, Чимбойда (Амударё қуйи қисмида) жуда кам учрайди. (қалинлиги 10—100 м). Қуйи палеоцен ётқизиғи инкерман яруси деб юритилади ва карбонат-гилли, қисман қум-алевролит жинсларидан иборат, уларни Устюртда Султонсанжар кўли олдида кўпроқ учратиш мумкин. Характерли хайвон қолдиқларидан фономинефералар Глоборотария ангйлата (Вхите), Кибиотес бектус Ваес бор.
Шу каби ётқизиқлар Султон Увайс тоғи атрофида ҳам учрайди. Асосан оҳактош ва доломит, гипсли жинслардан иборат. Қалинлиги 25 м.
Юқори палеоцен (Качин яруси) ётқизиғи кўпроқ тарқалган. Қуйи палеоцен ётқизиғи юқори палеоцен гипсли қатлам билан чегараланади ёки характерли хайвон қолдиғини учраши билан ажратилади. Бу ярусга махаллий схема бўйича бухоро қавати тўғри келади. Бухоро қаватининг ётқизиғи оҳактош, гил, қумтошлардан иборат бўлиб кўп жойда учрайди, қалинлиги 80 м дан (Бухоро депрессияси) 65 м (Шўроб кони) гача, айрим жойларда эса 5—8 м ни ташкил этади.
Эоцен. Бу бўлим ётқизиғи асосан денгизда ҳосил бўлган ва Ўзбекистонда кенг тарқалган. Бу қисм 4 ярусга бўлинади. Маҳаллий бўлиниш бўйича бу ярусларга Сузоқ (Боғчасарой яруси), Олой (Симферополь яруси) ва Туркистон, Риштон, Исфара, Хонобод (Бадахшон), Альмин яруси қаватлари тўғри келади.
Эоцен ётқизиқлари Ўзбекистоннинг Фарғона водийси жанубида, Риштон, Исфара, Сўх, Қизилқумда кенг тарқалган.
Бу ярус ётқизиқлари Ўзбекистон территориясида бир хил жинсдан иборат эмас ва қалинлиги хамма жойларда ҳар хилдир. Ётқизиқлар ранги ва энг характерли хайвон қолдиқлари билан бир-биридан ажратилади. Қўпчилик ётқизиқлар денгиз чўкиндиси бўлиб яшил гил, мергель, оҳактош ва оқ қум, қумтошлардан иборатдир. Уларнинг умумий қалинлиги 150—200 м га боради.
Палеоген даври системасининг сўнгги қисми олигоцен учта кенжа қисмга бўлинади: куйи, ўрта ва юқори.
Олигоцен ётфизиғи Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда яхши ўрганилган бўлиб, уларнинг қалинлиги хамма жойларда бир хил эмас. Бундан ташқари ётқизиқлар ранги хам икки хил, айрим жойларда (Ўзбекистон ғарбида, жануби-шарқида) яшил рангли гил жинслар кўпроқ, шарқда (Фарғона водийсида) пушти, қизил, қўнғир рангли ётқизиқлар учрайди. Бу ётқизиқлар орасида энг характерли ҳайвон қолдиқлари кўп топилган.
Олигоцен даври ётқизиқларининг қалинлиги ғарбда 150 м бўлса, шарқда 15-25м. Умуман олигоцен даврининг охирларида Ўзбекистондан денгиз қайтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |